WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 9 » ШАҲЗОДАГА ҲАЛИ БЕРИЛМАГАН САВОЛЛАР! ЖАВОБЛАР КУТИЛГАНДАН-ДА ШОВ-ШУВЛИРОҚ!

ПОИСК / IZLASH:

02:43
ШАҲЗОДАГА ҲАЛИ БЕРИЛМАГАН САВОЛЛАР! ЖАВОБЛАР КУТИЛГАНДАН-ДА ШОВ-ШУВЛИРОҚ!
Шоу-бизнесда шахсий ҳаёти ва ижоди омма учун энг қизиқарли юлдузлардан бири Шаҳзодадир. У позитив характерга эга. Ҳар доим хушчақчақ тарзда учрататиш мумкин. Шунданми, у ҳамиша ёш ва латофатли кўринади. Демак, қаримасликнинг яна бир исботи – салбий ўй-фикр ва ҳолатдан узоқ юриш!

У севимли ёр, меҳрибон она, яхши хонанда. Имижини тез-тез ўзгартириб туради. Муҳими, бачканаликдан холи. Юқори дид, нозик фаросат юриш-туришида зоҳир. Шаҳзода билан суҳбатлашиш мароқли. Чунки, у "қуруқ арава”ни олиб қочмайди. Оғзига келганини сўзлайвермайди ҳам. Ўйлаб жавоб беради. Ҳукмингизга тақдим этилаётган лўнда-интервью сиз излаётган айрим саволларга жавоб топишингизда асқотади деб умид қиламиз.

-Шаҳзода, май сизнинг янги яккахон концертларингиз билан бошланади. Қайси қўшиқларингиз оммалашишидан умидворсиз?

-Худо хоҳласа, ҳаммаси! (кулади). Бу гапимдан ўзига жуда ишонувчан экан деб ўйламасликларини истардим. Ахир, умид қилишнинг нимаси ёмон?! Чунки, ҳар бир қўшиғимни мухлисларимга ёқиши учун чин дилдан севиб, яратаман!

-Яқинда Хотин-қизлар кунини нишонладик. Онангизга нима совға қилдингиз?

-Онажонимга биринчи навбатда эътибор ва муҳаббатни афзал биламан! Байрамга у жуда истаган совғани улашдим. У нима эканлигини эса айтолмайман! 

-Жажжи Холид қўшиқларингизни тинглаяптими?

-Холид ҳали қўшиқларимни тинглаш ёшига етгани йўқ. Бироқ, у мен тўқиган эртакларни тинглашни хуш кўради. Энг қизиғи, айрим эртакларни она-бола иккаламиз тўқиймиз! Эртак воқеаларини эса хэппи-энд билан тугатамиз! Ахир, эртаклар – яхшиликка етаклар!

-Кечира олишда қанчалар кучлисиз? Кечира олмайдиган инсонларингиз ҳам борми?

-Одатда, мен хафа бўлмайман. Шунчаки, хулоса қиламан. Қачондир дилимни ранжитган ё  сотган инсонлар билан эса алоқа қилишни тўхтатганман. Ва бу қоидамга амал қиламан. Мен кимманки, кимнидир кечирсам ё кечирмасам?! Ҳаммаси Яратганнинг қўлида!

-Шаҳзоданинг энг катта ютуғи нимада?

-Энг катта ютуғим – оилам ва фарзандларим.

-Турмуш ўртоғингиз продюсерингиз ҳам. Бу борада омадингиз чопган. Унинг эр ва продюсер сифатидаги қайси маслаҳатларига қатъий амал қиласиз?

-Барча маслаҳатларини инобатга оламан. Ҳар доим амин бўлганман, у ҳар қандай қарорда ҳақ чиққан!

-Йиллар ўтган сайин нима энг муҳимлигини англаб боряпсиз?

-100 фоиз ҳолда менинг оилам ҳамма нарсадан муҳимроқ!

-Тушларга ишонасизми?

-Ишонаман. Кўрган тушларимни эса ҳеч кимга айтмайман.

-Яна фарзанд кўришни истайсизми? Дейлик, ширин қизалоқ...

-Албатта! Худо хоҳласа!

-Бир куни саҳнани қандай тарк этишингиз ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

-Бу ҳақда ҳар кун ўйлайман. Мен ижодни йўқотишдан қўрқмайман. Муҳими, халқ ишончини йўқотмаслик! Саҳнанинг бағри кенг. Мендан олдин қанчаси келиб-кетган. Мендан кейин яна қанчаси келади. Саҳнага муносиб бўлиш ва уни муносиб тарзда тарк этиш – ҳақиқий санъаткорга хослик деб ўйлайман!  

-Жавобларингиздан донолик уфурмоқда...

-Ақл хато ва синовлардан ирода ила муносиб ўтилгандан кейин чархланади!

-Қайси қўшиқларингизни жонли куйлай оласиз?

-Мен жонли куйлай олишимга кўзим етмайдиган қўшиқлар ижро этмайман!

-Лола,Райҳон, Шаҳзода. Улар биргаликда қўшиқ куйлаши мумкинми?

-Йўқ! (Жилмаяди).

-Румий, Навоий, Гёте, Ғаззолий. Улардан қай бирининг ижоди билан танишсиз?

-Улар сафида бўлмаган бошқа бир донишманд ижодидан кўпроқ бохабарман. Ошонинг доно фикрлари мени қаттиқ таъсирлантиради. Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин”, "Лайли ва Мажнун” каби асарларини бир неча марта мутолаа қилганман. Яширмайман, Румийга сизнинг "инстаграм”да жойлаштираётган постларингиздан кейин қизиқишим ортди.

-Қачон яна кинода суратга тушасиз?

-Яқинда!

-Ижтимоий тармоқларда негатив изоҳ қолдирувчилар ҳам етарли. Уларга бу салбий уринишлардан халос бўлишлари учун қандай маслаҳат берасиз?

-Қалбда қаҳр, алам ва ҳасадни ушлаш хавфлидир. Чунки, улар қанчалар яқин экан, сенинг ҳаётингга ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Бировнинг ютуқларини кўра олмаслик ва бундан аччиқланиш инсоний хислатларнинг душманидир! Шахсан мен учун бахтиёр инсонлар ўз ҳаётлари билан машғул бўлганларидир.  

-Сизнингча, шоу-бизнеснинг гуллаши учун нима етмаяпти?

-Жуда қийин савол. Бир-икки сабаблар кўрсатиш билан аниқ жавоб бериб бўлмайди!

-Ажойиб телебошловчисиз. "MY5” янги қиррангизни кашф этди.  Саволларни ўзингиз тузасизми?

-Албатта, муҳаррирнинг ҳам ўз ўрни бор. Бироқ, суҳбат қай тарзда кечишини олдиндан режалаштириб бўлмайди. Кўрсатувнинг умумий концепцияга риоя қиламиз. Бироқ, саволлар суҳбат давомида туғилади. Суҳбатдошларим – болажонлар. Улар билан диллашиш мароқли. Чунки, улар алдамайди!

-Бу йилги "Оскар”ни Планетамиздаги миллионлаб киномухлислар интиқ кутгани рост. ДиКаприо учун! Сиз ҳам унинг ғолиб бўлишини кутдингизми?

-Мени унинг "ашаддий” мухлиси эмасман. Бироқ, унга "олтин рицар” топширилгани мени ҳам кўпчилик қатори бефарқ қолдирмади. Хурсанд бўлдим.

-"Тирик қолган”ни томоша қилган бўлсангиз керак. У нима берди сизга?

-Ҳаётнинг қадрига етмоқ даркор! Ахир, Аллоҳ ҳеч бир бандасини унинг имконияти етмайдиган, чорасиз вазиятга ташлаб қўймайди!

-Олдингизда 7 кунлик имтиҳон турибди. Томошабинлар концертингизга боришлари учун сабаб бўла оладиган 7 та муҳим фактни санаб бера оласизми?

- 1. Муҳаббат.

 2. Янги қўшиқлар.

 3. Кутилмаган дуэтлар.

 4. Севимли хитлар.

 5. Янги саҳна образлари.

 6. Саҳналаштирилган кўринишлар.

 7. Илиқ мулоқот, туганмас меҳрим ва эҳтиромим!  

-Тонгни қай тарзда қарши оласиз?

-Шукрона билан! Ҳа, ҳеч ҳам бир изҳорни айтишдан чарчамайман: "Яратганга шукур”!

Шукур ила бошланган тонг  баракали кунга айланади! Шукри бор инсон хотиржамлик ва бахт лаззатини тотади! Шукур қилувчилар кўп бўлсин. Ҳаёт бир марта берилади. Бизлар бир хил эмасмиз. Ирқ, дин, тил, миллат, ижтимоий келиб чиқиш... бўй-баст, касб-кор – не-не омиллар инсонларни бир-биридан ҳар қанча фарқламасин, "шукур айтиш” бобида ҳеч ким ажралиб қолмаслигига тилакдошмиз!

Жасур ҲАМРОЕВ

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot shov-shuv.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 138 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016