WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6151]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [791]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2631]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4365]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8037]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [779]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [407]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1809]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1994]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3779]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [37]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [90]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 28
Гостей: 27
Пользователей: 1
MatthewTer

Kun faolllari:
HelenTidly, Abakbakovah, Beburawka
Главная » 2018 » Апрель » 24 » Тўти аянинг келинларга 6 маслаҳати

ПОИСК / IZLASH:

09:18
Тўти аянинг келинларга 6 маслаҳати
Бугун биз "Даракчи" газетаси таҳририятига келган хатлар асосида тузилган саволлар билан театр ва кинодаги минглаб ибратли роллари билан қалбимиздан чуқур ўрин эгаллаган Ўзбекистон халқ артисти Тўти ЮСУПОВАга мурожаат қилдик. 62 йиллик оилавий ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган аянинг келинларга берган маслаҳати эътиборингиздан четда қолмаслигига ишонамиз...

"ХЎП БЎЛАДИ”НИ КАНДА ҚИЛМАНГ!”

— Келин бўлганимга кўп бўлмади. Қизлик уйим, оила аъзоларимни соғиняпман. Устига-устак, баъзида қайнона ва қайнопамнинг гапларидан хафа бўламан. Тўғри, улар ҳам мени ўйлаб гапиришади. Лекин уларнинг наздида мен ҳеч нарсани билмайдигандек, "иккичи”ман. Хуллас, янги оила ва муҳитга умуман кўника олмаяпман. Ҳозирги шарт-шароит, янги ҳаётга кўникишим учун қандай маслаҳат берасиз?

Азиза Дадаева, Тошкент шаҳри

— Биринчи ва энг муҳим маслаҳатим бу – ортиқча гап гапирмаслик. Келин биринчи галда тилини тийиши, борган жойида катталар нима деса, "хўп бўлади”, дея жавоб қайтаришни ўрганиши лозим. Яхши гап ҳам, ёмон гап ҳам бир оғиздан чиқади. Тили ширин келин бўлиб, фаросатни ишлатсангиз олам-гулистон ва ҳамма бахтли ҳаёт кечиради.

Шу ўринда барча келинларга яна бир маслаҳат: қайноналар сиз борган хонадонинг биринчи бекаси ҳисобланади. Борган хонадонингизда қайнонанинг узоқ йиллар давомида синалган сабри бор. Кеча келган келинга ҳамма нарсани ўзбошимчалик билан бошқаришга бериб қўйишни истамаслиги табиий. Ёш ва тажрибасидан келиб чиқиб, сиз келинлик уйингизга "сингиб” кетгунингизча йўл кўрсатиб, билганларини ўргатиши лозим. Бу ҳар бир қайнонанинг мажбурияти ва вазифасига киради. Шундай экан, келин бўлганингизга бир-икки ой бўла туриб, у ерда ўз қоидаларингизни ўрнатаман, деб ўйламанг. Бекам-у кўст оила аста-секинлик билан катталарнинг назорат ва насиҳатлари билан барпо бўлади.

"БИЛМАГАНИМНИ АЙТИШГА УЯЛАМАН”

— Ёшим йигирмада, оилалиман. Қайнонам билан рўзғор ишларини бажарганимизда "бирор ишни билмайман”, дейишга уяламан. Айтингчи, бундай пайтда келинлар қандай йўл тутишади. Очиғи, қайнонам мени яхши кўриб, "эрка келиним”, деб турганида, уялиб қолишни истамайман.

Зилола Хайитова, Сирдарё вилояти

— Раҳматли тўнғич ўғлимнинг, биринчи аёли 17 ёшда хонадонимизга келин бўлган. Қўл-оёғи чаққон, нима десам ҳам "хўп”, дерди. Бир куни шилпилдоқ пиширмоқчи бўлдик. "Биласизми?” деб сўрасам, "ҳа” деди. Орадан ярим соат ўтиб, ёнига – ошхонага кирсам, нима қилишни билмай, боши қотиб ўтирган экан. "Нима бўлди? Нега ўтирибсиз?” деган саволимга "Хамир қоришни билмайман, лекин буни сизга айтолмадим. Ойим борган жойингда "хўп бўлади”ни канда қилма, нима сўрашса ҳам "ҳа”, десанг кам бўлмайсан”, деб ўргатганди” деган. Очиғи, қайнона сифатида унинг гапидан хурсанд бўлганман. Айтганимни икки қилмай, билмаса ҳам уруниб кўрганди. Бу мисол билан айтмоқчиманки, авваламбор келинлар ўз хонадонидан ҳамма нарсани билиб келишмайди. Рўзғорнинг ҳар бир ишида тажриба ва кўникма лозим. Сиз ҳам билмаган нарсангизни сўраб ўрганишдан уялманг. Қайноналар ҳам бир пайтлар келин бўлган. Йиллар давомида билганларини келинга ўргатиш қайнона учун ҳам ғанимат. Кузатинг, ҳар бир ишда эътиборли бўлинг. Ана шунда билмаганларингизни аста-секин ўрганиб борасиз.

"ҚАЙНОНАМ ЎҒЛИНИ МЕНДАН РАШК ҚИЛАДИ”

— Севган инсонимга беш йил аввал турмушга чиқдим. Кетма-кет фарзандли бўлдик. Бир қарашда рисолидагидек бахтли оиламиз. Аммо негадир қайнонам ўғлини мендан қизғанади. Буни ўғлини тез-тез ёнига чақириб олаверишидан сезаман...

Муниса Турдиева, Наманган

— "Она ўғлини келинидан рашк қилади”, деган гапларни эшитсам, жуда жаҳлим чиқади. Эл-юртга ош бериб, тўй қилиб келин олган, "авлод сураман”, деган она ўғлини келинидан қандай қизғаниши мумкин? Менимча, бу тантиқ келинларнинг ўйлаб топган гаплари. Ўзингиз ўйлаб кўринг, она ўғлини бошига ёстиқ қиладими? Агар сиз шундай ўйлаётган бўлсангиз, қаттиқ янглишасиз. Сизга маслаҳатим турмуш ўртоғингизнинг ҳаракати, ўзини тутиши ва онага нисбатан гап-сўзларига эътиборлироқ бўлинг. Балки турмуш ўртоғингиз волидасига эътиборсиз бўлиб қолгандир? Аввалгидек бирга чой ичиб, суҳбатлашмаётгандир? Чунки оқ ювиб, оқ тараган она фарзанди улғайганда ҳам ёнида маслаҳатгўй бўлишини истайди. "Она, яхши ўтирибсизми? Юринг, сизни айлантириб келаман. Кўнглингиз нима истаяпти? Яхши ётиб туринг!” каби сўзлар ҳам онанинг қалбига малҳамдек бўлади. Яна бир гап, умр йўлдошингиз шундай сўзларни унутган бўлса, бу сизнинг ҳам айбингиз. Эркак киши оила ташвиши сабаб, оддий нарсаларга ҳам беътибор бўлиб унутгандир. Оқила аёл сифатида сиз ҳамма нарсани ёдга солишингиз ва қайнонангизнинг кўнглини биргаликда олишингиз керак.

"ҲАММА НАРСАНИ БИЛАМАН”, ДЕМАНГ”

— Турмуш ўртоғим билан орамиз совуб кетгандек. Кўп тортиш қоляпмиз. Бу борада маслаҳат берсангиз...

Ноила Тиллаева, Бухора вилояти

— Узоқ умр кўриш сири нимада биласизми? Ҳеч ким билан урушмасликда! У ким бўлишидан қатъи назар "сен-менга” бормаслик, ҳар бир масалани албатта ширин сўз билан тушунтириш керак. Рўзғорда тортишувлар бўлади, турмуш "мушт”ларсиз бўлмайди. Бундай пайтларда "мен ақллироқман”, "ҳамма нарсани биламан”, "сиз хато қилдингиз”, дейишга шошилманг. Вақт ўтиши билан ўз фикрингизни билдирсангиз, жуфтингиз ҳам буни тўғри қабул қила олади. Фақат сабр билан жаҳлдан тушишини кутинг.

Сиз ва бошқа келинларга берадиган яна бир ҳаётий маслаҳатим: кўпроқ бирга вақт ўтказишга, муаммолардан ташқари яхши хотираларни эслашга ҳаракат қилинг. Ва энг муҳими, албатта, доим бир дастурхон атрофида йиғилишни одат қилинг. Оила аъзолари доим бир вақтда тоамга ўтириши, бир-бирига нисбатан меҳрни оширади. Дастурхон бошида кўп масалалар ҳал бўлади, буни унутманг.

Аёллар "ҳалиям овқат тайёр эмасми?” деган саволни эшитиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ваҳоланки, ишдан уйга бир вақтда кириб келгансиз. Бундай пайтда дастурхонга қўйиш учун дам олиш кунларида ширинлик ёки қоринни "алдаб” турадиган бирор егуликлар тайёрлаб қўйинг. "Тайёр бўлиб қолди. Ҳозирча, бир пиёла чой билан мана шуни еб туринг”, десангиз, шунинг ўзи кифоя. Анча муаммолардан қутиласиз.

"ҚИЗЛИК УЙИМГА БОРИШГА РУХСАТ БЕРИШМАЙДИ”

— Туғилиб ўсган уйимга жуда кам бораман. Жавоб сўраган тақдиримда ҳам ўйланиб кейин рухсат беришади. Нега келин қизлик уйига бориш учун шунча қийналиши керак?

Сафия Обидова, Тошкент шаҳри

— Бу масалада четдан туриб, бирор маслаҳат беришим қийин. Чунки бир оиланинг ҳаётига ташқарида турган одам жавоб беролмайди. Ўзимга келсак, мен учун бу масала ҳеч муаммоли туйилмайди. Набира келиним билан яшайман. Ҳар ўн беш кунда жавоб сўраб, бир кеча ётиб келади. Бу ҳар бир қайнона ва эрнинг хоҳишига боғлиқ ҳолат, деб ўйлайман.

Келинларнинг қизлик уйига бориб келишига умуман қаршилигим йўқ. Фақат бир нарсани ёдда тутишсин: икки хонадон эгалари – қудаларнинг ўртасига совуқчилик тушуришни истамаган қиз ҳеч қачон гап ташимайди. Қизлик уйидан кетган кундан бошлаб, у уйда меҳмон экани, чин уйи – турмуш ўртоғи яшайдиган хонадон эканини англаб етса, ўзига ҳам осон бўлади.

"КИМНИНГ КЎНГЛИНИ ОЛАЙ: ҚАЙНОНА ЁКИ ЭРНИНГ?”

— Доим бир савол ўйлантиради. Келин, биринчи галда кимнинг кўнглини олиши керак: қанонаними ёки эрини?

Маржона Раҳимова, Жиззах вилояти

— Авваламбор ҳар бир инсон севишиб турмуш қуриши тарафдориман. Келин ҳамманинг кўнглини овлаши, ширинсуханлик билан муомалада бўлиши талаб қилинади. Оила қургандан сўнг биринчи ўринда қайнонани устун кўриб, айтганини қилиши келиннинг ютуғи. Чунки, эрнинг кўнглига қайнона орқали йўл топиш мумкин. 25-26 йилдан бери ўғил ўстирган она ўғлига нима ёқади, қандай таомларни яхши кўради, қисқаси барини аниқ билади. Бундан ташқари, қайнонанинг кўнглини олган келин, қайси эркакка ёқмайди, дейсиз. Сиз қайнонангиз билан аҳил бўлинг, ана шунда турмуш ўртоғингиз ҳам сизни доим ҳурмат қилиб, севади.

Отахон ва онахонлар дуога қўл очар экан, "Тўй бўлсин!” дея ният қилишни канда қилишмайди.Ниятимиз бунёд бўлган ҳар бир янги оила мустаҳкам ва бахтли бўлсин!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 83 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #newsuz, #xabarlar, #новости, #habarlar, #news, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018