WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июль » 30 » ТАҚИНЧОҚ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!

ПОИСК / IZLASH:

09:59
ТАҚИНЧОҚ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ!
Доим гўзал бўлишни истайдиган ҳар бир аёл тақинчоқ ва аксессуар танлашни ўзи учун энг завқли юмуш, деб билади. Ҳуснимизга ҳусн қўшиб турувчи зеб-зийнатларни бехато танлай билиш, дейлик, зирак, мунчоқ ёки узук бизнинг ўзига хос феъл-атворимиз ва ташқи кўринишимизга мос бўлиши юксак дид соҳиби эканлигимиздан даракдир. Борди-ю, тақинчоқ танлашда фақат урф кетидан қувиб, унинг юз тузилиши ва қоматимизга мос келиш-келмаслигини унутиб қўйгудек бўлсак, бу мукаммал образ яратиш борасидаги уринишларимизни чиппакка чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам кўз қорачиғидек асраб-авайланадиган тақинчоқлар танлови борасида айрим қоидалар, сир-асрорлардан бохабар бўлган маъқул.

Зирак, яъни сирға — аёлларнинг энг севимли тақинчоқларидан бири. Юзи думалоқ аёлларга унинг чўзинчоқ, узун, ингичка осма шаклдагиларини тақиш тавсия қилинади. Бўйнингизгача осилиб турувчи бундай зираклар юзингизни нисбатан озғинроқ, бўйнингизни узун қилиб кўрсатади. Ҳалқали, думалоқ шаклдаги зираклар эса сизга тўғри келмайди. Чунки бундай сирғалар юзингиз тузилиши ҳақида яна ҳам "каттароқ” тасаввур уйғотади.

Учбурчаксимон юзли опа-сингилларимизга мураккаб шаклдаги зираклар мос келади. Уларга ингичка осма, учбурчак сирғалар тавсия этилмайди. Чунки бундай тақинчоқлар юзни керагидан ортиқ даражада озғинлаштириб юборади.

Юзининг шакли тўртбурчак аёлларга чўзинчоқ, кўпбурчакли зираклар тўғри келади. Уларга учбурчак, юлдузча, квадрат шаклидаги зираклар тавсия этилмайди.

Агар юзингиз чўзинчоқроқ бўлса, думалоқ, катта ҳалқали зираклар танлашингиз керак. Узунчоқ осма зиракларни танламаганингиз маъқул, чунки бундай сирғалар юзингизни янада чўзинчоқ қилиб кўрсатади.

Ёноқлари бироз бўртиб турадиган, даҳани узунроқ аёллар кўп қиррали, ҳалқали, мураккаб тузилишдаги зиракларни тақсалар, мақсадга мувофиқдир.

Тўғри овал юз соҳибаларига эса ҳар қандай тақинчоқ тури мос тушади.

Мунчоқлар эса бўйин тузилиши, кўйлакнинг олд қирқимига қараб танланиши лозим. Бўйнингиз нозик ва узун бўлса, сизга калта мунчоқлар, доналари катта-катта, калта маржонлар, бўйнингизга ёпишиб турувчи тақинчоқлар тақиш тавсия қилинади. Яна сизга уч-тўрт қаватли осилчоқ мунчоқлар ҳам жуда ярашади.

Агар бўйнингиз йўғонроқ ва калта бўлса, сизга V шаклидаги қалин занжирлар, бўйиндан кўкрак қисмигача осилиб тушадиган мунчоқлар мос келади. Бўйинга ёпишиб турувчи калта тақинчоқлар эса сизга аталмаган. Шунингдек, бўйнига ажин тушган хонимлар ҳам узунроқ тақинчоқлар тақишлари керак. Зеро, бу билан нуқсонли жойга урғу беришдан қочган бўласиз.

Мунчоқ танлашда бўйнингиз тузилишини ҳисобга олиш билан бирга яна бир эътиборни кўйлак ёқасининг ўймасига қаратишингиз лозим. Қуйидаги суратлар ёрдамида кийимингиз ёқаси қирқимларига мослаб, қандай тақинчоқ тақишингиз мумкинлигини ўрганиб олишингиз мумкин.

Тақинчоқ танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган қоидалар:

1.Ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида ҳар хил металлдан тайёрланган тақинчоқларни тақманг. Масалан, кумуш зирак билан, албатта, кумуш мунчоқ ёки узук тақиш лозим.

2.Бир вақтнинг ўзида фақат бир хил рангли, ёрқин кўринишга эга тошдан ясалган тақинчоқларни тақишингиз мумкин.

3.Шуни ёдда тутиш керакки, бир вақтнинг ўзида учтадан ортиқ тақинчоқ тақиш тавсия этилмайди. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 113 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016