WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 11 » Турмуш қурган аёл бахтсизлигининг 5 сабаби

ПОИСК / IZLASH:

15:38
Турмуш қурган аёл бахтсизлигининг 5 сабаби
Машҳур стереотипларга кўра, оиладаги низолар тўйдан 3,5,7 йил ўтгандан кейин бошланади. Аммо психологларнинг фикрича, бунга йилларнинг эмас, аёлларнинг нотўғри фикрлари сабаб бўлиши мумкин экан. Марҳамат, "Lady.mail.ru” нашри сизларни бу фикрлар билан таништиради.

1-сабаб: "Турмушга чиқиш  — ҳаётдаги энг асосий мақсад” деган фикр

"Ҳар бир қиз албатта турмушга чиқиши лозим” деган фикр қизларнинг онгига муҳрланиб қолади ва бу фикр ҳаётдаги асосий мақсадга айланди. Паспортга босилган никоҳ штампи ҳар қандай муносабатлардан кўра муҳимроқ туюлади. Турмушга чиқмаган дугоналари улар учун "иккинчи навли” инсонларга айланади. "Тезроқ турмушга чимасам, мен ҳам уларга ўхшаб қоламан”, деб тезроқ турмушга чиқишга шошиладилар.

Агар асосий мақсад фақат турмушга чиқиш бўлса, тўйдан кейин у долзарблигини йўқотади, у билан бирга ҳаётнинг мазмуни ҳам йўқолади. Мана орзусига эришди, энди нима бўлади? "Рафиқа” бўлиш дегани нима экан? Нотаниш вазият аёлда норозилик ҳисларини уйғотади ва ўзини ноқулай сеза бошлайди. Бу эса биринчи галда муносабатларга путур етказади.

Нима қилиш керак: Қизиқишлар доирасини кенгайтириш лозим. Бутун диққат эътиборни қизиқарли, ёқимли, фойдали машғулотларга қаратиш лозим. Бу янги одатларни юзага келтиради, энди никоҳ ҳақида орзу қилмай, мавжуд воқеликдан қувониб яшашни, ҳар бир воқеа-ҳодисадан завқланишни юзага келтиради. Аввалига бу сизга қийинчилик туғдирса-да, кейинчалик соғлом турмуш тарзини шакллантиради. Шундан кейин илгариги ҳаётингиз билан ҳозиргисини солиштириб кўриш имконияти туғилади.

2-сабаб: "Ҳақиқий ҳаёт тўйдан кейин бошланади”, деган фикр

"Турмушга чиқиб олганимдан кейин ниҳоят ... деган орзуим амалга ошади” деб умид қилади қизгина. У рафиқаликни бирор мансабга менгзайди, паспортидаги штампни катта ҳаётга йўлланма деб ҳисоблайди. Энди у илгари амалга ошира олмаган орзуларини рўёбга чиқаришни истаб қолади. Масалан, "Ҳозир ҳайдовчилик гувоҳномаси шарт эмас, турмушга чиқсам, болаларимни метрода судраб юрмаслик учун ҳайдовчилик курсларига бориб ўқийман” ёки бўлмаса, "Турмушга чиқсам, албатта қимматбаҳо пўстин сотиб оламан, ҳозирча устимдаги пальтом ҳам бўлаверади”, деган тақиқларини амалга оширишга ҳаракат қилади. Шу пайтгача ота-онасининг, одамларнинг фикрига қулоқ солиб келгани учун энди ҳамма орзу-ниятларига етишишни истаб қолади. Агар бунга турмуш ўртоғи қаршилик қиладиган бўлса, ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлади, унинг тақиқларига бўйсунишни истамайди..

Нима қилиш керак: Хоҳиш ва истакларингизга диққат билан ёндашинг. Турмушга чиқмасдан олдин орзуларингизга ким ёки нима қаршилик қилишини аниқлаб оланг. Турмушга чиққандан айнан қайси ниятингизни амалга оширишингизни ҳам яна бир карра ўйлаб кўринг. Балки, тўйдан олдин уларни амалга ошириш учун сизга ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги маълум бўлар.

3-сабаб: "Турмуш ўртоғим мени сўзсиз тушуниши лозим”, деган фикр

Баъзи бир аёллар "Мени турмуш ўртоғим сўсиз тушунади” деб мақтанишади. Улар учун никоҳ "фикрларни ўқиш” мусобақасига айланиб кетади. Уларнинг фикрича, севишиб турмуш қурилса, эр ва хотин бир-бирини сўзсиз тушунади, бахтли ҳаёт кечиришади.

Аслида эса муҳаббат етарли гаров эмас, зарурий эҳтиёждир. Чунки ҳис-туйғулар вафодорликка, рўзғор юкини бўлишишда, фарзандлар тарбиясида, келажак режаларини амалга оширишда кафолат бўлолмайди. Чунки буларнинг барини амалга ошириш учун эр ва хотин гаплашиши, суҳбалашиши лозим. Бундай ҳолларда баъзан фикрнинг тўғрилигини исботлаш учун баланд овозда гапиришга тўғри келади. Бундай ҳолатда аёл  бақиришни ҳақорат деб тушуниши, "Эрга тегиб, бахтсиз бўлдим”, деб ўйлаши мумкин. Унинг хаёлида, ораларида муҳаббат қолмагандай, турмуш ўртоғи назар-писанд қилмагандай таассурот уйғонади. 

Нима қилиш керак: Жуфтингиз сизнинг фикрингизни сўзсиз тушунишини кутиб ўтирманг, унинг ҳис-туйғуларини англашга ҳаракат қилинг, қандай кайфиятда эканлигига эътибор беринг. Ўз хоҳиш ва истакларингиз ҳақида очиқ гапиришни, унинг истакларини ҳам эшитишни ўрганинг.

4-сабаб: "Эрим дунёнинг барча мусибатларидан халос этади” деган фикр

"Аёл турмушга чиқсагина, бахтли бўлади”, деб ўйлайди қиз. У никоҳни барча ёмонликлардан — ёлғизликдан, зерикишдан, қўрқувдан ва барча касалликлардан асровчи сеҳрли дори-дармонга қиёслайди. Бундай муносабатларнинг фожиали томони шундаки, йигит ҳам никоҳдан "даво” излайди. Оқибатда йигит ҳам, қиз ҳам бир-биридан кутган натижага эришмагач, ўзларини алданган ҳис қилиб, норози бўлишади. Аёл учун никоҳ биринчи ўринда антидепрессант вазифасини ўтайди. У тўйдан кейин ҳам муносабатлар илк танишган пайтлари кабидек бўлишни истайди. Муносабатларнинг бошқача тус олишини у руҳан қабул қилолмайди.

Нима қилиш керак: Энг аввало турмушга чиқишни даволовчи хусусият деб ўйлашингизни тан олинг. Бундай қопқонга ҳар қандай аёл тушиши мумкин, у эркак олдига керагидан ортиқ талаб қўяди. Бу нотўғри, барча муаммоларни турмушга чиқиш йўли билан ҳал этиб бўлмаслигини тушуниш лозим. Уларни ҳал этишнинг бошқа йўлларини қилириб кўриш керак бўлади. 

5-сабаб: "Никоҳ ҳаётимни тубдан ўзгартиради” деган нотўғри фикр

Баъзан қизлар "Турмушга чиқсам, бу гадой топмас жойлардан, катта шаҳарга кўчиб кетаман”, деб ўйлайди. Агар бу фикр амалга ошса хўп-хўп, аммо уни амалга оширишнинг имкони бўлмаса-чи? Шундан кейин аёлда жуфтига нисбатан нафрат ҳисси уйғонади. Масалан, тўйдан олдин йигит қизга оила қургач, чет элга кетишга ваъда берган, аммо кейинчалик ватанида унга яхши иш таклиф этишгани учун чет элга бориш фикридан воз кечган бўлса, рафиқаси кечирмайди. Аёл ўзини алданган деб ҳис қилади.

Нима қилиш керак: Муаммоларни мустақил ҳал қилишни ўрганиш лозим. Турмушга чиқаётганда йигит билан нафақат мақсадлар ўхшаш лозим бўлиши, балки умумий қизиқишлар ва урф-одатлар, қадриятлар ҳам муштарак бўлиши лозим.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 226 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016