WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 13 » Синоат: Жинкўйлак

ПОИСК / IZLASH:

20:10
Синоат: Жинкўйлак
"Бувимнинг кўйлаги аммамни қабр томонга етаклаган экан”

Мактублар бизга муштарийлардан турли янгиликлар, кечмишлар, қувончу андуҳлар келтирувчи восита десак янглишмаймиз. Сабаби, кимдир дардини ёзиб юборса, бошқа бироқ севинчини бўлишади. Яна кимдир ҳаётидаги сирли воқеани ҳаяжон билан бизга битиб йўллайди. Ушбу хат ҳам ана шундай ғаройиб воқеани жиззахлик мухлисимиз Назира Қулмуҳамедова тилидан ҳақида сўзлайди.

Бу воқеа содир бўлганида мен кичкина қизалоқ эдим. Ўшанда ҳамма ёппасига Гулсара аммам ҳақида гапирарди. Элас-элас эслайман, ҳатто бир қўшнимиз мени тўхтатиб, "Аммангни кўрдингми? Жинни бўлиб қолибдими? Ўз-ўзидан югуриб кўчага чиқиб кетяптими? Уйларингга олиб келдингларми?” деб сўраганди. Мен ҳали бола бўлганим боис, елка қисиб қўяқолгандим. Лекин уйда ҳам отам, амакиларим, онам ва янгаларим барчаси пичир-пичир қилиб нималарнидир гапиришар, ора-сира "Гулсара” деган гап қулоғимизга чалиниб қоларди. 

—  Ваҳима қилманглар. Эри билади. Қайноналарининг қулоғига етмасин. "Ажраштираман”га тушади, — отамнинг ташвишли гапларини яққол эшитгандим ўшанда. 

—  Ўтиб кетади. Энамнинг ўлимини кўтара олмаяпти. Қайнонаси ҳам тушунар, — деганди онам далда бермоқчи бўлгандек бўлиб. 

Нималар бўлаётганини биз болалар билмасдик. Билганим, икки ойча аввал бувим вафот этганди. Ҳамма қайғуда. Лекин бирдан бу ғам унутилиб, бошқа бир ташвиш бошлангандек, уйда тинимсиз шивирлашишлар ва шошиб чиқиб кетишлар бошланганди. Гоҳида отам ярим кечаси ҳам чиқиб кетарди. 

—  Уйга олиб келамиз. Бунақада бўлмайди. Ўтган сафар нимадан яхши бўлганди? — деди бир куни отам тонг саҳарда уйга кириб келиб. — Кечаси билан олишиб чиқдим. Куч бермайди. Худди ичида дев бордек. Аёл кишида ҳам шунча куч бўладими?

—  Болалар қўрқиб қолмайдими? — онам хавотир билан гапирди.

—  Безарар. Фақат... кўчага интилади. Жа бўлмаса, бойлаб қўямиз... Бошқа чора йўқ...

Шу суҳбатдан сўнг тушга яқин машинага ўтқизиб аммамни уйга олиб келишди. Очиғи, ўшандаги аммамнинг чеҳраси кўз ўнгимда қолиб кетган. Бақрайган кўзлари, рангсиз юзи, тўзиган сочлари...

Жуда қўрқинчли эди. Меҳрибон ва маъсума аммамдан асар ҳам қолмаганди. 

—  Жойимга бораман! — машинадан чиқа солиб, кўчага қараб югурди аммам.

Отам ва амаким зўрға ушлаб қолишди. Уйга олиб кириб, устидан қулфлаб қўйишди. 

—  Очинг! Очинг, жойимга боришим керак! — тинмай бақирарди аммам.

—  Яхши бўлиб қолганди-ку, — биз каби онам ҳам қўрқиб кетди. 

—  Ҳа, туппа-тузук бўлиб қолганди. Бирдан яна ўзгарибди... — отам ҳорғин ва анча чўкиб қолганди. — Нима қилиш керак, ҳайронман... Кечдан буён туз тотмаган. Бирор ниманг бўлса, бер. Едириб чиқайлик...

Онам дарҳол овқат сузиб келтирди. Амаким ва отам таомни олиб, аммам ўтирган уйга кириб кетишди. 

—  Бир қошиқ ҳам ичмай туриб, ўзини эшикка урди. Овқат ҳам тўкилди. Кийими ҳам равсо бўлди. Кўйлагингиздан бераркансиз. Кириб алмаштириб ҳам қўясиз-да, — деди амаким бўш косани кўтариб чиқиб. 

Онам ўзининг кўйлагидан олиб кириб кетди. Отам чиққач, онам аммамга ширин гапириб овқат тўкилган кийимини алмаштиришга киришди. Отам ва амаким эса эшик ёнида ғамга ботиб ўтирарди. Ўн дақиқа ўтди, йигирма дақиқа ўтди, онам чиқмади. Охири отам эшикдан ичкарига мўралади:

—  Нима қиляпсизлар?

Аммам ўтирган хонага кирган амаким ва отам ҳайратдан донг қотишди. Мен ҳайрон эдим. Сабаби, бояги қўрқинчли аммамдан асар ҳам қолмаган, аввалгидек беозор ва ширинсухан аммам жилмайиб ўтирарди. Мени кўриши билан қучоқ очди:

—  Кел асалим, соғиндим сени...

Мен ўзимни аммамнинг қучоғига отдим. 

—  Тузукмисан? — отам хавотир билан сўради. 

—  Ҳушдан кетдимми, ака? Кўзимни очсам, янгам олдимда экан, — аммам ўзининг аҳволидан бехабар эканлигини маълум бўлди. 

—  Ҳа, овқат бераман, деб кийимингни ҳам расво қилдик... — гап топа олмай ерга қаради отам.

—  Онамнинг кўйлаги. Шу кўйлагини кийсам, оғирлашяпман ўзи. Энди киймайман. Ўтган сафар кийганимда ҳам сизлар уйга борган экансизлар. Ўшанда ҳам ҳушдан кетганмидим?  — отамга қаради аммам.

Ўша-ўша аммам ўзи айтганидек, бувимни кўйлагини бошқа киймади. Қайтиб қўрқинчли тусга кирмади ҳам.  Айтишларича, ўшанда чиндан ҳам бувимнинг кўйлаги аммамни қабр томонга етаклаган, шунинг учун "Жойимга бораман”, деб кўчага интилган экан. Шундан сўнг бувимнинг кўйлагини қабристонга олиб бориб, ёқиб юборишди. Аммам ва кўйлак билан боғлиқ воқеа эса ҳамон сир. Оддийгина кўйлакнинг қандай қилиб аммамни жинни бўлар ҳолга солганини ҳеч ким изоҳлаб бера олмайди. Аммам эса бу воқеани кулиб "Жинкўйлак кийган пайтларимда”, деб эслайди...

КАМИНА оққа кўчирди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 281 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016