WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [11306]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1937]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3689]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8859]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [103]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11835]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1655]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2662]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [267]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [262]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [3050]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [415]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3552]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5434]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [515]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1062]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [41]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [42]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [166]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [85]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [58]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
jeniferma60
Главная » 2022 » Июль » 27 » «Турмуш ўртоғимнинг мухлисаси эдим». Шароф Муқимовнинг рафиқаси улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди

ПОИСК / IZLASH:


09:28
«Турмуш ўртоғимнинг мухлисаси эдим». Шароф Муқимовнинг рафиқаси улар қандай танишгани ҳақида гапириб берди
Шароф Муқимовнинг рафиқаси Ҳуснора Instagram’даги саҳифасида хонанда билан қандай танишгани, муҳаббат қиссаси қандай давом этгани ҳақида гапириб берди.

Тасодифий учрашув


«Instagram’даги саҳифамга Шароф акам билан қандай танишганимни сўраб кўп ёзишади. Хуллас, 2018 йилнинг декабрь ойи эди. Чет эл олийгоҳида ўқиганман, имтиҳон топшириш пайти эди. Ҳамма талабалар  йиқилишдан қўрқиб имтиҳонга тайёрланарди. Кейин дўстларим билан уйга кетдим. Уйга келсам, ширин жияним Жасмина Мустақиллик майдонида гала-концерт бўлишини айтди ва боришимни сўради. Мен эса йўқ, унақа концертларни ёқтирмайман, эртага имтиҳоним бор, йиқилишдан қўрқаман, тайёрланишим керак, дедим. Кейин келинойим сал китобдан бош кўтаринг, зерикиб ўтирасизми, бориб келинг, деди. Уларни хафа қилгим келмади, концертга бориб, олд қаторга ўтирдик.

Тахминан, 20 дақиқа ўтирганимиздан кейин Жасминага уйга кетишимиз кераклигини айтдим, у эса яна 5 дақиқа ўтиришимизни сўради. Концерт, гавжум жойларни ёқтирмайман, жиянимнинг кўнглини кўтариш учун келгандим. Кейинги 5 дақиқада Шароф акам саҳнага чиқди. Биринчи ‘Жоним сени’, иккинчи ‘Севгимни авайла’ таронасини ижро этди, қизиғи, иккита қўшиғини ҳам менга қараб айтди. Ҳар замонда қўллари билан мени кўрсатар эди, бошида ҳайрон қолдим ва балки шунақа усул билан қўшиқ айтсалар керак деб эътибор бермадим.

Концерт тугаб, энди кетаётгандик, бир инсон келиб рақамимни сўради, мен нега сизга рақамимни беришим керак, боринг, кетинг дедим. У киши рақамимни ўзига эмас, Шароф Муқимов учун сўраётганини айтди. Мен рақамимни бермайман, деганимдан кейин Шароф акам келиб ‘Қора кўзлар’ деган клип олмоқчиман, шунга мос тушасиз, сизни топишимиз учун рақамингиз керак, деди.

Мен ҳам санъатга қизиқаман, аслида, ўзим ҳам турмуш ўртоғимнинг мухлиси бўлганман, уялганимдан хўп деб, рақамимни бердим, клипга тушишни ўйладим. Кетганидан бир дақиқа ўтиб, бу мен, Шароф деган хабар келди. Жавоб ёзмадим, бироқ қачон клипга олишини ўйлаб қолдим», — дейди Шароф Муқимовнинг рафиқаси.

Кутилмаган учрашув


«Ҳар ҳар куни ‘Салом яхшимисиз, яхши дам олдингизми?’ деб хабар ёзарди, мен ҳам жавоб қайтарар эдим. Кейинроқ Шароф акам ёшим ва қаерда ўқишимни сўради, мен ҳам клип учун сўраётган бўлса керак, деб ўйладим, лекин ҳамон клипдан дарак йўқ эди. Бир дўстимга ҳаммасини айтиб бердим, кейин ўртоғим у киши мени яхши кўриб қолганини айтди. Мен ҳеч ҳам унақа эмас десам, кўрасан, аниқ сени ёқтириб қолган, деди.

Орадан бир ой ўтиб ‘Қора кўзлар’ таронасига клип тайёр бўлди, бироқ унда мен эмас, бошқа қиз, Дурдона Қурбонова иштирок этган эди. Ҳайрон қолдим, клипга деб рақамимни олиб бошқа қизга ролни берибди. Кейин яна ҳол-аҳвол сўраб хабар ёзди, мен ҳам дарров клипга деб рақамимни олган эдингиз, лекин клип чиқиб бўлди-ку, дедим. Шароф акам сизни бошқа клипга оламан, эртага студиямга келинг, деди. Мен эса рад жавобини бердим. У киши қайсар эканлигимни айтди, хуллас, бормадим.

Бир куни дарсда ўтирсам Шароф акам қўнғироқ қилди, кўтара олмадим. Кейин чиқинг, ўқиш жойингизнинг дарвозаси олдида турибман, деди. Мен улардан нега келганларини сўрадим ва дарсдан чиқа олмаслигимни айтдим. У киши майли, дарсингиз тугашини кутиб тураман, деди. Дарсим тугади, ҳамма талабалардан кейин чиқдим, дарвоза тарафга қарасам, Шароф акам гул ва бир қути шоколад олиб кўтариб турарди, ҳайрон бўлдим.

Салом берганимдан кейин қўлларидаги гулни менга берди, мен эса бу гулларни нима сабабдан бераётганларини сўрадим. Шароф акам клипимга олмаганим учун хафа бўлдингиз, шунга дедилар. Мен эса клип яхши чиққанини айтдим. Гулларни олдим, уйимга олиб бориб қўйишини айтди, мен рад этдим» , — дейди Ҳуснора.

Илк нигоҳдаги муҳаббат 


«Институтимизга тез-тез гул олиб келишлар кўпайди. Шароф акам ҳар куни қўнғироқ қилар эди, март ойининг охирида ресторанга учрашувга таклиф қилди. Мен уйдагилар рухсат берса, боришимни айтдим, у киши рухсат бермасалар-чи, деб сўради. Унда бора олмаслигимни айтдим, бироқ Шароф акам жуда муҳим гапим бор, деди.

Кейин уйдагиларимдан ёлвориб сўрадим, оилада битта эркатой қиз бўлганим учун кўнглимга қарашди. Биз ўша куни соат 15:00 атрофида кўришдик. Гаплашиб ўтирдик, шу пайт телефонингизни бериб туринг, қўнғироқ қилиб олай деди. Телефонимни қўлига олганидан кейин дарров хабарларни, суратларимни, Telegram’имни, ҳаттоки контактларимни ҳам кўрди. Кейин мана телефонингиз, деб индамай қайтариб берди ва мен ҳам нимага шахсий нарсаларимга киряпсиз, деб сўрашга уялгандим.

Мен эса Шароф акамдан қандай зарур гапи борлигини сўрадим. У киши уйланмоқчилигини айтди, мен уйланинг, менга нима дахли бор дедим. Кейин ҳамма гап менда эканини, мен билан турмуш қуриш нияти борлигини айтди. Ҳазил қилаётган бўлса керак деб ўйладим. Шароф акам сизни концертда, илк бор кўрганимда юрагим жиз этган, кўзларимни сиздан узолмай қолганман, клип баҳона эди, агар сизга клипни баҳона қилиб рақамингизни сўрамасам, рақамингизни бермас эдингиз, кейин сизни топа олмай қолар эдим деди. Мен жуда уялиб кетдим, ҳазиллашманг, дедим.

У киши бу борада ҳазил қилмаслигини айтди. Шароф акам мени ўша кундан кейин ҳар куни кузатганини, мен ҳақимда маълумот тўплаганини, кейин мени яхши кўриб қолгани ҳақида гапирди. Нима деб жавоб беришни билмадим, сўнг уйдагиларим чақиряпти дедим.

Улар тўхтанг, ўзим ташлаб қўяман, қайсарлик қилманг деди. Уйимга олиб борди ва унгача гапириб келди. Мен индамай эшитиб келдим, кейин сизга қўнғироқ қиламан, ўзингизни эҳтиёт қилинг деди», — дейди хонанданинг рафиқаси.

Синовдан ўтган бахтли турмуш эгалари


«Эрталаб дарсга бордим, Шароф акам қўнғироқ қилганида кўтармадим. Ўқиш жойимга келиб, менга совчи юбориши ҳақида айтди. Мен эса ҳали турмуш қуриш ниятим йўқ, дедим. У киши сизни кутаман, деганида инсон турмуш қуриши учун бир-бирини яхши кўриши кераклиги ҳақида гапирдим. Шароф акам менинг севгим иккаламизга ҳам етади, тўйгача сиз ҳам яхши кўриб қоласиз, деди.

Уйга бордим, Шароф акам ҳар куни қўнғироқ қиларди, жуда ҳам романтик хабарлар ёзарди, кўнглимдан жой олишга ҳаракат қиларди. Вақт ўтиб кўнглимдан жой олди, қисқаси, у инсонни ёқтириб қолгандим. Кейин Шароф акам бўлди, совчи юбораман деди, мен эса аввал уйдагиларимни кўндиришим кераклигини айтдим. Уйдагиларни кўндиришга ҳаракат қилдим, бироқ улар рози бўлмади.

Шароф акамга уларнинг кўнишмаганини айтганимда, кўндиришга ҳаракат қилинг, ҳинд киноларида бир-бирини яхши кўрса, ота-онаси қарши бўлса ҳам, курашади, бизнинг улардан нима камимиз бор, оилада битта фарзандсиз, сизнинг айтганингизни қилишади ва бошқалар билан эмас, мен билан яшайсиз, ҳаёт бизники деди. Бу гаплар менга мотивация бўлди.

Хуллас, мен яна уйдагилар билан гаплашдим, бироқ эплолмадим. Шароф акамга айтдим, уйингизга бориб ўзим гаплашаман, сиз фақат ўзимники бўласиз деб бир ўзи келди ва уйдагиларим билан гаплашди. Шароф акамнинг ўзига бўлган ишончи, маданияти, меҳрибонлиги, ақлли экани уйдагиларимнинг эътиборига тушганди, шу сабаб улар ўйлаб кўрамиз деди.

Кейин совчи юборди, фотиҳа тўйимиз бўлди, ўқишимни битирай десам, тўйни ҳам шу йил ёзда қилишимиз, бўлмаса уйдагиларим фикридан қайтиб қолиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Биз никоҳдан ўтдик, рўзадан кейин тўйимиз бўлди ва Аллоҳга шукр кейинроқ ўғлимиз Тохиржон дунёга келди. Қиссамиз шунақа бошланган» , — дейди Шароф Муқимовнинг рафиқаси.


Маълумот учун, Шароф Муқимовнинг рафиқаси 2021 йилнинг 19 декабрь санасида ўғил фарзандни дунёга келтирган эди. Хонанда «Shok.uz» YouTube-каналига берган интервьюсида рафиқасига 2020 йил Spark, фарзандини дунёга келтиргандан кейин эса Tracker машинасини совға қилганини, бу борада унга дўстлари ёрдам берганини айтди.


«Ўғлимнинг исмини Шавкатов Тохиржон деб қўйдик. Яхши ният қилгандим. Ўтган йили Spark машинасини, бу сафар эса яхшироғини совға қилмоқчиман. Фарзандни дунёга келтираётган аёллар биз эркакларнинг бахтига соғ бўлсин. Ҳар бир аёлга эътибор берсак, улар ҳеч қачон бор меҳрини оиласидан, турмуш ўртоғидан аямайди. Шунинг учун ният қилгандим, дўстларим ёрдамида шу Tracker машинасини аёлимга совға қиляпман», — деган эди хонанда.



Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 203 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2022