WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8933]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [118]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1489]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [482]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3239]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5389]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [78]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9668]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1137]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [203]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [232]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [693]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2183]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [377]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2695]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4722]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [45]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [298]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [565]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [36]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [117]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [31]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [28]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 41
Гостей: 41
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Patriottdh, DadgilGaf, Patriotcel, Serviceuxk, lightroomBug, dealrattfip, avtoWip, smotesla, Servicemwc, expitly, taidge, MscGax, expWip
Главная » 2020 » Январь » 14 » У замонлар ўтиб кетди, бувижон!..

ПОИСК / IZLASH:

13:10
У замонлар ўтиб кетди, бувижон!..
Кампир секин хонасидан чиқди. Залдан невараси ва келинининг овози эшитилди:

– Ўғлим, дастурхон тайëр, овқатингни солиб қўйдим, келиб еб ол, совуб қолмасин.

Кампир залга кирди, қишлоқдан олиб келган ëстиғига суяниб, секин ўтирди.

Бувисини кўрган бола: – Буви, келинг бирга овқатланамиз, деди.

Кампир маъноли шаклда уҳ тортиб:

– Уйнинг эркаги келмасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди. Олдин даданг келсин, кейин бирга овқатланамиз иншооллоҳ, деди.

– Эҳ бувижон, у замонлар ўтиб кетди. Ҳозир қорни оч бўлган дастурхонга ўтиради. У келгач ўзи еб олади, деди келин.

– Қизим, инсонларнинг одоби, ҳаëси, иффати бўлганидай уйларнинг ҳам иффати ва одоби бор.

Неваранинг сабри чидамай гапга аралашди:

– Бувижон, нима экан бу уйларнинг иффати… Тушунтириб беринг, мен қизиқиб қолдим, деди.

Кампир гапиришни бошлади:

– Биз кичик пайтимизда онамиздан олдин дадамизнинг қаршисида ўзимизни одобли тутишни ўрганардик. Ота-онамиз уйда пайтида оëғимизни узатиб ўтирмасдик, катталар гапираëтган пайтда гапириш учун навбат берилмагунча гапга аралашмасдик. Катталаримиз хонага кирганда дарров ўрнимиздан туриб, уларга ўтириш учун жой берардик. Дадамиз дастурхонга ўтирмагунча дастурхонга қўл узатмасдик.

Дадамиз келиб, "Бисмиллоҳ”ни айтар, "Қани олинглар” дерди. Шундан кейин ҳаммамиз овқат ейишни бошлардик. Овқат еб бўлгач, ака-укалар навбат билан овқат дуосини ўқирдик. Оилавий ейилган овқатдан лаззатли овқат борми бу дунëда? Бу дастурхон одобидир ўғлим.

– Бунчалик босим остида депрессияга тушмасмидингиз, бувижон?

– Йўқ, бизнинг замонамизда ҳурмат бўлгани учун севги абадий эди. Севги бор бўлгач, депрессияга тушган одам бўлмас эди. Овқатлар лаззатли, уйқулар ором берувчи эди. Биласанми, мен депрессия деган сўзни биринчи марта бу ерда эшитдим. Қишлоғимизда ҳамма "Иброҳим жинни” дейдиган биттаси бор эди. Ҳаттоки, у шу даража бахтли одам эдики, буни тушунтириб бера олмайман.

Кеч киргунча болалар билан кўчада ўйнар, қорни оч бўлганда эшикни тақиллатиб, "Опа, оч бўлдим, овқат бер” дерди. Қайси эшикни тақиллатса ҳам бўш қайтмас эди. Сартарош сочини олар, ҳаммомчи ювинтириб қўярди.

Жума кунлари уни намозга олиб кетишарди. Уни ҳеч ким яккаламас эди. Ҳозир ҳеч бир нарсага ҳурмат қолмади. Ҳатто бу шаҳарда уйларга ҳам ҳурмат йўқ. Кеч кирганига қарамасдан ҳеч ким пардаларни туширмайди, уйнинг ичи кўриниб туради, лекин ҳеч ким уялмайди. Биз кун қорая бошлаши билан қалин пардаларни ëпар, кейин чироқ ëқардик. Ҳатто парда ëпиқ ҳолатда ҳам кийим алмаштиришга уялар эдик, олдин чироқни ўчириб, кейин кийим алмаштирардик. Ташқаридан соямиз кўриниши мумкинлигини ўйлаб юзимиз қизариб кетар эди.

Шу пайт келин ўтирган еридан турди, истар-истамас залнинг пардаларини ëпди.

– Уйнинг одоби пардаси ëпилиб-ëпилмаганидан билинади, дер эди ота-боболаримиз.

Уйлар катта деворлар билан ўралган ҳовлиларнинг ичида бўлишига қарамасдан ҳеч ким ички кийимларини ўртада осиб қўймас эди, ҳатто уй ичидагилардан уялишарди. Мен кичкиналигимда иштонимни энг олд томондаги ипга осган эканман. Дарров онам келиб "Қизим, бугун даданг ҳовлига чиқди. Сенинг иштонинг осилиб турган эди. Уялганимдан ер ëрилмади ерга кирмадим. Бундан кейин бунақа жойга осма. Энг орқадаги ипга осиб қўй. Устига бир нарсалар ëпиб қўйки, остидаги кўринмасин.

Иффатимиз, одобимиз кетса, имонимиз қолмайди. Мен у пайтда 12 ëшларимда эдим. Онам менга бу гапларни айтаркан уялганимдан ерга кириб кетай дедим. Ҳозир шунақами? Ўтган кун озгина тоза ҳаводан нафас олай деб балконга чиқдим. Рўпарадаги қўшни ипга барча кийимларини осиб қўйган экан, уялганимдан уйга қайтиб кирдим.

Бугун овқатлар ташқарида ейилаяпти, "кўз ҳаққи” бўлаяпти, ҳеч ким буни эътиборга олмаяпти. Бозордан олинган нарсалар ҳар хил чиройли пакетларда уйга олиб келинаяпти, буни олишга қурби етадиганлар бор, қурби етмайдиганлар бор. Кўз ҳаққи бўлади бу ейиладиган овқатларда…

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам "Таом ҳиди билан қўшнингизга азият етказманг” деб буюрганлар. Бугун таом ҳиди билан, уни кўз-кўз қилиш билан атрофдагиларга азият берилмоқда. Табиийки еб-ичганларингизни кўрсатишингиз ўзингизга зарар бермоқда. Кейин эса "депрессия” деб докторларга бораяпсизлар.
Уйнинг яна бир одоби борки, энг асосийси ҳам шу, менимча. Уй ичида еб-ичилган нарсалар, муносабатлар, можаролар ташқарига олиб чиқилмайди…Бу уй иффати ҳисобланар ва ҳеч кимга айтилмас эди.

Шунинг учун муаммолар уй ичида осонликча ҳал этилар эди. Зотан Пайғамбаримиз хусусан эр-хотин орасида бўлган нарсаларнинг атрофдагиларга ëйилишининг қанчалар катта гуноҳ эканлигини ҳадисларида айтиб ўтган, шундай эмасми Лайло, деди келинига. Лайло "Ҳа, бувижон” дея олди.

– Бувижон, ҳозир Facebook деган нарса чиққан. Одамлар ресторанга бориб еган овқатларининг расмларини қўйиб минглаб одамларга кўрсатишади.

– Войййй, нақадар ëмон иш… Одам дегани еган овқатининг суратини бошқаларга кўрсатадими?

– Эҳ бувижон. Ҳар қандай ҳолатларнинг расмлари бор. Саëҳат қилишга борган жойлари, еб-ичадиганлари, сотиб олган кийимлари, ҳатто эрлари сотиб олган гулнинг устига ëзиб қўйган ëзувларгача тарқатишаяпти одамлар.

– Ўғлим, сен нималар деяпсан? Демак, қиëмат деярли қойим бўлиб, уйлар яланғоч қолибди-да, деб гапида давом этди:

– Биз эрларимизнинг ëнида юришдан уялардик, чунки бевалар бор, уйлана олмай юрганлар бор. Уларнинг ярасини янгиламайлик деб эрларимиздан бир қадам орқада юрардик. Ҳозир эса уруш-жанжал ҳам, севишишлар ҳам ҳамманинг кўз ўнгида…

«Авторитет»га эҳтиёж ёхуд раҳнамолар замони(ми?)

Албатта, маҳрамлик қолмаганидан кейин самимият ҳам қолмайди. Уйнинг баракати катталарга бўлган ҳурматдадир. Уйнинг иффати деразани ëпиб турган пардадир.

Севгининг иффати яширин бўлишидадир. Кўзнинг иффати кўздадир. Баданнинг иффати тасаттурдадир. Уялиш, ҳаë имоннинг бир бўлагидир. Мен сенга онам айтган бир ҳикояни айтиб бераман.

Ҳикоя дедиму, номи ҳикоя… Аслида ҳадис, ҳадиси қудсий… Яъни маъносини Оллоҳнинг Пайғамбаримизга хабар берган, сўзларини эса Пайғамбаримизнинг ўз сўзлари билан тушунтириб берган бир ҳадиси…

"Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратган пайтда Жаброил алаҳиссалом унга уч совға олиб келди: илм, ҳаë, ақл. Унга дедики: "Эй Одам. Булардан хоҳлаганингни танла…” Одам алайҳиссалом ақлни танлади. Жаброил алайҳиссалом ҳаë ва илмга мақомларига қайтишни буюрди.

Ҳаë ва илм "Биз руҳлар оламида баробар эдик. Бир-биримиздан асло айрилмаймиз. Руҳлар жасадларга киргандан кейин ҳам айни шундай. Ақл қаерда бўлса, биз унга тобе бўламиз”.

Жароил алайҳиссалом "Ундай бўлса, сизлар ҳам жойлашинглар” дея буйруқ бериши билан ақл мияга, илм қалбга, ҳаë эса кўзга жойлашди.

Бу ҳадиси қудсийда айтилганидай ҳаëнинг мақоми кўздир. Шунинг учун ҳам кўзни сақлаш муҳимдир.

Келин:

– Гапингиз тўғри бувижон. Биз иффатимизни йўқотдик, натижада муаммоларимиз кўпайиб кетди, деди.

Невара қошиқни секин жойига қўйиб "Мен овқатни дадам келгандан кейин ейман” деди.

Айтган гаплари келини ва неварасига таъсир қилганини кўрган кампир ўтирган жойида Аллоҳга ҳамд айта бошлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 72 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #news, #uznews, #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Loading...
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020