WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 25 » Шубҳали “шоҳид”лик

ПОИСК / IZLASH:

09:25
Шубҳали “шоҳид”лик
Дин, иймон-эътиқод инсонлар асрлар давомида эзгуликка, ҳалолликка, бағрикенгликка ўргатиб келган. Шубҳасиз барча дунё динлари замирида эзгулик ётади. Бироқ, дин, иймон сингари буюк тушунчаларни ниқоб қилиб, инсониятни залолатга, бузғунчиликка бошлайдиган кимсалар, зарарли оқимлар, секталар ҳам барча замонларда учраб келган.

Ўзининг радикал ғоялари билан одамлар орасида иккиланиш, саросима, ҳатто низо солишга уриниб келаётган диний оқимлардан бири "”Йеҳова шоҳидлари” (ёки Иегова гувоҳлари) ташкилотидир.

Айни пайтда дунё бўйича  ўзининг миллионлаб салафларига эга бўлган бу ташкилот Ер юзидаги барча расмий дин ва мазҳабларга нисбатан ўта муросасиз ва радикал қарашлари билан ажралиб туради. Шу боис, бу ташкилот фаолияти ўнлаб мамлакатларда қатъиян тақиқланган. Унинг ғояларини тарғиб этишда, диний адабиётлари, варақаларини тарқатишда айбланган кимсаларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.

Нима учун "Йеҳова”?

Маълумотларга кўра, Йеҳова (баъзида Яхве, Иегова, Яхова, Яхъя деб ҳам аталади) Яратганнинг қадим яҳудий тилидаги номларидан биридир. Мазкур оқимни айрим мутахассислар протестантлик оқимидан келиб чиққан деб ҳисоблашса, бошқалар бу оқимни ҳеч қандай динга алоқаси бўлмаган секта деб аташади.

"Йеҳова шоҳидлари” ташкилотининг тарихи  АҚШда ХIХ асрнинг етмишинчи йилларида юзага келган "Библия тадқиқочилари” ҳаракатининг асосчиси Чарлз Тейз Расселга бориб тақалади. У католик оиласида ўсиб улғайган бўлса-да, кейинчалик насронийликнинг асосий талаб ва арконларини "ислоҳ” қилиб, янгича оқимни юзага келтирган. Шу боис анъанавий насронийлик дини вакиллари Рассел ва унинг таълимотини бутунлай инкор этадилар.

Рассел таълимотининг қанчалик ҳақиқатга зидлиги унинг тириклик пайтидаёқ маълум бўлган эди. Чунончи, Рассел ва унинг издошлари Исо Масиҳнинг қайта зуҳур этиши ва  "қиёмат-қоим” юз беражак санани олдиндан "башорат” қилишга уриниб кўришди.

Бироқ улар айтган санада бу "оламшумул ҳодисалар” юз бермади. Аммо, бу билан "Йеҳова шоҳидлари”нинг ортидан эргашувчилар сафи камайиб кетмади.

Ер юзида қачондир ҳаётнинг интиҳо топиши кўпгина диний китобларда зикр этиб ўтилган бўлса-да, унинг аниқ муддати фақат Яратганга маълум экани баён қилинади. "Шоҳидлар” эса, дунёдаги барча динлар инсониятни адаштириши мумкинлиги, асл ҳақиқат фақат уларнинг таълимотида акс этганини уқтириб чарчамайдилар.

Улар ўз қарашларини оммалаштириш мақсадида турли мамлактларда гоҳ ошкора, гоҳ хуфёна тарзда ўз ваколатхоналарини очишган. Юздан зиёд тилда варақа, китоб ва журналларни нашр қиадилар ва тарқатадилар. Бунинг учун маблағ асосан тариқат аъзоларидан ва ҳомийларидан олинади.

Бизда ҳам борми?

Ҳар бир демократик жамиятда инсон ҳуқуқлари, виждон ва эътиқод эркинлиги ва унинг ҳимояси олий қадриятлардан саналади. Жумладан демократик жамият қуриш йўлидан дадил одимлаётган бизнинг мамлакатимизда ҳам фуқароларнинг ўзи танлаган динга эътиқод қилиши ёхуд ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқи қонун  йўли билан ҳимояланади. Асосий қонунимизда ҳам диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб ўтилган.

"Йеҳова шоҳидлари”нинг фаолияти мамлакатимизда тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар доирасида чегаралаб қўйилган. Айни пайтда фақатгина Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида "Йеҳова шоҳидлари” черкови расман рўйхатга олинган ва у 1998 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мазкур ташкилотнинг диний қўлланмаларидан фақат шу ерда – Чирчиқ шаҳридаги черков ҳудудидагина фойдаланиш мумкин. Бу адабиётлар ва бошқа қўлланмаларни черков ҳудудидан олиб чиқиш, тарқатиш, ҳатто  уйда сақлаш ҳам қонунан тақиқланади. Аммо шунга қарамай  ташкилотнинг бир қатор аъзолари томонидан бу қоидаларига нисбатан эътиборсизлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Газетамизнинг 2016 йил 18 август сонида босилган "Ноқонуний машварат” номли мақолада ҳам ана шундай ҳамюртларимизнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида сўз юритилган эди.

Яна бир қонунбузарлик

Тошкент шаҳрида яшовчи Наталья Шамсудинова ҳам айни шу диний ташкилот аъзоларидан саналади. У вақти-вақти билан Чирчиқдаги "Йеҳова шоҳидлари” черковига бориб туради.

2016 йил 12 январь куни у истиқомат қиладиган Миробод тумани кичик Бешёғоч кўчаси 171-уй ички ишлар ходимлари томонидан кўздан кечирилганда диний мазмундаги иккита китоб, олти дона қўлланма, битта дафтар топилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, мазкур материалларнинг айримлари (китоб, брошюра ва буклетлар) тақиқланган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва улардан фойдаланиш мумкин эмас. Баъзиларидан эса, фақат расман давлат рўйхатига олинган ташкилот ҳудудида фойдаланишга рухсат этилади.

Шу боис, фуқаро Наталья Шамсуддинованинг мазкур ҳаракатлари юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди биносидан ўтказилган суд мажлисида Наталья Шамсуддинова чиндан ҳам Чирчиқдаги ушбу диний ташкилотга бориб туришини, "Йеҳова шоҳидлари”дан бири эканини тан олди. Шу билан бирга мазкур таълимотни чуқурроқ ўрганиш мақсадида ушбу қўлланмаларини ўз уйига олиб келгани, бу ҳаракат қонунда тақиқланганидан бехабарлигини айтиб, суд ҳайъатидан енгиллик беришларини сўради.

Бу шунчаки қоидабузарлик эмас

Албатта ҳар бир ишга қонуний баҳо берилиши лозим. Н.Шамсудинованинг ушбу хатти-ҳаракатлари ҳам қонун нуқтаи назаридан ўз баҳосини олди.

Суд ҳайъати Н.Шамсудинованинг ёши, муқаддам жавобгарликка тортимагани, ўз айбига чин дилдан пушаймонлиги, адолат ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, ундан энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима ундириш ҳақида қарор чиқарди.

Шу ўринда айрим ўқувчиларда "хўш, шу арзимаган қонунбузарлик ҳақида бонг уриш  шартмиди?” деган савол туғилиши мумкин. Одатда кимнингдир уйидан катта миқдорда қурол-яроғ ёки гиёҳванд модда топилса, шов-шув кўтарилади. Бу ҳақда ёзишади, кўрсатишади. Чунки, қурол ёки оғу инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

Аммо, инсоннинг маънавий ҳаётига, эътиқодига, тафаккурига ҳалокатли таъсир этувчи бундай қўлланмалар қурол ёхуд гиёҳванд моддалардан-да даҳшатлироқ восита эканини унутмаслик керак. Зеро халқнинг маънавияти юксак, эътиқоди бутун бўлса, мамлакат янада  тараққий этади, юксалади...

Соҳиб ИХТИЁР

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://daryo.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 73 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016