WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6151]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [791]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2631]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4365]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8037]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [779]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [407]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1809]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1994]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3779]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [37]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [90]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 20
Гостей: 19
Пользователей: 1
Abakbakovah

Kun faolllari:
HelenTidly, Abakbakovah, Beburawka
Главная » 2018 » Май » 29 » Шафтоли ва пўртахол (Ҳикоя)

ПОИСК / IZLASH:

11:51
Шафтоли ва пўртахол (Ҳикоя)
Асал ойи айни авжида эди. Янги алвон гилам, кунгурали пардалар квартирани безаб турар, ошхона ёғоч панелининг туртиб чиққан жойига қалай қопқоқли олти дона пиво идиши қўйилганди. Ёш келин-куёв ҳали ҳам ўзларини самода сузиб юргандек ҳис қилишарди. Униси ҳам, буниси ҳам "ариқ бўйидаги ўтлар орасида наврўзгулнинг сарғайганини" кўрмаганди; агар бундай манзара уларнинг кўз ўнгиларида намоён бўлганда ҳам, шоир фикрича, гуллаётган наврўзгулни кузатиб тургандек қараб қолишарди.

Ёш келин оромкурсида ўтирар, оёқлари эса ерга тегиб турарди. У ширин ҳаёлларга чўмганди. Уни Гренландия, Бажулистон ва Тасмания оролида Кичкинтой Мак-Гарри билан бўлган тўйлари юзасидан нималар дейишаётгани ҳақидаги фикр банд қилганди. Лекин бунинг аҳамияти йўқ. Лондондан то Жанубий Хоч юлдузигача Кичкинтой Мак-Гаррига қарши ўрта вазнда тўрт соатга тeнг тўрт раунд туриб бера оладиган биронта боксчи топилмасди. Мана уч ҳафтадан буён Кичкинтой Мак унгагина тегишли; жимжалоғини теккизса бас – хатто машҳур "ринг қироллари"нинг мушти унга қарши ожиз бўлган кимса ҳам гандираклаб кетади.

Биз ўзимиз севган пайтимиз "севги " сўзи ўзини-ўзи қурбон қилишнинг синоними бўлиб туюлади. Девор ортидаги қўшниларимиз севганда эса бу сўз калондимоғлик ва сурбетликни англатади.

Ёш келин туфлидаги оёқчаларини чалиштириб, Купидоннинг[1] сурати солинган шифтга ўйчан боқди.

– Азизим, – деди у, Рим унинг ҳузурига асл ҳолатида келтирилиши учун Антонийга истак билдирган Клеопатрадай. – Азизим, шафтоли есам бўлармиди?

Кичкинтой Мак-Гарри ўрнидан туриб, палто ва шляпасини кийди. У жиддий, келишган, кўнгилчан ва зеҳни ўткир эди.

–Хўп, майли, – деди у совуққон, гўё гап Англия чемпиони билан бўладиган матч шартномасига имзо чекиш ҳақида кетаётгандек. – Ҳозир олиб келаман.

– Фақат узоқ қолиб кетма, – деди келин. – Акс ҳолда ўзимнинг ярамас кичкинтойимни соғиниб қоламан. Яхшисидан, пишганидан олгин.

Узоқ ва қайноқ хайрлашувдан сўнг Кичкинтой кўчага чиқди.

Кўчада у бироз ўйланиб қолди. Чиндан ҳам, эрта баҳорда рутубатли кўча ва расталар орасидаги совуқда ёзнинг орзиқиб кутилган олтиндек сап-сариқ лаззатли туҳфасини топиш амримаҳол бўлиб туюлди.

Мева сотувчи италяннинг дўкони жойлашган муюлишга етгач тўхтаб, папирос қоғозга ўралган тоғ-тоғ апелсин, ярқираган қирмизи олма ва қуёш нурларини соғинган рангпар бананларга нафрат билан назар ташлади.

– Шафтоли борми? – ошиқларнинг ошиғи Дантенинг ватандошига мурожаат қилди.

– Йўқ, синьор, – хўрсинди сотувчи. – Бир ойдан кейин бўлади. Ман, яхшигина апелсинлар бор. Оласизми апелсин?

Кичкинтой жавоб бермай излашда давом этди. У ўзининг қадрдон дўсти ва мухлиси Жастес О’Кэллэхэн ўзида арзон ресторан, тунги клуб ва кегелбанни[2] жамлаган корхона соҳиби ҳузурига йўл олди. О’Кэллэхэн ўз ўрнида экан. У ресторан бўйлаб тартиб ўрнатиб юрарди.

– Шошилинч иш чиқиб қолди, Кэл, – деди унга Кичкинтой. – Бизни кампирнинг миясига шафтоли ейиш келиб қолибди. Шунинг учун сенда ақалли бир дона шафтоли бўлса ҳам бу ёққа узат. Агар кўпроқ бўлса бир неча дона бер – асқотиб қолади.

– Бутун уйим сенинг хизматингда, – жавоб берди О’Кэллэхэн. – Фақат унда шафтоли топилмайди. Ҳозир мавсуми эмас. Ҳатто Бродвейда ҳам йилнинг бу вақтида шафтоли топиш даргумон. Сэнга ачинаман, дўстим. Агар аёл кишининг кўнгли бирон нимага кетса, бошқасини эмас, айнан ўша нарсани келтириб бериш керак-ку. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди, энг яхши мева дўконлари ҳам аллақачон ёпилгандир. Балки, хотининг апелсинга кўнар? Ҳозиргина бир қути сара апелсинларни қабул қилиб олдим, шундай экан агар…

– Йўқ, Кэл, раҳмат. Матч шарти бўйича шафтоли талаб қилинади, бошқа нарса қабул қилнмайди. Ҳай, майли, бошқа ердан излаб кўрай-чи.

Кичкинтой ғарбий авенюларнинг биридан чиққанда вақт ярим тунга яқинлашиб қолганди. Дўконларнинг кўпи аллақачон ёпилган, очиқларида ҳам шафтоли ҳақида оғиз очиши билан хохолаб юборишай дейишди.

Ахир, қаердадир, баланд деворлар ортида, меҳмонхонада келинчак кутиб ўтирибди. Наҳот, унга ўрта вазн тоифасидаги чемпион шафтоли топиб келтиролмаса? Наҳот, у суюклисини сариқ ёки пуштиранг ширин мева билан севинтириш учун фасллар, об-ҳаво тўсиқларини ҳатлаб ўтолмаса?

Олдинда ер юзидаги тўкин ҳаётнинг барча бўёқлари билан жилоланиб турган ёруғ витрина кўринди. Аммо Кичкинтой ичкарида чироқ ўчганини пайқамай қолди. У кучи борича югуриб, дўкон эшигини қулфлаётган мева сотувчисини қувиб етди.

– Шафтоли борми? – сўради у дадиллик билан.

– Қизиқмисиз, сэр! Икки-уч ҳафтадан кейин бўлади, ундан вақтли эмас. Ҳозир бутун шаҳардан ҳам излаб тополмайсиз. Агар бирор ерда бир неча дона бўлса ҳам улар иссиқхонаники, айнан қаердан излаш кераклигини ҳам айтолмайман. Топилса ҳам пулларини қаёққа қўйишни билмайдиган бойваччалар турадиган энг қиммат меҳмонхоналардан бирида топилади. Мана, агар маъқул бўлса, мазали апелсинларни таклиф қилишим мумкин, бугун параходда бир партия келтирилди.

Кейинги муюлишга етгач Кичкинтой бир зум ўйланиб қолди, кейин қоронғу тор кўчага бурилиб, эшиги олдида яшил фонарли уй томон юрди.

– Капитан шу ердами? – сўради у навбатчи полициячи сэржантдан.

Шу пайт капитаннинг ўзи навбатчининг орқасидан лоп этиб чиқди.

– Омонмисиз, Кичкинтой! – капитан қарши олди боксчини. – Мен сизларни тўй саёҳатидамисизлар деб ўйлабман.

– Кеча келдим. Энди мен Ню-Ёрк шаҳрининг доимий фуқаросиман. Ҳатто муниципал фаолият билан шуғуллансам керак. Менга айтинг-чи, капитан, бугун тунда Денвер Дикнинг идорасини босишни хоҳлармидингиз?

– Қўлга тушди-ку! – деди капитан мўйлабини бураб. – Денверни икки ой аввал тўхтатишганди.

– Тўппа-тўғри, – капитаннинг фикрига қўшилди Кичкинтой. – Икки ой олдин Рафферти уни Қирқ Учинчи кўчадан сиқиб чиқарганди. Энди эса у сизнинг участкангизга ўрнашиб олибди. Ҳозир уникида ҳар қачонгига қараганда ката ўйин кетяпти. Денвер билан алоҳида ҳисоб-китобим бор. Хоҳласнгиз унинг олдига олиб боришим мумкин.

– Менинг участкамда? – ўдағайлади капитан. – Бунга ишончингиз комилми, Кичкинтой? Агар шундай бўлса, буни сиз томондан катта хизмат деб биламан. Нима, сизга парол маълумми? У ерга қандай қилиб кирамиз?

– Эшикни бузиб, – деди Кичкинтой. – Эшикка темир қоплаб улгуришганича йўқ. Ўзингиз билан ўн киши олволинг. У ернинг эшиги мен учун бекиқ. Денвер мени тинчитмоқчи бўлди. У ўйлаяптики, ўтган сафар мен уни тутиб бердим. Ваҳоланки, у адашяпти. Лекин сиз шошилинг, капитан. Вақтлироқ уйга қайтишим керак.

Ўн дақиқа ўтар-ўтмас капитан ва унинг итоаткорлари йўлбошчилари ортидан кундузи ўнлаб обрўли фирмалар ўз ишларини битирадиган, кўринишидан бутунлай камтарона бинонинг қоронғу подъездига кириб кетишарди.

– Учинчи қават, йўлакнинг охирида, – аста шивирлади Кичкинтой. – Мен олдинда бораман.

Болта билан қуролланган икки барваста йигит у кўрсатган эшик олдига туришди.

– Ичкарида жимжитлик, шекилли, – шубҳа билан гапирди капитан. – Адашмаганингизга ишончингиз комилми ўзи, Кичкинтой?

– Бузинглар эшикни, – жавоб ўрнига буйруқ берди Кичкинтой. – Агар адашган бўлсам, ўзим жавоб бераман.

Болталар тасир-тусур билан ҳимоясиз эшикка урила бошладилар. Эшик ёриғидан ёруғ нур тушди. Эшик ағдарилиши билан қуршов иштирокчилари револьверларини шайлаб ичкарига бостириб киришди.

Кенг зал Ғарблик хўжайиннинг дидига мос шовқин-суронга тўла эди. Бир неча столда ўйин кетарди. Залдаги элликтача ишқибозлар нима қилиб бўлсада полиция қўлидан қочиб қутулиш учун чиқиш йўлагига ёпирилишди. Полиция таёқлари ишга тушди. Бироқ ўйинчиларнинг кўпи қочишга улгуришди.

Бу кеча Денвер Дик қиморхонада ўзининг алоҳида иштироки билан илтифот кўрсатди. У сон жиҳатидан устунлик қуршов иштирокчиларини янчиб ташлашини ҳисобга олиб чақирилмаган меҳмонларга биринчи бўлиб ташланди. Лекин Кичкинтойга кўзи тушган заҳоти у ортиқ ҳеч ким ва ҳеч нарсани ўйламай қўйди. Улкан оғир спортчидай шавқ билан кўринишидан анча нозикроқ душманига отилди, иккаласи ҳам бир-бирига чирмашганча зинадан пастга думалаб кетди. Иккинчи қават майдонидагина ва ниҳоят, улар ажралишиб, оёққа туришгач, йигирма минг долларлик молни йўқотиш хавф солиб турган ики юз фунт оғирликдаги кучли ҳаяжондаги ҳаваскор уни қучоғида куч билан қисиб турар экан, чорасиз қолган Кичкинтой ўзининг профессионал маҳоратини ишга солди.

Рақибини бир ёқли қилгач Кичкинтой юқорига отилди ва қиморхона залида югуриб ўтиб, дарвоза билан ажратилган кичикроқ хонада пайдо бўлди.

Бу ерда омад рицарларини тўйдира олади деб ҳисобланадиган қимматбаҳо чинниларда тансиқ таомлар билан тўлдирилган узун стол турарди. Столнинг ташқи кўриниши ғарбий штатлардан бирининг пойтахтидан келган жентльменнинг нозик дидини айтиб турарди.

Полгача осилиб турган оппоқ дастурхон тагидан қирқ бешинчи ўлчамдаги локланган штиблет[3] чиқиб турарди. Кичкинтой унга ёпишди ва чироқ ёруғида фрак ҳамда оқ галстукдаги негр-официантнинг юзи пайдо бўлди.

– Тур ўрнингдан, – буйруқ берди Кичкинтой. – сен шу "емхона"да ишлайсанми?

– Ҳа, сэр, ишлардим. Наҳот, бизни яна қўлга туширишган бўлса?

– Шунақароқ. Энди жавоб бер: бу ерда, сенда шафтоли борми? Агар йўқ бўлса, менинг ҳисобимга нокаут ёзилади.

– Ўйин бошланганда менда уч дюжина[4] шафтоли бор эди, сэр. Аммо жентльменлар битта ҳам қолдирмай ҳаммасини паққос туширишди, деб қўрқаман. Балки, сара ва янги апелсин ейишни мақул кўрарсиз, сэр?

– Ҳамма ёқни остин-устун қил, – қатий буюрди Кичкинтой, – лекин қўлимда шафтоли бўлсин. Агар бугун яна кимдир менга апелсиндан огиз очса, уриб ўлдираман.

Денвер Дикнинг қимматбаҳо сахийлиги билан тўлдирилган столдаги синчков тинтув тасодифан қимор шинавандаларининг мазахўрак оғзидан қутулиб қолган ягона шафтолини топишга ёрдам берди. У шу заҳоти Кичкинтойнинг чўнтагига тушди ва бизнинг тиним билмас "фуражир"имиз[5] ўлжаси билан ортига қайтди. Кўчага чиққач, у ҳатто капитаннинг одамлари асирларни полиция фургонига тиқишаётган томонга қайрилиб ҳам қарамасдан уйи томон тез-тез одимлаб кетди.

Унинг кўнгли энди ҳотиржам бўлганди. Думалоқ Стол рицарлари гўзал хонимлари шарафи учун кўплаб хавф-хатарларни бошларидан ўтказиб, қаҳрамонликлар кўрсатиб Камелотга ана шундай қайтишарди. Уларга ўхшаб Кичкинтой ҳам ўзининг суюклисидан буйруқ олиб, уни бажара олди. Тўғри, иш фақатгина бир дона шафтолига бориб етди, бироқ ярим тунда, бунинг устига феврал қорлари билан "кишанланган" шаҳарда бу шафтоли қаҳрамонлик билан қўлга киритилмадими? Ахир, у шафтоли сўради, ахир, у Кичкинтойнинг рафиқаси-ку; мана шафтоли Кичкинтойнинг чўнтагида, тушириб юбормаслик ва йўқотиб қўймасликдан қўрқиб ушлаб турган кафтида исиб ётибди.

Йўл-йўлакай Кичкинтой тунги аптекага кириб, кўзойнак ортидан савол назари билан тикилиб қолган аптекачига деди:

– Қулоқ солинг, агар хизмат бўлмаса, қовурғаларимни текшириб кўришингизни хоҳлардим, бутумникин. Оғайним билан бироз тортишиб қолиб, бир ёки икки қаватли зинапоялар билан ҳисоблашишимга тўғри келди.

Аптекачи уни диққат билан текшириб кўрди.

– Қовурғаларингизнинг ҳаммаси бутун, – хулоса қилди у. – аммо мана бу ерингиз моматалоқ бўлибди, афтидан, сизни осмонўпар бинодан йиқилгансиз деб айтиш мумкин, бир марта эмас, кам деганда икки марта.

- Аҳамияти йўқ, - деди Кичкинтой. - Мен сиздан фақат кийим чўтка сўрайман.

Пуштиранг абажурли чироқнинг ёруғ нури остида келинчак уни кутиб ўтирарди. Йўқ, ҳали мўжиза рўй бергани йўқ. Мана, нима истаётганини бир оғиз сўз билан айтса бўлгани – бу арзимаган нарса бўла қолсин: гулми, анорми ёки э, ҳа, шафтоли - эри тун қўйнига кириб, унинг истагини бажо келтиради.

Дарҳақиқат, мана, у суюклисининг креслосига эгилиб, қўлига шафтоли тутқазди.

– Ярамас кичкинтойим! – ошиқона минғиллади келинчак. – Наҳотки, шафтоли сўраган бўлсам? Мен жон деб апелсин еган бўлардим.

Бахтли бўл, келинчак!


[1] Купидон – севги маъбуди (юн. миф.)

[2] Кегелбан – кегли ўйналадиган жой (маълум тартибда тикилган фигураларни шар юмалатиб йиқитиш ўйини).

[3] Эркаклар боғичли ботинкаси.

[4] Дюжина – 12 дона.

[5] Фуражир – ем-хашак тайёрловчи.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 84 | Добавил: iphone | Теги: #news, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #новости, #newsuz, #Yangilik, #ahborot, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018