WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 3 » «Уй эгаларини «прописка»дан чиқаролмаяпман», «Ажрим масаласида вакил бўлоламанми?», «Астмам бор, эрта нафақага чиқоламанми?» каби саволларга

ПОИСК / IZLASH:

22:05
«Уй эгаларини «прописка»дан чиқаролмаяпман», «Ажрим масаласида вакил бўлоламанми?», «Астмам бор, эрта нафақага чиқоламанми?» каби саволларга
Мурожаатларингизга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА ҳамда Республика молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходими Зафаржон ХЎЖАЕВ жавоб берадилар. Эслатиб ўтамиз, мутахассислар изоҳи тавсиявий характерга эга. 

«УЙ ЭГАЛАРИНИ «ПРОПИСКА»ДАН ЧИҚАРОЛМАЯПМАН»

— Ўн йил илгари уй сотиб олгандим. Турар-жойнинг аввалги эгалари «Прописка»дан ўчирмай туринг, ўзимизга уй қилиб олайлик» дейишганига ҳам ўн йил бўлди. Уй рўйхатига 11 кишини киритганмиз. Собиқ эгалари билан 14 нафармиз. Бу масалани қандай ҳал қилсак бўлади?

Ҳадича Қозоқова, Андижон вилояти

— Олди-сотди шартномаси бандларининг бирида собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари қанча муддат ичида турар-жой рўйхатидан чиқиб кетишлари белгиланган бўлади. Собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари шартномада белгиланган муддатда ўз ихтиёрлари билан уй рўйхатидан чиқиб кетмасалар, сиз шу уй жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига, уларни турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишни сўраб, ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Агар шартномада собиқ мулкдор ва унинг оила аъзоларини турар-жой рўйхатидан чиқиш муддати белгиланмаган бўлса, бундай ҳолатда мулкдор ва унинг оила аъзолари сабабсиз олти ойдан ортиқ шу уйда яшамаётганликларини кўрсатиб, уларни турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топишни сўраб,  фуқаролик судига мурожаат этасиз.

 

«АЖРИМ МАСАЛАСИДА ВАКИЛ БЎЛОЛАМАНМИ?»

— Қизим турмушга чиқди. Аммо эри билан бир кун ҳам яшамади. Тўйдан кейин иккиси ҳам хорижга кетган. Турли давлатларда яшашади. Шу кунларда қизим ажрашаман деяпти. Аммо ажрим масаласи билан шуғулланиш учун бу ерга келолмайди. Унинг ўрнига бу ишларни мен бажаришим мумкинми? Ажрим масаласида унинг номидан вакил бўлоламанми?

Исми сир тутилди

— Бунинг учун қизингиз номидан сизга никоҳдан ажратиш ишларини олиб бориш ҳақида белгиланган тартибда ишончнома бўлиши керак. Ишончнома асосида қизингиз номидан вакил бўлоласиз.

 

«КУЁВИМ ПЎПИСА ҚИЛАЯПТИ...»

— Қизимнинг турмушидан ҳавотирдаман. Эри ичиб олиб, аямай дўппослайди. Фарзандлари ҳам кўзига кўринмайди. Яқинда «Қизимни ажратиб оламан» дегандим. У бўлса «Агар онанг устимдан шикоят қилса, сени ҳам болаларингни ҳам ўлдираман» дебди. Қизим қайнонасининг номида бўлган уйда яшайди. Ажрим қилинса, набираларим учун уй-жой талаб қилоламанми?

Исми сир тутилди

— Қизингиз айни дам яшаб келаётган хонадонга келин бўлиб тушганида, унда уйдан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келган. Шу сабабдан қизингиз никоҳдан ажрашгандан кейин ҳам фарзандлари билан шу турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

 

«АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТМАГАНИМ БОИС РАД ЭТИШДИ»

— 18 йил кичик бизнес билан шуғулланганман. Ҳозир ёшим 58 да. Икки йил олдин нафақага чиқиш учун ҳужжат топширгандим. Аммо аттестациядан ўтмагансиз деб пенсияга чиқаришмади. Аттестациянинг нафақага қандай алоқаси бор? Энди икки йиллик пенсиям нима бўлади?

Холидқул Худойназаров, Қашқадарё вилояти

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Шу сабабли 60 ёшга етганингизда ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишингиз мумкин.

 

«ПЕНСИЯ ҲАҚИДА САВОЛИМ БОР»

— Умр йўлдошим 60 ёшда пенсияга чиқмоқчи. 35 йиллик иш стажи бор. Нафақага чиқиши учун 35 йиллик иш стажи тўлиқ сўраладими ёки охирги 10 йиллигими?

Ойгул Хушвақтова, Самарқанд вилояти

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси «а» бандига асосан иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса қўшиб ҳисобланади.

Суғурта бадаллари тўланганлик факти қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда бериладиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 83-85-бандларига асосан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шахс мурожаат қилгандан кейин унинг талаби бўйича ушбу Низомга 12- ва 13-иловаларга мувофиқ шакл бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ташкилот, шунингдек архив томонидан берилади.

Мазкур Қонуннинг 43-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эгадирлар.

 

«АСТМАМ БОР, ЭРТА НАФАҚАГА ЧИҚОЛАМАНМИ?»

— Чет давлатда ишлаб юрганимда астма касалига чалинганман. Узоқ вақт даволандим. Хасталигим боис 47 ёшимда нафақага чиқмоқчи эдим. Пенсия жамғармасига мурожаат қилсам, Россияда бўлганингизда қайси касалхонада даволанган бўлсангиз, ўша ердан тиббий маълумотнома олиб келинг дейишди. Ахир у ерга яна қайтиб боролмайман-ку? Нима қилсам бўлади?

Собир Ҳасанов, Самарқанд вилояти

— «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15- ва 16-моддаларига асосан ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.

Шу муносабат билан яшаш манзилингиз бўйича жойлашган ТМЭК бўлимига даволовчи врач йўлланмаси асосида тиббий ҳужжатлар билан мурожаат этиш тавсия этилади.

Дилдора ЮСУФБЕКОРВА тайёрлади. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 44 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016