WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 21 » Улуғбек Қодировнинг норозилиги режиссёрни судгача олиб борадими?

ПОИСК / IZLASH:

07:52
Улуғбек Қодировнинг норозилиги режиссёрни судгача олиб борадими?
Ижтимоий тармоқларда яхшигина реклама қилинаётган "Мажнун” фильмидан олинган видео лавҳалар мухлисларда катта қизиқиш уйғотяпти. Боиси, фильм баҳорда суратга олинган, лекин кадрларда олтин кузни кўрамиз. Бу эса жаҳон киносининг технологик ютуқлари ўзбек киносига ҳам етиб келаётганидан дарак бўлса ажабмас. Томошабин эса сифатли фильм кўриш тарафдори. Танганинг икки тарафи бор, деганларидек мухлис унга кўрсатилган "манзара”нигина кўради. Аслида ҳар бир иш ортида катта меҳнат ётиши баробарида, кадр ортидаги машмашалар ҳам борлигини унутмаслик керак...
Мазкур кинокартина ҳам кадр орти можаролардан мустасно эмас. Бу ҳақда мазкур кинокартина ижодкорлари билан бўлган ўзаро суҳбатда хабар топдик. Режиссёр ва актёр ўртасида бўладиган норозиликлар суратга олиш майдончасидаги одатий ҳол, дея аввалига эътибор бермагандик. Бироқ актёр Улуғбек Қодиров билан бўлган суҳбатдан сўнг муаммо жиддий эканини англадик. 

Фильм бежиз трагик драма жанрида эмас шекилли, буни  "У ўлмаган, лекин тирик ҳам эмас” "слогон”и танланганидан ҳамда "Мажнун”даги ўта хавфли саҳналар суратларини кўриб ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик. Маълум бўлишича, режиссёр ва бош қаҳрамон ролини ижро этган актёр Улуғбек Қодиров ўртасидаги норозиликлар ҳам айнан шундай саҳналар орқали бошланиб, айни кунларда авж олмоқда. 

Ит ўрнига бўри?!

Гап шундаки, фильм бош қаҳрамонининг бўрилар билан суратга олинадиган саҳнаси бўлган. Режиссёр актёрнинг бундай таваккалга боришига кўзи етмагани боис "Қиёфаси бўрига ўхшаган кучукчаларни олиб келамиз ва ўрнингга каскадёр ишлайди”, деган гап билан Улуғбекни суратга олиш майдончасига олиб келган. Лекин тасвирга олинадиган кун актёр ҳақиқий бўриларни кўрган. Бу ҳам етмаганидек, режиссёр шу саҳнада Улуғбекни ўзи роль ижро этиши кераклигини айтган. Бу фильми ишонарли чиқиши учун қилинган фидоийликми ёки актёрнинг ҳаётини хавф остига қўйиш йўлидаги худбинликми, деган савол туғилади. Табиийки, Улуғбек Қодиров бўрилар билан тасвирга тушишдан қатъий бош тортади. Узоқ вақтли тушунтиришлар ва актёрнинг касбига бўлган садоқати юқорилиги сабаб ролини ижро этиб берган. "Бари кўнгилдагидек якун топибди-ку, нима муомма?” дерсиз. Муаммо кейин бошланган, аниқроғи, режиссёр фильмни актёр билан бамаслахат монтаж қилишига ишонтирган, бироқ... Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов етти ўлчаб бир кесадиганлардан кўринади. Фильм ўртасидан ўрин оладиган айнан ўша лавҳани суратга олишнинг энг сўнгги кунига белгилаган. Шундай йўл тутса, сих ҳам куймади, кабоб ҳам-да. Фильм суратга олиниб бўлинган, ҳеч нима йўқотмайди. 

Қизиқ, мазкур норозиликлар режиссёрни судгача олиб борармикан? Шу саволга жавоб олиш учун акётрга мурожаат қилдик.

Улуғбек ҚОДИРОВ, "Мажнун” фильми бош роль ижрочиси: 

— Фильмга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Сценарий, режиссура, операторлик ишлари кўнгилдагидек. Бироқ актёрни икки карра алдаш қайси куракда туради? Ҳаётимни хавф остига қўйиб, бўрилар билан бирга суратга тушганимга яраша қандайдир хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши шарт эди. Очиғи, режиссёр "актёрга бирор корҳол бўлса ҳам фильм суратга олиниб бўлинган-ку” қабилида иш тутганидан қаттиқ ранжидим. Эртага бошқа режиссёрларимиз ҳам "фильмим зўр чиқсин”, дея тимсоҳлар орасига ташлаб қўймасайди... Фильм суратга олиш ишлари тугагач, режиссёр қўнғироқ ҳам қилмади. Бу муносабатни қандай тушуниш керак?

Гап-сўзларга аниқлик киритиш учун режиссёр билан ҳам  боғландик, лекин у "бу борада ҳозирча ҳеч қандай маълумот бера олмйаман”, дея қисқа жавоб қайтарди. 

Актёр Улуғбек Қодиров ва режиссёрнинг бир-бирига бўлган очиқ ва аччиқ ҳақиқатларини "Даракчи" газетасининг 25 февраль куни сотувга чиқадиган 8-сонида ўқишингиз мумкин.  

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 158 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016