WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6855]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [865]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [458]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2764]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4447]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8382]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [855]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2642]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [150]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [209]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [429]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1861]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [359]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2054]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4094]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [25]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [258]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [20]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [28]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [15]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 58
Гостей: 56
Пользователей: 2
qapedZes, aapedZes

Kun faolllari:
sapedZes, tapedZes, eapedZes, fapedZes, aapedZes, wapedZes, napedZes, Mihaelhgc, qapedZes, japedZes, uapedZes, royalp, almatvor, lamven, almavor, mariettast69, stabilven, DEANITIX
Главная » 2018 » Апрель » 5 » У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

ПОИСК / IZLASH:

13:30
У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур
Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шеър аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди.
Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан шуҳрат қозонган.
Шаҳарлар ва сафарлар

У дастлабки таълимни она шаҳрида олгач, билимини чуқурлаштириш учун Самарқандга йўл олади. Бу ерда илм ва адабиёт аҳли билан яқин алоқада бўлади. Шоирларнинг анжуманларида қатнашади. Тошкентда ҳам бир муддат яшаб, илм олади. Кейин ҳаж зиёратига йўл олади. Сафар асносида бироз вақт Хоразмда тўхтаб ўтади.

Ҳаж амалларини бажариб, орттга қайтаётганда у Табризда қолади. Маълум сабабларга кўра, шу ерда яшаб қолади. У аввал Табризнинг Абдуллоҳ Жуббачи маҳалласида яшайди. Тез орада у шаҳарда шоир, мутасаввиф, пири муршид сифатида шуҳрат қозонади. Бундан хабар топган Жалойирлар давлати ҳукмдори Султон Ҳусайн уни зиёрат қилгани келади. Волиёнкўҳ мавзесида шоир учун боғ, ҳовли ва хонақоҳ қурдиради.

Шоирнинг Табриздаги осуда ҳаёти 1385 йилда якун топади. Ўша йили Олтин Ўрта хони Тўхтамишхон Амир Темур салтанатига тобе бўлган Табризга ҳужум қилади. У жуда кўп асирлар билан бирга Камол Хўжандийни ҳам ўз пойтахти Сарой шаҳрига олиб кетади. Хожа Камол Хўжандий афтидан Саройда унча ёмон яшамагани ушбу шеъридан ҳам яққол кўринади:
Бўстонест Сарой аз гили он рўй, Камол,
Ба Сарой омадӣ, эй булбули хушгў, бисарой.

(Сарой унинг юзи файзидан бўстонга айлаймиш, Камол, Саройга келдинг, эй хушовоз булбул, куйла) Бироқ у Табризга ҳам қаттиқ боғланиб қолганди. Бу шаҳарга қайтиш орзуси уни тарк этмаганди.
Табриз маро ба жои жон хоҳад буд,
Пайвасти маро вирди забон хоҳад буд,
(Табриз ки жон ӯрнида жоним бўлгай,
Шаҳду шакару вирди забоним бўлгай).
Камтарин шоирнинг камоли

Орадан 11 йил ўтиб, 1396 йилда Соҳибқирон Амир Темур Дарбанддан қайтишда Тўхтамишхонни жазолаш учун Саройга ҳужум қилади. Кейин Камол Хўжандийни ҳам банддан озод қилиб, Табризга олиб кетади. Хўжандий буюк саркарданинг бу марҳаматидан миннатдор бўлгани унинг бир қасидасида ҳам яққол кўзга ташланади:
Камол, ул дам, ки ёронлар ила ўзни яқин кўрсанг, Дегил: "Бу давлатим топдим, шаҳи соҳибқирон кўрдим.”

Шоир шундан сўнг ўзининг Волиёнкўҳдаги манзилида яшай бошлади. У Табриздан ярим фарсах (8 километр) узоқликдаги уйи ва боғини шундай тавсиф этганди:
Ҳақ таоло биҳиштидин Табриз, Қадар масофа ярим фарсаҳдур.

Камол қайси юртда бўлмасин, ўз она юрти Хўжандни, унга таълим берган, вояга етказган Мовароуннаҳрни, азим Самақарндни унутмади. Ўзининг хўжандлик эканидан фахрланиб юрди. У уч матлаъдан иборат бир қасидасида шундай ёзади:
Бу шеър Хўжанд тоғи янглиғ, Сероб эмиш, баланду маҳкам.

Манбаларга кўра, Камол Хўжандий ўта тақводор, покдомон, камтарин, хушчақчақ, хирсу тамаъдан йироқ киши бўлган. У фақат ижод, илм ва ибодатга берилган бўлиб, бирор ҳукмдор ёки давлатманд кишининг эшигига бош эгиб бормаган. Буни шоирнинг кўпгина шеърларида ҳам кўриш мумкин.
Камол шоҳлардин ўзни тутди холи, У ҳам ўз вақтида бир подшодур.

Шоир 1400 йилда дунёда кўз юмади. У Волиёнкўҳ мавзесидаги ўз боғида дафн этилади. Бу маскан ҳозир ҳам "Шайх Камол мозори” номи билан аталади.
Навоийнинг эътибори ва эътирофи

Камол Хўжандий ижоди ўзбек мумтоз адабиётига ҳам катта таъсир ўтказган. Унинг кўплаб шеърлари ўзбекчага таржима қилинган. Буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий "Мажолис-ун-нафоис” тазкирасида Камол Хўжандийнинг ушбу байтини келтириб ўтган:
Рўзи қисмат ҳар касе аз айш бахши худ ситонд, Ғайри зоҳид к-ў риёзатҳо кашиду хушк монд.

(Қисмат куни (насиба тақсим этиладиган кун) зоҳиддан бошқа ҳар ким ўзига бахшида қилинган айшни олди; у эса не чоғлик машаққат чекмасин қуруқ қолди.)

Ҳазрат Навоий "Девони Фоний”даги тўртта ғазални айнан Камол Хўжайндийга жавоб тарзида ёзган. Шайх Камол Хўжандий ижодиёти мингга яқин ғазал, шунингдек, қасида, муаммо, қитъа ва рубоийларни ўз ичига олади. Бугунги кунга қадар шоирнинг 7500 байтдан ортиқ шеърий мероси бизгача етиб келган.

Бугун шоирнинг она шаҳри Хўжандда унинг номи билан аталадиган маданият ва истироҳат боғи, драма театри фаолият кўрсатмоқда. Камол Хўжандий истироҳат боғи ичида шоирнинг уй-музейи қадимий, миллий услубда қурилган бӯлиб, бу маскан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларнинг зиёратгоҳига айланган. Бундан ташқари, бу боғда етти метрли Камол Хўжандийни ҳайкали ўрнатилган ҳамда унинг рамзий мақбараси бунёд этилган. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 194 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018