WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10667]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1894]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3532]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7011]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11362]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1454]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [239]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [252]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2813]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [404]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3410]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5223]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [496]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [884]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 43
Гостей: 43
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, rosellakc1, nelltj16, rebekahxt18, loisbd11, loumb16, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Август » 20 » ШАЙТОН ВАСВАСАСИ Ёхуд ШИШАДАГИ ОҒУНИНГ КУЧИ

ПОИСК / IZLASH:

13:23
ШАЙТОН ВАСВАСАСИ Ёхуд ШИШАДАГИ ОҒУНИНГ КУЧИ
Кун ярмидан оғиб, соат миллари 13:30ни кўрсатиб турган бир пайтда уйғонган Сарвар чанқаб, томоғи қуриб кетганини ҳис қилди ва тарс ёрилиб кетгудек бўлиб оғриётган бошини икки қўли билан сиққанича ўрнидан туриб, ошхонага боришга ҳам эринганча ётди. Аммо бироздан сўнг, барибир, бошининг оғриғига чидай олмасдан мажбуран ўрнидан турди ва худди касал одамдек гандираклаганча ошхона томон юрди ва жўмракни очиб, муздек сувдан тўйиб ичганидан кейин сал ўзига келгандек бўлди. Сўнгра ҳали-ҳамон сим-сим оғриб азоб бераётган бошини чангаллаганча базўр қадам ташлаб, музлаткичнинг ёнига борди. Афсуски, музлаткичда ҳам «бошоғриқ» қилиш учун ҳеч нарса йўқ экан. Кайфияти баттар тушиб кетган Сарвар ортига қайтди. Шу тобда унинг кўзи ётоқнинг шундоқ ёнига ташлаб қўйилган шимига, тўғрироғи, шимининг чўнтагидан чиқиб турган мобиль телефонига тушиб, беихтиёр ютиниб қўйди. Чунки энди-энди унинг хотирасида тунги саргузаштлари тикланмоқда эди.

Сарвар Раҳматович Отажонов (мақоладаги исм-фамилиялар шартли равишда ўзгартирилган) 2021 йил 31 май кунидан 1 июнь кунига ўтар кечаси тахминан соат 01: 30ларда Чилонзор туманида жойлашган «Фламинго» номли қаҳвахона олдидаги спиртли ичимликлар дўкони ёнидан ўтиб кетаётиб, бир баклажка пиво сотиб олди-да, четроққа ўтиб, пивони ича бошлади. Буни кўрингки, «Кўр кўрни қоронғида ҳам топади», деганларидек, орадан кўп ўтмасдан вақт алламаҳал бўлганига қарамай Сарварга шерик ҳам топила қолди. Аниқроғи, Сарвар ўзига икки-уч марта қараб қўйган нотаниш эркакни ёнига қўли билан имлаб чақирди-да, унга бирга ичишни таклиф қилди. Нотаниш киши Сарварнинг пивосидан озгина ичганидан сўнг қарздор бўлиб қолишни хоҳламади, шекилли, шартта ўрнидан туриб, яна пиво олиб келди. Сарвар ўзини яхши тушунадиган улфат топилганидан хурсанд бўлиб кетса-да, сир бой бергиси келмади:

— Ака, нима қилардингиз овора бўлиб, мен ўзим сизни меҳмон қилардим.

— Менинг исмим Дониёр, — дея мийиғида кулимсиради Сарварнинг янги улфати. — Уйда ётавериб, зерикиб кетганимдан кўчага чиққандим, мана, сиздек «давра кўрган» йигитга дуч келдим.

— Энди, Дониёр ака, одамга ноқулай бўляпти-да, мен сизга бир стакан пиво берсам, сиз менга ўн баробар қилиб қайтаряпсиз, — дея гўёки чиндан ҳам уялган киши бўлди Сарвар.

— Бу ёғидан сира хижолат бўлманг. Ҳаммаси жойида. Бугун биринчи марта кўчада улфатчилик қилаётганим йўқ, — деди Дониёр ва ичимлик идишини бир четга қўйди-да, яна дўкон томонга кетди. Орадан кўп вақт ўтмасдан эса қўлида газакбоп егуликлар тутган ҳолда қайтди.

— Ака, буни лекин чиндан ҳам ортиқча бўлди, — дея ўтирган жойида чайқалди буни кўрган Сарвар. — Ахир…

— Ҳеч қанақанги ахир-пахири йўқ, мен бугун шунчаки сизни меҳмон қилмоқчиман. Нима, бунга ҳақим йўқми? — дея кулди Дониёр нарсаларни эҳтиёткорлик билан газетадан ясалган қўлбола дастурхон устига қўяр экан.

Сарвар индамади. Чунки айни пайтда унинг «томоғи қуриб», роса ичкиси келиб турган эди. Шундан сўнг икки янги улфат анча отамлашиб ўтиришди.

— Сарвар, биз нега ўзи ҳалитдан бери бунақа градуси пастидан ичиб ўтирибмиз? — дея савол бериб қолди бир маҳал пиво таъсиридан кўзлари қизариб кетган Дониёр. — Бунинг ўрнига бошга яхшироқ тепиб, зўр кайф берадиганидан ичсак бўлмайдими?

— Бўлади! Нега бўлмас экан? Ичсак ўзимизнинг пулимизга олиб ичяпмиз-ку, бировнинг пулига эмас! — дея жавоб қайтарди Сарвар унинг саволига.

— Унда мен ҳозир бориб, битта «ноль етти» олиб келаман. Қалай, маъқулми?

— Мен розиман, — дея қўлини кўтарди «ноль етти» сўзини эшитиб кучига куч қўшилган Сарвар. — Лекин бир литрлисидан олсангиз ҳам майли, тез тугаб қолмайди…

Унинг сўзларидан сўнг Дониёр маза қилиб, яйраб кулди. Кейин секингина улфатининг елкасига енгил-енгил уриб қўйди:

— Аввалроқ қаерда эдингиз, укам, жуда менбоп инсон экансиз-ку!

Дониёр яна спиртли ичимликлар дўконига бориб келди. Шу тариқа улар тонгга қадар ароқ ичишди. Сарвар Дониёр билан қанча спиртли ичимлик истеъмол қилганини ҳам, у билан қачон ва қай тарзда хайрлашганини ҳам эслолмайди. Ёдида қолгани маст ҳолатда бир ўзи уйига кетгани, йўлда ҳожатхонага боргиси келгани. Кейин эса ҳеч ким йўқ жойда турган телефон аппарати…

Деярли икки ойдан буён қурилиши тугалланмаган бинода ёлланма қурувчи бўлиб ишлаб юрган Ойбек 1 июнь куни эрталаб тахминан соат 06: 00да ўзига тегишли бўлган «Редми 9» русумли телефон аппаратидан фойдаланиб оила аъзоларига қўнғироқ қилиб болаларини байрам билан табриклади. Сўнгра телефон аппаратини кўрпа-тўшаги турган жойга қолдириб, ўзи юз-қўлини ювиш учун чиқиб кетди. Тахминан 15 дақиқадан сўнг ўз ўрнига қайтган Ойбек телефон аппарати жойида йўқлигини кўрди-ю, ҳуши бошидан учди. Аммо бироз вақт ўтганидан сўнг ўзича «Ўн беш дақиқа ичида бинога ўғри кириб, телефонимни ўғирлаб кетмагандир? Йигитлардан бирортаси ҳазиллашиб олгандир?» деган ўйга борди ва кимдир олган бўлса қайтариб беришидан умид қилиб, кутиб ўтирди. Аммо ғойиб бўлган телефоннинг дараги чиқмади. «Редми 9»нинг нархи эса оз эмас, кўп эмас, нақд 1700000 сўм турар эди.

Ботир Дилмуродов 1 июнь куни тахминан соат 07: 15ларда отасига тегишли бўлган «Кобальт» русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтида «Фламинго» қаҳвахонаси олдида бир йигит қўл кўтариб уни тўхтатди.

— Шеф, Яккасарой тумани ички ишлар бўлими биноси олдига олиб бориб қўйинг, — деди ширакайфлиги шундоқ сезилиб турган йигит Ботирга нурсиз кўзларини тиккан кўйи.

— Ўтиринг, олти сонияда айтган манзилингизда бўласиз, — деди Ботир.

Тахминан 35-36 ёшларни қоралаб қолган йигит спирт ҳиди анқиб турган оғзини бир қўли билан тўсганча ҳайдовчидан узр сўраган бўлди:

— Кечирасиз, сал ошиб кетибди…

— Ҳечқиси йўқ, йигитчиликда бўлиб туради шунақаси ҳам, — деди Ботир уни хижолатга қўймаслик мақсадида кулимсираб.

— Лекин сиз бу ёғидан хавотир олманг, пулим бор, йўл кирангизни бераман, — дея ширакайф йўловчи чўнтагига уриб-уриб қўйди.

Ботир бўлса унинг бу сўзларига унчалик эътибор бермасдан машинани керакли манзил томон бурди. Бироқ 200-300 метр юрганидан кейин ўнг томондаги йўл четида тўхтади-да, автомашинада йўловчининг бир ўзини қолдириб, дўконга кириб чиқди. Шундан сўнг йўловчини айтган жойида туширди-да, ўзи йўлида давом этиб, иш жойига бориб, автомашинани тўхтатиб ўзига керакли ҳужжатларни автомашина бардачогидан олмоқчи бўлганида ҳужжатлари ўз ўрнида йўқлигини билди. Нотаниш йўловчи ҳужжатлари солинган қора рангли барсеткани ичида пул бор деб ўйлаб ўғирлаб олган эди. Буни англаган Ботир ортига, йўловчини туширган жойига қайтиб бориб уни қидирди, бироқ йўловчини топа олмади. Кейин эса «102» рақамига қўнғироқ қилиб, унга нисбатан ўғирлик содир қилинганлиги тўғрисида хабар берди. Ботирнинг бошқарувида бўлган автомашина бардачогидаги қора рангли эркаклар барсеткаси ичида автомашинани қайд этиш гувоҳномаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар бор эди.

«Кобальт» русумли автомобилни тўхтатиб, олди ўриндиққа яхшилаб жойлашиб олган Сарвар ҳайдовчи чалғиган вақти автомашина бардачогида бўлган қора барсеткани билдирмасдан ўғирлаб олиб, автотураргоҳда тушиб қолди. Уйига боргач барсеткани онаси кўриб ҳар хил саволлар бериб қолмаслиги учун шкафнинг тепа полкага яшириб қўйди…

Уйғониб, бироз ўзига келганидан кейин Сарвар шимининг чўнтагида «Редми 9» турганини кўриб, телефон аппаратини ўриндиғининг остига, кўрпанинг тагига жойлаб қўйди. Орадан бир неча кун ўтиб, Сарварнинг яшаш манзилига Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари келишиб, бўлган ҳолат бўйича ундан тушунтириш хати олишди. У бўлган ҳолатни айтиб бериб, барсетка ичида «Кобальт» русумли автомашинанинг қайд этиш гувоҳномаси, пластик карточкаси ва фуқаро Ботир Дилмуродов номига берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бир нечта ҳужжатлар бўлганини, пул маблағлари бўлмаганини, барсетканинг ичидан чиққан ҳужжатларни ташлаб юбормаганини ёки нобуд қилмаганини маълум қилди. Барча ҳужжатлар, шунингдек, телефон аппаратини ҳам ички ишлар ходимларига тақдим этди. Судда ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, ўз ҳаракатларининг оқибатини тўлиқ тушуниб етганини, бундан кейин бу каби жиноятларни содир этмаслигини билдириб, унинг оилавий шароитини, бу ишга маст бўлганлиги туфайли қўл урганини, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини ҳамда уларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди.

Суд ҳукмига кўра, Сарвар Раҳматович Отажонов Ўзбекистон Республикасининг ЖК 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Алишер ЖАЛИЛОВ, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди раиси Суннатулло АБДИМУРОД ўғли, журналист

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 75 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #news, #Yangilik, #xabarlar, #новости, #Yangiliklar, #habarlar, #newsuz, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021