WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 3 » Тургани даво, қолгани бало: Банан ҳақида сиз билмаган 50 та факт

ПОИСК / IZLASH:

21:05
Тургани даво, қолгани бало: Банан ҳақида сиз билмаган 50 та факт
Куни кеча сайтимиз орқали дунёнинг кўплаб банан етиштирувчи плантацияларида вирус тарқалгани сабаб экинлар йўқ қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу хабардан сўнг одамлар орасида турли шов-шувлар тарқалди. Ҳатто, бананни севиб истеъмол қиладиганлар ҳам ундан бироз кўнгли қолганини ижтимоий тармоқлардаги саҳифамизда ёзиб қолдирди.

Хавотирга ўрин йўқ. Республикамизга кириб келаётган мева ва сабзавотлар тегишли ташкилотларнинг сифат назоратидан ўтгач, савдога қўйилади. Бананлар эса инсон саломатлиги учун энг фойдали мевалар бири саналади. Қуйида ушбу мева ҳақида сиз билмаган 50 фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
  
1. Бананнинг ватани Жанубий Ҳиндистон ҳисобланади. У Африка ва Осиёнинг тропик ва субтропик зоналари ҳамда Малайя архипелаги ҳамда Лотин Америкаси каби мамлакатларда ҳам етиштирилади.



2. Кўп йиллик ўсимлик бўлиб, айнан шу сабабли ҳам мева деб юритилади. Банан меваси гуллаганидан кейин, тахминан, 3 ойларда пишиб етилади. Ҳар бир гулдан 200-300 тагача банан меваси етилади. Аввал банан мевасининг шакли тўппа-тўғри бўлади. Кейин банан мевалари қуёшга интилиб бориши натижасида ярим ой шаклига киради.



3. Бананнинг пояси, яъни шоҳ-шаббалари дарахтники сингари бақувват бўлмайди, шу боис сониясига 25 метрдан ортиқ тезликда эсган шамол бутун бананзорни 1 дақиқага қолдирмай пайҳон қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир ўсимликка тиргак қўйиб чиқилади.



4. Бошқа мевалардан фарқли ўлароқ у бир йилда 3 марта ҳосил беради.



5. Банан мевалари яшил ҳолида узиб олинади. Кейин етилтириш учун махсус заводларга  жўнатилади. Шундан кейин савдога чиқарилади.



6. Банан уруғидан эмас, илдизидан кўпайтирилади. Бу мевани етиштириш ва кўпайтириш учун тропик иқлим, кўп миқдорда қуёш нури ва сув, озиқ моддаларга бой тупроқ керак бўлади.



7. Банан дарахти мевасининг ҳар бири ўртача 180 грамм оғирликни ташкил этади.



8. Аксарият банан турларининг меваси бемаза бўлади.



9. Биз супермаркетлардан харид қиладиган бананлар – бу плантаторлар томонидан махсус танланган гўшти кўп ва уруғлари кам навларнинг мевасидир. Бананни маданийлаштирилиши реза мевага ширин таъм, стериллик берди, аммо уруғланиш жараёни инсон ёрдамисиз ўтмайди.



10. Харид қилинган бананнинг пўсти қораймаслиги учун уни хона ҳароратида сақлаш лозим бўлади. Агар унинг яна ҳам сарғайиши ва етилишини истасангиз музлаткичга қўйиш керак. Бунда бананнинг пўстлоғи бироз қораяди, аммо сиз истаганингиздек пишиб етилади. Агар музлаткичда сақлаш имконияти бўлмаса хона ҳароратида бананни қоғоз пакетга солган ҳолда етилтириш мумкин.



11. Одатда пўстлоғи яшил бананни кўпчилик хом деб сотиб олмайди. Аммо бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Аслида, кўплаб давлатларда бананни атайлаб яшил ҳолатда териб оладилар. Агар у пишиб етилгунча турса, пўстлоғи ёрилиб ажралади ва бемаза бўлиб қолади.



12. Бананда овқат ҳазмини яхшиловчи пектин моддалари, мева пишганида шакарга айланувчи крахмал, оқсил, углеводлар (асосан сахароза), олма кислотаси, В1, В2, В6, РР, А дармондорилари бор.



13. С дармондорисига бойликда бу мева баъзи цитрусли мевалардан қолишмайди: пишган мевасининг 100 граммида 8-12 грамм шу дармондори бор.

14. Бананда кальций, магний, натрий, фосфор, темир ва жуда кўп миқдорда калий тузлари бор.

15. Таркиби деярли сув ва углеводлардан иборат. Оқсил миқдори жуда кам, ёғ эса маълум миқдордагина бор, холос. 

16. Бананлар тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради. Унда кўп миқдорда триптофан моддаси бўлиб, серотонин – бахтиёрлик гормони ишлаб чиқилади. Шунинг учун банан еб, кайфиятни осонгина кўтариш мумкин.

17. У ичак касалликлари, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги касалликларни даволашда енгил сурги дори сифатида қўлланилади. Стоматитни даволайди.

18. Ундаги тинчлантирувчи ва қон босимини кўтарувчи эфедрин моддаси марказий асаб тизимини тинчлантиради, қондаги шакар моддасини кўтаради. Ўсимлик танасининг шарбатини ичиш тутқаноқ ва жазава (васваса)нинг олдини олади.

19. Бананлар, ҳаттоки, чақалоқларда ҳам аллергия бермайдиган ягона мева ҳисобланади.



20. Бош оғриғи (мигрен)ни пасайтириш учун пишган банан пўстлоғи пешонага ёки бошнинг орқа томонига қўйилади. Пўстлоқнинг ички тарафи куйган терига, тошмага, йирингли ярага қўйилса, фойда беради.

21. Банан суякларни мустаҳкамлайди. Бананлар организмдаги кальцийни ушлаб қолади, у сийдик билан бирга чиқиб кетмай, организмда қолади ва суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу, айниқса, қаҳва ичишни ёқтирадиганлар учун муҳимдир, чунки қаҳва организмдан кальцийни ювиб чиқаради.

22. Ушбу мева қонни қуюқлаштиради, шунинг учун инфаркт ва инсульт бўлган кишилар уни ейишда эҳтиёт бўлишлари керак.

23. У ичак микрофлорасини яхшилайди. Банан еганда асосий овқат билан организмга тушувчи унинг таркибидаги ферментлар туфайли овқат тезроқ ҳазм бўлади.

24. Бананлар ич қотишидан азият чекувчилар учун жуда фойдали. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш сизни бу муаммодан халос этади.

25. Бананлар сизни жиғилдон қайнаши муаммосидан халос этади.

26. Бананларни истеъмол қилганда, у ошқозон деворларини ўраб олади ва шу тариқа уни агрессив моддалар ва озиқадаги кислоталардан сақлайди. Бу эса ошқозондаги яраларнинг битишига ва тикланишига ёрдам беради.

27. Диарея билан азият чекувчиларга ҳам банан истеъмол қилиш тавсия этилади. У жуда яхши қайта тикловчи мева ҳисобланади.

28. Банан таркибидаги катта миқдордаги калий моддаси кўп машғулот қилувчиларга оёқ мушаклари тортишиб қолиши ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.

29. Бананларни истеъмол қилиш оёқ шишиши билан азият чекувчиларнинг саломатлиги учун фойдалидир.

30. Машғулот олдидан банан истеъмол қилиб, самаралироқ шуғулланиш мумкин: организмдаги шакар миқдори жуда тез кўтарилмайди ва танадаги қувват миқдори машғулот охиригача етади.

31. Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Банан таркибига кирувчи пектин ва хелат моддалари танадан токсин ва зарарли моддаларни яхши чиқаради ҳамда шу тариқа овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.

32. Банан таркибидаги серотонин ва бошқа фойдали моддалар аёлларда ҳайз кўриш даврида уларнинг ёмон кайфият ва ёқимсиз ҳолатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради.

33. Банан таркибида сақланувчи катта миқдордаги темир моддаси туфайли у хафақонликнинг олдини олишда муҳим озуқа ҳисобланади.

34. Банандаги катта миқдорда сақланувчи калий моддаси юрак-томирлари фаолиятини яхшилайди, инфаркт ва инсульт касалликлари хавфини камайтиради, қон босими (ипертония) касаллигини даволашга ёрдам беради.

35. Банан таркибига кирувчи антиоксидантлар ва аминокислоталар организмни ҳимоялайди ва иммунитетни яхши кўтаради.

36. Банан буйраклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ундаги фойдали моддалар, микроэлементлар ва витаминлар ҳолатини яхшилайди, улардаги тош ва қумни чиқаришга ёрдам беради.

37. Бананлар йўлда кўнгил айниши ва ҳомиладорларда токсикоздан ҳоли бўлишнинг ажойиб воситаси ҳисобланади.



38. Ҳашаротлар чақишидан пайдо бўлган тери қичишишига қарши ажойиб восита ҳисобланади. Бананнинг пўстини ҳашаротлар чақишига қарши фойдаланса бўлади. Қичишишдан ҳоли бўлиш учун ҳашарот чаққан жойга пўстни ички томони билан бир неча дақиқага қўйиб туриш кифоя қилади.

39. Иссиқликдан ҳимояловчи восита сифатида фойдаланса бўлади. Бананларнинг тана ҳароратини пасайтирувчи хусусияти бор. Унинг истеъмоли сизга иситма кўтарилишида ва ҳаво қаттиқ исиганда ёрдам беради.

40. Банан никотин моддасига боғлиқликдан ҳоли бўлиш пайтида бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади – унинг таркибидаги кўп миқдордаги витаминлар, магний, никотин қолдиқларининг организмдан чиқишига ва сигарет хумори қийнамасликка ёрдам беради.

41. Банан ақлий қобилиятларни ҳам оширади. Бананда сақланувчи катта миқдордаги калий инсонни янги ахборотларни қабул қилишга таъсирчанлигини оширади, мисол учун, имтиҳонга тайёргарлик кўришда самарали восита ҳисобланади.

42. Банан пўстлоғининг юмшоқ томони билан юз териси артилганда, у терига зарур намликни беради. Қолаверса, майда ажинлардан қутулишга ёрдам беради. Банан пўстлоғи билан юзингизни артганингиздан бироз вақт ўтиб, унга крем суриш мумкин.

43. Банан пўстлоғи кальций, фосфор ва магнийга эга бўлганлиги учун ундан косметологияда тишларни оқартириш учун ҳам фойдаланилади. Яхши натижага эришиш учун кунига икки марта унинг юмшоқ томонини 2 дақиқа давомида тишларга ишқалаш лозим. Бу усулдан олдин ва кейин тишларни тиш пастаси билан ювиш тавсия этилади.

44. Банан пўстлоғи ёрдамида тери остидаги зирапчадан халос бўлиш мумкин. Бунинг учун зирапча кириб қолган ва сизга кўринмаётган тери устига банан пўстлоғининг бир парчасини қўйиб, бинт билан боғлаб қўйиш лозим. Бу усулдан ухлашдан аввал фойдалансангиз, тонгда зирапча сизга кўриниб қолганлигининг гувоҳи бўлишингиз ва ундан осонгина халос бўлишингиз мумкин.

45. Терининг тирналган, қуёшда куйган ва чивинлар чаққан қисмларига банан пўстлоғини суриш орқали оғриқдан қутилиш мумкин.

46. Бананнинг ейиладиган қисми – гўштидан ташқари, пўстлоғидан ҳам фойдаланиш мумкин. Уни атиргулларнинг тагига кўмилса, яхши ўғит вазифасини ўтайди.

47. Банан пўстлоғининг юмшоқ томони билан декоратив гулларнинг баргларини артиш мумкин. Албатта бунда каттароқ гулларнинг барглари назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, пўстлоқнинг фойдали микроэлементларга эга эканлигидан, ундан ўғит тарзида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун уни бўлакларга бўлиб, ўсимлик атрофидаги тупроқ остига қўйиш кифоя. Хона гуллари учун эса уни қуритиб, майдалаб, тупроқ остига жойлаштириш лозим.

48. Оёқ кийимни тозалашда банан пўстлоғининг юмшоқ томонидан фойдаланиш мумкин. Бунинг натижасида оёқ кийимингизга махсус крем билан ишлов берилгандек, ярқирай бошлайди. Демак, банандан икки томонлама фойда олишимиз мумкин: ишга келгандан сўнг фойдали банан мевасини истеъмол қиламиз ва унинг пўстлоғи ёрдамида оёқ кийимимизга ажойиб кўриниш берамиз. Банан пўстлоғидан фойдалангандан сўнг, оёқ кийимни юмшоқ латта билан артиш тавсия этилади.

49. Оёқ кийимни тозалашдан ташқари, банан пўстлоғи кумушни ҳам тозалаш хусусиятига эга. Вақт ўтиши билан кумуш, айниқса биз ҳар куни тақиб юрадиган кумуш тақинчоқларимиз қорая бошлайди. Уларнинг яна асл ҳолига қайтишини истасак, қуйидаги усулдан фойдаланамиз. Банан пўстлоғини майдалаб (блендердан фойдаланиш мумкин), унга бироз сув қўшамиз. Бироқ аралашма жуда суюқ бўлиб кетмаслиги лозим. Сўнгра юмшоқ латта бўлагини аралашмага ботириб, кумуш буюмни у билан артамиз. Шундан сўнг, уни ювиб, юмшоқ латта ёрдамида артиб қуритамиз.

50. Банинг дарахтининг мевалари истеъмол қилинмайдиган айрим турларидан денгизчиликда қўлланиладиган арқонлар, балиқ овлаш тўрлари тайёрлашда ишлатиладиган толалар олинади.
Умида Якубова

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 400 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016