WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Ноябрь » 20 » ШОҲНИНГ КЕЧИККАН ИНЪОМИ

ПОИСК / IZLASH:

14:21
ШОҲНИНГ КЕЧИККАН ИНЪОМИ
Ёхуд "Шоҳнома” муаллифининг аянчли қисмати хусусида

Хуросоннинг қадимий Тус шаҳрида яшаб ўтган машҳур форс шоири Абулқосим Фирдавсий ва унинг ўлмас "Шоҳнома” достони ҳамда шоирнинг машҳур ҳукмдор Султон Маҳмуд Ғазнавий билан бўлган мужодаласи турли тарихларда турлича баён этиб ўтилган, бу ҳақда қатор илмий, адабий асарлар яратилган. Зайниддин Восифий ўзининг «Бадоеъул вақоеъ»сида бу масалани бир мунча аниқ талқин этиб ўтганки, мен бу ўринда ушбу мавзуни қиссадан ҳисса тарзида қисқача баён этиб ўтишни лозим топдим.

"Одам атодан шу кунгача...”
Вақтики Абулқосим Фирдавсий  "Шоҳнома”ни ёзиб битиргандан сўнг ўша давр таомилига мувофиқ  ўз асарини энг зўр ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавийга кўп қийинчиликлар, тўсқинликлар билан тортиқ қилганида асар Султонга маъқул бўлади ва ўз вазири Хожа Ҳасан Маймандийга: "Фирдавсийга юз минг дирам қизил тилло берилсин, зеро Одам Атодан шу кунгача ҳеч ким бунчалик назм айтмаган ва айта олмайди ҳам”, – деб буюради. 

Вазир Маймандийнинг эса шоирга нисбатан дилида ғарази бор эди: Фирдавсий султон даргоҳи аъёнларидан бир қанчасини мадҳ этган ҳолда Маймандийни тилга ҳам олмаган эди. Шу боисдан у Султонга: "Фирдавсийга ҳар қанча инъом берилса арзийди, аммо оз-оздан берилгани маъқулмикин?”– дейди. 

"Нима, хазинамда шунчалик зар йўқми?”– дейди Султон жаҳл билан. "Султоним, агар истасалар ундан юз чандон ортиғи билан топилади, – дейди вазир, – аммо бундай катта бойликни кўрган одам хурсандликдан юраги ёрилиб ўлиши мумкин. Гарчи Фирдавсий рофизий ва муътазилий бўлса ҳам ачинасан киши...” 

Вазирнинг атайлаб тўқиб айтган бу гаплари мутаассиб султонга ёмон таъсир қилади ва у қовоғини солиб: "Билганингни қил. Ишқилиб, уни рози қилсанг бўлди...”– дейди. 

Тилла ўрнига кумуш
Вазирнинг буйруғи билан Фирдавсийга олтмиш минг дирам кумуш пул олиб бориб берадилар. Ўз меҳнатига берилган бу арзимаган ҳақни кўриб хафа бўлган шоир бу кумуш чақаларнинг бир қисмини ҳаммомчига, бир қисмини бўзчига ва бир қисмини уни олиб келган кишига беради ва: "Султонга менинг таъзимимни етказ. Мен ўз асаримни молу дунё учун эмас, ўз номимнинг боқий қолиши учун ёзганман”, – дейди. 

Бу гап Султонга етиб боргач, у Хожа Ҳасанга ғазаб қилиб: "Мана, сендан чиққан маслаҳатнинг оқибати. Энди шоир мени бадном қилади”, – дейди. Бунга жавобан вазир: "Шоҳим, Султондан нимаики келса, фуқаро уни улуғ тутиши лозим. Унга бир бўлак кесак бериладиган бўлса ҳам уни хор қилмаслиги шарт. Бу одам сизнинг инъомингизни хор қилибди, жазога лойиқдир”, – дейди. 

Султон бу сўзларга ишониб: "Фармоним шу: бундай қарматий фил оёқлари остига ташлансин”, – деб буйруқ беради. 

Бу даҳшатли фармондан саройдаги дўстлари орқали огоҳ бўлган Фирдавсий зудлик билан Ғазнадан чиқиб кетади. Шоҳ дарғазаб бўлиб Хожа Ҳасан Маймандийни қатл эттиради.

Кечиккан марҳамат
Орадан йиллар ўтади. Фирдавсий Маҳмуд Ғазнавий ғазабидан қочиб, яшириниб юради. Бу орада Султон ғуз қабиласи билан уруш олиб боради, улар ўртасида музокара – ёзишмалар бўлиб ўтади, ғузлар Султонга мардлик ва жасорат уфуриб турган шеърий парча билан жавоб қиладилар. Султон бу ажойиб шеърий парча қаердан олинган, қайси шоирники, деб сўраганда бу оташнафас мисралар Фирдавсийнинг "Шоҳнома”сидан эканлигини айтишади. 

Султон шундагина қандай мислсиз, жавоҳирлардан ҳам қиммат асардан юз ўгирганлигини пайқаб, ўз хатосини тушунади ва юз минг мисқол тиллони туяларга ортиб, Тусга элтишни, Фирдавсийга топшириб, ундан узр сўрашни буюради. Аммо Туснинг бир дарвозасидан Султон тиллолари ортилган туялар кирганда унинг иккинчи дарвозасидан Фирдавсийнинг тобути чиқиб бораётган эди...

Ор-номус, ғурурни ҳар нарсадан устун қўйган шоир умрининг сўнгида битилган "Тавбанома”сидан шундай байтларни битганди:

Энди Фаридунни мадҳ этмоқ қайда,
          Заҳҳок тахтин олса, менга не фойда?
          Қайқубод тожидан жонимга озор,
          Ковус тахтидан ҳам қолмади осор.
          Шоҳлардан ёзмайман энди мен асло,
          Даргоҳи кўнгилга урди мутлақо.
          Беҳуда гапларни айтмай энди ҳеч,
          Ақл дер, беҳуда лоф урмоқдан кеч!

Ордана минг йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Фирдавсийнинг шоҳ асари "Шоҳнома” дунё адабиётининг бемисл жавоҳирларидан бири сифатида қалблардан жой олиб келмоқда. 

Мухтор Худойқулов

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 154 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016