WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 25 » Шоир Усмон Азим Ислом Каримов билан боғлиқ воқеани сўзлаб берди

ПОИСК / IZLASH:

10:47
Шоир Усмон Азим Ислом Каримов билан боғлиқ воқеани сўзлаб берди
Мен ҳаяжонимни яширолмай, у кишига нималардир дедим. Жуда ҳаяжонланган эдим! Чунки мўъжизага дуч келганим аниқ эди. Қаршимда Президентгина эмас, Худо берган одам – авлиё ҳам ўтирганини аниқ билиб турар эдим...

Ислом Каримовга бўлган иззат-ҳурматимни ҳамиша – у зот билан илк бор учрашганимдан буён юрагимда сақлайман. Аммо бу эҳтиромимни ҳаётликларида баралла ёзишга қўлим бормади. Ҳар ҳолда, тўрт қатор шеър ёзиб, ишларини битириб кетадиган адабий "савдогар”лар қаторига тушиб қолишдан уялдим... Аммо у киши ҳақида бир кунмас-бир кун ёзишим кераклигини мудом англаб келганман.
 
Чунки Ислом Каримов ҳақиқатдан ҳам Улуғ зот эди!
 
Гапимнинг исботи учун хотираларимдан бир шингил ҳикоя этишимга тўғри келади.
 
Президент девонида ишлар эдим.
 
Мустақиллик эълон қилингандан, бир йил-ярим йил йил ўтган. Бир кун, тўсатдан, зилзила рўй берди. Хонамдаги мебеллар ғижирлади, столим устидаги қаламу ручкалар, ғилдираниб бориб келди, шифтга осилган қандилчалар ҳалинчак учди. Негадир юриб, дераза ёнига келдим: пастдаги чорбоғу кўча қалқиниб турибди. 
 
Кейин билишимизча, зилзила маркази қаердадир Помир тоғларида — бизгача эса тўлқинлари етиб келган, нисбатан кучлироқ мавжи эса Андижонга безараргина тегиб ўтган экан.
 
Аммо бу гаплар Ислом акага тасалли бермади.
 
Ўз кўзи билан бориб кўрмаса, бу одамнинг кўнгли тинчирмиди?
 
У шу заҳотиёқ Андижонга учиб кетди.
 
Кечқурин "Ахборот”дан Президентнинг Андижонга ташрифи ҳақида лавҳаларни кўрдим. У киши шаҳарнинг одамлар гавжум жойида шаҳарликлар суҳбат қилётгани асносида, зилзиланинг майда-чуйда оқибатлари тезда бартараф қилниши ҳақида гапирдилар, одамларга тасаллли бердилар, режалардан сўзладилар.
 
Эртаси ишга келиб, Президет келишини кутиб ўтирдим. Чунки у киши зилзила бўлишидан аввал менга иш юзасидан бир топшириқ бериб, натижасини тезда маълум қилишим кераклигини айтган эдилар.
 
Қабулхонага бордим. Қабулхонаги тажрибали ёрдамчи менга Президентнинг олдига кирмасликни маслаҳат берди.
 
— Негадир жуда ҳаяжонланиб келди, — деди у.
 
Мен иш зарурлигини айтиб, кабинет эшигини очдим ва Ислом акага кўзим тушди. Бир қўли чўнтагида шиддат билан хонанинг у бошидан бу бошига йўлбарсдай тўлғониб, бориб-келяпти... У кишидан таралаётган аллақандай беҳоловат ғужур менга ҳам ўтди. Ислом ака менга бир қарадилар-да, тўрдаги деразага тортилган парда олдига бориб, тўхтадилар.
 
— Усмон, — дедилар у киши менга ногаҳон ўгирилиб қараб, — мен Худога нима қилдим?
 
Сесканиб кетдим. Бу саволдаги дард-оғриқ шу қадар маҳобатли эдики, унга мос бир жавоб топиш мушкул эди ва шу билан бирга "Яратганнинг олдида нима гуноҳим бор?”, деб сўраётганларини ҳам англадим.
 
— Мен Худога нима қилдим?! – деди у киши яна. – Нега зилзила бўлади?
 
Мен  яна лолу карахтликда қолдим. Нима деб жавоб берай?
 
Аммо саъй-ҳаракатларининг ҳаммаси эзгулик йўлида эканлиги айтиб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилганим ёдимда. Зилзила эса... Парвардигорнинг иши-да! Кеча "Ахборот”дан кўрганим – Андижонга айтарли зарар етмаганидан гапириб, тасалли берган бўлдим.
 
— Бекорга зилзила бўлмайди! — деди Ислом ака ёнғинда қолган одамдай ўртаниб. — Қаердадир одамларнинг гуноҳи ҳаддан ошиб кетади! Гуноҳ ҳаддан ошган жойга эса Парвардигор офатини юборади!..
 
У киши мисоллар келтира бошладилар. Қаерни сув олган, қаерда тўфон бўлган, қаерда зилзила... Ҳақиқатан ҳам  ўша жойларда одам тасаввурига сиғмайдиган – мудҳиш воқеалар бўлиб ўтган эди.
 
Мен Ислом акани тинчлантирмоқчи бўлдим. Аммо у киши ҳаддан ортиқ безовта эди.
 
— Ҳозир зилзила бўлади! – деди у киши яна баттар ўртаниб. – Менинг терим йўқ. Асаб томирларим очилиб  қолган! Сезиб турибман, ҳозир зилзила бўлади!..
 
Бу башоратдан бошдан оёғим жимирлаб кетди.
 
— Ислом ака, қўйсангиз-чи!, — дедим таъбиримдан адашиб. – Озгина тинчланинг!..
 
У киши ниҳоят стол ортидаги жойларига ўтдилар. Қўнғироқ қилиб, ёрдамчиларига чой буюрдилар. Чой тайёр бўлгунча, гуноҳлари учун Оллоҳ юборадиган  бало-қазолар ҳақида куйиб-ёниб гуринглашиб турдик.
 
Чой олиб киришди.
 
Ислом ака чой ўзлари чой қуймоқчи бўлдилар.
 
— Чой ичасанми?
 
Ҳазил билан вазиятни юмшатмоқчи бўлиб, Президентнинг қўлидан чой ичиш ҳаммага ҳам насиб этмаслигини айтдим.
 
У киши жилмайиб  чой узатдилар.
 
Мен пиёлани тутиб, у киши қўлларини пиёладан олмасдан туриб, бирдан... мебеллар зириллашга тушди. Пиёладиги чой қалқиниб, бир у кишининг бармоқларига, бир менинг бармоқларимга тегди. Зилзила!..
 
— Айтмадимми!..
 
У киши  ёрдамчини чақириб, тезда вазиятни билишни топширди.
 
Иккаламиз энди жимгина ўтирибмиз денг.
 
Ёрдамчи кириб Тошкентда уч бал, Андижонда тўрт бал зилзила бўлганини айтди.
 
Мен ҳаяжонимни яширолмай, у кишига нималардир дедим. Жуда ҳаяжонланган эдим! Чунки мўъжизага дуч келганим аниқ эди. Қаршимда Президентгина эмас,  Худо берган одам – авлиё ҳам ўтирганини аниқ билиб турар эдим...
 
Насиб бўлса, бу улуғ зот ҳақида кўп хотиралар ёзаман.
 
Ислом аканинг жойлари жаннатда бўлсин! Охиратлари обод бўлсин!
Усмон Азим,
Ўзбекистон халқ шоири

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot sayyod.com dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 140 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016