WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 28 » Улуғбек Қодиров энг катта камчилигини тан олди

ПОИСК / IZLASH:

18:47
Улуғбек Қодиров энг катта камчилигини тан олди
Улуғбек Қодировни ҳеч иккиланмай, замонавий ўзбек киносининг энг ёрқин юлдузи дейиш мумкин. Улуғбекнинг ижро этган роллари бир-бирини такрорламайди, у ҳар қандай образни маҳорат билан ўйнайди. "Бекажон” нашри актёрнинг бугунга қадар босиб ўтган йўллари ҳақида ёзди.
Энг қиммат актёр
Қодиров ўзбек киносида энг кўп гонорар тўланадиган актёрлардан бири саналади. Лекин кино унинг ягона даромад оладиган манбаи эмас. Агар унга янги роль таклиф этишса, сценарийни ўқимасдан туриб, розилик билдирмайди. Шунинг учун режиссёрлар уни талабчан ва масъулиятли актёр сифатида эътироф этишади. У ўзи гавдалантирадиган қаҳрамонини етарли даражада маромига етказиб ўйнай олишига кўзи етмаса, ўша ролдан воз кечиб қўяқолади. Партнёр танламайди.

Кино сари илк қадам
Қаҳрамонимиз катта ижодий қадамни театр саҳнасидан бошлаган. Институтнинг иккинчи курсида ўқиётганида устози Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов Ўзбек миллий академик драма театрига бошлаб келган. Аммо бир неча йиллардан сўнг, театр ва кинони бирга давом эттира олмаслигини тушуниб, театрдан кетишни афзал билди. Шунинг учун у театр актёри сифатида эмас, киноактёр бўлиб шуҳрат қозонди.

Актёрликдан хонандаликка
Қодиров актёрликдан ташқари, хонандаликка ҳам қўл урган. Болалигидан эстрадага қизиқиши юқори бўлганини кўпчилик билмаса керак. Ҳаттоки мактабда ўқиб юрган кезлари дўстлари билан бирга мусиқий гуруҳ ҳам ташкил этган. Ҳозирги кунда у тўйларда ўзининг қўшиқлари билан ҳам хизматда бўлади.

33 ёшли актёрнинг энг катта орзуси
Актёр ўз ижоди давомида ҳаётда қийин вазиятларга тушиб қолган йигитлар образини кўпроқ талқин қилган. Актёрнинг айтишича, у ижро этган қаҳрамонлар - ҳаётий қийинчиликлар олдида таслим бўлмаган, тақдир зарбасига қарамай, яхши томонга ўзгаришга интилган кучли персонажлардир. Ромео монологини қойил қилиб ўқиб, институтга киришга муваффақ бўлган. 33 ёшли актёрнинг бугунги орзуси - яна театрга қайтиб, «Гамлет» ролини ижро этиш.

У ҳарбий бўлиши мумкин эди, агар...
Актёрнинг ота-онаси ўғлининг ҳарбий бўлишини орзу қилишган. 15 ёшида улар Улуғбекни Тошкентдаги Суворов номидаги ҳарбий билим юртига ўқишга беришган. Аммо Улуғбекнинг соғлигида юзага келган муаммолар сабаб, операциядан кейин ўқишни давом эттира олмаган. Шунда ота-онаси уни оддий мактабга қайтаришга мажбур бўлишган. Қодиров ота-онаси нега айнан ҳарбий соҳада ўқишини истаганини қуйидагича изоҳлайди: «Кино ҳақида болалигимдан орзу қилганман. Жан-Клод Ван Дам ижросидаги фильмларни жуда ёқтирардим. Ойимнинг айтишича, уйда у ижро этган жанг саҳналарини мунтазам такрорлаб турган эканман. Шу боис, у киши машқ қилаётганимни кўриб, ўғлим келажакда ҳарбий бўлади, деб ўйлаган».

Санъатга тасодифан кириб келган
Улуғбек Санъат ва маданият институтига ўқишга кириш ҳақида кутилмаганда қарор қилади. Буни қарангки, омад ва фавқулодда истеъдод билан у олийгоҳга давлат гранти асосида қабул қилинади. Санъат соҳасидан анча йироқ бўлган инсонлар эмасми, Улуғбекнинг ота-онаси аввалига бу гапга ишонишмайди. Ўз кўзлари билан бориб кўришгач, янада ажабланишади. «Гарчи санъатга тасодифан кириб келган бўлсам-да, кино соҳасига болалигимдан қизиққанман. Эсимда, ёшлик пайтимда жангари фильмларда иштирок этишни ўзимча орзу қилардим. Голливуд актёри Жан Клод Ван Дамнинг фильмларини берилиб томоша қилар, ундаги жанг саҳналарини такрорлардим», деб эслайди қаҳрамонимиз.

Унинг энг катта камчилиги...
Болалигида акробатика, жанг санъатининг барча турлари: қўл жанги, дзюдо, таэквондо, бокс билан шуғулланган. Спортзалга қатнаш унинг учун айни пайтда мажбурий. Чунки севимли актёримиз тўлишишга мойил. Энг катта камчилиги деб, у шу жиҳатини тан олади. Нон ва қовурилган таомларни истеъмол қилмайди. Ҳафтада олти кун парҳез сақлашига тўғри келади. Орада бир кун кўнгли тусаган нарсани тановул қилади, холос.

Улуғбек оиласи ҳақида гапиришни ёмон кўрадиган, оилавий суратларини кўпчиликнинг эътиборига тақдим этишни ўзига эп кўрмайдиган актёрлар сирасидан. Бу борада у шундай фикрда: «Оила - шахсий ҳудуд, буни омма учун муҳокама мавзуси қилиш аҳмоқлик. Қолаверса, оиламга кўз тегишини хоҳламайман. Шукр, ёнимда севимли аёлим бор, у билан бахтлиман, бир қиз, бир ўғилнинг отасиман».

Шахсий ҳаёти ва оиласи ҳақида
1983 йилнинг 3 августида Тошкентда, оддий оилада таваллуд топган. Улуғбекнинг онаси нашриётда ҳисобчи, отаси эса нефть-газ соҳасида фаолият юритган. Оилада беш фарзанд бўлиб, уларнинг учтаси қиз ва иккитаси ўғил. Ундан бошқа ҳеч ким санъат соҳасини танламаган.

Улуғбеқ Қодиров ҳақида қизиқарли фактлар:

    Кеч қолиб юриш доимий одатига айланган.
    Қўл телефонига қўнғироқ яширин ёки нотаниш бўлса, умуман жавоб бермайди. «СМС»ларга ҳам жавоб ёзмайди.
    Шахсий ҳаётига оид саволларга жавоб беришдан қатъий бош тортади.
    Оилада кенжа фарзанд бўлгани учун табиатида бироз эркатойлик бор.
    Жаҳли тез ва қайсар. 
    Ҳамкасбларидан Муҳаммадисо Абулхаировни профессионал актёр деб билади.
    Баҳром Ёқубовнинг «Бахт учун миллион» кинофильмидан кейин танилган.
    Кинода ўзи учун энг яхши партнёр сифатида Дилноза Кубаевани тан олади.
    Актёрга омад олиб келган энг муваффақиятли ижроси «Телба» фильмидаги образидир.
    Интернет фойдаланувчилари орасида ўтказилган сўровномада «Энг чиройли ўзбек йигитлари» рўйхатида иккинчи ўринга муносиб топилган.
    «Ака» фильмидаги образи учун 26 килога тўлишишга мажбур бўлган ва «Барон» картинаси учун яна шунча килога озишига тўғри келган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 83 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016