WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6151]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [791]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [445]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2631]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4365]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8037]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [779]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [407]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1809]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1994]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3779]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [19]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [37]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [90]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 19
Гостей: 18
Пользователей: 1
Abakbakovah

Kun faolllari:
HelenTidly, Abakbakovah, Beburawka
Главная » 2014 » Ноябрь » 4 » Умуртқа чурраси қайталанса...

ПОИСК / IZLASH:

17:12
Умуртқа чурраси қайталанса...
Онам бел ва умуртқадаги оғриқлардан шикоят қилавергач, шифокорга олиб бордик. Текширувлардан сўнг умуртқа чурраси ташхиси қўйилди. Айтишларича, ушбу хасталикни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз.      

Раҳимжон Турсунов, Қашқадарё вилояти

Чурра қандай пайдо бўлади?

— Умуртқа чурраларининг юзага келиш сабаблари ҳақида турли фаразлар мавжуд. Келинг, уларга аниқлик киритсак. Демак, умуртқа поғонасидаги ўзгаришлар сабаблари қуйидагича бўлиши мумкин:

• кун давомида бир хил ҳолатда букчайиб иш бажариш;

• қомат ҳолатининг бузилиши;

• жисмоний зўриқиш, мунтазам оғир юк кўтариш;

• умуртқа поғонасининг туғма нозиклиги;

• тана вазнининг меъёрдан ортиқлиги;

• кексайиш туфайли умуртқада содир бўладиган ўзгаришлар;

• моддалар алмашинувининг бузилиши;

• камҳаракатлилик;

• вирусли касалликлар асорати;

• умуртқа соҳасидаги жароҳат, лат ейиш, шикастланишлар.

Мазкур омиллар туфайли умуртқа таналари орасидаги дисклар эзилиб, устида майда ёриқлар пайдо бўлади. Аста-секин умуртқани ушлаб турувчи ва ҳаракатлантирувчи фиброз ҳалқалар ёрилиб, ичидаги тоғайсимон жисм орқа мия каналига ўтади ва бунинг натижасида канал торайиб­ орқа мия сиқилади. Шу тариқа умуртқа чурраси юзага келади.


Бармоқлар увишадими?

— Чурра ҳосил бўлганида орқа миядан чиқувчи нерв толалари қисилиши юз бериб, бемор ўтириб-туриш, зинадан кўтарилишга қийналади. Оёқ мушаклари кучсизланади. Тери сезувчанлиги ўзгариб, эт жимирлаши, бармоқлар увишиши кузатилади. Мазкур аломатлар узоқ вақт давом этганида оёқ мушаклари атрофига учраши мумкин. Яъни оёқ мушакларининг озайиб кетиши юз беради.


Чурра кўп бўладими?

— Гоҳида "Менда 8 та чурра топишди” деган гаплар қулоққа чалинади. Аслида эса бу чурра миқдори эмас, ўлчами билан боғлиқ тушунча. Умуртқа чурраси жойлашув ўрнига кўра турли катталикда бўлиши мумкин. 4 миллиметрдан 8,10 миллиметргача бўлган турлари ҳам бор.

Давоси борми?

— Аксарият беморлар умуртқа чурраси фақат жарроҳлик амалиёти билан даволанади, деган фикрга боришади. Ваҳоланки, тиббиётда 70 фоиз умуртқа чурраси дори препаратлари, физиотерапевтик усуллар ёрдамида муолажа қилинади. Қолган 30 фоиз ҳолатларда эса жарроҳлик аралашуви ўтказилиши мумкин.

• Текширув вақти аниқ­ланган чурра ўлчамига кўра дори препаратлари ҳамда физиомуолажалар буюрилади. Яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи дори воситалари ёрдамида белгиланган муолажа ҳар бир беморнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва тана вазнига кўра индивидуал тарзда амалга оширилади. Муолажа давомийлиги ҳам фарқланиши мумкин.

• Чурра ҳажми катталашиб, оғриқ зўрайиб борса, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши мумкин. Албатта муолажадан аввал зарур тиббий текширувлар амалга оширилади. Мазкур амалиёт асосан диск чуррасини олиб ташлаб, орқа мияни озод этиш ва умуртқа поғонаси барқарорлигини таъминлаш мақсадида бажарилади.

Яна қайталанса-чи?

— Умуртқа чурраси билан оғриган бемор муолажадан сўнг бир йил давомида соғлигини эҳтиёт қилиши, организмни айниқса, умурт­қани зўриқтирмаслиги зарур. Бир йил ўтгач, ҳатто ҳеч қандай безовталиклар бўлмаса ҳам мутахассис кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқдир. Асосий муолажадан сўнг даволовчи инс­труктор умуртқа поғонасига бажариладиган комплекс машқлар билан таништиради. Мутахассис ёрдамида жисмоний машқларни ўрганиб олгач, уйда бажариб бориш тавсия этилади.

Асорати қандай бўлади?

— Умуртқа чурраси борлигини билиб ҳам даволанилмаса ёхуд муолажа тўғри бажарилмаса: чаноқ аъзолари, пешоб ажралишининг бузилиши, оёқларда оғриқ, умуртқа мутаносиблигининг бузилиши, касаллик узоқ давом этганида орқа мия атрофияси каби асоратларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга оғриқ сабаб асабийлик, юрак безовталиклари ҳамда қон босимининг ортиши ҳам юз бериши ҳеч гап эмас.

Умуртқа чурраси кўп учрайдиган касаллик. Айниқса, бугунги кунда амалга оширилаётган даво чоралари касаллик ҳақида турли тахминларга сабаб бўлмоқда. Хўш, аслида ҳам касалликнинг давоси нима? Муолажаси ишонч­лими? Бу ҳақида тиббиёт фанлари доктори, профессор Пиримқул ­Назиров маълумот беради.

Кимлар хавфда?

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу касаллик:

• автомобиль ҳайдовчилари;

• компьютер олдида 4 соатдан кўп ўтирадиганлар;

• оғир меҳнат тури билан боғлиқ кишилар;

• тана вазни меъёридан 15-20 килограмм ортиқ бўлганлар;

• спортнинг оғир турлари билан шу­ғул­ла­нувчиларда кўпроқ кузатилади.

Н.ИЛЁСОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 788 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, Yangi, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018