Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади (3799):
«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «Ёсин»дир. Ким «Ёсин» ни қироат қилса, Аллоҳ унга қироати учун Қуръонни ўн марта қироат қилган (савоби) ни ёзади » дедилар.
Термизий ва Байҳақий ривоят қилишган.
Азизлар, қалбингизда албатта Қуръоннинг қалбига жой бўлиши керак деб ўйлаймиз.
Жуда кўпчилик «Ёсин» сурасини ўқийди, ёдлаганлари ҳам талайгина.
Аммо унинг маъноларини тўла ўқиган одамгина нега у Қуръоннинг қалби номини олганлигини тушунади.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади (3800):
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёсин» Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар» дедилар.»
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривояти.