WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9566]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1737]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [502]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3370]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5829]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10292]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1244]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [214]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2337]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2905]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4960]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [378]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [636]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [135]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [39]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [29]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 29
Гостей: 29
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Patriotlnl, leightk2, louisafu69, soctuh
Главная » 2020 » Июль » 8 » Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўртасига кимлар совуқчилик солган эди? (Видео)

ПОИСК / IZLASH:

09:35
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўртасига кимлар совуқчилик солган эди? (Видео)
ЎзА мухбири Шайх ҳазратларининг фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ билан 1993 йилда Ҳазратнинг муфтийликдан истеъфога чиқиб, Ўзбекистонни тарк этиши, ҳижратдаги ҳаёти, юртга қайтиш сабаблари, ҳаётий тамойиллари, Рамзан Қодиров билан қандай яқинлиги ҳақида суҳбатлашган эди. Қуйида ушбу суҳбат матни ва видеонинг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

Мовароуннаҳр ҳудудида ислом оламида машҳур, илм аҳли ҳурмат қилган кўплаб уламолар етишиб чиққан. Улардан бири бизга замондош ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдир. Шайх ҳазратлари Ўзбекистонда сиёсий нотинч даврларда дин пешволари қаторида эди. Бу инсон СССР Олий Кенгашининг халқ депутати, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтийси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси бўлган. Уларнинг ислом илмига бахшида умр йўллари паст-баландликлар, турли диний ғавғолар ичра ўтган.

Ҳазратнинг ибратли асарларини биламиз, лекин қийинчиликда, Ватандан йироқда ўтган кунларидан ҳамма ҳам хабардор эмас. Шайхнинг ўз юртини ташлаб кетишига сабаб бўлган воқеалар шу вақтгача кенг оммага очиқланмаган ва ислом илми аҳли мазкур воқеаларга ойдинлик киритишни эп билмаган эди.

Исмоил Муҳаммад Содиқ ўша даврларда отасининг Ўзбекистонни тарк этишларига мажбур қилган сабабни уларнинг ҳаётларига таҳдид бўлганида, деб кўради ҳамда Тожикистонда кўтарилган фуқаролар уруши билан боғлиқ эканлигини айтади.


Маълумки, 1993 йиллар Тожикистонда фуқаролар уруши авжига чиққан паллалар эди. Бу мамлакатда Ислом уйғониш партияси ва яна 3 номдаги сиёсий фирқалар амалдаги ҳокимиятга қарши бош кўтарган. Ўзбекистонда ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни мазкур партияни қўллаб-қувватлашда, молиялаштиришда айблашган. Шайхни бундай туҳматда айблаганлар уни Биринчи Президент билан алоқаларини бузишни мақсад қилган эди. Шайх ҳазратлари бу иғволарни рад этганларида Тожикистондаги Ислом уйғониш ҳаракати партиясининг ишлари ноўрин эканлиги бўйича кўрсатма бериш сўралади.

Шунда Шайх ҳазратлари, яъни Ўзбекистон муфтийси Тожикистон мусулмонлари хатти-ҳаракатини қоралаб чиқиши Тожикистондаги ўзбекларга зарар етказишини ўйлаб, бундай кўрсатма беришдан бош тортади. Оқибатда, иғвогарлар ташаббуси билан диний идора фаолиятида тафтиш олиб борилади, ҳазратнинг ҳаётларига таҳдид қилинади. Вазият оғир тус ола бошлагач, Шайх ҳазратлари она-Ватанини тарк этишга мажбур бўладилар.

Шайх ҳазратлари билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ўртасида муносабатлар ёмонлашгани ҳам айтилади. Бироқ, бу гап-сўзларни Шайхнинг фарзандлари тасдиқламади. Унинг далолат қилишича, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф авваллари баъзи масалалар юзасидан шахсан Биринчи Президент билан учрашиб турган. Кейинчалик ўртадаги одамлар орқали мулоқот қилган. Юқоридаги туҳматлар ҳам ўртадаги айрим иғвогарларнинг уйдирмаси бўлган. Шайхга шахсан учрашиб вазиятни тушунтиришга, муносабатларни жойига қайтаришга имкон берилмаган. Улар ўртасидаги низо орадаги айрим кимсалар туфайли келиб чиққан. Келишмовчилик юзма-юз рўй бермаган. Шу сабабли ҳам ҳар икки тарафни айблаш ноўрин бўлади.

Шайхнинг Ўзбекистонни тарк этиш сабабини унинг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ қуйидагича хотирлайди.

— Тарихни ўрганамиз, таҳлил қиламиз деймиз. Лекин, бунинг учун жуда кўп омилларни ҳисобга олишга тўғри келади. Ҳозирги кунда ўша вақтни кўрмаган, у даврда яшамаган одамлар ўзлари кўрмаган нарсаларини таҳлил қилишлари, менимча, нотўғри бўлади. Жуда кўп ҳолатлар борки, гувоҳ бўлмаган инсон вазиятни аниқ билмасдан тўғри хулосага бормаслиги эҳтимоли бор. Шу сабабли ўша даврларга баҳо беришда эҳтиёт бўлиш лозим.

Йиллар давомида ёпиқ бўлган давлат (Совет Иттифоқи назарда тутилмоқда), бирданига ошкоралик, қайта қуриш, нисбатан сўз эркинлигига юз тутди. Бошқа тизимда яшаб турган одамлар бирданига янги тизимга ўтиб қолди. Шу жумладан, мусулмонларга ҳам нисбатан диний эркинлик берилди. Эркинлик орқасидан мусулмонларга яхшиликлар ҳам бўлди, аммо мана шу эркинликдан ўз мақсади бўйича фойдаланмоқчи бўлганлар топилди. Янги партиялар пайдо бўлди, улар ўз шиорлари билан чиқишди ва маълум ислоҳотларга эришишга уринишди. Мисол учун, бир оилани бошқариш қийин бўлгандек, катта бир давлатни бошқариш ҳам мушкул, албатта. Хусусан, давлатда ўзгаришлар бўлиб турган вақтда уни бошқариш янаям мураккаблашади. Ҳазратимиз ана шундай мураккаб вазиятда дин пешвоси сифатида фаолият юритган. Ўша вақтларда қўшни Тожикистонда фуқаролар уруши рўй бераётган эди. Афғонистонда ҳам вазият ўта нотинч бўлган. Совет иттифоқи бўлиниб, янги давлатлар шаклланаётган давр эди. Марказий Осиё минтақасининг ўзи мураккаб вазиятда бўлган.

Ҳазратни юртни ташлаб чиқиб кетишларига жуда кўп омиллар, сабаблар бор эди. Ўша вақтдаги ҳукумат билан алоқалар, юрт ичидаги мусулмонларнинг ўзаро келишмовчиликлари тез-тез содир бўлиб турарди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мана шу омиллар сабабидан ҳазрат ўзларининг ҳаётлари учун хавф туғилганини идрок этганлар. Ўзбекистондаги мусулмонлар орасида ҳам Тожикистондаги каби вазият юзага келмаслиги эҳтимолини ўйлаб, ватанни тарк этишга мажбур бўлганлар.

— Биз, биламизки Шайх ҳазратлари СССР Олий Кенгашининг халқ депутати ҳам бўлган. Уларда депутатлик, сиёсий партия тузиш каби мақсадлар ҳам бўлганми?

— Менинг билишимча, Шайх ҳазратлари сиёсатга аралашишга доим қарши бўлганлар. Яъни бевосита сиёсатчи бўлишни мақсад қилмаганлар. Ўз ваколатларига кўра, сиёсатчилар билан мулоқот қилишларига тўғри келарди. Лекин, ўзлари партия очиш, сиёсий оқим қилишни истамаганлар. Партия тузиш таклифларига ҳам рад жавобини берган эдилар. Ҳазратнинг сиёсат йўлида дин суиистеъмол қилинмаслиги бўйича алоҳида фикрлари бўлган. Ўзлари ҳам ҳаракат қилмаганлар ва таклиф қилганларни ҳам рад этганлар. Депутат бўлишдан мақсадлари сиёсатчи бўлиш эмасди. Шайх 5 та республика — Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг муфтийси бўлганлар, шу сабабли ҳам депутатлик мандатидан фойдаланган ҳолда, мусулмонларнинг баъзи масалаларини ҳал қилишни мақсад қилгандилар. Шунда ҳам улар аввалдан депутатликни кўзлаб номзодларини кўрсатмаганлар, бошидан режа қилмаганлар. Муфтийликка сайлангач, охирги кунларда депутатликка номзодларини илгари сурган эдилар…

«Шайх ҳазратлари Ўзбекистонни тарк этгач ҳам, юрт соғинчи она юртдаги мусулмонлар ташвиши билан яшашда давом этганлар», дея хотирлайди Исмоил Муҳаммад Юсуф. Ўғилларининг далолат қилишича, Шайх ҳазратлари Ўзбекистондан келган танишлардан аввал она юртдаги мусулмонлар аҳволини суриштирар эканлар. Ҳазратнинг Ўзбекистондаги мусулмонларнинг ҳолати, давлатимиздаги дин ва мусулмонларга муносабатлари борасида мақоламизнинг кейинги қисмида сўз боради, деб якунлайди ЎзА мухбири Анора Содиқова.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ | Просмотров: 21 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #Yangiliklar, #habarlar, #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #новости, #news, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020