WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11306]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1937]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3689]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8859]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [104]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11835]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1655]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2662]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [267]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3050]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3552]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1062]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [85]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 7
Гостей: 7
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Главная » 2022 » Февраль » 1 » Турли хил смузилар, қовурилган жўжа, олхўрили пудинг — Кейт Миддлтоннинг сарвқомат бўлишини таъминловчи меню

ПОИСК / IZLASH:


07:34
Турли хил смузилар, қовурилган жўжа, олхўрили пудинг — Кейт Миддлтоннинг сарвқомат бўлишини таъминловчи меню
Кембриж герцогиняси соғлом турмуш тарзи ва спортни яхши кўриши билан машҳур. Унинг диетаси мувозанатли ва хилма-хил егуликларга асосланган, аммо у ширинлик ва жуда юқори калорияли овқатларни ҳам истисно қилмайди. Шаҳзода Уильям рафиқасининг менюсига нималар киритилгани ҳақида қуйида тўхталамиз.

Нонушта

Кейт турли хил смузиларнинг ашаддий мухлиси бўлиб, уларни кўпроқ нонуштада истеъмол қилишни афзал кўради. Mail online интернет нашрига кўра, Кейт смузиларни қуйидаги рецепт бўйича тайёрлайди: у кейл, спирулина, матча, салат барги, исмалоқ, кашнич ва черникани блендерда аралаштиради. Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси баъзида нонуштага сули ёрмасини ҳам истеъмол қилиши мумкин.

Тушлик


Кейт Миддлтон вегетариан эмас, лекин гўштни камдан кам истеъмол қилади. Уильям билан Ҳиндистонга қилган қироллик сафари чоғида жуфтлик учун қироллик томонидан тайинланган ошпаз Рагу Деора тушлик учун уларга сабзавотли кабоб ва ясмиқли карри пиширганини айтди. «Ҳаммаси вегетарианча овқатлар эди, чунки менга улар шу каби таомни яхши кўришларини айтишди», — дейди у.

Кейт ва Уильям сушини жуда яхши кўришлари ҳам маълум. Герцогинянинг бошқа севимли таомлари ҳам бор — тарвуз, авакадо, пиёз, бодринг ва фета пишлоғи, табуле, севиче ва гаспачо қўшиб тайёрланадиган салат.

Кечки овқат


Қироллик вакиласининг кечки таоми унчалик камтарона эмас. Кечки овқат учун у паста, карри ёки қовурилган жўжа ейиши мумкин. Охирги таом одатда қироллик оиласида жуда машҳур. Қироллик эксперти Кети Николнинг Vanity Fair журналига айтишича, Кейт баъзан кечқурунлари турмуш ўртоғини унинг севимли таоми — қовурилган жўжа пишириб хушнуд қилиб туради.

Қироллик оиласида паста ҳам жуда машҳур. Уильям ва Кейтнинг фарзандлари ҳам уни севиб истеъмол қилади. Жорж, Шарлотта ва Луига пастани тайёрлаш жараёни кўпроқ ёқади, шунинг учун улар баъзида онасига ошхонада ёрдам беришади.

Газаклар


Кембриж герцогиняси соғлом овқатланишни афзал кўради. Агар у овқатланиш оралиғида очликни ҳис қилса, доимо қўлида янги мева, сабзавотлар ёки гожи мевалари бўлади.

Бироқ баъзида у бошқа нарсаларга ҳам рухсат беради. Нью-Йоркдаги баскетбол ўйинида Кейт Миддлтон ва шаҳзоданинг попкорн еяётганини кўришган.

Десерт


Кейт ўзини ширинликлар билан сийлаб туради. Унинг севимли ширинликларидан бири — Буюк Британияда машҳур бўлган олхўрили ёпишқоқ тоффи-пудингдир.

Умуман олганда, Кейт Миддлтон таомланишда ўзини чекламайди. У янги таомларни синаб кўришни яхши кўради ва турли мамлакатларга саёҳатлар пайтида уларнинг миллий таомларини татиб кўришдан бош тортмайди. Асосийси, ҳамма нарсанинг меъёрини билиш, шундагина севимли пудингингиз қоматингизга таъсир қилишидан ташвишланмасангиз ҳам бўлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 155 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #uznews, #xabarlar, #newsuz, #habarlar, #news, #Yangiliklar, #новости, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Февраль 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2023