WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10027]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1826]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3454]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6231]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10835]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1347]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2443]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3073]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5064]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [430]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [717]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [51]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
loumb16, catherinesi60
Главная » 2020 » Декабрь » 2 » Тарихнинг ўқилмаган саҳифалари: Брежневнинг Андроповни қамоққа олишга рухсат беришига нималар сабаб бўлганди?

ПОИСК / IZLASH:

10:43
Тарихнинг ўқилмаган саҳифалари: Брежневнинг Андроповни қамоққа олишга рухсат беришига нималар сабаб бўлганди?
Кўпчилик ўтган асрнинг 80-йиллари СССРда рўй берган шов-шувли айрим воқеаларни эсдан чиқармаган бўлса керак. Афғонистондан совет аскарларининг дастлабки цинк тобутлари кела бошлади. Москвада ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик, бирин-кетин содир бўлаётган пинҳона жиноятлар…

Хуллас, собиқ СССР Давлат хавфсизлик комитети (КГБ) ва СССР Ички ишлар министрлиги ходимларининг ишлари бошларидан ошиб кетди. Олимпиада ўйинлари ўтказилиши олдидан Москвани дайдилар, фоҳишалар, жазо муддатини ўтаб қайтганлардан тозалаш (махсус буйруқ асосида) бошланди.

Мамлакатда жиноятчиликка қарши кураш ва бошқа тартиббузарликларнинг олдини олиш учун биргаликда фаолият олиб бориши керак бўлган КГБ ва Ички ишлар министрлиги ходимлари орасида пинҳона «уруш» эълон қилингани унчалик сир бўлмай қолганди. 1980 йилнинг декабрь ойида Москва метрополитени милицияси ходимлари томонидан КГБ офицерининг ўлдирилиши бу икки соҳа ходимлари жанжали оловига керосин сепгандек бўлди. Кейинги тўқнашувда эса СССР КГБси ходимлари томонидан ички ишлар ходимларининг беш нафари, жумладан, Москва шаҳар милицияси бешинчи бўлими бошлиғи Баранов отиб ўлдирилди.

1981 йилнинг 10 декабрида машҳур қўшиқчи Зоя Фёдорова Москвадаги квартирасида ваҳшийларча ўлдириб кетилди. Ички ишлар ходимлари барча айбни КГБчиларга ағдаришди. Гўё З.Фёдорованинг Америка Қўшма штатларига, қизининг олдига кўчиб боришига КГБ «рухсат» бермаган. Орадан кўп ўтмай, 30 декабрь куни марҳума З.Фёдорованинг қўшниси, цирк артисти Ирина Бугромованинг бриллиантлар коллекцияси ўғирлаб кетилди. КГБчилар бу ўғирликни машҳур опера қўшиқчиси Борис Буряц содир этганлигини исботлашга уринди. Б.Буряц эса Леонид Ильичнинг қизи Галина Брежневанинг хуштори эди. Бу эса 9 миллионлик аҳолиси бўлган Москвада аллақачон шов-шув бўлиб улгурганди.

Тасодифми ёки бошқа сабаб бўлибми ушбу ўғирлик иши бўйича терговни Брежневнинг божаси, Юрий Владимирович Андроповниниг ўринбосари С.Цвигун олиб боради. Катта шов-шувга сабаб бўлган бу «иш»ни тўхтатиб туришнинг асло иложи йўқ эди. Цвигун бу иш бўйича Брежнев қабулига киролмади. Бироқ М.Сусловнинг ҳузурига чақиртирилди. У қабулхонадан ранги бир алфозда бўлиб чиқди. Суслов ва Цвигун ўртасида қандай гап сўз  бўлгани қоронғи.  Лекин шу куниёқ, 1982  йилнинг 19 январи соат 04:15 да Цвигун дала ҳовлисида ўз жонига қасд қилди. Собиқ СССРнинг бош тарғиботчиси М.Сусловнинг ҳам юраги дош беролмади шекилли, орадан олти кун ўтиб, у ҳам бандаликни бажо келтирди.

Шундан сўнг чала қолган бу иш билан КПСС Марказий Комитетининг масъул ходими А.Иванов шуғуллана бошлади. Аммо Иванов Марказий Комитет сиёсий бюроси мажлисида бу ҳақда ахборот беришга улгурмади. Йиғилиш арафасида уни квартирасидан ўлдириб кетилган ҳолатда топишди.

1982 йилнинг кузига бориб эса КГБ билан ички ишлар идоралари ўртасидаги муносабатлар янада таранглашди. Ниҳоят, 10 сентябрь куни эрталаб соат 10:00 да Ички ишлар министри Шёлоков КПСС Марказий Комитетининг бош секретари, қуролдош дўсти Л.И.Брежневдан КГБ раиси Ю.В.Андроповни қамоққа олиш ҳақида кўрсатма олишга муваффақ бўлди. Л.Брежнев ҳам Ю.Андроповни ёқтирмасди. Чунки у КГБ раҳбарининг Марказий Комитет котиби М.С.Горбачёв билан тил бириктириб, ўзини «тахт»дан қулатиш режасини тузаётганидан хабардор эди (Андроповнинг аппаратида ёзилган махфий режа-дастури икки кундан сўнг Америка матбуотида чоп этилган эди. Алқисса, Андроповнинг котибаси Франция разведкаси ходими бўлиб чиқади). 18 йилдан кўпроқ вақт мобайнида қудратли бир мамлакатни бошқарган Брежневни ҳам "фаросатсиз”, деб бўлмасди, албатта. Андропов эса чоп этилган мақолани ғирт туҳматга чи-қаради. Брежнев ўзига қарши аллақандай фитналар тайёрланаётганини сезганди. Шунинг учун ҳам у Андроповни хушламасди ва айни пайтда ундан ҳайиқарди ҳам.

… Шундай қилиб Андроповни ҳибсга олиш ҳақида Брежнев кўрсатмаси берилганди. Милициянинг учта махсус тузилган гуруҳи Лубянкадаги КГБ биносини, эски майдондаги Марказий комитетни ва Кутузов чорраҳасидаги 26-уйни куршаб олди. Бу уйда нафақат Андроповнинг, балки Брежнев ва Шолоковларнинг ҳам оила аъзолари яшарди. Лекин чекистлар довдираб қолмади, балки бор маҳоратларини ишга солишди. Милициянинг икки гуруҳи ҳатто қаршилик кўрсатишга ҳам улгурмасдан «синдирилди». Кутузов проспектидаги 3-гуруҳ ҳам чекистларнинг отишмаларига дош беролмади. Бу тўқнашув тафсилоти биргина Москвада эмас, бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди. Аҳвол бундай даҳшатли тус олишини хаёлига ҳам келтирмаган касалманд Бош секретарь шундан кейингина Андроповни тинч қўйишга қарор қилди. Боз устига Андроповни Марказқўмнинг иккинчи котиблигига ўтказишга рози бўлди. Балки Брежнев ўша пайтда орадан атиги икки ой ўтиб Андропов ўз ўрнини эгаллашини хаёлига ҳам келтирмагандир…

1982 йилнинг ноябрида Андропов КПСС Марказий Комитетининг Бош секретари этиб сайланди. Унинг дастлаб қўл урган ишларидан бири КГБ ҳузурида иқтисодий жиноятчиликка қарши курашувчи 6-бошқармага асос солиш бўлди. Бошқарма ходимлари қисқа вақт ичида кўплаб йирик давлат мулкига хиёнат ва ўғирликларни очиб, айбдорларни қамоққа олишди. Биргина Москванинг ўзида 4 та йирик савдо марказининг директорлари ва ўринбосарлари, бошқа соҳа ходимлари билан қўшиб ҳисобланганда 800 дан ортиқ киши қамоққа олинди. Андроповнинг кўрсатмаси билан партия ва Совет органлари, ҳарбий бошлиқлар фаолияти ҳам чуқур ўрганила бошланди…

Юксак лавозимда ишлаб турганида Андропов Шёлоковдан дарҳол ўч олиши, ўзига қилган кирдикорлари учун уни қамоққа тиқиши мумкин эди. Лекин Андропов йўлбарсдек совуққон бўлиб, шошилмади. Ички ишлар министрлигининг молиявий камомадлари очилгач, дастлаб Шёлоковнинг хотини 1983 йилнинг 19 февралида ўз жонига қасд қилди. Кейинроқ собиқ Ички ишлар министри Шёлоков ҳам ўзини тўппончадан отиб ўлдирди. Унгача эса Андропов ҳам бандаликни бажо келтирган эди…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 47 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #news, #Yangilik, #newsuz, #xabarlar, #ahborot, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021