WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10932]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1929]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3596]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7843]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [89]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11583]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1600]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [264]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [260]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2954]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [412]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3506]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5349]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [506]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [971]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [81]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 115
Гостей: 115
Пользователей: 0


Kun faolllari:
rosellakc1, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Декабрь » 22 » “Шовотландия” кафесига ўт қўйганларга ҳукм ўқилди, ҳукмда умрбод қамоқ жазоси тайинланган

ПОИСК / IZLASH:


07:43
“Шовотландия” кафесига ўт қўйганларга ҳукм ўқилди, ҳукмда умрбод қамоқ жазоси тайинланган
Воқеа тарихи

27 февраль соат 03:51 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган "Шовотландия” кафесида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, соат 04:37 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари, 150 квадрат метр майдони ёниб жиддий зарарлангани, шунингдек, қурбонлар борлиги айтилганди. Кейинчалик кафеда яшаб ишлаган 5 киши ёнғинда ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси Kun.uz’га ҳалок бўлганларнинг энг кичиги 20, энг каттаси 60 ёшда бўлганини билдирганди. Марҳумларнинг уч нафари аёл, икки нафари эса эркаклардир. Қайд этилишича, ёнғинда 1999 йилда туғилган М.Б. (аёл), 1998 йилда туғилган Ж.Ж. (эркак), 1998 йилда туғилган Х.Х. (эркак), 1996 йилда туғилган Ш.А. (аёл) ва 1961 йилда туғилган Б.А. (аёл) ҳалок бўлган.

Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида ёнғин қасддан содир этилгани аниқланган. Кафени қасддан ёқиб юборган шахс бино деворларига ўзи билан олиб келган идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этгани аниқланган.

28 феврал куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи, муқаддам уч марта судланган шахс ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилганди.


"Авторитет”

Суд жараёнидан эксклюзив репортаж тайёрлаган "Замон” информацион дастури мухбири суд ҳужжатларига таяниб 36 ёшли судланувчи илгари таркибида бир неча уюшган жиноий гуруҳлар мавжуд бўлган қуролли жиноий уюшмани бошқарган ва "авторитет” деган ном чиқарганини маълум қилди. Маълум бўлишича, у муқаддам содир этган жиноятлари учун жазо ўтаётганда 26 ёшли судланувчи билан танишиб қолган. 26 ёшли судланувчи қамоқда унинг таъсирига тушиб қолган ва уни "босс” дея тан олган.

26 ёшли судланувчи қамоқдан чиққач, 36 ёшли судланувчи уни ўзи ишлаб келаётган Зангиота тумани "Эшонгузар” қўрғонидаги чойхонага ишга олади. Ёш йигитни ўзига молиявий жиҳатдан тобе қилиб қўйгач унга турли жиноий топшириқларини бажартириб келган.

Суд мажлисида кафенинг эгаси телефон орқали 36 ёшли судланувчидан ёрдам сўраб, "Эдди” лақабли шахс унинг қариндошидан пулини бўлиб-бўлиб бериш шарти билан 5 дона "Iphone 11 Pro” русумли телефонни олиб, муайян миқдордаги пулларни тўлагани ва қолган 4000 долларни бермай юрганлигини айтган. У эса "Эдди” билан боғланиб, унга пулларни беришини тайинлаган ҳамда ёрдам сўраган шахсдан бунинг эвазига 1500 долларли "Iphone” олиб беришини айтган.

Кафе эгаси "авторитет”нинг таклифини рад этгач, судланувчи уни ўзининг чойхонасига чақириб, ҳақоратлайди. Бунга жавобан ўзини хўрланган деб ҳисоблаган шахс "Шовотландия” кафесидаги ўзининг офисига судланувчини чақиради. Икки ўртада ўзаро можаро юзага келади ва кафе эгаси хонадан чиқиб кетади. Ташқарида уни кутиб турган танишлари эса судланувчи ва унинг 2 нафар шериги хонадалигини билиб туриб, эшик ва ойналарга тош отишган.

36 ёшли судланувчи ва унинг шериклари воқеа жойидан қочишга улгуради. У 26 ёшли судланувчига бўлган воқеаларни айтиб, қасд олиш режасини тузишади. Шериклар "Шовотландия” эгаси офисда тунаб қолган вақтда кафега ўт қўйишга келишиб олишади.

Умрбод қамоқ

21 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди раиси Зафар Бобонов бошчилигида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Суд маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида «Шовотландия» кафесининг 644 млн 799 минг 538 сўмлик биноси ҳамда ундаги 420,4 млн сўмлик ошхона жиҳозлари тўлиқ ёнган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг хулосаларига кўра, бино ичида ухлаб ётган 60 ёшли аёл, 23 ёшли икки нафар йигит, 22 ва 25 ёшли икки нафар қиз ис газидан заҳарланиш фонида тананинг 100 фоиз 3−4 даражали термик куйиши оқибатида вафот этган.

Суд қарори билан ёнғинга сабабчи сифатида гумон қилинган 36 ёшли фуқаро Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг "а, в, д, ж, п” бандлари (қасддан одам ўлдириш), 165-моддасининг 1-қисми (товламачилик), 173-моддаси 2-қисмининг "б, в” бандларида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга ЖКнинг 59-моддаси 4-қисми тартибида тайинланган енгилроқ жазоларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, 26 ёшли судланувчи Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг "а, в, д, ж, п” бандлари (Қасддан одам ўлдириш), 173-моддаси 2-қисмининг "б, в” бандларида (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди. Жиноят кодекси 59-моддасининг 4-қисми тартибида тайинланган енгилроқ жазоларни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, унга ЖИБ Яккасарой туман судининг 2014 йил 11 июлдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган муддати қўшилиб, енгилроқ жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қоплаш орқали узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукми эълон қилинган кундан 20 кун ўтиб кучга киради.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 40 | Добавил: iphone | Теги: #news, #uznews, #ahborot, #habarlar, #xabarlar, #Yangilik, #newsuz, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022