WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 21 » Теридаги доғ ва чандиқлардан халос бўлишнинг замонавий усуллари

ПОИСК / IZLASH:

20:18
Теридаги доғ ва чандиқлардан халос бўлишнинг замонавий усуллари
Танамизнинг бирор қисмида куйишдан қолган доғлар дам-бадам ўша маъшум кунни эслатади. Улар туфайли ташқи кўринишидан қониқмай, ўзига ишончи пасайиб бораётган кишилар ҳам орамизда, афсуски, кам эмас... Бугун замонавий тиббиётда доғ ва чандиқларни бартараф этишнинг бир қанча йўллари топилган бўлиб, улар ҳақида олий тоифали шифокор, дермато-косметолог  Жавоҳир ҲОТАМОВ маълумот беради.

Нега чандиқлар катталашади?

Юқори ҳароратда куйиш натижасида терида чандиқ ёки излар пайдо бўлади. Тери устки қаватининг тузилиши бузилса-да, унинг остидаги мушаклар ҳамон ўз фаолиятини бажараверади. Тери остидаги томирларда тинимсиз қон айланиши терини озуқавий моддалар билан озиқлантириб, тўйинтириб боради. Бунинг оқибатида эса чандиқнинг ўлчами катталашиб кетиши мумкин. Одатда ҳажмида катталашаётган чандиқларни бўйин атрофи, кўкрак қисми, елка, бўйин ва иякда учратиш мумкин. Аммо кичик ёшдаги болаларнинг танасидаги ҳар бир чандиқ катталашиш хусусиятига эга.

Мустақил даволаниш самаралими?

Куйиш натижасида терида қолган изларни уй шароитида даволаш мумкин, лекин бу билан чандиқ бутунлай тузалади деб ўйлаш тўғри бўлмайди. Дорихона пештахталарида чандиқларга қарши бир қанча суртмаларни топиш мумкин. Белгиланган муддат давомида йўриқномага тўлиқ амал қилиб фойдалинилганда умумий ҳолатнинг кўпи билан 15 % га яхшиланишига эришиш имкони бор.

Жарроҳлик амалиёти

Умумий анестезия таъсирида ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти ёрдамида ҳуснга соя солиб турган излардан бир умрга ҳалос бўлиш имконияти мавжуд. Хўш, тиғ тегизиш ёрдамида бажариладиган муолажа кимларга тавсия этилади? Катта кўламда терининг шикастланиши, чандиқларнинг ўсиши ва ҳаракатланишга ҳалал беришидан азобланаётган беморларга жарроҳлик амалиёти буюрилиши мумкин. Жарроҳ операция қилишдан аввал чандиқ ва унинг атрофидаги терини яхшилаб ўрганади. Амалиёт чоғи чандиқ тўқималари олиб ташланиб, косметик чок туширилади. Натижада, катта чандиқ ўрнида сезилар-сезилмас чок изи қолади. Бироқ бундай натижани кўриш учун бироз сабр қилишга тўғри келади. Унгача эса кўпи билан олти ой давомида шифокор буюрган малҳамларни чок устига суртиб юриш тавсия этилади.

Тахминий нархи: жароҳатнинг катталиги ва тери қаватида жойлашган чуқурлигига қараб белгиланади.

Лазер ёрдамида  силлиқлаш

Косметолог шифокор лазер нурини таратувчи асбоб ёрдамида чандиқ тўқималарини қаватма-қават олиб ташлайди. Муолажа сўнгида ёқимсиз из ўрнида янги ва соғлом тери пайдо бўлади. Муолажани бошлашдан аввал терининг шикастланган қисмига оғриқ қолдирувчи дори юборилгани боис беморлар безовталанмайди. Лазер нури ёрдамида силлиқлашдан кейин терида қизариш, шиш ва оғриқ сезилиши мумкин. Асло ташвишланманг, бу белгилар 10 кун ичида йўқолади. Муолажа неча сеансда ўтказилишини эса шифокор белгилайди. Амалиётдан сўнг янги тери яллиғланишини олдини оладиган ва қон айланишини яхшилайдиган бир қанча дорилар тавсия этилиши мумкин.

Тахминий нархи: жароҳатнинг катталиги ва тери қаватида жойлашган чуқурлигига қараб белгиланади.

Микродермабразия ва кимёвий пилинг

Лазерли силлиқлашга ўхшаш муолажа бўлиб, терига камроқ шикаст етказилади. Чунки бунда чандиққа қарши лазер нури эмас, балки  алюминий оксидининг кукуни курашади. Кимёвий пилингда эса бир қанча киёвий кислоталар (гликоль, ретинол ва фенол)дан фойдаланиб, терига ишлов берилади. Одатда бу икки муолажа чуқур бўлмаган чандиқларга нисбатан қўлланилади. Кимёвий моддалар таъсирида терининг устки қисми кўчиб тушади, ўрнига эса янгиси чиқади.

Криотерапия

Куйишдан қолган доғларни кетказишнинг энг оғриқсиз усули. Криотерапия муолажасида суюқ азотдан фойдаланилади.  У чандиқ тўқималарига теккан заҳоти уларни куйдириб ташлайди. Бу технология куйгандан сўнг кўп вақт ўтмай бажарилса, натижаси кутилгандан ҳам аъло даражада бўлади.

Баъзан шифокорлар тавсиясига кўра чандиқдан бутунлай ва тез халос бўлиш учун юқорида тавсиф берилган муолажаларнинг бир нечтасини биргаликда олиб бориш буюрилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам замонавий тиббиётга чандиқлар муаммо эмаслигини билиб олдик.

 Дилноза Шуҳрат қизи 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 147 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016