WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 1 » Улуғбек Қодиров ва “Мажнун” фильми режиссёри ўртасидаги можаролар қандай якун топди?

ПОИСК / IZLASH:

16:51
Улуғбек Қодиров ва “Мажнун” фильми режиссёри ўртасидаги можаролар қандай якун топди?
    "Мажнун” фильми билан боғлиқ можаролар ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланиб, муҳокамалар тобора жиддий тус ола бошлади. Бунга актёр Улуғбек ҚОДИРОВнинг "Инстаграм” тармоғидаги шахсий саҳифасига биргина "Мажнун” бу – сўнгги ролим бўлиши мумкин эди...” деган биргина кинояли изохи сабаб бўлди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида актёр Улуғбек Қодиров ҳамда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовни огоҳлантирмай, икковини бир вақтга суҳбатга чақирдик. Келишилган вақтга етиб келган икки ижодкор бир-бирини кўргач, аввалига суҳбатдан бош тортишди. Ўзаро юзага келган норозилик тобора авж олиб, мухлисларнинг бор эътибори янги фильмнинг мазмун-моҳиятини англаш эмас, балки ижодкорларнинг можаросига қаратилаётганини тушунтирганимиздан сўнггина ғазабларини бироз жиловлаб олишди... 

— Аввало иккингизни огоҳлантирмай, бир вақтга чақирганим учун узр сўрайман. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида шу йўлни тутишга мажбур бўлдим. Аслида келишмовчиликка нима сабаб бўлди?

Улуғбек Қодиров: — (Жаҳл билан) Бу саволга режиссёр жавоб берсин. Нега қўнғироқларимга жавоб бермайди?

Жаҳонгир Аҳмедов: — Агар менга Улуғбекдан қўнғироқ бўлганида албатта жавоб берган бўлардим.

— Ким кимга қўнғироқ қилди, нега жавоб бермади, каби саволлар билан майдалашиш келишмовчиликни авж олдирса олдирадики, сира чек қўймайди. Улуғбек ака, фильм суратга олинишидан аввал сценарийни бошидан охиригача ўқиганмидингиз?]

У.Қ.: — Албатта! Сценарийни ўқиб, менга таклиф қилинган роль манзур келгани боис суратга тушишга розилик билдирганман. Лекин режиссёрга берган биринчи саволим шундай бўлган: "Бўрилар билан боғлиқ саҳна қандай суратга олинади?” 

Ж.А.: — Ўшанда сизга айтган жавобимни ўз оғзим билан айтишим мумкин. "Йирик планда ўзингизни тасвирга оламиз, бўрилар ўрнида эса уларга ўхшаш итлар бўлади ва каскадёрдан фойдаланамиз”, деганман. Буни яширмайман, ўша жавобни айтганимдан тонмайман ҳам. 

У.Қ.:  — Лекин шу гап гаплигича қолди. Суратга олиш майдончасида на каскадёрни ва на итларни кўрдим. Атрофни синчковлик билан кўздан кечириб, очиғи ҳайратимни яшира олмадим. Нима бўлаётганини сўраб, "Ролингизни ўзингиз ижро этасиз!” деган жавобни олдим. Бу одам ўзини жарликка ташлашдан бошқа нарса эмас, ахир. Нега аввалдан келишилган гапнинг амалдаги исботини кўрмаётганимга изоҳ талаб қилганимда, "Итларни олсам, фильм ишонарсиз чиқар экан. Кейин сизни гавдангиздагидек каскадёр тополмадим”, дейди. "Излаган топар имкон, изламаган баҳона”, деганлари шу бўлса керак-да... Орамиздаги дастлабки бахсга шу сабаб бўлди. Беш соатлик тортишув, асаб бузарлик ҳозир айтишга осон. Олтита бўрини орасида қўрқувни четга суриб қўйиб, роль ижро этишни тасаввур қиляпсизми?  

— Аввалига бўрилар билан олинадиган саҳнада иштирок этишдан бош тортибсиз. Охиригача каскадёр талаб қилсангиз бўларди-ку!

У.Қ.:  — Суратга олиш майдончасини ташлаб кетишга ғурурим йўл қўймади. "Улуғбек актёр бўла туриб, шу саҳнани ўйнолмай қочиб кетди” ёки "актёрларимиз шундай хатарли саҳналарни ўйнолмайди”, деган гап-сўзларга қолишни истамадим. Рости жаҳл устида қандай шахд билан либосларимни кийиб, "мотор!” деганимни билмай қолдим. 

Ж.А.: — Очиғи, ижодий гуруҳ ҳам, мен ҳам суратга олиш бекор қилинади, деган ўйда эдик. Охири "техникаларни йиғинглар”, деганимни биламан, кутилмаганда Улуғбек "мотор”, деб қолди. Шаштини қайтаргим келмай ишни давом эттиравердим.

У.Қ.: : — Биласизми, менга нима алам қилди. Айнан шу саҳнани режиссёр "Эртага суратга  оламиз, индинга кўчди”, қилиб чўзиб юриб-юриб, суратга олишнинг энг сўнгги кунига тақагани. 

— Улуғбек ака, режиссёрнинг ўзи қаршингизда ўтирибди. Нега менга қараб гапирасиз?

У.Қ.:  — Қарашим шарт эмас, овозим эшитиляпти. 

Ж.А.: — Тушунмадим, мен нега ўтирибман?! (Режиссёр шахд билан ўрнидан туриб кетишга чоғланди. Мақсадимиз уларни муросага келтириш бўлгани боис бунга йўл қўймадик. Иккиси ҳам асабини жиловлаб олгач, суҳбатни давом эттирдик)

У.Қ.:   — Боя гапим чала қолганди. Латифа айтиб бермоқчи эдим (кулади). Бир режиссёр актёрга "мана шу баланд кўприкдан пастга сакрайсан”, дебди. Актёр "Ие, ўламан-у” деса, режиссёр "охирги кадр-ку!” дермиш.  
— Улуғбек ака, яхшигина вазн ташлабсиз...
У.Қ.:   — (Норози оҳангда) Ҳа-а, ижодий жамоа маза қилиб овқатланаётганида, мен бир бурчакда салат тановул қилиш билан кифояланардим. 
Ж.А.: — Бир сирни очай, Улуғбек студияга кириб келгач, ўзимга ўзим "тамом бўлдим”, дегандим. 126 килограм вазнли актёр фильмимнинг бош қаҳрамонига тўғри келмасди-да. Энди шу ролга мос актёрни қаердан топаман, деган савол ўйлантира бошлаганди. Улуғбекни профессионализмингизга қойил қолдим, бир ойда яхшигина вазн ташладингиз.  
— Ҳамма ҳайвонни қўлга ўргатса бўлади, лекин бўриларни эмас. Уларни қаердан топдингиз?

Ж.А.: — Очиғи, ўнлаб бўрига ўхшаш итлар кўрсатишди. Режиссёр сифатида уларнинг бирортасини бўри, дея қабул қилолмадим. Чунки итларнинг кўзида бўриникидек ваҳшийликни кўрмадим. Бўрини айнан кимдан топганимни айтолмайман, чунки ўша одамни ҳадеб безовта қилишларини истамайман.

У.Қ.:  — Агар ўша ҳақиқий олтита бўри бўлмаганида ҳозир шу ерда тортишиб ўтирмаган бўлардик. Бахтим шунда бўлди-ки, бўрилар одамга бироз бўлса-да ўрганган экан. Лекин ваҳший барибир ваҳшийлигини қилади. 5 метр оралиқ масофа билан роль ижро этдим. Бўрилар билан ҳар хил ракурсда суратга олинди. Тахта ва арқонлар билан бўрини ушлаб туришди. Энг хавфли саҳна бу – бўрини ўтовни атрофида айлангани эди. Фақат ўзимни эмас, барча ижодий жамоанинг хавфсизлиги ҳақида қайғурганимдан низо келиб чиқди. Рости, бўрилар ирриллаганда юрагим бошқача ура бошлаганди, буни сўз билан таърифлаб беролмайман. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фильм "треллер”ларини кўрганимда шу хотираларим гавдаланиб, ғазабим қўзғади-да. Яна ўша муҳитга қайтгандек бўлдим. Судга бериб ё жанжал қилгим келмай, интсаграм орқали режиссёрга бўлган муносабатимни "Раҳмат...” дея киноя билан билдиргандим.  

— Жаҳонгир ака, хавфсизликни таъминлаш бу сизнинг вазифангиз эди!

Ж.А.: — Ўйнашинг шарт, деб икки оёғимни бир этикка тиқиб олганим йўқ, ахир. Тўғри хавфсизликни таъминлашим керак эди. Улуғбекни важоҳат билан бўрилар орасига кириб, роль ўйнаётганини кўриб, шу саҳнани суратга олишга иштиёқим юқорилик қилди, чоғи. 

У.Қ.:  — Суратга олиш тугагач, бирга монтаж қилиб, бўридан ҳадиксираб турганим билинмайдиган саҳналарни танлашга келишганмидик? Иш тугагач, дом-дараксиз кетдингиз? Кутилмаганда ижтимоий тармоқлар орқали фильмнинг "треллер”лари тарқалди. Жонимни хавф-хатарга қўйиб рол ўйнасам-у, эвазига шу жавобни олсам. Ҳар қандай одамга алам қилади.  

— Улуғбек ака, фильм учун асабдан ташқари актёр сифатида қандай "қурбонлик”лар қилдингиз? 

У.Қ.:  — Бир ой давомида от минишни ўргандим. Суратга олишга чиққанимизда ҳам Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхаиров ва менга алоҳида-алоҳида от берилди. Уч кун уларни ўзимизга ўргатдик. Агар от билан боғлиқ саҳна учун каскадёр беришганида рад этардим. Улар билан боғлиқ хафли саҳналарни ўзим ижро этдим. Лекин Муҳаммадисо Абдулхаировнинг отига минаман, деганимда от ётсираб тепганди, белимдан зарба едим. Зийраклик қилмаганимда жиддий лат ейишим ҳеч гап эмасди. Мухлисларга ҳам ҳайронман, белимни ушлаб жон азобида ўтирсам, "расмга тушайлик”, дейди-да. Йўқса, от тепганини кўришди, "букчайганча ўтираверинг, расмга тушсак бўлди”, дейишса бўладими...   

— Улуғбек Қодиров, деганда мухлислар кўз олдида романтик қаҳрамон пайдо бўларди. Бироқ бу фильм "треллер”и сизни актёр сифатида янада шаклланиб, улғайганингиз, жиддийлашганингиз, "тош”и оғир роллар ўйнашда давом этаётганингиздан дарак беряпти...

У.Қ.:  — Гапингизда жон бор. Биласизми, "треллер”лар менга ёқди, лекин яхлит фильмни кўргим келяпти. Сценарий бошқа, фильм экранга чиққач бошқа манзара касб этади. Тақдимотдан сўнг ролимга муносабат билдиришим мумкин. Аввало томошабин фикри қизиқ.      
— Балки можаронингизга маблағ ҳам сабаб бўлгандир?

У.Қ.:  — Асло! 

— Аксарият режиссёр ва актёрлар ишга жиддий муносабатда бўлмаслигингиздан нолишади...

У.Қ.:  — Актёр суратга олиш майдончасида ҳақиқатда иш бўлаётганини ҳис қилса, совуққонлик билан ёндошмайди. "Балиқ бошидан сасийди”, деб бежиз айтишмаган. Режиссёрни тўққиз соатлаб кутган исталган актёрнинг эртаси куни қайтиб, ўша суратга олиш майдончасига бориши даргумон. Мен ҳақимда салбий фикр билдирганларни ўзи масъулиятсиз бўлса керак.

Ж.А.: — Яна бир сирни очишга тўғри келяпти. Бош қаҳрамонга Улуғбек Қодиров танловида тўхтаганимни билган баъзи ижодкорлар "Бекор қиляпсиз, Улуғбекни суратга олиш майдончасида соатлаб кутиб ўтирасиз, дубляжга келмайди”, дея салбий фикр билдиришганди. Бировнинг фикри билан иш қиладиган бўлмаганим учун Улуғбек билан ҳамкорлик қилишни лозим топдим. Бир-биримизни сира кутганимиз йўқ. Бутун ижодий жамоа яхши кўриб қолган асарнигина суратга олиш керак экан, шунда актёрларга қўнғироқ қилиб "келаяпсанми?” деган саволлар бўлмас экан.

— Яна шу каби хавфли саҳналарда роль ўйнаш таклиф қилинса...

У.Қ.:  — Ўзбек киносининг ҳар тарафлама ривожланиши, томошабинга сифатли фильм етказиш тарафдориман. Иккинланмай хавфли саҳналарда иштирок этишим мумкин. Фақат бу масалага жиддий ёндашиб, хавфсизликни таъминлашса бас. 

Ж.А.: — Улуғбек, сиз айтгандек бўрилар билан суратга олишни атай охирги кунга қолдирганим йўқ. Каскадёрлар орасида ҳақиқатда сизга ўхшайдиганини топиб беришолмади. Лекин охирги дамларга қадар "топилиб қолар”, деган умидда кутгандим. Шу важ билан айнан шу саҳнани суратга олиш ортга чўзилди. 

— Жаҳонгир ака, сайтлардан бирига актёрлар ҳақида "Ахир қачонгача томошабин кинога фақат актёрларнинг қош-у кўзини кўриш ёки чиройли овозини эшитиш учун боради...” деган очиқ муносабат билдирибсиз? (Улуғбек Қодиров қошини чимириб, режиссёрга норози нигоҳ ташлади) 

Ж.А.:  — Сценарийни муҳокама қилганимизда, Улуғбекни ўзи "ижодимда томошабин ўрганган бош қаҳрамонлар роли талай. "Тош” босадиган роль ижро этгим келяпти”, деганди. Ҳақиқатда режиссёрлар томонидан актёрларнинг бошқа қиррадаги маҳорати очиладиган шарт-шароит яратиб беришимиз керак. Бугунги кунда ўзбек киносида забардаст актёрлар ансамбли шаклланган. Камчилигимиз актёрларга узоқ вақт тайёргарлик кўришга мажбур қиладиган ҳақиқий вазифа топиб беролмаяпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, бутун ижодий жамоага раҳмат айтмоқчиман. Тоғ шароити бўлишига қарамай, ҳамма бир-бирига ёрдам бериб ишлади. Бирорта актёр келмай қолиши ё "кетаман”, деб ҳархаша қилганига гувоҳ бўлмадим. Хулосам шундай бўлдики, актёрлар сценарийни ичига кириб, берилиб ишласа ҳамжиҳатлик бўлар экан.    

У.Қ.:  — Очиғи, Жаҳонгир билан ишлашга розилик берганимнинг сабаби, мени фильм муҳитига олиб кира олди. Ҳатто либос танлашда биз актёрларнинг ўзимиз фаол бўлдик, бу завқли жараён. Қолаверса, муҳокама вақтида либослар борасида оғиз кўпиртириб, амалда бажаришга келганда оқсаш бу – бор сценарийни ҳам йўққа чиқаради. Шукр, бу фильмда ундай бўлмади.  

— Иккингизни бир-бирингиз билан илк ҳамкорлигингиз можародан бошланибди-да

Ж.А.: — Тортишувдан бошланган дўстлик муносабати бардавом бўлади (кулади). 

У.Қ.:  — (Истеҳзоли кулиб) Ишни тортишувдан бошлаймиз, деб сира ўйламагандим-да.

— Сайтлардан бирининг саволига "Премьерага бормайман”, деган жавоб қайтарибсиз...

У.Қ.:   — Режиссёр "монтажга чақираман”, деб дом-дараксиз кетди. Премьера ҳам менсиз ўтса керак, деб ўйладим-да.  

Ж.А.: — Улуғбек, премьера сизсиз ўтмайди. Фильмга яхшигина меҳнатингиз сингган. Насиб бўлса, кейинги учрашувимиз премьерада бўлади. 

"Иккита дўстнинг муносабати қандай якун топиши учинчи кишининг иштирокига боғлиқ”, деган гап топиб айтилган. Кимнингдир орасига тушишдан аввал етти ўлчаб бир кесинг. Зеро, бу ҳисобингиз кимнингдир зарарига хизмат қилмасин!   

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 161 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016