WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10810]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1922]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3569]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7477]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [86]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11502]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1533]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [252]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [256]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2907]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [410]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3479]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5286]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [937]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [77]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 24
Пользователей: 1
jeniferma60

Kun faolllari:
iphone, joannace2, rebekahxt18, loisbd11, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Ноябрь » 8 » Смартфон телефонга қарамликни қандай енгиш мумкин: 5та оддий чора

ПОИСК / IZLASH:


07:35
Смартфон телефонга қарамликни қандай енгиш мумкин: 5та оддий чора
Смартфонга қарамлик смартфонга боғлиқ муаммо эмас. Агар шундай бўлганида ундан бутунлай қутулиш тўғри ечим бўлар эди. Муаммо сиз қайси иловалардан қандай фойдаланаётганингизда.

Ёзувчи ва муҳаррир Меган Гольштейн смартфонга қарамликни енгиш бўйича кўплаб усулларни ўзида синаб кўрди. У телефондаги ижтимоий тармоқларни бутунлай ўчириб ташлашга ҳаракат қилди, ҳатто смартфон экранини оқ-қора қилиб ҳам қўйди. Лекин буларнинг бари ҳеч қандай натижа бермади. Натижада у 5та қадамдан иборат қўлланмани ишлаб чиқди.

1.Фойдали иловаларни зарарлиларидан фарқланг

Меган дастлаб қайси иловалар сиз учун фойдали, қайсилари эса зарарли эканини аниқлаб олишни таклиф этади. Фойдали иловаларга, масалан, банк дастурлари, калькулятор, тақвим, карта ва бошқаларни киритиш мумкин. Ўйин, ижтимоий тармоқ, селфи учун иловалар эса зарарли.

Бироқ буни аниқлаш индивидуал характер касб этади. Масалан, кўпчилик учун Instagram зарарли, чунки у кўп вақт олади ва ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бироқ агар иш фаолиятингиз ижтимоий тармоқларга боғлиқ бўлса, Instagram сиз учун нафақат фойдали, балки зарур бўлиши ҳам мумкин.

Гольштейн зарарли иловаларнинг турли белгиларини санаб ўтади:

-Сиз бу иловани очиш ва текшириб кўриш ҳиссини енгиб бўлмаслигини биласиз;

-Унда вақтингизнинг кўп қисмини ўтказганингизга афсусланасиз;

-У ҳаётингизни яхшилаш ўрнига ёмонлаштиради;

-У ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Смартфондаги фойдали ва зарарли дастурлар рўйхатини тузинг. Ана шунда қайсиларини чеклаш кераклигини аниқ биласиз.

2. Ҳақиқатан зарарли бўлган дастурларни ўчиринг

Агар телефонингизда сиз фойдаланмайдиган, хотирани бекорга эгаллаб ётган иловалар бўлса, уларни ўчиринг. Ҳеч қачон иловани "қачондир керак бўлиб қолар” деган тамойилдан келиб чиқиб юкламанг.

Иловани ўчиришга қарор қилгач, бир неча дақиқа вақт сарфлаб, у билан боғлиқ аккаунтни ҳам ўчиринг.

Телефон ўйинларини ҳам ўчиринг. Тўғри, улар билан вақт ўтказиш мароқли. Бироқ ана шу мақолани ўқишга қарор қилдингизми, демак, смартфонда вақтингизнинг кўп қисмини бекорга сарфлаяпсиз.

3. Қолган иловаларни қайтадан жойлаштиринг

Уларни папкаларга жойланг.

Facebook, Twitter, Instagram ва ижтимоий тармоқлар фойдали бўлиши мумкин, бироқ ҳар доим ҳам эмас. Уларга камроқ чалғиш учун уларнинг белгиларини узоқроққа беркитиш лозим.

Ижтимоий тармоқларга тегишли белгиларни иккинчи экранга ўтказинг ва у ерда папкаларга солиб, гуруҳларга ажратинг. Авваллари Instagram’ни очиш учун смартфонни бир марта босиш кифоя эди. Энди эса учта ҳаракатни амалга оширишга тўғри келади. Булар – керакли экранни танлаш учун бармоқ билан суриш, папкани очиш ва ундан кейингина керакли белгининг устига босиш.

Дастурни очишга қанчалик кўп ҳаракат талаб этилса, уни амалга ошириш иштиёқи ҳам камроқ бўлади. Бундан ташқари, фойдасиз иловалар асосий экранда бўлса, улар ёдингизга камроқ тушади.

Оддий қоида: кўп ишлатилмайдиган иловани асосий экранга жойлаштирманг.

4. Кўплаб эслатмаларни ўчириб қўйинг

Ижтимоий тармоқлар иловалари эслатмаларни ўчиришга мосланган батафсил созламаларга эга. Бироқ кўплаб бошқа дастурларда буни топа олмаймиз. Омадни қарангки, ортиқча эслатмаларни тизим параметрлари орқали ўчириб қўйиш мумкин.

Android учун "Созламалар” иловасига киринг ва "Эслатмалар” бандини топинг. iPhone учун эса тизимли "Созламалар”га кириш керак. У ерда "Эслатмалар” бандини изланг ва иловалар рўйхатини кўринг. Зарур бироқ ўқиш ҳар доим ҳам долзарб бўлмаган иловани танланг. "Эслатмаларни кўрсатиш” бандини босинг ва уни "Ўчирилган” ҳолатига ўтказинг. Ана шу ҳаракатни аҳамияти камроқ бўлган барча дастурларга қўлланг.

5. Фойдали иловаларни ўрнатинг

Демак, фойдасиз ва ишлатилмайдиган дастурларни ўчирдингиз, смартфонни ўйинлардан тозаладингиз, ижтимоий тармоқларни папкалар ичига яширдингиз ва эслатмаларни тўғри созлаб чиқдингиз. Энди кейинги қадамга ўтиш керак: зарарли иловалар чекланганидан кейин бўшлиқ ҳисси пайдо бўлмаслиги учун смартфонга фойдали иловаларни юклаш керак.

Меган хоним смартфонга қарамликни чекишга қиёслайди. Чекишни ташлашнинг самарали усули – зарарли одатни фойдалисига алмаштириш. Ҳеч бўлмаганда нейтрал одатга.

Шунинг учун собиқ чекувчилар сигаретлар ўрнига сақич чайнаш, мунтазам сут ичиш ёки спорт билан шуғулланиш кабиларни қўллашга ҳаракат қиладилар.

Смартфон билан ҳам худди шундай. "Экранга ёпишиб олиш” ҳиссини енга олмаётганингизни англасангиз, унга қарши чиқманг, иловалар билан эмас, фойдалироқ нарсалар билан шуғулланинг. Гольштейн бунинг учун фойдали иловаларни ўрнатиб олишни тавсия этади.

Duolingo

Хорижий тилларни ўрганиш учун энг машҳур илова. Ўқиш, ёзиш, оғзаки нутқ ва эшитиш қобилиятини ривожлантириш имконини беради.

Elevate

Мияни машқ қилдириш учун машҳур илова. Унда мантиқ, диққатни жамлаш ва хотирани кучайтириш учун кўплаб машқлар жамланган. Илова инглиз тилида, шунинг учун бирйўла тилни ҳам ўрганишга тўғри келади.

FBReader

Ақлга китоблардан кўпроқ яна нима ижобий таъсир кўрсатиши мумкин? Истаган вақтингизда бадиий адабиётни ўқишингиз мумкин. FBReader — бунинг учун аъло даражадаги илова.

Ана шу каби фойдали иловаларни асосий экранга жойлаштиринг. Улар кўз олдингизда бўлсин. Яна зериккан вақтингизда "ижтимоий тармоқ ва ўйинга ёпишиб олмай”, инглиз тили кўникмаларингизни ривожлантиринг ва мантиқий вазифалар ечинг. Бу ҳам вақт ўтказишнинг бир усули, бироқ анча фойдалироқ.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 19 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #Yangilik, #uznews, #habarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021