WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 27 » Умрнинг тўрт фасли

ПОИСК / IZLASH:

17:03
Умрнинг тўрт фасли
Ҳаётдаги ранго-ранг фасллар умримиз давомида бизга ҳамроҳ бўлади ва бу фасллар ичида энг оғири тўртинчиси, қарилик фасли дейишса авваллари тушунмас эдим  ёки тушунишни истамасдим.  

Ҳали мактабга ҳам чиқмаган дамларимни хотираларим қаърига чўкиб кетган қутилардан титкилаганимда, негадир ёз кунлари кўз олдимга келаверади.  Ўзимга ўхшаган майда, шўх, тишлари тушиб ёки қуртлаб кетган, эскироқ киймларда,  қўлларига таёқними, коптокними ушлаб олганча югуриб юрган дўстларимни элас-элас эслайман. Ҳозир улар, қорин қўйган, ухлаганда қулоқни қоматга келтириб юборадиган даражада ҳуррак отиб, уч-тўрт қадам юрса пишиллаб қоладиган, чолларга айланишган

Бувим билан бувамнинг қўлларида ўсганим учун, уларга меҳрим бўлакча эди. Бувамнинг елкасига ўтириб олиб, футбол томошаларига борганимиз,  бувимнинг пиширган таомларини, қўлларимни ювмай паққос туширишларим ҳозир миямда айланаётган хаёлларим орасида сузиб юраркан, беихтиёр ўша дамларга бир зумга бўлса-да,  қайтгим келди.  

—  Буви, буви менга эртак айтиб беринг!

— Албатта болагинам.

 —  Буважон, мени елкангизга ўтқазиб, самолёт қилинг!

 —  Қани келақол, учамиз, хўш қалай зўрми?

 —  Зўр, зўр. Буважон балиқ овига борайлик.

 —  Албатта борамиз,  миттивой.

 —  Буви мен кетдим ўйнагани...

 —  Ўғлим, фақат эҳтиёт бўл. Кўп сакрама, кўп югурма!

Улар менга ҳеч йўқ дейишмасди. Эркаликларимга жавобан, ҳеч ҳўмрайишмаган. Баъзан ўйланиб қоламан, шунча сабрни қаердан олишган экан.  Шунча меҳрни,  муҳаббатни-чи? !  

Ота-онамнинг ёлғиз фарзанди эдим.  Улар,  шаҳарма-шаҳар қандайдир,  менга номалъум ишлар билан юришарди.  Баъзи-баъзида,  уларни қўмсаб йиғлаганларимни ҳисобга олмаганда, бобом ва бувим билан жуда бахтли яшаганман... 

***

—  Овқат тайёр бўлди,  қани юринг!

—  Яхши,  ҳозир бораман.

Ҳамшира қиз овқатга чақириб келмаганида, оч қолганимни ҳам сезмай,  ўтираверардим.  Ўзим учун ажратилган мўъжазгина ҳонадан чиқиб, йўлак бўйлаб юрдим. Тикка қилиб қурилган зина жуда баланд, туша олмайман чоғи.  Кимдур келиб ёрдам берса яҳши бўларди. Кўзим, беш қадамлар нарироқда турган курсига тушди. Оғир қадам ташлаб бордим-да,  ўтириб олдим.  Ёпиқ турган деразадан,  кўча томон шундоққина кўриниб турибди.  Јўл ушлашиб кетаётган йигит ва қизнинг мамнун чеҳрасида бир олам умид йилтиллаётганини кўриб энтикиб кетдим. Улар тахминан йигирма ёшлар атрофида бўлишса керак». Эсимда, мен эндигина йигирмага кирган кезларим.  Куч-ғайратим, қизиққонлигим кўзларимда акс этган, ерга урса кўкка сапчийдиган, ҳақиқий шунқор эдим. Ўша вақтларга назар ташласам,  умримнинг баҳорини жуда қаттиқ қўмсайман.  Эндигина,  институга  кирган йилларим,  мафтункорликда тенгсиз,  ёшлик,  гўзаллик нафаси уфуриб турган қиз билан танишган эдим. У жуда бетакрор эди.  Узун, тун каби тим қора сочлари,  сочларига ҳамоҳанг қошлари, сутга чайилгндай оппоқ юзи,  узун киприклари остидаги қаҳва донасидак жигарранг козълари. Ёрқин, энг нурафшон тонгларнинг қучоғида, ҳар кун у билан учрашиш учун шошиларканман,  юрагимда туғён ураётган фараҳбаҳш туйҚулардан еттинчи осмонга учар эдим.  

—  Айтчи,  сен мени эртага ҳам,  худди бугунгидай сева оласанми? -дерди у ўша қаҳва доналаридак кўзларини шўх ўйнатиб.

—  Мен сени, эртага ҳам,  бугун ҳам,  қариб,  мана шу қора сочларинга оқ оралаганда ҳам, бенуқсон юзингга доғлар,  ажинлар тушиб кетганда ҳам худди бугунгидай, эҳтимол яна ҳам кучлироқ севавераман, — дердим қатъий оҳангда. 

Уни деб қанча йигитлар билан ит-мушук бўлганимни аниқ ҳисобини ҳам айтиб бера олмайман.  Ёдимда,  унга биз билан бир олийгоҳда ўқийдиган яна тўрт-беш йигит ҳам ошиқ эди. Ўшанда,  гуруг-гуруҳларга бўлиниб, ўз кўнглимизда не-не жанглар қилмагаанмиз. Қийшиқ кийилган қалпоқлар,  ёқаси кўтарилган костюмларда, оғизга қистирилган сигареталардан тортганча,  гўё дунёнинг энг катта муоммосини ҳал қилаётган мушкитёрлар сингари,  тутардик ўзимизни.  Бераҳмлик олови ёниб турган кўзларимизни дадил тикканча, ёқаларимиздан олардик. Бежизга бу даврни баҳорга қиёслашмаса керак. Баҳор каби ўзгарувчан, ҳиссиётларга тўла, ёрқин ва гўзал давр.

Университетнинг иккинчи босқичида ўқиб юрган кезларим, бизнинг гуруҳга, малакали,  анча-мунча илмий ишлар қилган аниқ фанлар доктори келган. У оғир-босиқ, тарбияли, мудом юзида сокин табассум билан юрадиган эркак эди. Мен ва дўстларим унинг дарсларида деярли ухлаб ўтирар эдик.  

—  Сиз, — деди ўша профессор маърузаларидан бирида,  менга кўрсаткич бармоғини қадаб, — ҳа,  ҳа сиз биродар,  илтимос ўрнингиздан туринг. 

Истамайгина ўрнимдан туриб,  мағрур нигоҳларимни унга қаратдим

—  Нима учун эштишни хоҳламаяпсиз биродар? Мен жуда кўп кузатдим,  ҳар сафар ё ухлаб ё дўстларингиз билан нималарнидур муҳокама қилиб ўтирасиз. 

—  Чунки сиз айтаётган гаплар сариқ чақага ҳам арзимайди! — дедим сурбетлик билан.

—  Нима учун биродар? — деди у ҳамон табассумини йўқотмай

—  Бизга мана шу нарсалар кераклигига ишонмайман

—  Шундайми?  — деди у яна хотиржам ҳолатда. Ўзини сокин тутаётгани тобора иззат-нафсимга тегиб борарди. 

—  Шахсан менга сизнинг маърузаларингизнинг кераги йўқ. Биз муҳимроқ ишлар қилишимиз мумкин. Дунёни ўзгартириш учун ҳаракат қилишимиз керак. Бизлар, мана шу тўрт девор ичида ўтириб эмас, юксак ишларда ўзимизни кўрсатишимиз керак.  Мен бир нарсага тушуна олмайман,  нима учун сизлар,  кўзойнакларингизни таққанча,  қўлингизда дунё-дунё сарғайиб кетган қоғозларингизни кўтариб бизларга нималарнидир тушунтиришга уринасизлар. Сафсаталарингиз бошни оғритишдан бошқасига ярамайди-ку,  ахир.  

—  Демак,  бу сизнинг қатъий фикрингиза,  биродар, — деди у яна ҳолатини ўзгартирмай. У менга ёш болани гапини инобатга олмай,  эркалатиб гапираётган одамдай кўриниб кетди. 

—  Қатъий! 

У мийиғида кулганча, бошини сарак-сарак қилдиб, ёнимга яқинлашди.  Чунонам яқинлашдики,  ҳатто мен,  у ҳозир қулоқларимга шивирласа керак дея ўйлардим.  Лекин,  у кўзларимга тикилиб,  жуда жиддий гапирди. 

—  Сиз,  вақт ўтиб осмонларга парвоз этишга,  дунёни ўзгартиришга,  самовий юксалишларга интилмай ҳам қўярсиз!  Гапларимни ҳам мағзини чақарсиз. Унутманг сизнинг миянгизнинг ҳажми ҳам бошқаларникидан қолишмайди, шунчаки сиз ҳозир «Баҳор даври»дасиз, — деди ва яна индамайгина маърузасини давом эттирди. 

Ўшанда,  катта эътиборга эга,  мавқейи жуда баланд одам,  тухумдан эндигина чиққан йигитчага,  нақадар сабр билан муомила қилганига тасанно айтиш керак.  Ҳатто,  ўз фанидан ўрта баҳо ҳам қўйиб берган эди, гарчи менинг бошим бўм-бўш бўлса-да...

—  Сиз нега бу ерда ўтирибсиз,  овқатга тушмайсизми? 

—  Мен ҳалиги,  ҳалиги бу зина жуда баланд экан.  Бирортаси ўтиб қолишини кутаётган эдим,  ёрдам берар…

—  Келинг,  сизга ёрдам бераман,  қани елкамга суянинг,  ана бўлди юраверинг…

Бу ердагиларнинг бари жуда меҳрибон-да. Шифокор кўриб қолиб,  ёрдамлашмаганида,  аниқ оч қолар эдим. Лекин, овқатим совиб қолибди.  Эссизгина,  ўғлим ёқтирадиган таом экан. Қани энди,  ҳозир мени кўргани келса,  еб оларди.  Менинг ёлғиз ўғлим.  

Ўшанда куз эди.  Рафиқам,  менга ўғил ҳадя қилганида,  қувончдан ўзимни қўярга жой тополмагандим.  Унинг қўлчалари,  оёқчалари чунонам митти эдики.  Пучуқроқ бурни,  кўринар-кўринмас сарғайиб турган қошлари,  доим сўлак оқиб турадиган лаблари,  кўзлари-чи,  кўзлари!  Улар бенуқсон эди.    Юзимни юзига теккизиб,  жаннат ифорлари келиб турадиган ҳидларига тўймасдим.  Гоҳ менга, гоҳ онасига қараб талпинганларида, илк қадамларини қўйиб, қучоғимизга чопиб келаётганларида, жуда баҳли бўлганман.  Афсуслар бўлсинки,  биз фарзандли бўлиш баҳти билан бир қаторда фарзанд доғини ҳам тотиб кўрдик. 

—  Қизингизга қон қуйиш керак,  аҳволи жуда оғир, - деди-да шифокор операция ҳонасига югуриб кетди

—  Бирор нима қилиш керак,  нимадир қилишимиз керак.  Биз ундан айрилиб қолишимиз мумкин.  Эй,  Худо қизимни асра,  асра, — рафиқам телба мисоли, йўлак бўйлаб бориб келар, мен эса хаёлларимни жамлай олмасдим. 

—  Худо ҳаққи бир нима қилсангизчи, — деди у оҳири,  менга бақириб

Шу билан,  донор қидириб таниш-билишларимнинг ёнига чопдим.  Ярим кечаси бор дўстларимни йиғиб келганимда эса, қизимнинг жони узилиб бўлган эди.  Хона эшигига суянганган куйи, рафиқам ўтирар,  қилт этмасди.  Танаси музлаб,  жажжи қўллари қаттиқ бўлиб қолган қизимни бағримга босдиму,  ўкириб-ўкириб йиғладим.  Қизимнинг ўлимидан сўнг рафиқамни ўзига келиши қийин бўлди.  Биз нақд икки йил,  «ит ётиш-мирза туриш» ҳаётини бошдан кечирдик.  У  ҳеч бир иш қилишни истамас,  на уйга на болаларга ва на менга қарарди.  Фақатгина,  ўлиб қолмаслик учунгина ўзини мажбурлаб нон,  сув ерди холос.  Тонглари шифтга қараб,  тушликкача ўрнидан турмас,  кечалари алаҳсираб чиқарди.  Назаримда,  мутлоқ ҳаётдан совуганди. 

—  Сен бу ишинг билан қизимизни ортга қайтаролмайсан.  Илтимос мени қийнайверма, — дея Худонинг зорини қилардим унга.  

Очиғи,  ҳам рўзғорга,  ҳам болаларга қўшиб рафиқамга қараш,  баъзан малол келарди.  Лекин,  ҳеч қачон хиёнат йўлига юрмаганман.  Болалар тарбияси учун ҳам вақт ажратишим онсон бўлмади. Ўғлим ёшлигидан,  ниҳоятда шўх бўлган. Инжиқлик қилмаслиги учун, нима деса бажо қилар,  битта бўлгани учунми,  меҳрим бўлакча эди унга. 

Вақт ўтиши билан,  рафиқам ўзига кела бошлади.  Қизимизнинг вафотидан кейинги оғриқларни унутиш учун,  иккимиз ҳам ҳаракат қилдик.  Бир куни,  ўғлимнинг туғилган кунида, у хархаша қилавергани учун хиёбонга бордик.  Уйдан чиқар маҳалимиз,  рафиқам:

—  Ҳеч оёғим тортмаяпди,  балки бормасмиз, — деб қолди.  Қўярда-қўймай,  уни деярли судраб кетдим.  Рафиқмнинг кўнгли,  доим сезувчан эди.  Эҳтимол,  аёлларда олтинчи ҳиссиёт борлиги ростдир.  Хархашаларда давом этаётган ўғлимни овутаман деб,  ҳаммамиз хиёбондаги янги келтирилган арғимчоқлардан бирига чиқдик.  Арғимчоқ тепага кўтарилиб,  техник носозликлар туфайли қотиб қолди.  Ўғлимга андармон бўлиб турганимда,  рафиқамнинг нолали чинқириқидан ҳайратга тушдим

—  Қизи-и-и-им!

Энг кичик қизимиз унинг қўлидан тушиб кетган эди. Ўша дамдаги ҳолатимни тасвирлашга ожизман.  Юрагимдаги туғёнларни боса олмасдим.  Нималар бўлаётганини идрок этолмай,  бир ўғлим ва бир қизимни бағримга босганча титрардим.  Рафиқам ўзига келолмади,  иккинчи қизимизнинг ўлимидан кейин у қайтиб ўзига келмади.  Қизимизни ерга қўйиб қайтган кунимизни ҳеч унутолмайман.  Ўша куни,  кечқурун рафиқам ўзини жуда сокин тутди.  Яна аҳволи оғирлашиб қолишини ўйлаб,  қўрққаним сабаб,  бу сокинлик мени бироз тинчлантирар,  шу билан бирга ҳайратга ҳам соларди. 

—  Аҳволинг яхшими?  Яъни сен,  ҳалиги яна аввалгидай бўлиб қолмайсан-а?  — дедим қўрқибгина,  у ухлашга кириб кетаётганида

—  Йўқ,  мен энди у ҳолга бошқа тушмайман, - деди у юзимдан силаб қўяркан

—  Биз бирга бу синовни ҳам енгиб ўтамиз.  Ишон,  биргаликда енгиб ўтамиз! 
—  Ҳа,  ҳа албатда.  Ишонаман!  - деди у,  ҳатто жилмайиб. 

Мен, то ўша кундан бошлаб «Ишонаман» деган сўзга ортиқ ишонмайдиган бўлдим.  Хонамизга кирганимда, у қўлида бир қути юрак дориси билан кўзларини ўша доим термулиб турадигани,  шифтга қадаганча жонсиз ётарди. Дўстларимни айтишларича, мен ўша пайт, ҳатто йиғламабман ҳам.  Тонг отиб,  улар келишганида,  мени жасадга термулган алфозда топишибди.  Эҳтимол,  ўша тун мен унинг кўзларига,  ёш қотиб қолган кўзларига қараб энг гуллаган баҳор онларимни эслагандирман.  

Билмайман,  айнан нималарни ўйлаганману,  нималарни ҳис қилганман.  Хотирам ўчиб,  ўша қисмлар ҳавога учгандай эслашга ожизман.  Лекин,  бир нарсани айтишим мумкинки,  рафиқамнинг бу ишидан қаттиқ ранжиган эдим.  У мени ташлаб кетгани,  иродасизлик қилгани ёки сабрли бўлолмагани учун эмас,  икки қора кўзларини унутгани учун.  Ҳар не бўлганда ҳам ота-оналар фарзандлари учун ҳам яшашга мажбур. Ўлим сўнги чора бўлолмайди.  Жонга қасд этиш эса,  кучсизликдан нишон.  Мен унга ёрдам бера олардим.  Балки,  ҳозир тирик бўлганида,  фарзандларимиз меҳрсиз ва қалбсиз,  бебош бўлиб кетмасмидилар.

Умримнинг қишига келиб,  бу ерларда ёлғиз ўтирмаган бўлармидим.  Илк бора,  ўғлим мени бу даргоҳга олиб кираётганида,  дарвоза устидаги лавҳни ўқиб тамом бўлаёзганим эсимда.  «Қариялар уйи».  Нақадар совуқ сўз,  совуқ маскан,  оғриқли манзил.  Балки,  бунга ҳам ўзим айбдордирман.  Мен доим,  тарбия деганда болаларни эркалаш,  уришиш керак бўлса калтаклаш деган тушунчаларни билардим.  

Наҳотки,  ота-она фарзандини,  бир кун ёлғиз қолиш учун бор меҳрини бериб боқса.  Ахир,  менинг кўзлари қаҳва доналаридак рафиқам,  шу фарзанд деб аталмиш мўъжиза доғидан жонига қасд қилмадими!  Балки,  ўша қизларимиз учун жонини жабборга берган рафиқам,  бир кун келиб уни ҳам улоқтиришлари мумкинлигини хаёлининг бир чеккасига ҳам келтирмагандир. 

Овқатдан бироз тотидим-да,  ўзим учун ажратилган ҳонага бир амаллаб келиб,  ётдим.  Мен ҳам шифтга қарадим.  Хаёлларим яна мени олиб кетди.  Қалбим тўлиб, болалигим ўтган беғубор ёзни, рафиқамни учратган фарҳбаҳш баҳорни,  қўлимда жон берган болаларим ва рафиқам нафаслари қолиб кетган кузни эсладим.  Энди ягона тилагим бор,  холос.  Бу фасл ҳам тезроқ ўта қолсайди...

Мохигул Диёрхўжаева


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz/ dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 125 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016