Хоразмлик фуқаро Амударё туманида содир этган жиноят иши бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ходими майор Б.Ходжаметовга бир неча бор пора таклиф қилган.
Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормасдан, ижобий ҳал қилишда амалий беришини айтиб, эвазига 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларни таклиф қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан майор Б.Ходжаметов вазирлик раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган.
Унга асосан, Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 январь куни фуқаро Ю.Р. майор Б.Ходжаметовга ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормасдан, ижобий ҳал қилиб бериши эвазига пора тариқасида таклиф қилган 20.000.000 сўм пулларни берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан, Бош прокуратуранинг ИЖҚКД Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»,-дейилади хабарда.