WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10728]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1901]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3543]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7171]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11418]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1490]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [248]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [254]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2844]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [407]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3429]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5252]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [502]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [898]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [24]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [39]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 117
Гостей: 117
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, brandify18, shawnfd11, kaydz4, loisbd11, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Сентябрь » 28 » “Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламагандим” — Россияда ҳакерлик қилган ўзбек йигит ҳикояси

ПОИСК / IZLASH:


07:47
“Ставка ортидан кибержиноят оламига кириб қоламан деб ўйламагандим” — Россияда ҳакерлик қилган ўзбек йигит ҳикояси
Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати финал баҳсининг иккинчи бўлимида майдонга полиция кийимидаги 4 нафар йигит-қизлар югуриб чиқишади. Ўйиннинг мана шу эпизоди ўзбекистонлик ҳакер иштирок этган кибержиноятчилар томонидан "ставка”ни ютиш учун атайин уюштирилганига ишонасизми?

Шундай даврда яшаяпмизки, шубҳали ҳаволага бир марта босиб киришимиз бизга жуда қимматга тушиши мумкин. Албатта, бунда картасида кўп пул бўлмаган киши маблағ йўқотмаслиги мумкин, аммо бу тузоққа банк ходими тушса нима бўлишини тасаввур қиляпсизми?

2015 йилда дунёнинг 30дан ортиқ давлатларида жойлашган 100га яқин банк Carbanak деб номланган вирус қурбонига айланган. Вирус қуйидаги механизмда ишлайди. Дастлаб банк ходимининг почтасига уни қизиқтириб оладиган хабар жўнатилади. Хабар ичида word, excel ёки pdf файл бўлади. Ходим файлни очиши билан вирус тизимга ўрнашиб олиб, ҳакерга эшик очади. Буни back door дейишади. Агар ходимнинг компьютери серверга уланган бўлса, ҳакер нафақат унинг компьютерига, балки бутун банк тизимига кириш имкониятини қўлга киритади ва турли йўллар билан банкдан пул ўмариш операциясини бошлайди.

Carbanak орқали банкларга ҳужум қилган уюшган кибержиноий гуруҳ худди шу усулда масофадан туриб, 1 миллиард доллар ўмарган. Бу воқеа худди Ҳолливуд филми сценарийсига ўхшайди ва қайсидир узоқ мамлакатда бўлгандек туйилади.

Ҳозир сизга таништирмоқчи бўлаётган ҳамюртимиз ҳам бундан қолишмайдиган воқеани бошидан ўтказган.

Ўзим асли водийликман, 10 йил Россияда яшадим. Ишдан бўш вақтларимда букмекерлик конторасида футбол кўрардим ва ора-орада ставка қилиб турардим. Ставканинг орқасидан кибержиноят оламига кириб қоламан, деб ўйламагандим. Болалар билан футбол кўрардик. У ерда ёнида доим пули бўладиган ва яхши машинада юрадиган бир йигит билан танишиб қолдим. Кейин у билан қизиқиб, қаердан пул ишлаб олишини суриштира бошладим. Айтишича, у телеграмда ставка сотиш билан шуғулланган. Ўзингиз футболни тушунмасангиз, уларнинг телеграм каналидан тахмин сотиб оласиз, яъни улар сизга футбол ўйнаётган жамоаларнинг қайси бири бугунги ўйинда ютишини тахмин қилиб беради. У блогер Хизанинг лойиҳасини юритадиган бола бўлиб, унинг вазифаси Хизанинг аудиториясини ушлаб туриш бўлган. У пул тикиш орқали қанча пул топаётганини видеода кўрсатиб одамларни ишонтиради. Одамлар пул тиккач, хизачилар бундан яхши пул топишади.

У менга бу тизим қандай ишлашини, қанақа пул айланишини тушунтириб берди. Шундан кейин менда ҳам шунақа лойиҳа қилиш учун иштаҳа очилди. Менга лойиҳада ишимни реклама қилиб берадиган юз керак эди. Бунинг учун блогер қидиришни бошладим. Руслан деган болани топдим. У менга аудиторияни сақлаб бериши, яъни ўзининг инстаграмдаги обуначиларини телеграмда йиғиб бериши, мен эса телеграм каналга келадиган трафикни ушлаб қолишим керак эди. Даромад иккимизга тенг тақсимланишига келишдик.

Бошида 100-150 минг рубль атрофида пул тушди. Инстаграм ва телеграмда одам кўпайди, даромадимиз 25 минг долларга чиқиб кетди. Кейин ўртамизда келишмовчилик чиқди ва бу лойиҳани бошқа блогерга 43 750 долларга сотдим. Бу пулни эса кардинг соҳасига тикишга қарор қилдим. Ишни қандай юритиш йўл-йўриқлари билан танишиш учун кардинг орқасидан 10 йил ўтириб чиққан бола билан учрашдим. У менга кардинг жуда хавфли эканлиги учун ўрнига пулларимни казинони алдаш йўли билан пул ишлаб олишга тикишни маслаҳат берди. Казино йўналишига кириш учун Dark web’дан керакли нарсаларни сотиб олдим.

Оддий одамлар интернетнинг 4 фоизидан фойдаланади. Қолгани-чи?

Интернет оламидаги нарсаларни айсбергга қиёсласак, сиз билан биз фойдаланадиган ижтимоий тармоқлар, гугл орқали қидириб топиш мумкин бўлган барча нарсалар clear web дейилади ва бу шу айсбергнинг атиги 4 фоизини ташкил қилади. Қолган 96 фоиз оддий фойдаланувчи кўзидан беркитилган. Айсбергнинг 90 фоизи Deep web дейилади ва қисмда турли архивлар, маърузалар, китоблар, давлатларнинг махфий сирлари сақланади.

Айсбергнинг энг тубида, яъни қолган 6 фоизида эса Dark web жойлашган ва бу яширин тармоқ ҳисобланади. Бу ердаги маълумотлар шифрланган ҳолда узатилади ва шу сабабли бу ерда ҳеч қайси фойдаланувчини кузатиш имкони йўқ. Шунинг учун ҳам бу қисмда дунёдаги энг жирканч ишлар: наркотик олди-сотдиси, одам савдоси, террористик гуруҳлар мулоқоти, қурол-яроғ олди-сотдиси, ёлланма қотиллик, сохта ҳужжат, сохта пул, шахсий карта ёки электрон ҳисоб маълумотларини криптовалюта орқали сотиб олса бўлади ва бу ҳали Dark web’нинг 1/10 қисми.

Бундан ташқари, ҳакерлар ўғирлаган маълумотларини айнан Dark web орқали сотади. Шу сабаб бу тармоқ кибержиноятчи ва интернет фирибгарлик маконига айланган.

Кардинг – card сўзидан олинган, кибержиноятнинг бир тури. Масалан, супермаркетда минглаб мижозларнинг карта маълумотлари сақланади. Агар супермаркетнинг киберхавфсизлиги кучсиз бўлса, ҳакер уни бузиб киради ва барча карта маълумотларини ўғирлаб олади. Кейинчалик ҳакер бу маълумотларни Dark web орқали майдалаб сотишни бошлайди. Уни ўртакашлар яна майдалаб сотиб олади, охирги 1000 ёки 100таликни кардер ёки кардинг билан шуғулланадиган фирибгар сотиб олади. Кардинг интернет магазин ёки шоплар орқали ҳар хил қимматбаҳо буюмлар сотиб олишни бошлайди. Пулни эса ўғирланган карталардан тўлайди. Бунда фирибгарлар сотиб олинган буюмни ўзининг эмас, бошқа бир кишининг манзилига буюртма қилади. Кибержиноят оламида бу буюртма дроп номига қилинади. Бу фирибгар хавфсизлигини таъминлаб беради. Дроп келган буюмни сотиб, ўз улушини олиб қолиб, қолганини кардернинг криптовалюта ҳисоб-рақамига ўтказиб беради.

Нега ҳакер ўғирланган карта маълумотларидан ўзи фойдаланмайди? Чунки бу узоқ давом этадиган майда иш ва ҳамма картанинг ичида ҳам пул бўлавермайди. Шунинг учун ҳакерга карта маълумотларини улгуржи сотгани қулай.

Қўлга тушсак, 5-6 йилдан қамалиб кетишимиз турган гап эди

Хуллас, казино соҳасидаги иш мени қониқтирмай, ўзим букмекерлик конторасини очишни хоҳладим. Бунинг учун нима қилишни ипидан-игнасигача ўргандим. Қидириш жараёнида бир ставкани кўриб қолдим. Бунда боллбой майдонга югуриб чиқса, коэффициенти 11 экан. Шу усулни мен ҳам синаб кўрмоқчи бўлдим. Бошида букмекерлик конторасида танишганим боллбой эсимга тушди. У билан боллбойнинг ўртага югуриб чиқишини синаб кўришни бошладик. Ўшанда Россияда «Спартак» ва «Краснодар» ўйинида ўртага боллбой югуртириб чиқариб синаб кўрдик. Бу иш берди. Стадионда тўп қайси томонда бўлса, камералар ўша томонга қарайди ва буни телевизорда кўрсатишади. Биз ёллаган боллбой бурчакдан югуриб чиқди ва синовимиз муваффақиятли ўтди.

Кейин бу ғояни жаҳон чемпионати ўйинида қўлламоқчи бўлдик. 4 киши йиғилдик ва қандай қилиб майдонга боллбойни югуртириб чиқаришни маслаҳат қилдик. Келишиб, ўртага милиция кийимидаги одамни чиқаришга қарoр қилдик.

Dark web орқали Pussy Riot деган гуруҳни топдик ва улар 3 миллион рубль эвазига милиция кийимида майдонга югуриб чиқадиган бўлишди. Лекин бу жуда қийин эди. Чунки жаҳон чемпионати финалида анча қаттиқ қўриқлов бўлади. Биринчи сафда гвардия, кейин полиция, кейин омончилар ва охирида боллбойлар туради. Финалга бир кун қолганда дроплар орқали пул тикилди. Мен ўз номимдан 500 минг рубль ва яна бошқа бир дроп номидан ҳам шунча тикканман. Шерикларимдан бири 3 миллион рубль, яна бири 4 миллион рубль, бошқаси 3 миллион рубль пул тикди. Яъни 10 миллион рубль ставка қилиб, 11 коэффициентида 1 миллион 585 минг доллар ютуқ олишимиз керак эди.

Финал куни келди, 50-дақиқалардан кейин одамларимиз майдонга югуриб чиқишди. Бу – биз пул ютганимизни англатарди. Кейин Pussy Riot ушланди, деб хабарлар чиқди. Бошида улар бизни сотиб қўйишидан қўрқдик, агар шундай бўлса, 5-6 йилдан қамалиб кетишимиз турган гап эди. Яхшиямки, улар бизни сотмади. Энди бориб, конторадан ютуқни олишим керак эди. Жаҳон чемпионати баҳсларида ўйинларга катта пул тикилгани сабаб, биз тиккан маблағ дарҳол Россия хавфсизлик хизмати эътиборини тортмади.

Конторага пулни ечишга борганимда, улар бунча пул йўқлиги ва уч кун ичида тайёрлаб беришларини айтишди. Уч кун ўтиб бордим, пулни олиб кўчага чиқдим. Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлиб, аэропортга кетаётганимда қора машина келиб йўлимни тўсди, ичидан омончилар кийимидаги уч киши тушди ва пулни олиб, ўзимни машинада олиб кетишди. Улар мени қандайдир бинога олиб келишди ва сўроқ қилишни бошлашди. Бунча катта пулни қаердан олганим ва нега тикканимни, шерикларим кимлигини сўрашди. Мен ўзим шу ишга қизиқишимни, пулни Dark web’дан олганимни, шунинг учун пул тикканимни айтдим. Уларни мен тиккан маблағ эмас, айнан шу конторага қўйилган пул қизиқтирди, яъни шерикларимни ҳам аниқламоқчи бўлишди.

Яна бўш ҳамён билан ватанга қайтдим

Мен аввалига ўзим билан ишлаган гуруҳдан кимдир мени сотган деб ўйладим, чунки уларни яхши танимасдим. Кейин билсам, менга бошидан стадионга кириш, қаердан югуриб чиқишни тушунтирган боллбой бола бизни сотган экан. Менинг хатом шу болага қанча маблағ тикилаётгани ва коэффициентини айтиб, унга ҳам пул тикишни маслаҳат берганим бўлган экан.

Мен ўша зах хонада 3 ойдан ортиқ вақт қолиб кетдим ва қисматим нима бўлишини билмасдим. Кейин менга 5 минг рубль жарима солиниб, Россиядан депортация бўлишимни айтишди. Лекин булар расмийлаштирилмади, шунда билдимки, мендан олиб қўйилган пул давлатга бориб тушмаган, пуллар бизни ушлаган давлат одамлари ичида тақсимланган.

Кейин ўзимнинг гуруҳимдан бир бола билан махфий учрашдим, у менга дроп карта берди. Ундан пул ечиб, жаримамни тўлаган ва Ўзбекистонга қайтишимга пул берган аёлга пулларини қайтардим. Кейин Ўзбекистонга чипта олиб, ватанга қайтдим. Аэропортдан тушганимда ўзимга берган саволим шу бўлди: қўлимдан жуда катта маблағлар ўтди, лекин яна бўш ҳамён билан ватанга қайтдим, шуни орзу қилганмидим?

Шу билан бу йўлдан чиқиб кетдим. Ҳозир aрбитраж трафик билан шуғулланаман, бу – таргетга ўхшаган нарса. Ижтимоий тармоқларда бирор маҳсулотга мижоз йиғиб бераман. Тушундимки, Dark web’дан топиладиган пулларни ҳалол ишлаб ҳам топиш мумкин экан.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 70 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #xabarlar, #новости, #ahborot, #uznews, #news, #habarlar, #Yangilik, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021