Бугун, 1 февралдан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.
"Шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди”, – дейилган вазирлик хабарида.
Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди.
"Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради”, – дея хулоса қилинади хабарда.