WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 5 » “Сув париси”га ошиқ йигит

ПОИСК / IZLASH:

21:03
“Сув париси”га ошиқ йигит
Бу воқеани Сирдарё вилоятидан қўнғироқ қилган Нормамат исмли мухлисимиз ҳаяжон билан ҳикоя қилиб берди. 
— Ўшанда худди шундай қиш фасли эди. Биласиз, қишда қишлоқларда дала ишлари тугайди. Одамларнинг қўли ишдан бўшайди. Аёллар рўзғор ишлари билан, қизлар тикиш-бичиш билан, йигитлар мол-хол билан овора. Фақат катта ёшли эркаклар ҳали чойхона, ҳали дўкон олдида йиғилиб суҳбат қуришади. Баъзида бу суҳбатлар қизигандан қизиб, кишилар совуқни ҳам писанд қилишмайди. Айрим пайтларда изғириндан қочиб бирортасининг уйига кириб давом эттиришади. Ана шундай кунларда отам ҳамсуҳбатларини уйга бошлаб кирди:

— Кўчада ўтиравериб, музлаб кетдик. "Бизникига кирайлик”, десам унашмайди. "Қишнинг ўчоғи тор”, дейишади. "Қишнинг ўчоғи тор бўлса, бизнинг кўнглимиз кенг, юринглар”, деб бошлаб келяпман. Дарров чой дамланглар, бир суҳбат қурайлик.

Биз дарров иссиққина уйга жой қилиб, дастурхон ёздик. Отамнинг бурун тортаётганини кўриб, онам ёзғирди:

— Эртароқ кирсаларингиз бўлади-ку! Ҳар куни совуқда ўтириб нима зарил сизларга? Киринглар мана шу уйга. Соғлиқ керак эмасми, ё?

— Мен киринглар, дейман булар унамайди-да! — ўзини оқлади отам.

— Янга, сизнинг уйингиз кенг, бемалол таклиф қилоласиз. Бу ерга киргандан кейин, эртага менам "Уйга юринглар”, дейишим лозим. Аммо мен ҳали ёш оиламан, уйим ҳам шунга яраша. Битта уйимда печка ёнади. Бола-чақанинг олдига етаклаб киролмайман-ку! Шу томонларини ўйлаб биз ўзимизни тортамиз-да, — деди отамнинг улфатлари ичидан ёшроғи Комил ака.

— Сиз ёзда чақирасиз уйингизга. Шуни ҳам уйлаб ўтирасизми? Одамнинг кўнгли кенг бўлсин. Тортинмай келаверинг, — деди онам чой қуйиб узатаркан.

Ўша-ўша кейин бизнинг уйимиз маҳалладаги отамнинг улфатларига қўноқ бўлди. Ҳар куни улар келишар, болаликлари, ҳарбий хизмат, турли латифалар, баъзида биринчи муҳаббатларини айтиб, бизни ҳам кулдириб ўтирадиган бўлишди. Биз болалар ҳам ташқарида, совуқда ўйнашдан кўра уларнинг суҳбатини тинглашни маъқул кўрардик. Ўша дамларда Комил ака айтиб берган воқеа сира эсимдан чиқмай қолди. Ҳамон қулоқларимда жаранглайди ва ҳаяжонга солади.

— Муҳаббатга ҳам ўт тушсин, — деди Комил ака қўл силтаб, илк севги ҳақида сўз кетганда. — Ана, менинг энг яқин жўрам Рашиднинг бошига етди. 

— Қанақа муҳаббат? У жинни бўлиб қолди-ку! Кейин ўзини сувга ташлади.

— Билмасангиз, жўрамни жиннига чиқарманг. Ҳамма гапни мана, мен биламан. Унинг муҳаббати сувда эди. Айтсам, ишонмайсиз. Қишлоқ четидаги анҳорга чўмилишга борардик бирга. Бир куни маза қилиб чўмилаётганимизда Рашид кўринмай қолди. Чақирдим, жим. Чўкиб кетдими, деб қўрқиб кетди. Бир пайт қарсам, анча нарида анҳор четидаги дарахт тагида юқоридан кўз узмай турибди. Ранги оппоқ, лабида табассум. Чақирсам, эшитмайди. 

Ўша кундан бошлаб у ҳаммадан олдин чўмилишга ошиқадиган, аммо сувга тушмай, ўша дарахт тагига бориб оладиган одат чиқарди. Сўрасак, индамайди. Иштаҳаси йўқолган, паришон, ғамгин бўлиб қолганди. Тинимсиз сўрайверганимдан кейин у "Ўша куни дарахтнинг бошида жуда чиройли қизни кўрдим. Кўз олдимдан кетмяпти. Ҳар куни бораман, йўқ”, деди қайғуга ботиб. "Иссиқда бошингдан кун ўтибди бола, кўзингга кўринган. Дарахтнинг бошида қиз нима қилади?” дедим қаҳ-қаҳ отиб. У эса менга шундай қарадики, кўзларидан ўт чиққандек бўлди. Кейин ғазаб билан деди: "Мен кўрганимни айтяпман. Овозини ҳам эшитдим. Чунки менга қараб кулди. Аммо гапирмади. Жуда гўзал эди у...”

Кейин бу гапни бошқаларга ҳам айтган. Одамлар уни жиннига чиқарди. Лекин Рашид ростмана ошиққа ўхшарди. Охирги марта кўрганимда, "Уни яна кўрдим. "Мени сувдан топасан”, деди. Тушунмадим”, деди ажабланиб. Эртасига эса унинг сувга чўкиб кетишганини айтишди. Қотиб қолдим. Билмадим, у қиз қим бўлган?

Комил аканинг гапини ҳамма жим тинглади. Сўнг фикр билдиришди.

— Сувнинг деви қиз бўлиб кўринган унга... — деди кимдир.

— Сув париси денг, — деди онам.

— У ҳам эмас, бу ҳам эмас, унга ажал ўзини қиз суратида намоён қилган, — деди ёши каттароқ қўшнимиз.

Хуллас, бу воқеани ҳеч ким қатъи изоҳламади. Дунёнинг "ишлари”га йўйишди...

КАМИНА ёзиб олди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 213 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016