 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, бугунги кунда дунёда 1,3 миллиарддан ортиқ киши кашандаликка ружу қўйган ва ҳар йили ушбу иллат келтириб чиқарадиган касалликлар туфайли 5 миллиондан зиёд одам ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ЎзАнинг тиббий хулосаларга асосланиб ёзишича, чекувчи аёллар эркакларга қараганда тамакидан икки баробар кўп зарарланади. Бунга аёлнинг нозик хилқат, бўлғуси она экани асосий сабабдир», – деб ёзади агентлик.
«Сигарет аёлнинг ҳуснига салбий таъсир қилади, репродуктив тизимлар фаолиятига жиддий зарар етказади, шу боис бундай оналарда ҳомила тушиш ҳолатлари кўп кузатилади, туғилган болалар хаста ва нимжон бўлади», – дейилади ЎзА хабарида.
Қайд этиш жоиз, бутун дунёда тамаки чекишнинг олдини олиш бўйича ўзига хос чора-тадбирлар амалга оширилади, доимий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади.
«Масалан, Европа давлатларидаги баъзи идораларда чекувчилар ишга олиниши тақиқланган», – деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|