WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 29 » Тақдирнинг ҳукмига бўйсундим

ПОИСК / IZLASH:

23:41
Тақдирнинг ҳукмига бўйсундим
Менинг исмим Хафиза. Ёшим олтмишдан ошган. "Даракчи”нинг "Сизда гапим бор” саҳифасининг доимий ўқувчисиман. Бугун юрак ютиб, ўзимнинг ҳам юрагимда сақлаб юрганларимни Сизга илингим келди. Қилган ишларим учун кимдир мени қоралаши, кимдир тўғри тушуниши мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам хато қилганимни эндигина англаб етдим.

Болаликдан меҳнат қилиб вояга етдим. Ота-онам ҳам, келин бўлиб тушган хонадонимдагилар ҳам деҳқончилик билан шуғилланишарди. Шу боис ҳам келинларимнинг  меҳнаткаш бўлишларини талаб қилдим. Аввалига каттам, кейин кичик келиним хонадонимга тушган кундан дала ишларида ёрдам беришди. Каттасининг икки фарзанди бор, улар тинчиб кетишган. Ҳамма гап иккинчи келинимда.

Кенжа ўғлимни уйлантиришда роса келин ахтардим. Акаси мен топган қизга уйлангани боис Илҳомжон ҳам шундай қилади, деб ўйлабман. Лекин уч ой тер тўкиб топган қизларимнинг барини рад этавергач, бу сафар бошқачароқ иш тутиш кераклини тушундим. Ўғлимни анчадан буён учрашиб, гаплашиб юрадиган қизи бор экан. Таг-тугини суриштирсам, биздан кўра ўзига тўқроқ оиланинг фарзанди экан. Аввалига сира унамади. 

—  Қўй, ўғлим. Тенг тенги билан деган гаплар бор.

—  Онажон ахир ундан бошқаси керак эмас.

Ўғлимнинг қайсарлиги мени енгди. Қолаверса, дадаси ҳам "Ўзини айтганини олиб берсанг-чи. Ўғлинг яшайди-ку келин билан сен эмас”, деб қўймади. Ҳа ана бўлгани бўлди деб, совчиликка ҳам бордим. Қуда томон шинавандагина экан узоқ овора қилмай, иккинчи борганимизнинг ўзида оқ ўрашди. 

Келинимни тўйдан кейин кўрдим. Қизи тушмагур анча чиройли, қўл-оёғи чаққонгина экан. Эрталабдан кечгача қирт-қирт қилиб ҳали у ёғни ҳали бу ёғни тозалаб чиқарди. Ёз кунлари даланинг ишларидан бўшамасди. Шу зайлда бир йил вақт ҳам ўтди. Лекин фарзанд бўлмади. Қарасам, энди шифокорларга кўрсатишга тўғри келаяпти. Яхши-яхши докторларга олиб бордим, ҳатто ўғлимни ҳам текширтирдик. Бирор жиддий сабаб кўрсатишмади. 

"Бироз кутинглар, фарзанд бўлишига ҳалал берадиган жиддий сабаблар кўринмаяпти”, дейишди. Майли, вақт керак бўлса, шунча кутган яна бироз кутамиз дедим. Лекин борган сайин кўнглимда бир нарса ғалаён қиларди. Наҳотки, ўғлим фарзандсиз ўтса, деган хавотир билан яшай бошладим. Бир-икки Илҳомжонни ёнимга чақириб гапирдим ҳам.

— Менга қара, бола бўлмаса ҳам яшайвераман деган хаёлни миянгдан чиқар. Қани, яна бироз юра турсин-чи, кейин жавобини бериб юборамиз. 

— Ойижон нималар деяпсиз, оилани шундай бузиб кетаверадими, ахир менга бошқасининг нима кераги бор.

—  Оила дейсанми, қанақа оила? Ўртада фарзанд бўлмаса, оила бўладими.

Бора-бора келинимга ҳам муносабатим ўзгара бошлади. Шу кунгача мушугина пишт демай келгандим. Энди у ҳам мени кўрса, ўзини панага оладиган бўлди. Ўзини анча олдириб қўйганди, ўшанда сезмаган эканман, мана энди-энди билинаяпти. Йиғлайвериб, сиқилавериб адо бўлган экан-да. 

Бир куни кечки овқатга дастурхон тузалиб , ҳамма йиғилгач, Илҳомжон гап бошлаб қолди.

—  Биласизларми, биз Назира иккимиз келишган ҳолда бола асраб олишга қарор қилдик. 

Кўзларимнинг олови чиқиб кетди. Худди биров қаттиқ таҳқирлагандек ҳис этдим ўзимни. 

— Ҳой бола, ҳали биздан бемаслаҳат иш пишитадиган бўлиб қолдизми? Бола асраб олишни умуман хаёлингдан чиқариб ташла. Хотининг туғмаслиги сени бола кўролмайсан дегани эмас-ку. Бу билан ажраш, қўй, — ҳали гапимни тугатиб бўлмасимдан келиним ўрнидан турди-ю, хонасига югуриб кириб кетди. 

  Хўжайиним эса сира қўймади.

  — Баъзилар бола асраб олишгач, ўзимизники  ҳам бўлади дейишади. Уларни кўнглини ярим қилма хотин. Имкон бергин. 

—  Ахир...

—  Қўй ахир-пахирини. Бу уларнинг танлови, қани бир ҳаракат қилиб кўришсин-чи.

Ичим узилиб-узилиб рози бўлдим. Авваллари кимнидир бола асраб олибди деб эшитсам, роса ачинардим. Энди ўша кунлар ўзимнинг бошимга тушди. 

  Елиб-югуришиб меҳрибонлик уйидан бир бола олиб келишди. Чамамда беш-олти ойлик чақалоқ. Тумшуқ қовоғи очилмайдиган келиним, тиржайиб қолди. Илҳомжон ҳам ишдан кела-солиб, уйига кириб кетарди.

- Бир йил сабр-тоқат билан кутдим. Ўзлариники бўлиб қолар деган умид бор эди. Лекин вақт ўтиши билан у ҳам аста-секин сўна бошлади. Бу орада ўғлим узоқ муддатли хизмат сафарига жўнаб кетди. Уйда қайнона-келин ёлғиз қолдик. Билмадим, ўзи тўлиб турган эканманми, ёки ўғлим йўғлигидан фойдаланиб қолмоқчи бўлдимми, келинни ёнимга чақирдим.Ҳовли четидаги супада ўтириб жиддий масалада гап бошладим. 

— Менга қаранг, Назира мана бу хонадонга келин бўлиб тушганингизга ҳам яқинда тўрт йил бўлади. Лекин кўриб турибсиз, ҳалигача ўртангизда фарзанд йўқ.

—  Ундай деманг ойижон, Фарзона бор-ку.

—  У етимхонанинг боласи, сизники ё ўғлимники эмас. Мен фарзандимдан зурриёд қолишини истайман. Кутиб ўтираверсак, унинг умри ўтиб кетаяпти-ку. Энди аста йўл беринг. Қизингиз билан яшайверасиз. 

Бу суҳбатдан кейин келиним буюмларини йиғиштирди-ю, уйдан чиқиб кетди. Уйдагиларга эса ўз хоҳиши билан кетди деб қутулдим. Ўғлимнинг қатнайвериб эси кетди, лекин қурмағур жуда мустаҳкам экан, келмади. Мен эса вазиятдан унумли фойдаланиб, ўғлимни қайта уйлантирдим. Орзу-умидларим яна куртаклай бошлади. Бир этак набирам бўлади, деган хаёлдан орзиқиб кетардим. 

Вақт ўтиб борар лекин ҳеч қандай янгилик йўқ эди. Икки йилдан ортиқроқ кутдик. Лекин...

Шундан сўнг келиним ўзи ортиқ кутиш бефойда эканин айтиб, онасиникига жўнаб кетди. Ичимда шундай кучли ғалаён кечардики, ҳатто ўзим ҳам нима бўлаётганига тушунмасдим. Зинапояда чўкка тушиб ўтирсам, кўчада биров чақириб қолди.

—  Илҳомжон!

—  Ҳа келинг, Ассаломалекум! — Маҳалламиз раиси экан.

—  Ваалайкум ассалом.

—  Киринг, марҳамат ўтиринг.

—  Уйдагилар, Толибжон, болалар, неваралар яхши юришибдими?

—  Раҳмат, Худога шукур!

—  Сиз ўтира туринг, мен бир пиёла чой...

—  Йўғ-йўғ, ўтиринг. Ҳеч нарсага овора бўлманг, икки оғиз гапим бор айтаман-у, кетаман. Илҳомжон ишдамиди?

—  Ҳа ишга кетганди.Тинчликми?

—  Ҳа, бу келинингиз яхши юрибдими?

—  Эй нимасини айтасиз, уч-тўрт кун бўлди. Онасиникига кетди. Ўрталарида фарзанд бўлмагач...

—  Ҳа, Назирахондан ҳам хабар олиб турибсизларми? Қизчаси ҳам катта бўлиб қолгандир.

—  Қаёқда дейсиз, одам ўзидан ортмаяпти-ку.

—  Узун қулоқ гапларга қараганда, Ўғлингиз ҳали ҳам у билан учрашиб турармиш. 

—  Нима? — кутилмаган бу гапдан довдираб қолдим. Шунда кимдир гурзи билан бошимга қаттиқ ургандек бўлди. Қўзларимни олди ёришиб, бир сесканиб тушдим. Нимагадир Назирани ҳайдаб хато қилганман, деб ўйлаб қолдим. Оқсоқол қачон гапини тугатиб, қандай чиқиб кетганини сезмай ҳам қолибман. Қандай қарорга келишни билмай қолдим. Охир-оқибат тақдирнинг ҳукмига бўйсунишга мажбур бўлдим. Ўрнимдан туриб, Назираларнинг уйи томон йўл олдим. Ахир асраб олишган бўлса ҳам фарзандлари бор-ку, деган хаёл кўнглимга таскин берарди. 

Дарвозани очиб, секин мўраласам, ҳовлида уч ёшлар чамаси қизча ўйнаб юрибди. Уни танидим, Фарзона, менинг набирам. Ёнига секин юриб бордим-да, аста бағримга босдим. Чақалоқлигида кўтармаганим учун билмаган эканман, ҳиди бирам ширин экан-ки.Уйдан югуриб чиқиб келаётган Назира мени кўриб турган жойида қотиб қолди. 

—  Ҳа келин, нега турибсиз. Кўришмайсизми?

—  Вой ойижон узр, — югуриб келиб бағримга ўзини отди. Унинг меҳри сезиб қилган барча хатоларимни тушуниб етдим.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 780 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016