WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6435]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [845]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [448]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2689]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4408]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8224]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [811]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1838]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2037]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3958]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [185]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 34
Гостей: 34
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, kapriolwjv, Titan3P, NortonK, Kuryer, Bogdankbb, torrven, KovaHut, nanquiburEl, jutouncalsEl, linsvijobEl, bepulpostEl, portversiEl, thistnonkeEl, Nbdqpnc, DrewMA, Jsqkelv, pretimtioEl, sweatanovEl, Emilievidok, Hyqrcua, Pattybourl, ElenaImach, Sylviadrymn, pxups77_752, VikaMug, Osdncdc, avtoreg10188, Leracow
Главная » 2018 » Август » 31 » Сигир соғишни биладиган президент хоним

ПОИСК / IZLASH:

10:45
Сигир соғишни биладиган президент хоним
Колинда Грабар-Китарович Хорватия тарихидаги биринчи аёл президент ҳисобланади. Хўш, у хизмат пиллапоясидан қандай кўтарилган ва нимаси билан бутун халқнинг кўнглидан жой олган?

"Экономклас” йўловчиси

Загреб-Москва авиа йўналиши йўловчилари «экономклас»нинг тиқилинч салонида қўл юкини жойлаштириш учун навбатда туришганда йўловчилардан бири ёнидаги ўриндиқда ўтирган малласаоч аёл Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович эканини таниб қолади. У Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатига ўз мамлакати футболчиларини қўллаб-қувватлаш учун кетаётганди. Мазкур янгилик яшин тезлигида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди ва президент хонимнинг камтарлиги, самимиятига таҳсин ўқимаган одам қолмади. Худди шу кундан эътиборан, Хорватиянинг биринчи аёл президентининг исми энг машҳур нашрлар муқовасидан тушмай қолди.

Дресс-кодлар чўт эмас!

Футбол ишқибозлари нафақат унинг самолёт бортидаги суратини эслаб қолишди, балки Нижний Новгородда бўлиб ўтган Хорватия-Дания ўйинидастадионнинг VIP-ложасидан воз кечиб, оддий томошабинлар қаторидан жой олгани ҳам кўпчиликни қойил қолдирди. Ўша ўйинда Хорватия Данияни ютди. «Мен ҳам бошқалар қатори оддий ишқибоз эканимни кўрсатишни истадим, ишқибозлар даврасида жамоамни қўллагим келди. VIP-ҳудуд дресс-коди бўйича узун кўйлак кийиш лозим, мен эса миллий нақшлар туширилган футболкамни кийиб олдим,чунки узун кўйлакда трибунадан туриб ўйин томоша қилиб бўлмайди».

Президент хоним расмий дресс-кодни кейин ҳам бир неча марта бузди. У жамоасининг кейинги ўйинларида ҳам ўша футболкада келди ва бошқа расмий кийинган сиёсатчилар орасида ажралиб турди. Ҳар бир урилган голда қувончини яширмай, рақсга тушиб берди.

Жамоаси Францияга мағлуб бўлганда эса футболчиларга қўшилиб йиғлади. Лекин кубок билан тақдирлаш маросимида ўз жамоаси ўйинчилари билан бир қаторда француз ўйинчиларини ҳам бағрига босиб табриклашга ўзида куч топди. «Бу протокол»га тўғри келмайди деб жар солишди, журналистлар, лекин айнан шу ҳаракати билан Колинда хоним бутун жаҳон футболчилари қалбини забт этди.

Рогаткадан отишни ҳам билади

Колинда Грабар-Китарович, аслида, қишлоқдан, оддий оиладан чиққан қиз. Бўлажак президент Риеки шаҳрида туғилган бўлса-да, болалиги ва ёшлиги Хорватиядаги қишлоқлардан бирида ўтган. Унинг отаси гўшт дўконида савдо қиларди. Колинда ўғил болалардек рогаткадан отиш, овга чиқиш, қишлоқ болалари билан футбол ўйнашни яхши кўрарди. Онаси уй бекаси бўлиб, у қизига рўзғорнинг барча юмушларини ўргатиш билан бирга ўқишга ҳам меҳр уйғота билган. Колинда хонимнинг ўзи тан олиб айтишича, у дипломатлар орасида сигир соғишни биладиган ягона сиёсатчи.

Кичик қишлоқларда бўлганидек, унинг мактаби уйидан бир неча километр узоқда эди. Колинда ҳар куни шунча йўлни пиёда босиб ўтарди. Дарсдан бўш пайтларида эса онаси сотиб олиб берадиган хорижий тилдаги пластинкаларни тингларди. Айтиш жоизки, Колинда тил ўрганишда жуда қобилиятли чиқди. Тил билгани сабаб 17 ёшида грант ютиб олди ва тил бўйича малака ошириш учун АҚШга жўнаб кетди.

Аслида, унинг хорватиялик синфдошлари билан муносабати ҳавас қилгулик эмасди. Колиндани шеваси сабаб устидан кўп кулишарди. Тинимсиз китоб ўқиган Колинда бу камчилигини йўқ қилди ва соф адабий тилда гапирадиган бўлди. У аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишга кўп эътибор қаратади. БМТ йиғилишларининг бирида Хорватия президенти аёллар ҳуқуқини кенгайтириш мамлакат иқтисодий ривожига кенг йўл очади дея таъкидлаганди.

Умр йўлдоши руҳлантирган

1980 йилларнинг охирида отаси Колинданинг ўқиши учун пул топиб беролмай қолади, шунда бўлажак президент ўзи пул топиб, ўқишини давом эттиради.

Президент хонимнинг айтишича, у ёшлигидан БМТда ишлашни истаган, шу сабаб ташкилотнинг ишчи тили бўлган инглиз ва испан тилларини яхши ўзлаштиришга эътибор қаратган. АҚШда малака оширган Хорватиянинг бўлажак президенти Загреб университетида ўқишни давом эттириш учун ватанига қайтади. Социология факультетини тугатгач, халқаро алоқалар бўйича магистр даражасига ҳам эришади. Айнан магистратурада ўқиб юрганида Яков Китарович билан танишиб қолади. Китарович рафиқасини сиёсий карьерага руҳлантиради.

Ташқи ишлар вазирлигига ишга қабул қилингунига қадар Колинда энага, инглиз тили бўйича репетитор бўлиб ҳам ишлаган. 1992 йилга келиб у Хорватия фан ва технология вазирлигининг халқаро ҳамкорлик департаменти маслаҳатчиси вазифасига ишга қабул қилинади, кейинчалик эса Хорватия хорижий алоқалар вазирлигига маслаҳатчи бўлиб ишлай бошлайди. Орадан 3 йил ўтиб Колинда Грабар-Китарович ТИВнинг Шимолий Америка департаменти директори лавозимига тайинланади. Кўп ўтмай Канадага элчи маслаҳатчиси сифатида юборилади. Дипломатиянинг турли лавозимларида фаолият юритган Колинда хоним Хорватия ташқи ишлар вазири этиб тайинланади. Айнан у давлатининг Евроиттифоқ таркибига кириши бўйича музокаралар олиб борган. Хорватиянинг АҚШдаги элчиси вазифасида ишлаган Колинда Грабар-Китарович НАТОнинг бош директори ўринбосари лавозимига кўтарилган биринчи аёл ҳисобланади. 46 ёшида эса у Хорватия тарихидаги энг ёш ва биринчи аёл президент бўлди.

Колинда хоним нафақат карьера борасида омадли, балки оиласи ҳам ҳавас қилгулик. Унинг Катарина исмли қизи ва Лука исмли ўғли бор. ФИФА 2018нинг кўрки дея таърифланган Колинда Грабар-Китарович ўз мамлакатининг фахри ва ҳақиқий жонкуяри ҳисобланади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 27 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #habarlar, #uznews, #ahborot, #Yangilik, #xabarlar, #newsuz, #новости, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018