WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9877]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1809]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3432]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6121]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10643]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1326]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [226]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2408]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3042]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5038]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [426]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [679]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 30
Гостей: 30
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, leightk2, loisbd11, kaylavv4, tashaat18, cynthiank2, jefferyvv60, hookweino, levitra, StoplotoNoca, slavweino
Главная » 2020 » Октябрь » 29 » ТЕРИДАГИ ОҚ ДОҒЛАР БАЛИҚ, СУТ, ТУХУМ МАҲСУЛОТЛАРИНИ АРАЛАШТИРИБ ЕЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИМИ? (2-қисм).

ПОИСК / IZLASH:

09:04
ТЕРИДАГИ ОҚ ДОҒЛАР БАЛИҚ, СУТ, ТУХУМ МАҲСУЛОТЛАРИНИ АРАЛАШТИРИБ ЕЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИМИ? (2-қисм).
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мавлонова билан cуҳбат.
— Халқимиз орасида оқ доғлар балиқ, сут, тухум маҳсулотларининг аралаштириб ейишдан келиб чиқади, деган қараш бор. Аслида витилиго касаллигининг келиб чиқиш сабаблари қандай?

— Витилиго – тери касалликлари орасида кенг тарқалган бўлиб, тери сохасида яллиғланмаган ҳар хил шаклларга ва ўлчамларга эга бўлган оқ доғларнинг пайдо бўлиши билан ифодаланади.

Бу касалликнинг келиб чиқишига кўплаб омиллар сабаб бўлади. Асаб, эндокрин ва иммунитет тизими ва липидлар перекис оксидланиши тизимининг бузилиши ҳамда ҳужайраларни ўз-ўзини емириши, шунингдек, терининг микроэлемент таркиби ва метаболик жараённинг ўзгариши шулар жумласидандир.

Витилиго сурункали авж олиб кечиши билан ажралиб туради. Аёл ва эркакда бир хилда учрайди. У касалликка мойиллик (генетик) ва қўзғатувчи (ташқи) омиллар таъсирида пайдо бўлади. Ташқи омилларга эмоционал асабийлашиш ва қуёш таъсирида куйиш мисол бўла олади. Касалликнинг зўрайишига ички аъзоларнинг сурункали яллиғланиши, заҳарланиш, дисбактериоз, гижжа, эндокрин ва иммун тизими бузилишлари сабаб бўлиши мумкин. Витилиго одатда тўсатдан бошланади. Бемор, энг аввало, депигментация ўчоғи (ёки ўчоқлари)ни сезади. Витилигонинг клиник кўриниши тери қоплами турли соҳаларида гипо ва депигментация ўчоқларининг мавжудлиги билан характерланади ва вақт ўтиши билан катталашишга мойил бўлади. Ушбу хасталик косметик нуқсон бўлиб, кўпинча беморга руҳий тушкунликни келтириб чиқаради.

—Наслдан-наслга ўтадиган тери касалликларига қайсилар киради?

— Терининг ирсий касалликлари генодерматозлар, деб аталади. Ҳозир унинг 200 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар бутун тери касалликларининг 10 фоизини ташкил этади. Уларга ихтиоз, туғма буллёз эпидермолиз, Дарье касаллиги, кератодермиялар, альбинизм, энтеропатик акродерматит касаллиги ва бошқалар киради. Ушбу касалликлар маълум бир генга боғлиқ бўлиб, наслдан наслга ўтади. Касалликни келиб чиқишида қариндошлар ўртасидаги никоҳ, онанинг ҳомиладорлик вақтидаги турли хил генитал ва экстрагенитал хастадтиклар билан оғриши сабаб бўлади. Шунингдек, наслдан-наслга ўтадиган тери касалликларига тери аллергик касалликлари туркумига кирувчи – атопик дерматит ҳам мисол бўла олади. Ушбу касаллик генетик-детерминациялашган тери касаллиги бўлиб, терининг яллиғланиши, қичиш холати билан кечади.

— Тери саратони билан касалланган беморларга ҳам тез-тез дуч келамиз. Ушбу хасталикка чалинмаслик учун нималарга аҳамият бериш зарур?

— Терининг ўсма касалликлари ўз ўрнида ўсма олди касалликлари, терининг яхши сифатли ўсма касалликлари ва терининг ёмон сифатли ўсма касалликларига ажратилади. Терининг саратон касалликларига базалиома, меланома, ясси ҳужайрали тери саратони, Т ва В ҳужайрали тери лимфомалари ва бошқалар киради.

Тери саратонига чалинмаслик учун терини тўғри парвариш қилиш, тери гигиенасига риоя қилиш, тери касалликларини ўз вақтида шифокор назоратида, асоратларсиз, тўғри даво муолажасини олиб бориш, қуёш нуридан сақланиш ва қуёш нуридан тўғри фойдаланиш, терини турли хил жароҳатлардан ҳимоя қилиш, билиб-билмасдан терида пайдо бўлган нуқсонларни табибларда шифокор кўригисиз даволамаслик зарур.

Дерматоонкология ҳозирги замонавий тиббиётда ривожланиб келаётган соҳалардан бири бўлиб, ушбу соҳа касалликка ўз вақтида, эрта, замонавий илғор тиббиёт диагностикаси усуллардан, яъни шу ўринда молекуляр-генетик текшириш усуллари, цитологик, фотодиагностика, иммуногистохимия, гистоморфологик ва бошқа усулларини қўллаш асосида фойдаланган ҳолда аниқ ташхис қўйиш, зудлик билан даво чораларини кўришга ва касалликни олдини олиш учун аҳоли орасида тиббий маданиятни оширишга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 31 | Добавил: iphone | Теги: #новости, #news, #habarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #uznews, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020