WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 16 » Ҳурматнинг чегараси яшил чироқ ёнгунчами?

ПОИСК / IZLASH:

18:46
Ҳурматнинг чегараси яшил чироқ ёнгунчами?
Бугун Тошкент дунёнинг энг гўзал ва яшаш учун қулай шаҳарларидан бирига айланиб улгурди. Осмонўпар бинолар, боғу-роғлар, кўпригу-йўллар қурилиб, пойтахтимиз қиёфаси йилдан-йилга янгиланиб, ўзгача тароват касб этмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биргина транспорт тизимини олиб қарасак, йўловчиларга барча шароитлар яратилган. Замонавий автобуслар ва таксилар уларнинг узоғини яқин қилмоқда. Шунингдек, шахсий автоулавларнинг сони аввалгидан бир неча баробар кўпайган. Бу эса бевосита фаровонлигимиз ошиб бораётганини кўрсатади.

Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида аҳоли турмуш тарзини янада юксалтириш мужассамлиги бошқа ҳамюртларимиз сингари мени ҳам қувонтиради албатта. Лекин минг афсуски, айрим ҳайдовчиларнинг ўзаро ҳурмат қоидаларига амал қилмаслиги, светофор яшил чироғи ёнар-ёнмас тинимсиз сигнал чалишлар, йўл бермаслик каби салбий иллатлар кишининг кайфиятига, руҳиятига таъсир ўтказиб, дилини хира қилади. 

Яқинда Учтепа туманидаги кичик чорраҳалардан бирини кесиб ўтаётган эдим, мендан уч-тўрт метрча орқароқда иккита болакай келяпти:  кўринишидан учинчи-тўртинчи синфлар бўлса керак... Светофорнинг пиёдалар учун яшил чироғида ҳаракатланиб келяпмиз. Мен йўлни кесиб ўтдим,  болаларнинг ўтишига атиги бир метрча масофа қолган. Узоқдан шошиб келаётган оқиш "Матиз” автомашинаси келиб, секинлашди-да, олтмиш ёшлар чамаси ҳайдовчи ойнадан  бошини чиқариб,  "тез-тез ўт-е....” деб сўкиб ўтиб кетди. 

Икки норасида бир-бирига қараганча, ночор елкаси қисиб йўлларида давом этди. Уларга раҳмим келди. Ҳайдовчининг ўзини тутишидан ғазабландим. Тўғриси, ўша куни кун бўйи кайфиятим бузилиб, ҳайдовчининг сўкингани қулоғимдан кетмай, ғалати бир аҳволда юрдим. Алам қиларли жиҳати, болалар йўлни светофорнинг йўловчилар учун белгиланган  яшил чироғида кесиб ўтганди.

 Балки, ҳайдовчи шошаётгандир, лекин нима бўлганда ҳам қонун-қоида барча учун баробар-ку? Қолаверса, ҳар қандай вазиятда ҳам набиралари тенги, балки улардан ҳам ёшроқ мурғак болакайларни сўкиш аҳмоқлик ва фаросатсизликнинг энг юқори кўриниши бўлса керак. 

Яна бир мулоҳаза: ҳар куни ишга автобусда қатнайман. Автотранспорт бошқараётган пайтда уяли алоқа воситасидан фойдаланиш қонун билан тақиқланган бўлса-да, кўпчилик ҳайдовчилар телефондан бемалол фойдаланади.  Автобус ҳайдовчиларининг баъзиларида маданият етишмайди, телефонда кимларнидир сўкиб, дуч келган гапларни айтишдан ўзини тиймайди. Автобус салонида одам борми-йўқми, уларга фарқи йўқ. На кексани, на аёлларни ва на ёш қизларни билишади. Оғзига келган уятсиз гапларни бемалол бақириб айтаверади. Йўловчиларнинг олдида  бошқа йўналишдаги  ҳайдовчилар билан одам талашиб, сўкишиб, ҳатто ёқалашиб юрганларига ҳам гувоҳғ бўлганмиз.  

Тан олиш керак, ҳайдовчиларнинг орасида инсофли, диёнатли, бошқаларни ҳурмат қиладиганлари кўп. Аммо, эрталаблари пойгабозлик, кечки пайт бир бирининг йўлини тўсиш билан овора бўлаётган ҳайдовчилар кўпчилик йўловчиларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.   

Биргина, Чилонзор метросидан чиққандаги бекатда деярли ҳар куни 8-автобус ҳайдовчилари 125-сони  ёки бошқа автобусларнинг йўлини тўсиб, уларнинг  олдинроқ  ҳаракатланишига йўл бермайди. Натижада, ишдан уйига шошаётган йўловчилар жабрланмоқда. Камида ярим соат кутишга тўғри келяпти. 

Йўлларимиз таъмирланаётган, кенгайтирилаётган, янгилари қурилаётган автоуловда ҳаракатланиш учун барча шароитлар муҳайё бир пайтда, шахсий автоулов ҳайдовчилари орасида аёл ва эркак, кекса, ёш қўйинки ҳар бир тоифа вакилларидан иборат бўлган, фақатгина ўзини ўйлайдиганлари, атрофдагиларни назар-писанд қилмайдиган ҳудбинлари кўплаб учраётгани ачинарлидир.    Беихтиёр ўйга толасан: "бугунги ҳайдовчилар бир-бирларини светофорнинг яшил чироғи ёнгунча ёки бир марта сигнал чалингунча, мажбурлигидан ҳурмат қилмоқдами?

Кўринишидан туппа-тузук, башанг кийинган ҳайдовчи эркаклару хушбичим хотин-қизларнинг олдидаги машинага сигнал чалиб қулоқни қоматга келтираётгани, йўл талашиб ким биландир жанжаллашаётгани, "энг янги” сўкишларни бошқаларга "тортиқ” этаётгани   нимаси?

Балким улар ўз оиласида, яқинларига ҳам шундай муомалада бўлар? Уларнинг фарзандлари ва набиралари ҳам ўзлари каби бадхулқ, сўконғич ва зўравон бўлиб етишар? Шунинг учун ҳам охирги пайтларда ёш болаларда ҳам сўкиниб гапириш ҳоллари  учраётгандир? Ушбу тоифадаги кишиларни ҳеч иккиланмасдан жамият илдизига тушган қуртлар дейиш мумкин. 

Ким қаерда ишламасин, ҳамманинг мақсади инсонларга нафи тегиш, бировларнинг оғирини енгил қилиш, халққа муносиб хизмат кўрсатиш, юрт фаровонлигига ҳисса қўшиш эмасми!?

ЭЛБЕК


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 61 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016