WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 9 » Шифокорлар 7 синфдалигида урушга юборилган актриса Райҳон Тўраеванинг оёғини кесиб ташламоқчи бўлишганди

ПОИСК / IZLASH:

16:15
Шифокорлар 7 синфдалигида урушга юборилган актриса Райҳон Тўраеванинг оёғини кесиб ташламоқчи бўлишганди
Иккинчи жаҳон уруши кўплаб халқ қалбида битмас яра бўлиб қолди. Оғир талофатларга сабаб бўлган уруш миллионлаб одамларни ҳаётдан олиб кетди.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Тўраевани кекса авлод вакиллари яхши танийди. Ёшлар эса уларни "Оқшом эртаклари” кўрсатувидаги эртакчи буви сифатида билишади. Узоқ йиллар Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида фаолият юритган Райҳон Тўраева бугун фарзандлари, набиралари даврасида кексалик гаштини сурмоқда.
 
Онахоннинг болалик йилларида айни уруш йилларига тўғри келган. 7 синфда ўқиб юрган кезлари уни ҳам бошқа синфдош қизлар қаторида урушга чақиришди... Онахоннинг бошидан ўтган оғир кунлар, тақдир синовлари ҳақида яхшиси унинг ўзидан эшитинг.
 
Райҳон Тўраева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
 
— Тўғриси, у даврларни эслагим ҳам келмайди. Уруш бошланиб, маҳаллада эркак зотидан асар ҳам қолмади. Ҳали вояга етмаган болалар, кекса чолларни айтмаса, мол-ҳолга қараш, далага чиқиб экин экиш, хуллас эркаклар қиладиган ҳамма ишни қилиш аёлларга қолиб кетди. Бу ҳам етмагандек,7 синфда ўқиб юрган пайтларим мактабимиздан 13 та қизни урушга олиб кетадиган бўлишди. Улар орасида менинг ҳам номим бор эди. Биз эса лом-мим демай, рози бўлдик. Уйдагиларга эса Москвага олимпиадага кетяпмиз, деб алдадик.
 
Кўп ўтмай ҳаммамиз урушга отландик. Усти очиқ вогонда пичанлар устида ётиб кетарканман "Яна уйга қайтармикинмиз, уруш қачон тугаркин ўзи, нимага, ким билан урушяпмиз”, деган савол тинчлик бермасди. На овқатнинг ва на кийим-кечакнинг тайини бор. Совуқ эса этимизни қақшатарди. Яхшиямки, онам йўлга отланаётганимда халтачага майиз ва нўхат солиб бериб юборган эканлар. Ўшани еб қорин ғамлаганмиз.
 
13 кун деганда Россияга етдик. У ердан эса Ленинградга йўл олдик. Қаҳратон қиш эмасми, совуқдан оёқларимиз яхлаб қолганди. Вогонлардан анқиётган ҳид эса кўнглимизни оздирарди. Ичишга, ҳатто, сув ҳам йўқ. Қорни челакчага солиб, эритиб ичардик.
 
Ўша машъум кунларни эсладим дегунча оёқларим зириллаб, кўз олдим қоронғулашиб кетади. Бир куни оёқларим жуда қаттиқ музлаб, ҳеч нарсани сезмайдиган бўлиб қолдим. Докторлар оёғингни кесамиз дейишди. Ўшанда мен қандай ҳолатга тушганимни тасаввур қилсангиз эди... Ҳаётим шу нуқтада ўз паёнига етди деб ўйлагандим. Йўқ, Яратган менга шафқат қилди. Ўша ердаги шифокорлар яна бир умид борлигини айтиб, 5 соат давомида иссиқ ва совуқ сув билан оёқларимга муолажа қилди. Оёғимни ҳали муздек, ҳали қайноқ сувга тиқди. Бир неча соатгача ҳеч нарсани сезганим йўқ. Кейин секин-секин оёғим жимирлаётганини сезиб, йиғла юбордим. Кўп ўтмай юриб кетдим. Шундан сўнг, мени урушга жўнатмай, уйимга қайтариб юборишди.  9 ой деганда минг қийинчиликлар билан уйимга қайтиб келдим.
 
(Йиғлаб) Жуда ғўр бўлган эканмиз. Эшигимизни қоқиб келган одам урушга деса, йўқ демай олдига тушиб кетаверган эканмиз. Қиз боламан, урушда мен нима қиламан, деб ўйлаб ҳам кўрмабмиз. Урушга мен билан бирга жўнатилган синфдошларимни қайтиб кўрганим йўқ. Ҳаммалари урушда дом-дараксиз кетишди. Балки Яратнинг ўзи мени қонли жангоҳда бировларнинг қўлида ўлиб кетишимни истамагандир.
 
Ҳозир оёқларим оғриди дегунча, ўша даврлардаги қийинчиликлар, бир бурда нонга зор бўлган пайтларимиз ёдимга тушаверади. Худога шукр бугун ҳамма нарсамиз ўзимизники, истаганимиз олдимизда муҳайё. Фарзандларимиз, набираларимиз эмин-эркин обод ва озод Ватанда яшашмоқда. Буларнинг қадрига етиш керак. Энг муҳими юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
 
Тўғрисини айтсам, нимага 20 йил бўлса ҳам кечроқ туғилмаган эканман деб ўйлаб қоламан. Бугунги ёшлар жуда чиройли ҳаёт кечирмоқда. Уларни кўриб ҳавасим келади. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 148 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, newsFederal | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016