WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 28 » Телефондаги нотаниш йигитга кўнгил қўйдим, кейин билсам...

ПОИСК / IZLASH:

13:53
Телефондаги нотаниш йигитга кўнгил қўйдим, кейин билсам...
Бугун алоқа воситалари жуда кўп. Албатта, уларнинг ижобий томонлари жуда бисёр. Афсуски, танганинг икки томони бўлгани каби, уларнинг салбий жиҳатига ҳам кўз юма олмаймиз. Исм-шарифини сир тутишимизни сўраб мактуб йўллаган мухлисамизнинг дил кечинмалари айнан шу сўзлашув воситалари билан боғлиқ. Ўйлаймизки, бугун бу синглимизнинг кечмишларига ўхшаш воқеалар ҳар қадамда учрайди: кимдир суйган, кимдир куйган. Лекин ҳамма ҳам бундан тўғри хулоса чиқара олмайди. Ушбу ҳодиса кимларгадир сабоқ бўлса ажабмас...

"Умримиз шу қадар қисқаки, қандайдир олисдаги бахтни кутиб яшаш учун етарли эмас. Ундан кўра, баъзида олдимиздаги, ёнгинамиздаги бахтни ҳис қилиб яшаш бизга кўпроқ шодлик беради. Қайсидир қилаётган ёмон ишларимиз гуноҳ эканлигини биламиз, аммо билиб туриб қўл урамиз. Энг ёмони, билиб, яна давом эттираверамиз...

Бу ҳислар, бу фикрлар айни дамда менинг бошимда айланади. Тинимсиз чарх уради ва гўё пилла қурти ўз ипига ўралгани каби, мен ҳам ўз дардимга ўралавераман, ундан чиқиб кетолмайман, йироқлашолмайман. Ўйлаганим сари боши берк кўчага кириб қолганга ўхшайман. Бировга тиш ёриб айтолмайман. Айтгим келади, аммо... 

Яхшиям, "Юрагимда сақлаганларим...” бор...

Мана, мен ҳам дардимни тўкиб соладиган бўлдим...

Ҳаммаси менинг телефонимга бегона рақамдан қўнғироқ бўлган кундан бошланди. Қизиғи, қўнғироққа мен эмас, дугонам жавоб берди.

—   Ало? — у ўзининг телефони бўлмагани учун эркин ва хушчақчақлик билан.

Дугонамнинг нозли сўзлаши ва менга қараб кўз қисиб қўйишидан йигит киши эканлигини пайқадим. Йигит нима деди билмадим-у, дугонам "қулоққа лағмон илиш”ни бошлаб юборди:

—   Кимга қўнғироқ қилаётганингизни билмайсизми? Ҳа-а-а... Мен "Адашиб тушган йигитларни рўйхатга олиш ва тўғри йўлга солиш” компаниясининг бошлиғиман... Ҳм... Йўқ. Компания хизмати пуллик. Ҳар адашиб тушганингизда ҳисоб рақамимизга ёки мана шу рақамга минг сўм ташлаб қўйишингиз шарт. Арзон дейсизми?.. Албатта, бир адашган банда, қайта-қайта адашаверади ва аввалига ҳар куни кейин кунда икки марта, сўнг ҳар соатда адаша бошлайди. Қарабсизки, сиз арзон деб баҳолаган хизматимиз уни бор-будидан айиради... Нима?.. Ҳа, ҳа биз фақат мижозларнинг манфаатига хизмат қиламиз...

Дугонам гаплашаверди. Мен эса унинг ичидан қайнаб келаётган гаплардан завқланиб кулавердим. Суҳбат тугагач, яна ўз ишимиз билан банд бўлдик. Адашиб қўнғироқ қилган йигитни унутдик. Эртасига кутилмаганда яна нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. 

—  "Адашиб тушган йигитларни рўйхатга олиш ва тўғри йўлга солиш”компаниясими? — деди йигит киши дабдурустдан. 

Кечаги суҳбат бирдан ёдимга келмагани боис, "Йўқ” дедим. Бирдан ёдимга тушди ва кулиб юбордим. 

—   Компания ходимлари жуда шўхми, дейман? Шўхлик қизболага ярашади. Хўш, нечта адашганни тўғри йўлга солдингиз? 

—   Саноғи йўқ. Бу дунёда адашмаган одам бор эканми? — дедим йигит мени дугонам деб ўйлаётганидан завқланиб.

—   Хизмат ҳақи минг сўммиди? Ташладим, минг сўм. Ундан кейин минг сўм эвазига тўғри йўлни топиш зўр-ку! Қани эди, ростмана шундай компания бўлса... Пулини қўярга жой топа олмай қоларди. Чунки дунёда адашмаган инсоннинг ўзи йўқ. Икки оғиз маслаҳат — минг сўм. Минглаб одамлар ҳар куни қўнғироқ қилади. "Хотиним билан уришиб қолдим. Негадир ярашгим келмаяпти. Тўғри йўлни кўрстинг”, дейди бири. "Ўғлим четга ишга кетмоқчи, қайтара олмаяпман. Уни тўғри йўлга солишнинг иложи борми?” дейди бошқаси. Яна бири эса "Уйланганман-у, қизлар билан ҳам гаплашгим келаверади-да”... дейди. Менимча, шундай дегувчилар кўп бўлади. Агар сиз уларга "Тўғриси, ҳар куни ўнта қизга қўнғироқ қилинг. Охири безиб кетиб, ўзингиз бу йўлдан қайтасиз”, десангиз борми, мижозларингиз янада ошади...

Йигитнинг завқу-шавққа тўлиб гапиришига маҳлиё бўлдим. Ўз-ўзидан саволга тутдим:

—  Сизам шунақа маслаҳат истаб қўнғироқ қилаётгандирсиз, ҳонаҳой...

—  Албатта. Менинг ҳам хотиним, иккита ўғлим бор. Лекин негадир нотаниш қизларга қўнғироқ қилиб суҳбатлашиш жону дилим, — ҳеч нарсани яширмади у. 

Мен эса бирдан дедим:

—  Бўпти...

—  Ие, шошманг. Мен хизмат ҳақини тўлаб қўйганман. Гаплашишга мажбурсиз.

—  Нима қиласиз, хотинингиз, болаларингизга хиёнат қилиб...

—  Қани, хиёнат қилаётганим? Мен бир компания хизматидан фойдаланаяпман, холос...

Хуллас, у алоқани узишимга йўл қўймади. Эртасига ҳам, индинига ҳам худди ростмана компания хизматидан фойдаланаётгандек, телефон рақамимга минг сўм ташлайди-да, гаплашаверади. Мен ҳам ҳеч нарса дея олмайман. Лекин оиласи борлиги учун бу суҳбатга чек қўйишим кераклигини яхши билардим. Шундай қилдим, ҳам. У эса дарҳол хабар йўллаш йўлига ўтди. Очиғи, гаплашмаганимга қўймади. Суҳбатлаша-суҳбатлаша унда учрашиш истаги ҳам пайдо бўлди. Бир-биримиздан қаерда яшашимизни сўрадик. Энг қизиғи, биздан сал нарида, узоқроқ қўшнимиз десак ҳам бўларкан... 

Охири кўришдик...

 Уни кўрдим. Яқиндан, яққол кўрдим: чиройли, келишган, қошлари туташ, кўзлари яшил тусли... Худди хориж киноларидаги актёрларни эслатади.

Лекин юрагим жиз этмади. Яъни, унга нисбатан ўзимда ҳеч бир ҳисни туймадим. Бундан хурсанд ҳам бўлдим. Ахир унинг оиласи бор!

—  Бошқа менга қўнғироқ қилманг! Бу учрашув биринчи ва охиргиси. Яна, биздан у қадар узоқ бўлмаган "дом”да эканмиз. Шаҳар бўлгани боис, бир-биримизни билмаганмиз. Қишлоқ ё маҳалла бўлса, бунақа бўлмасди. Юзхотир қилиб ҳам гаплашмасдингиз.... — дедим дангалига кўчиб.

Бу гапларим унга кор қилмади. Қўнғироқ қилишни канда қилмасди. Шу туфайли телефонимни бир неча бор ўчириб қўйдим. Ишга туширганимда эса унинг қўрғироқ қилганини билдирувчи ўнлаб хабарлар турнадек тизилди...

Орадан кунлар ўтди. Мен бора-бора унга ўргана бошладим. У эса ҳамон қўнғироқ қилишдан чарчамасди. Суҳбатимиз узоқ чўзиладиган бўлди. Бир-икки кун суҳбатлашмай қолсак, бир-биримизни соғинардик. Гап-сўзимиз кўпроқ ҳазил-ҳузулдан иборат бўлар, жиддий гаплашишга юрагим бетламасди. 

"Нега у билан гаплашяпман? Нега танишдим? Бундан не наф? Бирибир турмуш қурмасак, бахтли бўлмасак... У хотини, икки ўғлидан воз кечиб, сенга уйланармиди? Шуни била туриб, нега гаплашишда давом этасан?”

Бу охири йўқ саволларга жавоб топишга ўзимда куч топа олмасдим. Билиб-билмай мубтало бўлган муҳаббатим олдида ожиз эдим. Жуда, жудаям, ожиз...

Ёз чилласи. Унга ўзим қўнғироқ қилдим. Аёл кишининг "Ало?” деган мулойим овози эшитилди. Қотиб қолдим.

—  Яхшимисиз? Ким керак, эди? Хўжайинимми? Нега индамайсиз? — яхши гапира бошлади аёл. — Хижолат бўлманг, эримга иш юзасидан бунақа қўнғироқлар ҳар куни бўлади...

—  Ўзлари қаерда? — дедим беихтиёр.

—  Ҳозир келадилар. Нима деб қўяй? Исмингиз нима? Қаердан қўнғироқ қилаяпсиз?

—  Исмим... — аёлнинг мулойим ва ширин муомаласи мени тилга киритганди. 

—  Гапиринг. Улар келгунча танишиб турайлик...

—  Мен сиз билан таниша олмайман... — дедим бирдан чўчиб.

—  Нега?

—  ...

—  Ҳа-а, биламан, нима учун таниша олмаслигингни? Хотини бор деб ўйламагандинг, а? Уйланишини кутиб юрганмидинг?..

Аёл билан анчагина "сан-ман”га бордик...

Лекин ўйлайманки, у мени кўча-кўйда кўрса танимайди. Шундан хотиржамман. Аммо юрагим бир даҳшатга тушди.

Уйдагилар, одамлар билса нима бўлади?

"Эсинг борида этагингни йиғиштир! Унут уни! У учун шунчаки эрмаксан! Ўзингни қўлга ол!”

Ўзимга шу сўзларни бот-бот айта бошладим. У билан алоқани бирдан уза олмаслигимни билиб, аста-секинлик билан суҳбатларимиз орасини узоқлаштиришга ҳаракат қилдим. Бу орада улар бизга яқинроқ жойга келди. Аёли билан қўшни сифатида танишдим. У мени қўшни қиз сифатида билади, холос. Мен эса...

Ҳозир деярли қўнғироқлашмаймиз. Кўришиб қолсак, шунчаки ҳол-аҳвол сўрашамиз холос. Худди қўшнилардек...

Унинг оиласига ҳеч қандай ёмонлигим, адоватим йўқ. Ўзига ҳам. Уни ҳам тушунаман. Ахир кўр ё кар эмасман. Телефон ёки бошқа алоқа воситалари орқали қизлар билан танишиб, севишиб қолиб, оиласидан воз кечганлар, фарзандларини етим қилганлар озми? У бундай қилмади-ку! Эҳтимол, мени алдагандир? Шунчаки эрмак қилгандир? Лекин мен унга кўнгил қўйдим. Чиндан муҳаббат отлиқ туйғуга ошно бўлдим. Ёндим, куйдим, қизғандим, суйдим...

Қалбимда бўй чўзган бу тўйғулар менга ёмонлик бермади. Тушунишга, ҳаётга теранроқ қарашга ўргатди. Кун келиб, ўз бахтимни топсам, балки унутиб ҳам юборарман...

Демоқчи бўлганим, ўз вақтида хатодан оёқ тортишнинг ўзи ҳам жасорат, шунинг ўзи ҳам инсонийлик! Демак, у ҳам, мен ҳам ҳали тубанлашиб кетмадик. Ҳали ҳам пок туйғулар оғушидамиз. Гарчи муҳаббатдан йироқ бўлсак-да, бахтлимиз!

Мухлисанинг мактубини КАМИНА оққа кўчирди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot daarakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 388 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016