WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 27 » Сиз мен учун ягонасиз, жуфти ҳалолим!

ПОИСК / IZLASH:

17:03
Сиз мен учун ягонасиз, жуфти ҳалолим!
Ушбу саҳифага келаётган мактублар, бўлаётган қўнғироқлар ҳақида ҳар доим таъкидлашимизга қарамасдан, муштарийлар ичида уларнинг ҳаётийлигига шубҳа билдирувчилар кўплаб топилади. Бироқ биз шуни ишонч билан таъкидлаймизки, "Юрагимда сақлаганларим”нинг барча-барчаси мурожаатлар асосида ёзилмоқда. Бугунги ҳикоямизга ҳам гумон билан қаровчилар топилиши турган гап. Аммо бу ҳам айни дамда орамизда яшаётган, Наманган вилояти, Уйчи тумани, Мевазор қишлоғида истиқомат қилувчи Юлдузхон ая Юсупованинг қалб сўзларидир. Мухлисамизнинг дилида сақлаб келган гаплари турмуш ўртоғи Абдубанно Холмоновга аталган...

Ўшанда кенжатой қизимиз эндигина икки ёшга кирганди. Қолган тўрт фарзандимиз ҳам ҳали ғўр болалар... Катта ўғлимизни пойтахтга, ихтисослашган мактабга жойлаб келгандингиз. 

— Бизсиз озгина қийналса, ҳеч нарса қилмайди. Ўғил бола-ку! Аммо эртага бир кун узоқда бўлса-да, яхши мактабда ўқитганимиз учун биздан хурсанд бўлади, — дегандингиз уни олиб кетаётганда. 

Пойтахтга ўқиш учун кетаётган тўнғичимиз эса ўша онларнинг ўзидаёқ қилаётган ишингиздан мамнун эди. Ҳар уйга келганида ўқитувчилари, тенгдошлари ва азим шаҳар ҳақида кўрганларини айтиб тугатолмасди. 

Ҳаётимиз гўзал ва ҳавас қилгулик эди. 

Кунларнинг бирида мен эрка қизчамизни кўтариб, дўконга чиқдим. 

"Чиқмасам бўлармиди?..” 

Шу сўзларни бот-бот кўзларимда ёш билан такрорлашимга мажбур қилган машъум воқеа кутилмаганда рўй берди. 

Қўлимда қизалоғим билан шодон кетаётган чоғимда, туйқус оёғим сирпанди... 

Миямга урилган гап: "Болам лат емасин, ёмон тушмасин...”

Ўзим орқага, чалқанча йиқилаётган бўлсам-да, боламни маҳкам бағримга босиб, қўлларимдан чиқиб кетмаслиги учун қаттиқ қучдим. Оёғим осмонда бўлиб тушарканман, биринчи бўлиб белим тошдан қаттиқ ерга урилганини, кўзларимдан ўт чақнагандек бўлганини пайқадим...

Кўзларимни очганимда шифохонада ётар, сиз ёнимда ўтирардингиз.

— Қизим... Унга ҳеч нарса қилмадими? — сўраганим шу савол бўлди.

— Хавотир олма, унинг бир дона сочи ҳам тўкилмаган. Жуда яхши. Ойим қараб ўтирибди, — дедингиз жилмайиб.

Ана шундан сўнг бизга аталган синовлар бошланди. Мен тўшакка михланган, сиз эса тез орада оёққа туришимни айтишдан чарчамасдингиз. Бу орада бир қанча оғир жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказдим. 

— Бу темир синган суякнинг тўғри битишига ёрдам беради. Яна беморнинг белини тик тутишида ҳам кўмаклашади, — дея шифокорларнинг операция жараёнида белимга қўйган темири бир қўлим ва бир оёғимни буткул фалажлади.

— Бундан олдин оёғим ҳам, қўлим ҳам қимирларди-ку! Нега бир томоним ишламайди? — даҳшатга тушдим мен.

— Жароҳатинг янги. Ҳали соғлигинг тикланмаган. Аста-секин ишлайди, — тасалли бердингиз сиз.

Энди менинг ёнимда кечаю кундуз бўладиган кўмакчи лозим эди. Чунки сизнинг зиммангизда беш боламиз, онангиз, рўзғор ташвишлари ва юмушлари бор. Унгача сизнинг қарамоғингизда бўлдим. Энди ишингизни давом эттиришингиз, болалар ва менинг соғайишим учун кўпроқ маблағ топишингиз керак. 

— Ойи, сизга нима бўлди? — кунларнинг бирида ёнимда тўнғичимиз пайдо бўлди. 

— Ким олиб келди, сени? Нега келдинг? — дедим унинг ўқишидан хавотирланиб.

Энди еттинчи синфга ўтган болам катталардек жавоб берди:

— Дадам бориб, сизнинг касаллигингизни айтганди, келавердим. Ўқишда кейин ҳам ўқийвераман, ҳозир сизнинг соғлиғингиз биринчи ўринда. Тузалиб кетсангиз бўлди. Ўқиш қочиб кетмайди-ку!

— Сен ўқишингни ташлама, болам. Мени деб мактабингни ташлаб келдингми? — унинг пойтахтда ўқиётганидан қанчалар ғурурланишини, тиришиб ўқишини билганим учун йиғлаб юбордим. 

— Ойи, мен шу ерда бўлсам, тез тузаласиз, — деди у.

Бошқа гапира олмадим. Чунки менга шифохонада қарайдиган бошқа одам йўқ. Сиз тонгдан кечгача ишда бўласиз, онангиз рўзғор ва болалар билан машғул. Мен учун эса ўғлим...

Узоқ даволанишдан сўнг уйга қайтдик. Афсуски, аҳволимда зиғирча ўзгариш йўқ. Фақат ётаман. Бировнинг кўмагисиз ўтира олмайман ҳам. Аслида ўтириш ҳам мумкин эмас. Хуллас, мен тўшакка михлангандим. Ҳафталар, ойлар, ҳатто йиллар ўтди. Мен ўша-ўша...

Баъзан белимга ўрнатилган темирнинг маҳкамлагичлари бўшаб кетар, сиз уларни худди шифокор каби ўрнига мустаҳкамлар, менга далда берардингиз. Опичлаб тоза ҳавога олиб чиққанингизда, қўлларингиз толиқса-да, кўтариб ҳовлини айлантириб юрганларингизда ич-ичимдан эзилардим: "Худойим, қани эди тезроқ тузалсам... Аслида аёл эрига хизмат қилиши керак. Менинг эрим эса... Агар соғайиб кетсам, елиб-югуриб хизматини қиламан. У учун жонимни беришга ҳам тайёр бўламан! Фақат дардимга шифо, оёқларимга жон берсанг бўлгани! Художон, мана шу инсоннинг яхшиликларини қайтариш учун ҳам менга шифо бер!”

Афсуски, бу илтижоларим Эгасига етиб бормаётгандек, тобора аҳволим оғирлашар, умидим сўниб борарди.

— Мени даволатишни бас қилинг. Энди тузалмайман. Шу ҳолимда ўлиб кетаман, — дердим ётавериш жонимга теккан пайтларда.

— Ие, бу нимаси? Мана, анча яхшисан-ку! — дердингиз ишонч билан. — Ўзингга сезилмаяптими? Аввалгидан яхшисан!

Мен эса жонсиз қўл ва юришни буткул унутган оёқларимга жон-жаҳдим билан тикилардим. Худди уларнинг соғаяётганини кўз билан илғаш мумкиндек...

Одам ҳаракатсиз бўлса, хасталиклар ҳам ёпишавераркан. Мен сиз айтгандек яхши бўлмаётгандим. Тўсатдан қорнимда бошлаган оғриқ, кўнгил айниши туфайли яна шифохонага олиб югурдингиз. 

— Кўричак! Операция қилмасак бўлмайди! — деди шифокор.

Мен эса хўрлигим келиб йиғлашга тушдим:

— Тегманг менга! Тинчгина ўлишга қўйинг! Бунақа азоблардан кўра ўлганим яхши! Шу каммиди, менга?

Сиз мени оҳиста бағрингизга босдингиз, ёшли кўзларимни артаркансиз, жилмайиб сўзладингиз:

— Осонгина ўлиб кетмоқчимисан? Мен нима қиламан, кейин? Болаларимиз-чи? Биз учун сабрли бўл! Сен кучлисан! Аввалги дардларинг олдида кўричак нима бўпти? Наҳот, шу кичик операция учун йиғлаяпсан?

Тилсиз қолдим. Ёнингизда, матонатингиз қаршисида ожиз қолдим. 

"Ростдан ҳам кўричак нима бўпти? Бу дардлар нима деган гап?” Ўшанда шундай ўйлагандим. Чунки ҳали олдинда қанча синовлар борлигини билмасдим-да! Ҳали бу ҳаракатсиз ётишлар ўпкамга ҳам зиён етказишини, яна жарроҳлик столига ётишимни туш кўрибманми? Аммо сиз буларнинг ҳаммасини хотиржам қарши олардингиз. 

Мен эса буткул тушкунликка тушгандим. Кенжатойимиз ҳам улғайиб, мактабга бора бошлади. Ҳамон тўшакдаман. Сиз ҳам, онангиз ҳам атрофимда парвона. Ҳолимдан эзилиб кетардим. Бундай яшагандан кўра, ўлган афзал эмасми? Миямда шу фикр айлангани сари сиз билан хаёлан хайрлаша бошлардим. Ҳатто ҳар куни сизга мактуб ёзардим:

"Азизим... Сиздан шунчалар миннатдорманки, унинг чеку чегараси йўқ. Афсуски, буни сизга айтишдан ҳам ожизман. Шу қадар сиздан қарздорманки, икки дунёда ҳам уза олмасам керак. Дадаси... Айтмоқчи бўлганим, энди... уйланинг...”

Хатим шу ерга етганда юм-юм йиғлар ва беихтиёр йиртардим. Ҳар куни шу ҳол такрорланарди. Неча ой ёки неча йил сизга шу тарзда мактублар битдим, буни ёлғиз Аллоҳ ва болаларингиз билар... Саноғини ўзим ҳам билмайман...

— Тошкентда бир зўр дўхтир бор экан. Ўшанинг манзилини олдим. Шунга олиб бораман, сени. Кўрмагандек бўлиб кетасан, — дедингиз бир куни терингизга сиғмай.

Қаршилигимга қарамай, йўлга тушдик. Шифокор мени обдон текширди, шикоятларимни тинглади. Ниҳоят қарор берди:

— Операция!

Юрагим ортга тортиб, сизга қарадим. Сиз эса жилмайганча дедингиз:

— Қўрқма, охиргиси!

Ростдан ҳам бу жарроҳлик охиргиси бўлди. Бир икки-уч ойлик муолажалардан сўнг шифокор мамнуният билан деди:

— Энди юра оласиз. Қани, сек-и-ин туринг-чи?

— Унақа ҳазил қилманг, дўхтир, — дедим кўнглим оғриб.

— Юлдуз, энди юра оласан. Битта тур-чи? — ҳаяжонингизни боса олмасдингиз.

Мен эса мутлақо ишонмасдим. Шунча йилдан сўнг оёққа туриш мен учун эртакдек эди. Уларнинг қистови билан зўрға ўрнимдан турдим. Ишонмадим. Ўз оёқларимда тик турганимга ишонгим келмасди. Кўзларимга қуйилаётган ёшлар, қаршимдагиларни кўрсатмай қўйди. Қадам ташлагани ўзимда журъат топа олмадим. 
Ёдимда, қўлтиқтаёқда уйга кириб келганимда катта ўғлимиз анча бўйи чўзилиб, улғайганига қарамай кенжа синглисини кўтариб олиб чиқиб, бақирганди:
— Қара, ойим юриб келяпти! Ўз оёғи билан юриб келяпти...

Сиз, меҳрибон онангиз ва болажонларим бу кунни қанчалар кутганингизни, мендан-да кўпроқ кутганингизни ўша онда англадим. Ҳали буткул соғаймаган, қўлтиқтаёқда уч-тўрт йил юришимни, сизга ҳали-вери нафим тегмаслигини билсамда хурсанд эдим. Шодлигим чексиз эди...

Йиллаб давом этган бу синовни шукрки, биз енгдик. Айримлар ҳатто мени ўлиб кетган деб юраркан. Шу боисданми, ўша кенжатойимизни узатганимизда, куёвимиз "Сизнинг онангиз ўгай-а?” деб сўраган экан. Буни эшитиб роса кулдик. Илоҳим, энди доим кулгиларимиз янграб турсин!

Ўшанда сиздан сўрагандим:

— Мен ногирон ҳолимда ўлиб кетшимга ишониб турганимда, сиз доим куч берардингиз. Нега тушкунликка тушмагандингиз?

Сиз эса жавоб бердингиз:

— Мен ишонардим, Худонинг беш боламни зор қақшатиб, сени олиб қўймаслигига ишонардим!

Мен эса сиздек инсон дунёда битталигига ишонаман! Сиз мен учун ягона ва  тенгсизсиз, жуфти ҳалолим!

Наргиза УСАНБОЕВА ёзиб олди


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 150 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016