WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 8 » Тоҳир Малик: "Футболчиларни танқид қилишда давом этаман"

ПОИСК / IZLASH:

18:50
Тоҳир Малик: "Футболчиларни танқид қилишда давом этаман"
Kun сайти ва «Янги китоб» нашриёти учун махсус интервью.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликни кўпчилик адиб сифатида яхши билади. Яқинда эса у кишининг китоблар тақдимотида футбол ҳақида кескин гапиргани эътиборни тортди. Адибнинг қисқа ва лўнда фикри жамоатчилик орасида қизиқишга сабаб бўлди. Зотан, кўпчилик Тоҳир Маликнинг футболга мойиллигини билмас эди-да! Биз устоз адибнинг хонадонида меҳмон бўлиб, айнан шу спорт тури борасида суҳбат қурдик. Тоҳир ака анчайин очиқ ва аччиқ фикрлар билдирдилар...

– Тоҳир ака, биринчи саволимиз яқинда сизнинг футболчилар ҳақида билдирган фикрингиз билан боғлиқ. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим футбол фанати эканлигини билардик, аммо сиз ҳам футбол учун куйинишингиздан бехабар эканмиз. Футболчилар ҳақидаги кескин хулосангиз айнан уларнинг мағлубияти сабаб бўлдими?

Т.М. – Усмонжоннинг спортга, хусусан, футболга қизиқишини 70-йиллардан бери биламан. У Германиядаги ҳарбий хизматдан қайтгач, Республика радиосининг адабий эшиттиришлар таҳририятига ишга келган эди. Бу пайтда унинг қадрдони Эркин Аъзам ҳам мазкур жойда эди. Эркин билан адабиётга доир масалаларда суҳбатлашиш мароқли эди. Усмон билан эса кўпроқ спорт ҳақида суҳбатлашардик. У хизматга келиши билан кутубхонага кирарди, биринчи галда "Советский спорт”ни ўқирди. Энг муҳими, Усмонжон фақат "фанат” эмас, яхшигина футболчи ҳам эди. У билан бирга Телерадио жамоасида бирга "тўп сурганмиз”. Ёзувчилар орасида "фанат”лар кўп эди. Масалан, менинг тоғам – Мирзакалон Исмоилий, биронта футбол томошасини қолдирмасдилар. Тоғам футболни "спорт” эмас, "санъат” деб баҳолардилар. "Пахтакор” "Қайрат” билан ўйнаган куни Олмаотага ҳам борардилар. "Пахтакор” ютқизиб қўйса, Олмаотадан Тошкентга қайтиб келгунча тўхтовсиз сўксалар-да, хумордан чиқмасдилар. "Пахтакор” ютқизган куни ёки эртасига тоғамга учрамасликка уринардим. Мени кўришлари билан "Сенлар қанақасанлар, ўзи!” деб танқид ўқларини ёғдира бошлардилар. Гўёки мен "Пахтакор”нинг асосий ўйинчисиман-у, команда менинг ялқовлигим учун ютқизгандай.

Бу танқидлар бежиз эмасди. "Пахтакор”нинг айрим ўйинчилари билан яқинлигим, ҳатто қариндошлигим бор эди. Бўш пайтимда уйимизга яқин бўлган "Чиғатой” машқ майдонига бориб турардим. Машқ пайтида бегоналарни яқинлаштиришмасди. Лекин газетанинг спорт бўлимида ишлаганим, Тўлаган Исоқовнинг қариндошим экани, бу жойдаги ошхонада дўстим Султоннинг ишлаши туфайли каминага тўсиқ йўқ эди. Ижодкорлардан профессор Лазиз Қаюмовнинг ҳам "фанат” бўлганларини эшитганман. Агар "Пахтакор”нинг ўйини дарс пайтига тўғри келиб қолса, талабаларни ўша ёққа бошлаб қолар эканлар. Шоир Хайриддин Салоҳ ҳам футболга қизиқар эдилар. Менинг болалар командаси тузганимни эшитиб, "биз ҳам бориб турайлик, югуриб оёқларни чигилини ёзайлик”, дегандилар. Бир кунни тайин ҳам қилгандилар. Аммо ўша куни шоирнинг фожиали ўлим топганини эшитдик...

Усмон Азимнинг футбол ўйнаганини айтдим. Эркин Аъзам, Тоғай Мурод ҳам яхши ўйнашарди, лекин астойдил қизиқишмасди. Саксонинчи йилларда ёзувчиларнинг футбол командасини тузган бўлдим. Эскижўвадаги "Спартак” стадионида (ҳозир бузиб юборилган), баъзан "Пахтакор” стадионининг машқ майдонида шуғулланардик. Шукур Қурбон, Тоҳир Қаҳҳор, Хуршид Дўстмуҳаммад, Нурали Қобул, Ҳамза Имонбердиев, Олим Отахон, Тойир Юнус, Муҳаммад Юсуф, Сирожиддин Саййид, Алишер Мақсумов, Баҳодир Мурод Алилар келиб туришарди. Барчаларида футболга доир қобилият бор эди. Агар болаликларида футбол мактабида шуғулланганларида уларнинг номини буюк футболчилар қаторида ўқишимиз мумкин бўларди. Мен бу гапни осмондан олаётганим йўқ, болалар футболи билан шуғулланганим учун футболчининг қобилияти борми, йўқми, ажрата оламан. Каминага келсак, тўп тепишим ўртадан пастроқ даражада эди. Ижодкор дўстларим машқ ўйинларида ҳам асабийлашардилар, мен эсам ўйин пайтида ҳам ҳазил-ҳузул қилишни ёқтирардим. Чунки биз бу ерга кун бўйи хизматда орттирган асабий ҳолатимиздан чиқиш учун келардик.

Расмий ёки ўртоқлик учрашувлар ҳам бўлиб турарди. Ёдимда қолгани: журналистлар командасига ютқизиб қўйгандик. Чунки улар биздан ёш ва чаққонроқ эдилар. Жамоаларида қадамидан ўт чақнаб турган ўттиздан зиёд йигит бор эди. Ёзувчилар эса жамоани аранг 11 кишига етказгандик. Шунга қарамай, "Пахтакор”нинг ветеранлари билан ҳам учрашганмиз. Ҳозирги "Бунёдкор” стадиони ўрнида "Меҳнат резервлари” стадиони бўларди. Туппа-тузук стадион эди. Негадир бузиб ташлашди, афсус. Хуллас, ўша стадионда ветеранлар билан ёзувчилар "куч синашганлар”. Камина хасталигим туфайли боролмагандим. Шубҳасиз, ёзувчилар ютқизишган. Ўшанда "Мен ўйнамаганим учун ютқиздинглар”, деб ҳазиллашганимда "Тоҳир ака, роса мақтанчоқсиз-да”, дейишди. Шунда дедимки: "Мен зўр ўйнаб, "Пахтакор” дарвозасига бешта тўп ураман, деб мақтанмаяпман. Пачоқ ўйинчи эканимни ўзим ҳам биламан. Энди айтинглар: учта тўпни Тўлаган Исоқов урдими? Ҳа, баракалла! Тўлаган менинг яқин қариндошим. Мен ҳам ўйинга тушганимда ё уни чалғитиб турардим, ё "тўп урмай қўя қол”, деб илтимос қилардим...”

Машқлардан бирида тобим қочди. Бир амаллаб уйга етиб келдим. "Тез ёрдам” чақиришди. Юрагимга қулоқ солиб, шошиб қолишди. Билак томиримга эм игнаси санчишганини биламан, қолгани ёдимда йўқ. Эртасига ўзимга келдим. "Югурмайсиз, эгилмайсиз, уч килодан оғирроқ юк кўтармайсиз”, деган ҳукмни билдиришди. Ўшандан бери шу ҳукм остида яшаб келяпман.

– Ҳа, футбол ўйнаб юрган одамга бу осон эмас. Аммо сиз футболни узил-кесил тугатмаган бўлсангиз керак?

– Мен тўп тепмасам ҳам футболдан узоқлашганим йўқ, таъбир жоиз бўлса, юрагимнинг бир чеккаси футболга уланган. Дунё футболини, хусусан, ўзимизникини ҳам кузатишга вақт топаман. Пеле ва Гарринчадан тортиб, Мессига қадар барча зўр футболчиларнинг маҳоратидан завқланганман, завқланяпман. "Пахтакор”нинг айрим ўйинларидан ғазабланардим, ҳозир ҳам ғазабланиб тураман. Авваллари футбол мухлисларини фақат "Пахтакор” ютқизиқлари "куйдирарди”. Энди терма командаларимиздан тортиб, "Бунёдкор”-у "Насаф”гача бири олиб-бири қўйиб, юракларимизни куйдириб турибди, барака топгурлар. Хуллас, бу борада зерикишга вақт йўқ.

Футбол кескин тарзда ўзгаряпти. Бултурги услуб бу йилга тўғри келмаяпти. Ўйинчидан ҳам, тренердан ҳам доимий ўзгариш, ўсишни талаб қиляпти. Ўзбекистон футболи айнан шу талабни англаб етмаяпти. Тўғри, интилиш бор. Футболчиларга жаннатий шароитларни яратиб беришяпти. Ҳатто талтайтириб юборишяпти. Лекин... натижа йўқ. Телевизорда спортчилар "Ўзбекистонни дунёга танитамиз”, деб қолишади. Ажабланаман. Дейлик, футболчиларимиз жаҳон чемпионатига боришди. Қандай таништиришади? "Миллий командаси 15:0 га ютқизадиган Ўзбекистон деган мамлакат бор экан”, деб танитишадими? Гапим қўполми? Ўзингиз айтинг, Жаҳон биринчилигида иштирок этган тақдирда Ўзбекистон футболчилари Аргентина терма командасига қандай ҳисобда ютқизишлари мумкин? Русларнинг бир ашуласи бор, биларсиз: "Какая боль, какая боль: Аргентина-Ямайка пять ноль!” Бизнинг аҳволимиз Ямайкадан ҳам баттар бўлиши аниқ эмасми?

Йигитларни моддий томондан ҳаддан ташқари эркалатишяпти-ку, лекин маънавий томони унутилаётганга ўхшайди. Футболчиларда миллат руҳи йўқ, Ватанни шарафлаш руҳи йўқ. Буни Ўзбекистон мадҳиясини айтишаётганда ҳам сезиш мумкин. Лоқайдлик билан лабларини қимирлатиб туришади. Юракдан, фахрланиб айтишмайди. Ўйин ҳам шунга яраша. Ўзбек футболига хос энг ёмон касаллик – футболчилар кибр ва манманлик, шуҳрат ва ўзига оро бериш касалига тез чалинишади. Айнан шу хасталик уларнинг ўсиш йўлларини тўсади. Ҳозир машқлар асосан хорижда бўляпти. Йигитлар кунда неча соат машқ қилишади-ю, неча соат бозору дўкон изғишади, бу саволга жавоб топиш унча қийинмас. Тошкентга қайтишгандаги юкларига бир назар ташлаш кифоядир. "Ҳам зиёрат, ҳам тижорат”, деган мақол бекорга айтилмагандир.

Интилиш бўляпти, дедим. Дуруст. Халқимизда "Етти ўлчаб бир кес”, деган мақол бор. Назаримда, футбол мутасаддилари кесишдан олдин бир марта ҳам ўлчамаяптилар шекилли. Оддий мисол: жамоаларга хорижлик футболчиларни олиб келишди. Улар нима каромат кўрсатишди? Диққат қилиб кузатайлик, улардан ўзимизнинг йигитлар тузукроқ ўйнашади. Уларга тўланган пулни ўзимизникиларга бериб, талабни кучайтирайлик-чи? "Бунёдкор”га Ривалдони олиб келишди. Шу қадар нодонлик ҳам бўладими?! Сиқиб ташлаган анорни деҳқон бозорида ким олади? Футбол бозорида эса биз олаверамиз, боймиз-да! Пулимиз ариқларда оқяпти-да! Ривалдо ҳаммани аҳмоқ қилиб, чўнтагини пулга тўлатиб жўнаб қолди. У йигитларимизга маҳоратини ўргатиши керак эди, акси бўлиб чиқди: йигитларимиз унга арзимаган турткига йиқилиб, ётиб олишни ўргатишди. Ривалдо бизга футбол ўйнаш учун эмас, майдонда ёнбошлаб ётиш учун келган экан. Ўшанда мана бу ҳазил рекламани тўқиган эдим: "Ётиб олиб футбол ўйнамоқни ўрганишни истасангиз, Ўзбекистонга келинг. Ҳам арзон, ҳам ёқимли!”

Яна бир гап: жамоага Сколарини олиб келишди. Ўзингиз айтинг, дунёдаги энг маҳоратли ошпазга маставанинг масаллиғини бериб, палов дамлаб беринг, дейиш кулгили эмасми? Сколари эмас, зўрроғи келганда ҳам ундан ортиқ иш қилолмасди. Ўшанда муттасаддилар ишни чала қилишди-да! Эҳтимол пуллари етмагандир? Сколарига қўшиб, Аргентинадан тўртта, Бразилиядан учта, Уругвай билан Чилидан иккитадан "додахўжа” ўйинчи олиб келишганда Осиё биринчилигининг гуруҳ босқичидан чиқа олган бўлармидик. Агар менинг бу фикрим маъқул тушса, пулга хасислик қилишмасин-у, Рональдо, Ибрагимович, Мюллерни ҳам олиб келишсин, ҳар ҳолда "захира ўриндиғи”да ўтиришга ҳам одам керак-ку? "Бизнинг йигитлар нима қилади”, дейсизми? Улар ҳам бўш қолишмайди: Миржалол Қосимов раҳбарлигида четга чиқиб кетган тўпларни ушлаб, узатиб туриб, Месси ё Неймарнинг дуосини олишади.

Энди ҳазилни бас қилиб, жиддий гапга ўтсак, йигитларимиз орасида чинакам маҳорат эгалари ҳам бор. Аммо улар сал кўзга кўринса, четга чиқишни кўзлайдиган бўлишган. Бундан Ўзбекистон футболига моддий манфаат борми ё йўқми, аниқ билмайман. Лекин бир нарса аниқ: улар (Аҳмедов ва Денисовдан ташқари) паст даражадаги командаларда ўйнаб, бизда топган маҳоратларини тушириб қайтяптилар. Умуман, мен спортчиларнинг (бутун дунё спортчиларини назарда тутяпман) бошқа мамлакатларга бориб ўйнашларига қаршиман. Ҳар бир мамлакатнинг футболчиси ўз юртида ўйнасин, ўз юрти шарафини кўтарсин. Ҳатто, Месси Аргентинада, Рональдо Португалияда ўйнасин.

Айтинг-чи, "Барселона”, "Реал” (Мадрид)ни "Испан футболи, "ПСЖ”ни "Француз футболи” деб атай оламизми? "Реал” Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, Испаниянинг ютуғи ҳисобланадими? Мабодо Месси билан Рональдо Испания фуқаролигини қабул қилган тақдирда ҳам бундай дея олмаймиз. Ҳар бир миллат ўз фарзандлари билан фахрлансин, бошқа гап йўқ!

1972 йил эди шекилли, мен Донецк шаҳрига, болаларнинг мусобақаларини кузатиш учун борган эдим. Ўша кунлари "Пахтакор” "Динамо” (Москва)га 8:0 ҳисобида ютқизиб қўйди. Грузия командасининг тренери билан дўстлашиб қолган эдим. У бу хабарни айтиб, ҳазил аралаш масхара қилди. Мен вазиятдан чиқиш учун "Нима бўпти, битта рус командаси иккинчи рус командасини ютибди-да, бунинг ўзбекларга алоқаси йўқ”, дедим. Иттифоқо, кейинги ўйинда "Пахтакор” Тошкентда Тбилиси "Динамо”сини 5:0 га ютди. Грузин тренерига рўпара бўлганимда у гап бошлашимни кутмаёқ, "Динамо”ни сенлар ютмадинг, ўзбекларга алоқаси йўқ”, деб оғзимни юмиб қўя қолди.

Анвар Намозов суҳбатлашди

Давоми бор.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 123 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016