WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9863]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1808]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3429]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6111]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10619]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1326]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [226]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2407]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3041]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5038]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [426]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [675]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, leightk2, debrapj60, brandify18, martinhi4, laurelwq3, nelltj16, rebekahxt18, deannays16, loisbd11, kaylavv4, kenyara69, cynthiank2, nicholaskl69, jefferyvv60, loumb16, zelmalg2, Antonioodz, Antoniojrq, cenweino, Pottosbib, Zuvilsdrese, Victorkcs, ibeqecosuw, asicjai, lucilleco1, Gorkaft, InvillUnica, ujucinakec, ogosewuka, [Полный список]
Главная » 2020 » Октябрь » 28 » Тўй эл олдидаги қарзми?

ПОИСК / IZLASH:

09:32
Тўй эл олдидаги қарзми?
Ёки ўттиз кишилик тўй тартибининг афзалликлари

Тўй аслида нима ўзи? Уни ўтказишдан мақсад нима? Аниқки, ушбу саволга ҳаммамиз эл олдидаги қарзимизни узиш деб жавоб берамиз. Ҳа, тўғри, тўй ота-боболаримиздан қолган азалий удум. Фарзандининг бошини қўш қилиб, оила деб аталмиш муқаддас қўрғонини бунёд этаётганда эл оғзига ош тутиш ҳар бир ота-онанинг орзуси.Шундай экан,тўйни элдан қарзни узиш дейишда ҳам жон бор. Аммо ҳамма гап уни қай тарзда узишда?

…Очиғи, шу кунлардаги тўйлар бундан беш-олти ой аввалгилари -кимузарга айланганларига қараганда кўнгилларни хотиржам қилмоқда. Яъни юртимизда айни пайтда ўттиз кишилик тўй тартиби амалда. Бу ҳолат дунё муаммосига айланган коронавирус пандемияси шароитида юзага келганлиги ҳаммага маълум, албатта.

Қувонарлиси, мазкур ихчам тўйлар ҳар жиҳатдан қулай, барчага манзур бўлганлигини кўпчилик эътироф этмоқда. Кечки дастурхон атрофида бобом шу ҳақда сўзлаб қолдилар. Яқинда ён қўшнимиз Абдумажид ака ўғлини уйлантирган эди.Бобом ихчам дастурхон тузалганини, 10 килоча гурунч дамланганини айтдилар. Бобомнинг сўзларидан тўй барчага маъқул тушганлиги билиниб турарди.Бундай кам кишилик тўй олдинги, халқ тилида данғиллама деб юритиладиганига ўрганганлар учун албатта, ғайритабиий туюлиши табиий ҳол. Аммо бир ўйлаб кўрайлик, тўй икки ёш бахтини, янги ҳаёт остонасига қадам қўяётганлигини нишонлаш учун қилинмайдими, аслида. Уни мусобақага айлантириш эса ҳеч ҳам зарур бўлмаган одат.

Аввалги тўйларимизни шунчалар катта харажат сарф қилиб ўтказар эдикки, оз вақт ўтиб ҳамён бўшлиги дилни хира қилар, маросимдан сўнг топганимизнинг деярли барчаси қарзларни тўлашга кетар эди. Тўй баҳона ўзгаларга ўз мол-давлатини мақтаниш гўёки дабдабали тўй қилса барчанинг ёнида ҳурматли, обрўли инсонга айланиш каби қўштирноқ ичидаги иллатлар яхшики, бугунги кунда ўз ниҳоясига етди. Қатъий талаб барчасига чек қўйди. Натижада авваллари кўп кишилик тўйга сарфланган харажатдан тежалгани ҳозирги кунда қанча -қанча оиланинг кейинги турмуши бир маромда, хотиржам давом этишини таъминламоқда. Яна янги оиланинг рўзғори бут бўлаётганини айтмайсизми!?

Ўзбек оиласи азалдан кўп қариндош –уруғ, дўсту биродарларга эга. Уларнинг бари таклиф қилинса, энг кам давра юз нафардан ошиқ бўлиши аниқ. Аммо ўттиз кишилик тўйга ҳаммасини ҳам чақириб бўлмайди.Хўш, мазкур тартибда ҳаммасининг кўнглини олиш учун нима қилиш керак? Бизнингча, тўй қилаётган оила ҳам, «таклиф қилинмаса уят бўладиган» киши ҳам бу ҳолатни тўғри тушуниши ва шунга ўрганиши лозим. Демоқчимизки, «Айтмасам хафа бўлади» ёки «Мени айтмабди» деган гаплардан йироқ бўлсак, икки томонга ҳам фойдали. Қолаверса, келмасангиз-да яқинингизни тўйини бир оғиз илиқ сўз билан «Қуллуқ бўлсин» қилиб қўйсангиз, унинг кўнгли ёришади. Сиз ҳам қарзингизни узган бўласиз. Энг муҳими эса, ўзингизга ҳам, яқинларингизга ҳам фойда келтирасиз.Кузатишимизча, юртдошларимиз аллақачон бундай андиша ва истиҳолалардан йироқ бўлмоқда.Тўғри тушуниб, ўттиз кишилик тўйнинг афзалликларини эътироф этган ҳолда, бу тартибнинг пандемиядан кейин ҳам амалда муқим қолишини исташмоқда.Умид қиламизки, албатта шундай бўлади ва неча йиллардан буён долзарб муаммога айланиб келаётган дабдабали, кимўзар, исрофли тўйлар тарихда қолади. Ўзбек тўйлари бор миллий анъаналарини сақлаган ҳолда давом этади ва тежалган маблағдан оилалар гуллаб-яшнайди, янада фаровон бўлади.

Гап аввалида тўй бу эл олдидаги қарзни узиш дедик. Шу маънода таъкидлаш ўринлики, ота-боболаримиз, улуғларимиз айтганларидек катта тўй қилиб эл олдидаги қарзни узиш ниятини бошқа эзгу ишлар билан ҳам амалга оширса бўлади. Дейлик, маҳалласидаги эҳтиёжманд оилага ёрдам ёки халққа хизмат қиладиган бирор бир иморат қуриб бериш билан.

Хулосада бир мисол. Ёзда ўтказилган, илк ўттиз кишилик тўйлардан бирининг соҳиблари хайрли иш қилди. Келин-куёв Гулистон шаҳридаги «Болалар шаҳарча»сига ташриф буюрди. Қуруқ қўл билан эмас, катта тўйдан тежалган маблағ ҳисобига болалар учун бир олам совға-салом билан. Шаҳарчага тўй руҳи кириб келди, тарбияланувчилар қалбига эса унутилмас қувонч шукуҳи. Негаки, хонадонларда бўлгани каби кўнгли ўксик ўғил-қизлар ҳовлисидан ҳам келин-куёв қадам ташлади…

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 37 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #новости, #xabarlar, #ahborot, #news, #newsuz, #uznews, #habarlar, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020