Хонанда ўзининг янги таронасини премьера қилди
Хонанда, Нодир Зоитов Instagram саҳифасида отасига машина совға қилганини маълум қилди.
У отасига оқ рангли «Gentra» автомобилини олиб берган. Нодир Зоитов отаси бундан ҳам яхшисига лойиқ эканини таъкидлаб ўтган. Шунингек, у «Ота» деб номланган қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди.
«Ота бахтимизга доим соғ бўлинг. Бунданда яхшиларига лойиқсиз. Сизни яхши кўраман. 02.02.2022. Айтганча азизлар бугунги премьера қўшиқ ёқдими?», — деб ёзади Нодир Зоитов.
Шу билан бирга, хонанда Малика Равшанова ҳам Instagram саҳифасига Нодир Зоитов отасига машина совға қилганини айтиб, бундан хурсандлигини таъкидлаган.
«Нодир Зоитов 2 февраль куни ‘Ота’ таронасини премьера қилди. Мени энг хурсанд қилган нарса бугун Нодир отасига машина совға қилди. Ота рози Худо рози», — дейди Малика Равшанова.