WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 28 » Шаҳзоданинг санамай айтган 8 ҳақиқати

ПОИСК / IZLASH:

18:47
Шаҳзоданинг санамай айтган 8 ҳақиқати
Ҳаётни саёҳат дейдилар. Биз умр йўлларидан аста одимлар эканмиз, ўзимизнинг номаълум қирраларимизни кашф этамиз, янги ҳақиқатларни англаб етамиз. Саҳифамизнинг илк қаҳрамони Шаҳзода ўттиз етти довонни ошиб ўтди. Йўллар ва йиллар аро унинг йўқотганлари-да, топганлари-да кўп. Англаганларини эса қоғозга туширдик…

«Ҳаётнинг ўзи катта мукофот»
— Ҳамма нарсага ижобий қарашга ҳаракат қиламан. Муаммолар кимда бўлмайди, дейсиз? Бироқ бу руҳиятни аламлар гирдобига чўктириш керак дегани эмас-ку! Қандай ҳодиса рўй беришига қарамай, ҳаёт аслида шодлик ва унинг ҳар онидан завқланиш керак. У мен учун улкан бахт, мукофотнинг ўзгинаси. 

Ҳозир 36 ёшдаман. Шу пайтга қадар икки ўғилли бўлишга, бахтли оила қуришга улгурдим. Шунингдек, севимли касбим билан шуғулланиш насиб этди. Ахир касбингиз иштиёқ, қувонч бағишласа, умрингиз нуру зиёга тўлаверади. Инсон зарурият сабаб эмас, балки кўнгли завққа тўлиши мақсадида ишлаши керак. Ҳунарим даромад олиб келгани яхши, албатта. Чунки мен азалдан мустақил ишлашга одатланганман. Ҳатто кичиклигимда ота-онамдан қарз олардим-у, сўнг ўзим пул топиб, қайтариб берардим. 

 «Синовлар ўткинчи…»
— Умрим давомида турли синовларга дуч келдим. Қандай қийинчиликларга рўбарў келманг, унинг яхшиликка етаклашига ишонсангиз, мақсадингиз сари интилишда давом этаверсангиз, ижобий натижасини кўравераркансиз. Ахир синовлар ўткинчи, фақат улардан тўғри хулоса чиқариш керак. Нолиб яшашдан ҳеч қандай фойда йўқ. Мен катта ўғлимга муаммолар қаршисида кучли бўлиш кераклигини уқтираман. Масалан, бугун ҳаммаси етарлидир, эртага бундай бўлмаслиги мумкин. Шундай кезларда инсон дарҳол ўзини қўлга олиб, олға одимлашда давом этиши зарур. Ижодимда 6 йиллик танаффус бўлганига ҳам ачинмайман, чунки у давр мени янада сабрли, янада кучли бўлишга ўргатди.

«Оилада дўстлик муҳим!»
— Оила мустаҳкамлигида икки томоннинг ўзаро ҳурмати муҳим аҳамиятга эга. Жуфтликларнинг бир-бирини тушуниши, муаммоларни биргаликда келишиб ҳал этиши, мунтазам равишда суҳбатлашиши зарур. Бизда шундай. Турмуш ўртоғим учун аввало дўст бўлишга уринаман. У кишидан бирор ишни бошлашдан аввал ҳар томонлама ўйлаб чиқиш кераклигини, босиқликни, чуқур мулоҳаза қилишни ўрганганман. Ҳатто танишларим ҳам турмушга чиққанимдан кейин анча ўзгарганлигимни кўп таъкидлашади. Умр йўлдошимдан беҳад миннатдорман!

 «Бўлар бола бошидан…»
— Тўнғичим Солиҳнинг менга нисбатан ҳурмати баланд. Фарзандларга дўстона муносабатда бўлиш шарт, деб ўйлайман. Тўғри, унинг бирор номаъқул ишидан ё синф раҳбарининг танбеҳли қўнғироғидан дарров жазавага тушаман, сўнг ўзимга келгач, босиқлик билан суҳбатлашиб, сабабларни аниқлайман. Тушунтириш ишларини олиб бораман. Нима бўлишидан қатъи назар ўғлимга овозимни баландлатиб гапирмаганман. У ҳам ўз навбатида мени нима демоқчилигимни тушунади. Ўн икки ёшидан бошлаб овқат тайёрлайди, уйдаги юмушларни бажаради. Кенжамга ҳомиладор бўлганимда ҳеч идиш-товоқ ювганимни эслолмайман. Ҳаммасини ўзи қиларди. Фарзандларимга ҳали кичик бола-ку деб эмас, балки ўз дунёқараши, истаклари, қизиқишларига эга алоҳида шахс деб қарайман. Солиҳим жуда меҳрибон. Кичкинтойим Холид ҳам акасига ўхшашини истардим. 

 «Бахтни ҳис қилмоқ бахти»
— Кун давомида бажаришим зарур бўлган ишлар кўп. Янги тароналар устида ишлаймиз, клип суратга оламиз, тадбирларда иштирок этишга шошиламан. Тинимсиз ҳаракат, югур-югурлар билан гоҳо овқатланишга ҳам улгурмайман. Кечга яқин оёқларимда чарчоқни сезаман, руҳан толиққанимни ҳис этаман. Уйга келганимда Холидни кўраман-у, бутун чарчоқларим изсиз йўқолади. Қалбимни қамрайдиган гўзал туйғуларни таърифлаб ҳам беролмайман. Менимча, оналаргина мени тушунса керак. Фарзандларим билан ҳақиқий бахтни ҳис қиламан! Барча дардимизга энг яхши дармон, бу кичкинтойларимизнинг табассуми… 

 «Она бўлиб онамни тушундим…»
— Ўсмирлигимда ота-онамга ниманидир исботлаш учун тортишган, улардан бирор сабаб туфайли аразлаган дамларим бўлган. Ўша пайтларда ўзимни катталардек ҳис этиб, мен ҳақман деб ўйлаганман-да. Лекин вақт, йиллар ўтган сари анча улғайиб, ўзим она бўлганимдан сўнг кўп нарсани англадим. Уларни янада кўпроқ қадрлашни бошладим. Ота-онам ҳаёт эканига беҳисоб шукр! 
«Юрагимга яқинларим…»
— Инсонларнинг фақат яхши томонларини кўришга ҳаракат қиламан. Қувноқ, суҳбатга тез киришиб кетадиганларни хуш кўраман. Бироқ дўстлик мен учун жиддий мавзу. Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандингиз дўст. Бир пайтлари умуман танимаган инсонингиз бир куни чин, садоқатли ёрингизга айланса, ўзингизни бахтли инсонман деб ҳисобласангиз бўлади. Дўстларим жуда кўп деб айтолмайман. Аммо юрагимга яқин инсонларим борлигидан бошим кўкка етади. 

«Яхшилик, албатта, қайтади!»
— Ҳаётда турли инсонларга, турли вазиятларга дуч келамиз. Турфа қиёфаларни учратимиз. Кимгадир қачондир билиб-билмай қилган кичкинага яхшилингиз бир куни жуда катта мукофот бўлиб қайтади! Эзгу ниятларга қанча ошно бўлсак, шунча йўлларимиз ёришаверади. Мен ҳар тонгни нафақат кун давомидаги режалар, балки миннатдорчилик ҳисси, яхши ниятлар ва табассум билан қарши оламан. Шунда ҳаётингиз янада кўркамлашиб боравераркан.

Раъно АЛИМОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 98 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016