WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11218]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1933]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8655]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [97]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11783]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1639]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [266]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [261]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3025]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3540]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5426]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1053]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [84]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, leightk2, rosellakc1, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, kaylavv4, tashaat18, kenyara69, caseycw1, ernestinexk16, nicholaskl69, zelmalg2, ivanms11, jeniferma60
Главная » 2022 » Март » 16 » Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъа

ПОИСК / IZLASH:


13:33
Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъа
Баъзан хориж санъаткорларининг машҳурликка эришгунга қадар ёмон шароитда яшагани, оғир меҳнат билан шуғуллангани ҳақидаги маълумотларни ўқиб, ҳайрон қоламиз. Наҳотки ўша машҳур инсон ҳам ҳаётда қийинчиликка учраган бўлса, деган савол хаёлимиздан ўтиши аниқ. Ўзбек санъат вакиллари орасида одамлар ҳайратининг ошишига сабаб бўладиган машҳурлар жуда кўп. Улар машҳур бўлишдан аввал оддий ишчи бўлиб ишлашганини яширмайди.


Шукурулло Исроилов: «Ўликхонада ишлашга мажбур бўлганман»

Уч ёшида отадан етим қолган Шукурулло Исроиловнинг болалиги оғир ўтган. У мактаб формаси яроқсиз ҳолга келгунига қадар кийишга мажбур бўлгани ва дафтар-китоб сотиб олиш учун таътилда ишлагани ҳақида айтиб берди.


— Онам оиламизнинг ёлғиз боқувчиси бўлгани учун ўқувчилик пайтимдан ишлашни бошлаганман. Таътилда ишлаб, мактаб формаларим учун пул тўплардим. Еттинчи синфдан бошлаб 3 ойлик таътилни лимонад заводида ўтказганман. Яшик ташиганим учун 80-90 сўм пул беришарди. Ундан кейин боғбончилик қилганман. Ҳатто мактабни битириш арафасида дарслардан кейин почтачилик қилишимга ҳам тўғри келган.

Онам раҳматли шифокор бўлишимни орзу қилиб, 11-синфни битирганимдан кейин ТошМИга ҳужжат топширтирганди. Афсуски, 5 балл етмай талабаликка қабул қилинмаганман. Онам бекор юрмагин деб 15-касалхонага санитар ходим сифатида ишга жойлаштириб қўйганди. Бир неча ой ишлаганимдан кейин бир танишим ўликхонада кўп маош тўлашлари ҳақида айтиб қолган. Кўп пул берса бўлди, деб ўлик ташишга ҳам мажбур бўлганман, — дейди Шукурулло Исроилов.

Валижон Шамсиев Шукурулло Исроилов бир инсон ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида 


— Шукурулло аканинг оиласи моддий жиҳатдан қийналган пайтларда касалхонада ишлашга мажбур бўлганлиги ҳақида эшитгандим. Яқинда бир инсон келиб миннатдорлик билдирганига гувоҳ бўлдим. Каттароқ лавозимдаги инсон анча йиллар аввал кўричаги ёрилиб, шошилинч касалхонага олиб келинган экан. Аксига олиб ўша вақт лифт ишламай қолган. Шукурулло ака беморни тўртинчи қаватга кўтариб олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган экан.

Шаҳло Зоирова киракашлик қилган

«Браво» кулги жамоасининг аъзоси Шаҳло Зоирова ҳам моддий қийинчиликлар сабаб болалигидан меҳнат қилишга мажбур бўлган. У иккинчи синфда ўқиётганида автобус ҳайдовчилари учун чой сотгани, ундан кейин мактаб ўқувчилари учун ручка-дафтар сотиб пул тўплагани ҳақида гапирди.


— Ҳаётда яхши яшаш учун интилиш, кимнингдир кўмагини кутиб яшаш керакмаслигини эрта тушунганман. Шу боис ҳаракатни анча эрта бошлаганман. Институтга кириш учун бир неча бор уринганман, аммо уч йил омад кулиб боқмаган. Ўқишга киролмаган йилим аёллар сумкаси сотадиган дўкон билан келишиб, савдо билан шуғулланишга қарор қилганман. Савдодан икки минг АҚШ долларини йиғиб, бу йил пул бериб бўлса ҳам ўқишга кираман, деб аҳд қилгандим. Аммо ўша йили омадим келиб, Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультетига бюджет асосида ўқишга қабул қилинганман. Икки минг доллар ҳам ёнимга қолган. Ана шу пулга ойлик тўлов эвазига Spark олиб, дарсдан сўнг киракашлик ҳам қилганман. Киракашлик қилаётганимда жуда кўп қизиқарли воқеалар бўлган. Энг қизиғи, ўша пайтда «Миллион» жамоасида фаолият юритардим. Бекзод ака таксичилик қилишимни билиб, танбеҳ берганди. «Нима қилай, киракашлик қилмасам қарзимни узолмайман», дегандим. Қарзни икки ярим йил деганда узганимдан кейин машина менга қолганди, — дейди комик актриса Шаҳло Зоирова.

Севара Назархон «Ипподром»да чой сотган

Хонанда интервьюларининг бирида бир неча йил аввал пул топиш учун «Ипподром» (Чилонзор буюм бозори, собиқ Отчопар) бозорида чой сотгани ҳақида айтиб ўтган.


— Баъзан мендан сўрашади, аудиториянгиз, мухлисларингиз бошқаларникидан фарқ қилади. Бу натижага қандай эришгансиз, уларни қандай топасиз, деб. Шу пайт мен икки йил «Ипподром»да чой сотган даврларимни эслайман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим ва қўрқинчли дамлар эди. Онам иккаламиз идишларни яхшилаб ювиб, ёнига муз қўйиб, чой сотардик. Бу билан нима демоқчиман, мен ҳар доим оддий одамлар қаторида бўлганман. Ҳозир ҳам шундайман, бошқалардан фарқ қиламан, деб ўйламайман. Кўчада таниб қолишса, ҳа, бу ёқимли ҳолат, хурсанд бўламан. Лекин мен ҳам бошқалар сингари оддий одамман», — дейди хонанда.

Зиёда ошхонада официантлик қилган

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ҳам болалигида меҳнат билан шуғулланган. У дарслардан сўнг онаси ишлайдиган ошхонада официантлик қилган.


— Онам моҳир ошпаз бўлган. Дарслардан сўнг опаларим билан ошхонага бориб, ёрдам берардик. Кейинчалик онам кичик тамаддихона очган. У ерда оилавий ишлаганмиз. Дарслардан сўнг ошхонага официантлик қилганман, — дейди хонанда Зиёда.

Азиз Умрзоқов солиқ соҳасида ишлаган

«Дайди қизнинг дафтари» сериалидаги роли билан томошабинларга таниш бўлган Азиз Умрзоқов асли мутахассислиги бўйича актёр эмас. У Ўзбекистон Миллий университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетида таҳсил олган. Санъаткор бўлишдан аввал эса солиқ соҳасида фаолият юритган.


— Санъаткор бўлишни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Аввалига бу соҳа мен учун ҳобби эди. Университетни битиргач, солиқ соҳасида фаолият юритганман. Иш режими жуда мураккаб эди, эрта тонгдан то ярим кечга қадар ишда бўлардим. Қайсидир маънода биринчи оиламнинг ажрашувига фаолиятим ҳам сабаб бўлган. Бу соҳада ишлаш жуда қийин, — дейди актёр Азиз Умрзоқов.

Нигора боғчада ишлаган

Ойбек ва Нигора жуфтлигидаги Нигора мактабни тамомлагандан сўнг бир муддат боғчада энагалик қилган.


— Оиламиз камтарона ҳаёт кечирган. Отам раҳматли автобус ҳайдовчиси, онам эса болалар шифокори бўлган. Мактабни тамомлагач, бир муддат боғчада энагалик ҳам қилганман. Болалар билан тез тил топишганим учун қийналмаганман. Биринчи маошимни олганимда ота-онам роса хурсанд бўлишган. Ўзим ишлаб топган пулга ош масаллиқларини олиб, оила аъзоларимни хурсанд қилгандим, — дейди хонанда Нигора.

Машҳура Зулфиқорова кафеда идиш-товоқ ювган

Кейинги пайтларда салбий роллари билан томошабинлар эътиборига тушаётган актриса Машҳура Зулфиқорова ҳам кўплаб қийинчиликлардан сўнг томошабинлар эътиборига тушган. У кино оламига киришдан аввал оилавий тамаддихонасида идиш-товоқ ювувчи ҳам бўлиб ишлаган.


— Бундан ҳеч қачон оғринмайман. Ҳақиқатан ҳам болалигимдан бошлаб, оилавий тадбиркорликка жалб этилганман. Идиш-товоқ ювиш ва официантлик қилган кунларим кўп бўлган. Тошкентга келгач, режиссёр Иброҳим Расуловнинг ассистенти бўлганман. Актрисаларнинг кийимларини дазмоллаш ва чойларидан хабар олиш вазифам эди. Ўша пайтда кўпчиликдан қалбга оғир ботадиган гапларни эшитганман. Чунки баъзи бир инсонлар учун оддий ёрдамчиликларнинг қадри бўлмайди. Аммо шукр қиламан, кўп ўтмай мен ҳам актриса сифатида танила бошладим. Қийин кунларни бошдан кечирганим учун ёрдамчиларга оғир гапирмайман, — дейди Машҳура Зулфиқорова.

Одина Тўхтасинова ҳамшираликни уддалай олмаган

«Сенсиз», «Севги» ва «Шукрона» сериалларидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Одина Тўхтасинова асли мутахассислиги бўйича ҳамшира. Аммо қондан қўрққанлиги сабаб бу соҳада ишлай олмаган ва хориж тилини ўрганишга қарор қилган.


— Ота-онам санъаткор бўлишимни исташмади. Шу боис мактабни тамомлаб, ҳамширалик бўйича таҳсил олгандим. Аммо мутахассислигим бўйича фаолият юритолмадим. Коллежни тамомлагач, бир муддат касалхонада ишлаганман. Оғир аҳволдаги беморларни кўриб, руҳан қийналдим. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида ишлолмаслигимни англаб етдим. Икки йил давомида хориж тилини ўргатувчи ўқув марказга қатнадим. Корейс тилини мукаммал ўрганиб, таржимонлик фаолиятимни бошладим. Аммо болаликдаги санъатга бўлган иштиёқим сўнмади. Кастингларда иштирок этиб турдим. Илк ролимни Даврон Умаров режиссёрлигидаги «Жангавор қайнона» фильмида ижро этганман, ундан кейин «Қадам» сериалида суратга тушдим, — дейди актриса Одина Тўхтасинова.

Dili.me овқат етказиб бериш билан шуғулланган


Dili.me номи билан Instagram кузатувчиларига яхши таниш бўлган Дилшод Назаров ҳам катта қийинчиликларни бошидан ўтказган. У оилавий шароитининг оғирлиги сабаб уч ерда ишлашга мажбур бўлганини яширмайди.

— Оилада дадамдан бошқа ҳеч ким ишламасди. Оиламиз у қадар катта бўлмаса ҳам моддий қийинчиликлар бўлиб турган. Шунинг учун коллежни битиргач, ишлашга қарор қилганман. Эрталаб болалар жамоасига актёрлик маҳоратидан дарс берардим. Тушдан то кечга қадар таксичилик ёки овқат етказиб бериш хизматида ишлардим. Кечқурун эса тўйлардаги навбатчи гуруҳларга диск қўйиб бериш билан шуғулланардим. Тўйдан ярим кечаси қайтишимга қарамай, эрталаб яна ўз вақтида ишга боришимга тўғри келарди, — дейди блогер Dili.me.

Ҳалимахоним долларчиликдан аввал «Фарҳод» бозорида ишлаган

Комик актриса Ҳалимахоним санъатдан ташқари тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиши ва асосий даромади шу соҳадан топишини кўпчилик билади. Хўш, одамлар орасидаги миш-мишлар қанчалик ҳақиқат?


— 1995 йил дадам вафот этганидан кейин моддий жиҳатдан қийинчиликлар бўлган. Шу боис мактабни битирган йилим ишлашга қарор қилганман. 1996 йили бобомнинг ёрдамлари билан «Фарҳод» бозорига бухгалтер ёрдамчиси бўлиб ишга жойлашганман. Чунки ҳисоб-китоб ва бозор арендасини ундиришга уста эдим. У ерда етти йил ишлагач, озгина сармоя тўплаб валюта айирбошлаш билан шуғулланганман. Ундан кейин институтда ўқишга кирдим. Аммо тадбиркорликни бир чеккага суриб қўйганим йўқ. Аксинча, фаолиятим янада кенгайди. Бир неча йил импорт маҳсулотларини сотиш билан ҳам шуғулланганман, — дейди актриса ва қизиқчи Ҳалимахон Ибрагимова.

Шавкат Комилов тансоқчи ва киракаш бўлган

Актёр ва режиссёр Шавкат Комилов бу соҳада ўқимаган бўлса-да, фильм яратишга уста. Хўш, у санъат оламига кирмасдан аввал нималар билан шуғулланган?


— Эркак киши учун касб-корнинг уяти йўқ, муҳими ҳалол бўлса бас. Санъат оламига кирмасдан аввал ресторанда тансоқчилик қилганман. Кундузи эса киракашлик ҳам қилардим. Бу кунларни эслашдан ҳеч қачон уялмайман. Аксинча, бугунги натижаларим замирида ана шундай машаққатли кунларим борлигидан хурсанд бўламан, — дейди актёр Шавкат Комилов.

Дарвоқе, хонанда Алишер Файз Озодбек Назарбековнинг суюкли шогирдларидан бири бўлганини кўпчилик билади. Аммо у танилганга қадар тўйларда «чангютгичлик» қилгани (ўртадаги пулларни йиғувчи) ва диск қўйишга масъул бўлганини кўпчилик билмаса керак. Худди шу вазифани хонанда Баҳром Назаров ҳам бажарган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 82 | Добавил: iphone | Теги: #news, #Yangilik, #новости, #ahborot, #Yangiliklar, #xabarlar, #uznews, #newsuz, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022