WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9739]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1773]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3399]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6005]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [81]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10421]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1302]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [246]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2366]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2987]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5010]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [407]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [656]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [141]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [44]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 11
Гостей: 11
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, joannace2, rosellakc1, debrapj60, brandify18, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, kaylavv4, kenyara69, ernestinexk16, jefferyvv60, loumb16, zelmalg2, tamaralq18, alfredph18, crystalsx4, terryco69, erikaqv18, jacquelinewc3, hoteweino, feleciafl2, lenoravo4, charitybo4, Occargo, sethtk16, margaritadr1, mariafv2, melvamj69, troypz2, [Полный список]
Главная » 2020 » Июль » 16 » ТОЖИКИСТОН ЧЕГАРАСИГА ҲУЖУМ ҚИЛГАНЛАРНИНГ МЎЛЖАЛИ ЎЗБЕКИСТОНМИДИ?..

ПОИСК / IZLASH:

09:19
ТОЖИКИСТОН ЧЕГАРАСИГА ҲУЖУМ ҚИЛГАНЛАРНИНГ МЎЛЖАЛИ ЎЗБЕКИСТОНМИДИ?..
Ўзбек-тожик чегарасидаги «Ишқобод» заставасига қилинган қуролли ҳужумда айбланган етти киши 2 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум этилган.
Бу борада Тожикистон ҳарбий прокурори Икром Зоирзода маълумот бермоқда.

Лекин маҳкумларнинг шахсияти очиқланмаган. Суд маҳкамаси ёпиқ тарзда ўтган.

Ҳужум қандай юз берган?

Ўзбек-тожик чегараси яқинидаги заставага қуролли ҳужум 2019 йилнинг 6 ноябрида ярим тунда амалга оширилган.

Худди шу куни Тожикистонда Конституция байрами эди.

Тожик расмийлари берган дастлабки расмий хабарда ҳужум пайтида бир нафар чегарачи ва яна бир милиция ходими ҳалок бўлгани айтилганди.

Шу хабарга кўра, ҳужумда 20 нафар киши иштирок этган, уларнинг 15 нафари қуролли отишма пайтида ўлдирилган, 5 нафари қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг уч нафари аёллар экани айтилган.

Ҳужум террорчилик амали, деб баҳоланган.

Тожикистон расмийлари ҳужумчилар қўшни Афғонистоннинг Қундуз вилоятидан, Қалъаи Зол уездидан ўтиб келишганини иддао қилишганди.

Улар Тожикистоннинг Қабодиён туманида тунги пайтда чегарани бузиб ўтганликлари боис, чегарачилар сезмай қолишгани айтилган.

Афғонистон Ҳукумати ҳужумчиларнинг ўз ҳудудидан ўтиб боришганини инкор этганди.

Айни пайтда, Афғонистон томони террорчилар ўтган, деб гумон қилинаётган ердаги чегара улар томонидан қаттиқ қўриқланишини иддао этган.

Бу «ИШИД»нинг ишимиди?

Кўп ўтмай, бу ҳужумни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олганди.

Лекин бирмунча вақт ўтиб, ушбу чегара заставасига қилинган ҳужум борасида бошқача маълумотлар ўртага чиқди.

Аввалига орадан уч кун ўтмасдан террорчилик ҳужумида ҳалок бўлган чегарачилар сони кўпроқ эканлиги маълум бўлди.

Оммавий ахборот воситаларида биргина Сўғд вилоятидан бўлган уч чегарачининг тупроққа топширилгани борасидаги хабарлар пайдо бўлди.

Уларнинг бири Конибодом шаҳрида туғилган офицер, қолган икки нафари Панжакент шаҳри ва Бобожон Ғафуров туманида ҳарбий хизматга чақирилган аскарлар бўлган.

Бу ҳарбийлар ўзлари туғилган жойларда тупроққа топширилган.

Улардан ташқари мамлакатнинг жанубида яшаган бошқа бир чегарачининг ҳужумда ҳалок бўлгани ҳам айтилди.

Шу асно, ҳаммаси бўлиб 5 нафар чегарачи, бир милиция ходими ҳалок бўлгани маълум бўлди.

Тўрт яшар ҳужумчи?

Ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар эса, Тожикистоннинг расмий сайтида берилган суратлардан бири синчиклаб кўрилганда, ҳалок бўлган ҳужумчининг қўлида кишан борлигига эътибор беришган.

Улар ўлдирилган ҳужумчининг қўли кишанланганини савол остига олишган.

Ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари эса, ҳужумда қатнашган, деб айтилаётган аёллар уй шиппагида эканлигининг ўзиёқ савол туғдиради, деган.

Орадан кўп ўтмай расмий сайтдаги суратлар олиб ташланган.

Аммо уч ҳафта ўтар-ўтмас ҳужумчилар сони ҳақида янги маълумот сизиб чиққан.

Тожикистон миллий хавфсизлик хизмати ходимларидан бири оила масалаларига қаратилган анжуманда гапираркан, ҳужумда 13 нафар вояга етмаган бола ҳам иштирок этганини айтган.

Хавфсизлик мулозимининг гапига кўра мазкур ҳужумда 9 эркак, 11 аёл ва 13 нафар тўрт ёшдан ўн беш ёшгача бўлган болалар қатнашган.

Гарчи ҳужумчиларнинг бири ўн беш ёшли бола эканлиги айтилган бўлса-да, қолган болаларнинг бу ҳужумдаги вазифаси, айниқса, тўрт ёшли гўдакнинг нега ярим тунда террорчилар сафида бўлганлиги ошкор этилмаган.

Хавфсизлик хизмати ходими ҳужумчиларнинг ҳаммаси Сўғд вилоятидан эканлиги, улар ўзига тўқ оилалардан бўлганликларини айтган.

У террорчилар гуруҳи раҳбари — Шуҳрат Ғафуровнинг бойлиги 1 миллион сомоний (юз минг АҚШ долларидан кўпроқ) баҳоланганини таъкидлаган.

Кузатувчилар фикрича, ҳужумчиларнинг аксарияти Душанбе ва Хўжанд яқинидаги бозорларда савдо қилган.

Хавфсизлик хизмати ходими гапига эътибор қаратадиган бўлсак, кўра, ҳужумчилар ҳужумдан бир ой олдин Душанбега келган ва бир уйда ўттиз киши яшаган.

У милиция нозири ва коммунал хизмат вакили бу ҳақда билган бўлса-да, эътибор қаратмаганидан ташвишга тушган.

Коррупция хавотири

Кузатувчилар гапига кўра, хавфсизлик ходимининг сўнгги иддаолари аввалги расмий хабарларга зид келади.

«Ҳужумнинг эртасига террорчилар Афғонистоннинг Зол туманидан ўтиб келишгани, кейин машиналарда 300 километр масофа босиб ўтиб, Душанбедан 30 километр наридаги Ишқободга келишгани айтилганди» — деган исмини ошкор этмаслик шарти билан истеъфодаги собиқ ҳарбий хизматчи.

«Гўё тириклай қўлга олинган ҳужумчилар 3 ноябр тунида чегарадан ўтишганини айтишган. Тожикистон ва Афғонистон чегараси узун ва кўп жойларида яхши қўриқланмайдиган мавзелар бор».

«Лекин айнан Қабодиёнда йигирма кишилик гуруҳнинг чегарачилар нигоҳидан четда колиб, чегарадан бемалол ўтиб кетишини тасаввур қилиш қийин».

«Энди улар бир ой олдин Тожикистоннинг ўзидаги Сўғд вилоятидан келиб, Душанбеда яшашгани айтилмоқда» — деган истеъфодаги собиқ ҳарбий хизматчи.

Айрим маҳаллий таҳлилчилар Кабодиёндан Душанбегача бўлган 300 километрлик йўлда ҳужумчиларнинг ҳеч ким томонидан тўхтатилмасдан ва текширилмасдан ўтиб келишларига ишонишларини айтишади.

Буни улар коррупцияга боғлашади.

«Йўлда тўхтатган ҳар бир ҳуқуқ-тартибот ходимига пул бериб ўтиб кетаверган бўлишлари мумкин» — дейди таҳлилчилардан бири.

Мақсад Ўзбекистон бўлганми?

Расмийларнинг таъкидлашича, тергов пайтида «Ишқобод» чегара заставасига ҳужум пайтида қўлга олинганлар ўзларининг дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар тўдасига аъзо эканини айтган.

Ломоносов номли Москва Давлат университетининг Душанбедаги филиали доценти, сиёсатшунос олим Глеб Коваленко фикрича, чегара заставасидаги воқеа мамлакат ичида яшаб, қулай фурсат кутиб турганларнинг ҳужумидир.

«Агар террорчиларнинг ҳаммаси Тожикистонда яшаганликлари ҳисобга олинса, бу шунчаки фараз эмаслигини англаш мумкин. Улар ҳамма ерда, Россия ва Европада ҳам яшириниб, иш кўришади», деган сиёсатшунос. Террорчилар мамлакат ичкарисида яширин ҳаракат қилиб, истаган нуқталарига етиб боришлари мумкинлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлди» — деган Глеб Коваленко.

Жаноб Коваленко яна шуни айтганки, Ишқободдаги воқеа Тожикистонни эмас, балки Марказий Осиёдаги барча давлатларни, жумладан, Ўзбекистонни ҳам ҳушёр торттириши зарур.

Тожикистонлик Марказий Осиё бўйича таҳлилчи Худойберди Холиқназар қуроллилар аслида Ўзбекистонга ўтиб кетмоқчи бўлиб, чегара заставасига ҳужум қилган бўлиши мумкин, деган.

Унинг фикрича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентдаги йиғилиши арафасида Ўзбекистонда террорчилик амалига қўл урмоқчи бўлишган.

У бу фикрини Халқаро мунозара клубининг Осиё конференциясида билдирган.

«Тергов пайтида террорчилар «Ислом давлати» гуруҳининг янги халифасига қасам ичишгани ва ўзларини унинг ғояларига содиқлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлганини айтишган» — деган Худойберди Холиқназар.

Лекин бошқа таҳлилчилар унинг фикрига қўшилмаган.

«Агар Ўзбекистон чегаралари қаттиқ қўриқланиши ҳисобга олинса, йигирма кишилик катта гуруҳнинг, яна ўн учта гўдак билан қўшни мамлакатга ўтишга уринишини ақлга сиғдириш қийин» — деган истеъфодаги ҳарбий зобит.

Айни пайтда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири муовини Игорь Моргулов тожик-ўзбек чегарасидаги ҳужум Афғонистондаги хавфсизлик масаласига жиддий эътибор қаратишни талаб этади, деган.

У бу ҳақда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида БМТ ва Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти ўтказган тадбирда гапирган.

«Ислом давлати» деб аталмиш тўданинг Тожикистондаги чегара заставасига ҳужуми минтақада террорчилик хатари мавжудлигини тасдиқлади ва террорчиларни таъминлаб турган манбалардан бири бангивор моддалар савдосидан тушаётган фойдадир» — деди Игорь Моргулов.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бишкекдаги Коллектив хавфсизлик шартномаси давлатлари раҳбарлари йиғилишида қатнашар экан, террорчиликнинг ошиб бораётган хавфидан ташвиш билдирган эди.

Чегара заставасига ҳужумда тирик қолганлар ва бу ҳужумни тайёрлашда ишгтирок этганлар суд ҳукмига кўра жазо олди.

Лекин маҳкама жараёни борасида батафсил маълумотлар берилмагани кўпчилик тилидаги саволларни жавобсиз қолдирди.

Ҳужумчилар нега ўзбек-тожик чегарасидаги чегара заставасини танлашган?

Ҳужумчилар орасида ўн нафардан ортиқ ёш бола нима қилган?

Террорчилар деб аталаётган ҳужумчилар қайси террорчи гуруҳ аъзо бўлган?

Улар ноқонуний Ислом Давлати тўдаси иддао этаётгандек, унинг топшириғини бажарганми?..

Бу саволларга бир кун келар, жавоб топилади иншооллоҳ.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 70 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #xabarlar, #новости, #Yangilik, #uznews, #habarlar, #news, #Yangiliklar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020