WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5397]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [715]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2494]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4156]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [741]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1731]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [310]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1900]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3345]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 97
Гостей: 97
Пользователей: 0


Kun faolllari:
GloriaVori, AlenaBap, Muz_DUOcom, flicesymn, AnariVeic, MurimCoap, Feathsaubre, KulafynKisk, Yoshoelubre, marlaLIGN, DuzuruMaps, NanayaAliert, AgamariDacy, NalmelakSnut, KagargIdeoto, BunaraToug, DagdazelWese, Ghorisancera, outhynept, DouraChEawl, MadarDolf, Brazildimazy, otouvgaps, jumbrkave, AraziusAtobia, Hugilakwaps, delcidura, Lagelvkesy, Delafymurbath, tersrnavy
Главная » 2013 » Декабрь » 21 » «СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ, БЕГИМ!»

ПОИСК / IZLASH:

17:45
«СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ, БЕГИМ!»
Хонадон бекаси умр йўлдошининг хизмат пиллапояси ва мавқеи борасида қандай муҳим ўринда турмоғи лозим? Умуман бу жабҳада ўрним бор деб ўйлаганмисиз ҳеч? Қайси амалий ҳаракатларингиз учун молия илҳом париси «лавозими»ни қўлга киритган бўлардингиз? Гарчи бу саволлар сизни қийнамаган бўлсада, ҳар бир аёл турмуш ўртоғининг омад ёки омадсизликка эришишида кўпинча инстинктив — Ҳайри ихтиёрий равишда нималарнидир айтади ва бажаради.


1. Муҳитни ўзимиз яратамиз

Агар аёл киши турмуш ўртоғига ишонмаса, майли, жимгина юрсин, майли, бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмасин, барибир оила бошлиғида ҳам ўзига ишончсизлик пайдо бўлиб, яширинча бу ҳолат учун рафиқасидан ғазабланади. Шу сабабли…

Ишонч пойдевори — асосини тиклаймиз. Бунинг учун кичкинагина, аммо самарали машғулотга мурожаат этамиз. Бир варақ қоғоз ва қалам олиб, «Нима учун менинг турмуш ўртоғим ҳаммадан зўр?» саволига ўнта жавоб ёзиб чиқинг. Ҳа, айтганча, умр йўлдошингизга унинг яхши сифатларини айтиб, ширин сўзлар билан қанчалик сийлаб турсангиз, унинг ҳаётида ҳар доим ягона ва энг ҳурматли шахс бўлиб қолишингиз эҳтимоли шунчалик ортади. Ўз қадр-қимматини намоён этишнинг бошқа усулларини оиладан ташқаридаги инсонлардан қидиришни тўхтатади. Ўзининг ички иккиланиш ва гумонларидан чалғийди, бу эса келгусидаги ўсишларида энг катта рағбатлантиришдир.

Қулай пайти келганда хайрбод — оқ йўл тилаш имконини қўлдан чиқарманг. Умр йўлдошингизга «Сиз энг кучли инсонсиз, нимагаки киришсангиз, албатта, амалга ошади, мен сизга ишонаман», каби гапларни тез-тез айтиб туринг. Шундай аёллар ҳам борки, турмуш ўртоқларига кўмаклашиш мақсадида барча муаммоларни ўзлари ечишга ҳаракат қилишади, ҳатто эркаклар ишини ҳам бажариб кетаверишади. Аммо сиз маълум бир ишни яхшироқ бажариш йўлини билсангиз ҳам, қарор қабул қилишни турмуш ўртоғингизнинг ўзига қўйиб беринг. Маслаҳатларингизни мулоҳаза тарзида ва албатта, «балки» сўзини қўллаган ҳолда баён этинг. Бу ўринда асосийси асабийлашмаслик, ўзингизни осуда тутиб, оилангиз бошлиҚига ишонч билдиришни ўрганишингиз.

Ўзининг севимли ва ягоналигини билиш, ҳис этиш бекларга куч бағишлайди. Машҳур шахслардан бири ўз интервьюсида «Оқила аёл нима қилиши керак?» саволига — «Меҳр-муҳаббат сўзлари ва изҳорлари битилган юракча шаклидаги қоҚоз парчаларини уйнинг турли бурчакларига осиб чиқиши лозим» деб жавоб берган эди.

2. Муваффақиятга

Визуализация (тасаввур қилиш) усули жуда қўл келади. Бунинг моҳияти шундаки, орзуингиздаги келажакни аниқ-равшан, ёрқин рангларда, кичик-кичик деталларигача кўриш — тасаввур этиш.

Бегининг севимли бекаси учун тасаввур — бу «Бадавлат эр». Ўриндиққа қулайроқ жойлашиб олинг ва турмуш ўртоғзингизнинг юқори мавқега эришгандаги ҳолатини хаёлингизга келтиринг. Қандай русумли автомашинани бошқаради? Қайси либосларни кияди? Сизга нималар совға қилиши мумкин? Яшаётган уйингизнинг кўриниши қанақа бўлади? Ишга соат нечада кетиб, уйга нечада қайтади? Ва ҳоказо. Ижобий (позитив) фикрлаш бўйича мутахассисларнинг фикрича, агар ҳар куни 5 дақиқадан мана шу тарзда «фараз» қилинса, орадан бир ой ўтар-ўтмас ижобий ўзгаришларнинг илк учқунлари кўзга кўрина бошлайди.

Оила бошлиғи учун визуализация — бу «Супермен» образи, ўзини ҳаммадан кучли деб ҳисоблай олиш ҳолатига кириш. Масалан, якшанбада вақт топиб, массаж соатларини ташкиллаштиринг ва умр йўлдошингиздан ўзини энг юксак орзуларининг чўққисида тасаввур этишини, хаёл қилишини сўранг. У барча ниятларига эришган ва ишлари гуллаб-яшнаётган манзарани кўз олдига келтирсин. Сиз эса қўлларингиз билан инсон ушбу ҳолатга кириб бораётганда қандай таъсирланаётганини сезасиз. Унинг елка ва белдаги мушаклари худди қайтадан тикланаётгандек бўшашади.

3. «Пулли» массаж

Психосоматика нуқтаи назаридан олиб қараганда, молия зонаси орқа белда жойлашган. Атрофдаги инсонларга ва аввало кишининг ўзига бўлган ишончи кураклари орасида жойлашган. Елкалар — масъулият ва жавобгарлик. Севимли хонимнинг юқоридаги зоналарни уқалашлари мушаклардаги оғриқ ва сиқувларни бартараф этади. Белингиз зирқираб қақшаяптими? Бунга пул ваҳимаси сабабчи. Ваҳима ва қўрқув сиқувларни келтириб чиқаради. Сиқув эса қўрқувни янада кучайтиради, хуллас, ҳаммаси бир-бирига узвий боғлиқ.

4. Ота-оналар билан алоқаларни мустаҳкамлаймиз

Оила тизими методлари нуқтаи назарига кўра, пул қуввати бизга оталаримиз томонидан «оқиб келаркан».

Шу сабабли отангиз ва қайнотангиз билан муносабатларингизни мустаҳкамланг ва турмуш ўртоғингизни ҳам шундай йўл тутишга кўндиринг. Агарда аксинча, яъни ота-она уйида моддий томондан ёки меҳр-муҳаббат борасида вазият силлиқ кечмаган бўлса… Таниқли руҳшунос ота-онага хаёлан шундай дейишни маслаҳат беради: «Сизларга нисбатан бирозгина бахтлироқ ва бадавлатроқ бўлишимга рухсат, имкон беринг». Катталардан сизни дуо қилишларини, оқ фотиҳа беришларини сўранг. Сиз бу билан инсонни нима бўлишидан қатъи назар, оилавий сценарийни такрорлашга мажбур қилувчи наслдан-наслга ўтиб келаётган салбий ҳолатларни ўзгартиришга муваффақ бўласиз.

Ҳа, айтганча…

Ишлар юришмаганда ўзимизни қандай тутишимиз керак?..

Оилада қийинчиликлар даври юзага келган бўлса, сизнинг вазифангиз — нохуш хаёллардан чалҚитиш. Вақтинчалик ишсиз қолинса ёки кимдандир озроқ қарз олинган бўлса… нима қилибди. Шу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди-ку. Асосийси, оила аъзоларининг биргалиги ва меҳр-муҳаббатингизда. Эртага ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин. Бугунги муаммолар ечими эртага албатта, келади. Ҳадеб нолиб, ким айбдорлигини муҳокама қилишдан тийилинг. Кимнидир койимоқчи бўлса, сўзини бўлаверманг, ичидаги гапларини баён этишига имкон беринг. Бироздан кейин мулойимлик билан мавзуни бошқасига ўзгартиринг, масалан, эътиборни пиширган пирогингизнинг қандай мазали чиққанига тортишга интилинг. Муаммо ҳақида гапирилаверса, у катталашиб бораверади, агарда ечим тўғрисида мулоҳаза юритилса, у бартараф этилади. Баъзан «нима қилиш лозим?» деган саволга жавоб излашни ортга суриб туриш фойда беради.

Ҳадеб «эговлайверманг»

Агарда турмуш ўртоғингиз депрессия ҳолатида бир йилдан ортиқ қолиб кетса, бунда шок терапияси ёрдам бериши мумкин. Аммо ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Америкалик руҳшунос Аллан Пиз ҳикоясига кўра, уни ҳисобчи ўмарганидан кейин руҳий тушкунликка тушиб қолади. Ҳаётида қора чизиқлар бошланганидан икки йил ўтиб, рафиқаси Барбара шундай дейди: «Азизим, сизни яхши кўраман, аммо ортиқ бундай давом этиши мумкин эмас. Ёки руҳшунос қабулига ёзилиб, йиғи-сиғи қилишни бас қилиб, ишга киришасиз ёки мен болаларни олиб кетаману, сиз депрессиянгизни қучиб қолаверасиз». У ўзини устидан қайноқ сув қуйиб юборилгандек ҳис қилди. Ва узоқ давом этган уйқудан уйғонгандек бўлди. Орадан икки йил ўтиб, Аллан Пиз бутун дунёга машҳур бестселлерлар муаллифига айланди.

Омад пиллапоясида…

Дейлик, умр йўлдошингизнинг ишлари юришиб кетди, омадини берсин. Аммо манманлик ва ўзига ҳаддан ташқари ишониб юборишнинг биринчи аломатлари сезила бошлаганида омаднинг ўзгарувчанлигини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Ютуқлардан сархуш бўлиб кетса, омад юз ўгириши мумкин. Турмуш ўртоғингизнинг ютуқларидан шунчаки шодланиб, оилавий хурсандчилик қилиш учун маблағ сарфланг. Ҳа, айтганча, оила даромади янада ошиши учун ундан совға сўраб туринг. Уйга керакли жиҳозлар эмас, балки айнан аёлларга хос — сизни гўзаллаштириб, бахт онларини ҳадя эта оладиган нафис буюмлар олиб беришини сўранг.

Азиз аёллар, биламиз, бу маслаҳатларни кўп эшитгансиз ва ўқигансиз. Аммо ҳеч амал қилиб кўрганмисиз? Мағрурлик ёки ийманишни салгина четга суриб, бегингизни қўллаб-қувватлашга киришинг. Тез орада натижаларни кўриб, ўзингиз хулоса чиқариб оласиз.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1265 | Добавил: shejot | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2018