WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 11 » Туҳматнинг касри урганда

ПОИСК / IZLASH:

17:11
Туҳматнинг касри урганда
Ушбу рукнимизга келган навбатдаги мактубни Тошкент вилоятидан саксон ёшли отахон таҳририятга олиб келди.

-  Таҳририятни, сизларни бир кўриб кетай, деб келдим. Илтимос, менинг ёзганларимни ҳам газетада чоп этсангиз, - дейди кекса мухлисимиз. Бироз ўзгартиш ва таҳрирлар билан берилаётган бу нома сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз. 

Газетада "Юрагимда сақлаганларим” рукни остида чиқаётган  мақолаларни ўқиб, мен ҳам сизларга кўнглимнинг бир четида армон бўлиб келаётган воқеани ёзишга қарор қилдим. 

Бу воқеага анча йил бўлган бўлса-да, ҳалигача юрагимнинг бир томони ачишади, чунки менга қуруқ туҳмат қилишган, қаматишган, ишдан олишган, обрўйимдан айрилганман. 

Кексалар дуо қилиб, ўт балосидан, сув балосидан, бевақт ўлимдан ва қуруқ туҳматдан ўзинг асрагин, дейишади. Бу бежизга эмас экан. Бошингга тушса, бу балодан қандай қутулишни билмай қоларкансан.   

Келинг, сизларга бир бошидан гапириб бера қолай...

— Қўшни тумандаги ишлаб чиқариш корхонасига раҳбар тайинланиши керак экан, сизнинг номзодингизни тавсия қилдим, — деди бошлиғимиз олдига чақириб. 

— Раҳбарлик қилиш қўлимдан келармикан...

— Эплайсиз, худди ўзимизнинг соҳа. Бу ерда тизимимизни яхши ўргандингиз, номзодингиз тасдиқланса, бориб ишлайсиз. 

Икки-уч кун ўтмай, шаҳардаги катта ишлаб чиқариш корхонасига раҳбар лавозимига тайинландим. Иқтисодий жиҳатдан муаммолари бор бу ташкилотни кўтариш топширилганди менга. Айни куч-ғайратга тўлиб тошган пайтим. Топширилган вазифани чин дилдан бажаришга киришдим. Ҳамма ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқишга тўғри келди. Ҳар куни ярим кечагача ишлайман. Уйдагилар билан гаплашишга ҳам вақт йўқ. Дам олиш кунларининг бирида аёлим гап бошлаб қолди:

-  Хўжайин, орқа томондаги қўшнимиз Манзура опа икки-уч кундан бери тинмай бизникига чиқади. Ёрдам сўраяпти... 

-  Қанақа ёрдам? У қўшни бизникига унча-мунчага чиқмайди, дердинг-ку... 

-  Укаси бирор ойдан бери сиз раҳбарликка ўтган корхонага ҳайдовчи бўлиб ишга кираман, деб югуриб юрган экан. Уни ишга олишни чўзишаётганмиш. "Опа, янги директор тайинланибди, у сизнинг қўшнингиз экан, суриштирдим. Бир оғиз тайинлаб қўйинг, ҳайдовчиликни бегона қилишмасин, мени танишмаса ҳам сизни яхши танишадику, ишга олишни илтимос қилиб кўринг”, деб телефон қилаётганмиш тинмай. Манзура опа эса бизникига чиқишини қўймаяпти. Ҳар куни кеч келаётганингиз учун айтолмаётгандим. "Эрингизга айтинг, укамга қарашиб юборсин, анча пайтдан бери ишсиз юрибди, болалари ҳам қийналиб кетди”, дейди ялиниб. Майли, сўраб кўраман, дедим. Нима дейсиз, дадаси? Қўлингиздан келса, уни ишга ола қолинг...

— Ҳа, ўзимга яхши бир ҳайдовчи олишим керак. Бугун бир йигит келувди, менга маъқул бўлди. Эртага ҳамма ҳужжатларингизни олиб келинг-чи, деб жўнатдим. Уни қайтараманми энди.

— Дадаси, шу қўшнимизнинг қариндошини олақолинг, маҳалладагилар олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлади... Оиласи ҳам қийналяпти экан. Манзура опа ҳам ҳар куни чиқавериб, одамни хижолат қиляпти. Ёрдам бермасангиз, мансаби кўтарилиб, бизни менсимай қўйди, деб қўшнилар ўртасида гап тарқатади. Ўзи кеча "кеч келяптилар, ҳали гаплашишга мавриди бўлмадм”, дегандим, қовоғи уйилиб, хафа бўлгандек чиқиб кетди. 

-  Майли, олдимга ўтсин ўша йигит, гаплашиб кўрайчи. Маъқул бўлса, оламиз ишга. 

Шу гап бўлиб қўшнимнинг укасини ўзим ишлаётган корхонага ҳайдовчи қилиб ишга олдирдим. Усти ёпиқ юк ташийдиган машинани унга топширдим. Эрталаб мени ишга оборади, куни билан юк ташиб, иш тугаганида мени уйга олиб келади. Баъзи пайтлари автомашина ҳайдовчининг уйида туришига ҳам рухсат бериларди. Корхонада ишлар анча изга тушиб қолди. Устозимдан йўл-йўриқ сўраб, янги лойиҳаларни ишга туширдим. Бир куни вазирликка бориб, анча кечга қолиб кетдим. 

— Тезроқ уйга етиб олайлик, — дедим ҳайдовчига. 

Қоровуллар ҳамма машиналарни текшириб чиқарарди, мен ўтирган машинани кўпинча текширишмасди, сабаби, раҳбарнинг ҳайдовчисига ишонишарди. Ўша куни машина ишхонадан чиқиб, ярим йўлга етганимизда ортимиздан шитоб билан келган автоулов йўлимизни тўсди. Сўнг бир йигит тушиб, милиция гувоҳномасини кўрсатиб, мендан бошқа машинага ўтиришимни сўради.

— Нима гап ўзи, тинчликми?

— Маҳкамада гаплашамиз... 

Ярим кечаси, бунинг устига жуда чарчагандим, нима бўлаётганини тушунмай, гангиб қолдим. Милиционер йигит ҳайдовчининг ёнига ўтириб, шаҳар ИИБга олиб кетди. У ерда машинани текширишганида юкхонадан анчагина гўшт чиқди. 

Менинг ҳеч нарсадан хабарим йўқ эди. Ҳайдовчимнинг ранги оқариб кетди. Нима бўлганини дарров тушундим, "қўли эгри экан-ку бунинг, бекор ишга олган эканман. Менга ҳам гап тегади энди”. Ҳайдовчини уч кун ушлаб туришди. Тергов ишлари бошланди. Аниқланишича, йигит корхонадаги омбор мудири билан тил бириктириб, ҳеч кимга билдирмай гўштни мен ўтирган машинага ортган экан. 

"Мен ўзимга тўғриман, гўштни ўғирлаганлар жавоб берсин”, деб хотиржам юраверибман. Ҳайдовчи эса зимдан иш олиб бориб, айбни менга тўнкаб қўйган экан. 

— Гўшт хўжайинники эди. Ҳамма ишни унинг буйруғи билан қилганман, — деб кўрсатма берибди у.

Унинг бунчаликка бориши тушимга ҳам кирмаганди.  

— Бу туҳмат, мен умуман бехабар эдим машинада гўшт борлигидан, —  деб шунча таъкидламай, менга ҳеч ким қулоқ солмади. 

Кейин билсам, ҳайдовчининг бир опаси юқорироқда ишлайдиганлардан бири билан ён қўшни экан. Опаси йиғлаб чиқавериб, ишни укасининг фойдасига ҳал қилибди. Терговчи бутун айбни менга қўйиб, ишни судга оширди. Суд бўлди. Ҳеч ким менинг гапимга қулоқ солмади. Мени ва омбор мудирини айбдор қилиб, икки йил шартли равишда мажбурий хизматга юборишди. Ишдан ҳам айрилдим, обрўйим ҳам бир пул  бўлди. Унга яхшилик қилиб, ишга олганимга минг пушаймон бўлдим. Одамнинг оласи ичида, деб бекорга айтишмас экан.  

Ҳайдовчи билан бир маҳаллада турадиган жияним суд бўлиб ўтганидан кейин гап топиб келди.  

Ўша ҳайдовчи уйидан анчадан бери гўшт сотаркан. Бу гапни ундан гўшт сотиб олганлар ҳам тасдиқлашди. У қинғир иш қилиб юрганини кўпчилик билар экан, фақат мен кечроқ эшитдим. Лекин энди фойдаси йўқ. Бўлиб ўтган воқеадан кейин уни ҳам ишдан бўшатишди. Кейинчалик эшитишимча, бошқа корхонада ишлаб, у ерда ҳам ўғирлик қилиб қамалиб чиқибди. 

Бу воқеалардан кейин анча сувлар оқиб ўтди. Мен ҳам қийинчиликлар билан бўлса-да ўзимни ўнглаб олдим. 

Собиқ ҳайдовчимни ҳар сафар кўчада кўрганимда бўлиб ўтган воқеалар эсимга тушади. Юрагимнинг бир чети зириллайди. Унинг эса бир туки ҳам қилт этмайди 

Ёшлик, навқиронлик пайтларимиз ортда қолиб, мана анча ёшга кириб қолдик. Яқинда жиянимнинг маҳалласига бордим. 

— Кўз тегмасин, бардамсиз, тоға. Умрингиз узоқ бўлсин. Хоҳлаган жойингизга борасиз, кўнглингиз тусаган одамлар билан гаплашасиз. Болаларингиз хизматингизда. Бундай қариш ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Мана, сизга бир пайтлар ёмонлик қилган фалончи жазосини тортяпти. Бир қўли, бир оёғи ишламаяпти экан, тўшакка михланиб қолган. Фарзандлари ҳам ундан безорми, ҳали қарасангиз, у ўғлиникида, бир қарасангиз, бошқа ўғлиникида. Баъзида қаровсиз ҳам қолиб кетяпти. 

Бу гапларни эшитиб, ўйланиб қолдим. Мен унга ёмонлик истамаганман. Ҳаёт инсонга берилган синов экан, бу синовдан ҳаммаям ўтолмайди. Ўзига қазиган чоҳга қулайдиган одамлар ҳам кўп.  

Буларни ёзишимдан мақсад, ёшларга айтмоқчиман: ростгўй, ҳақиқатгўй, ҳалол инсон бўлинг, бировларга туҳмат қилманг, яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтаринг. Чунки яхши ишми, ёмон ишми, жавобсиз қолмайди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 1979 | Добавил: iphone | Теги: шоу бизнес янгиликлари, shou biznes yangiliklari, shoubiznes, Узбек шоу бизнеси, Shou-Biznes, Шов-бизнес, Shov biznes, шов шувлар, o'zbek shou biznesi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016