WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 28 » Турмуш ўртоғининг хиёнатини кечирган 7 машҳур аёл

ПОИСК / IZLASH:

17:53
Турмуш ўртоғининг хиёнатини кечирган 7 машҳур аёл
Апрель ойининг охирида Бейонсенинг 12 та композициядан иборат Lemonade номли қўшиқлар альбоми дунё юзини кўрди. Унда қора танли гўзал турмуш ўртоғи рэпер Жей Зининг хиёнатини қандай бошдан кечирганлиги ҳақида тўлиб-тошиб куйлаган. "Lady.mail.ru” нашри турмуш ўртоғининг хиёнатини кечирган машҳур аёлларни эсга олишга қарор қилди.

Бейонсе, хонанда

Турмуш ўртоғи — Жей Зи, рэпер
Бир неча йиллардан бери матбуотда рэпер Жей Зининг рафиқаси Бейонсега хиёнат қилиши ҳақида мақолалар чоп этилади. 2014 йилда ижтимоий тармоқда лифтда рэперни калтаклаётган Бейонсенинг синглиси видеотасвири пайдо бўлди. Аксарият мухлислар қиз опасини ҳимоя қилиб, рэпернининг хиёнати учун калтаклаяпти деб ўйлашди. Жей Зининг тахминий маъшуқалари сафида дизайнер Рейчел Рой ва хонанда Рита Оралар бор эди. Бейонсе бу мавзуда гапиришни, интервью беришни истамади. Ўша пайтда ҳеч ким вақти келиб, у эрининг хиёнатини тан олишини, уни кечиришга куч топа олишини, ҳатто бу ҳақда қўшиқ яратиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Вера Новикова, актриса

Турмуш ўртоғи — Сергей Жигунов, актёр
"Менинг бетакрор энагам” фильмини суратга олиш жараёнида бош қаҳрамонлар ролини ижро этган актёрлар Сергей Жигунов ва Анастасия Заворотнюк орасида муҳаббат пайдо бўлди. Сергейнинг рафиқаси Вера бу ҳақда матбуот орқали хабардор бўлди. 2007 йилда Сергей Жигунов 20 йиллик бахтли ҳаётга нуқта қўйди. Бировнинг бахтсизлиги устига бахт қуролмаган Анастасия Заворотнюк 2008 йилда Сергей Жигунов билан ажрашади. Кўпчилик Вера Новикова Сергей Жигуновни энди кечирмайди, деб ўйлаганди, аммо воқеалар ўзгача тус олди. Верани учратган Сергей "Вера, сенсиз қўлимдан ҳеч нима келмас экан, агар қалбингда менга нисбатан озгина муҳаббат қолган бўлса, балки ҳаммасини бошқатдан бошлармиз?” дейди. Сергей билан очиқ суҳбатлашган Вера ўзида уни кечиришга куч топа олди ва 2009 йилда улар қайтадан турмуш қуришди. 

Анжелика Варум, хонанда

Турмуш ўртоғи — Леонид Агутин, хонанда
2011 йилнинг август ойида ижтимоий тармоқларда сармаст Леонид Агутиннинг узун сочли, ёшгина қиздан бўса олаётгани тасвирланган видеолавҳа пайдо бўлди. Мухлислар юлдузли оиланинг ажрашиб кетишини башорат қилишди. Бундай хиёнатга кўз юмиш Анжелика Варумга осон бўлмади. У оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. "Диванда ўтирганча, бир-биримизга қараб кўз ёш тўкдик ва ўзимизни жудаям бахтли ҳис қилдик”, деб ярашиш онларини эслайди Леонид Агутин. Ҳозирда у Анжеликани ўзининг илҳом париси деб атайди.

Хиллари Клинтон, сиёсатчи

Турмуш ўртоғи — Билл Клинтон, АҚШнинг собиқ президенти
1998 йилда АҚШ президенти Билл Клинтоннинг Оқ уйнинг 22 ёшли стажёри Моника Левинский билан ишқий муносабатда бўлганлиги оммага ошкор этилди. Бу АҚШ тарихидаги энг катта сиёсий жанжалга сабаб бўлди. Клинтонни судда нотўғри кўргазма берганликда айблаб, ҳатто лавозимидан озод қилишларига бир баҳя қолди. Аммо Хиллари Клинтон оммани ҳайратга солиб, эрини ҳимоя қилди, қўллаб-қувватлади. "У ўзининг ҳатти-ҳаракати билан ғазабимни келтирди, мени ерга урди, аммо нима бўлган тақдирда ҳам у менинг президентим. Уни жазолашга интилишаётгани, чегарадан чиқиб кетиш даражасига етди. Билл хиёнат қилган бўлса менга ва қизимиз Челсига хиёнат қилган, у бизнинг олдимизда жавобгар, давлат олдида эмас. Бу ҳақда гапириш менга жудаям оғир”, деб интервью берганди Хиллари Клинтон CNN телеканалига. Ҳозирги кунда АҚШ президентлигига номзодини қўйган бу кучли аёл, аввалига эри билан ажрашиш ҳақида ўйлаган, аммо уларни кўп нарса боғлаб туришини ҳисобга олиб, қўша қаришга қарор қилган.

Сара Джессика Паркер, актриса

Турмуш ўртоғи — Мэттью Бродерик, актёр
Сара Жессика Паркернинг бошига ҳам Анжелика Варумнинг куни тушади. 2008 йилда унинг эри хиёнат қилаётгани ҳақида турли миш-мишлар болалайди. Унинг хиёнатидан ғазабланган Сара беш ёшли ўғли бўлишига қарамай, ажрашишга қарор қилади. Аммо бунга куч тополмади. "Менинг ўзимнинг турмушимни бахтли, омадли турмуш деб ҳисоблай олмасам-да, барибир Мэттью билан биргалигимдан баъзан қувонаман, баъзан эса афсусланаман...” деб тан олди Сара. Жуфтлик ҳаммасини бошқатдан бошлашга ҳаракат қилиб, оилавий психологга қатнади. Бу тезда ўз самарасини берди, оилада туғилган эгизак фарзандлар ҳам оилани сақлаб қолишга сабаб бўлди.   

Жессика Бил, актриса

Турмуш ўртоғи — Жастин Тимберлейк,хонанда
Бугунги кунда Голливудда Жастин ва Жессика жуфтлигидан бошқа ибратли оилани топиш мушкул иш. Улар бу бахтга осонлик билан эришмади. Тимберлейкнинг хиёнати ҳақида матбуотда турли-туман мақолалар чоп этила бошлагани боис, жуфтлик 2011 йилда журналистларнинг фикрича, хиёнат туфайли ажрашиб кетади. Аммо Жастин Жессикасиз яшай олмаслигини тан олиб, яна унинг ёнига қайтди. Улар учраша бошладилар ва орадан бир йил ўтиб, қайта турмуш қуришди.

Татьяна Буланова, хонанда

Турмуш ўртоғи — Владислав Радимов, футболчи
90 йилларда машҳурлик чўққисига чиққан хонанда Татьяна Буланованинг турмуш ўртоғи Владислав Радимов Ирина Яковлева деган фитнес мураббийси бўлган аёл билан учрашаётгани ҳақида хабар тарқалди. Буни аёлнинг ўзи телевидениеда берилган ток-шоуда тан олди. Кўрсатувни томоша қилган, бу ҳақда мақолани ўқиган Таня ҳеч нимага тушунмайди, воқеа моҳиятини тушунгач эса, шок ҳолатига тушади. Аммо Татьяна Буланова ҳам юқорида номлари келтирилган аёллар каби оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилди ва турмуш ўртоғининг хиёнатини кечирди.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 128 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016