WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 25 » Ҳуснбузарлар нимадан дарак беради?

ПОИСК / IZLASH:

10:47
Ҳуснбузарлар нимадан дарак беради?
Халқ табобатида юзага чиққан ҳар қандай тошма ички аъзолардаги носоғломликдан дарак, дейилади. Юзнинг қайси қисмида ҳуснбузар пайдо бўлганига қараб, ички аъзоларнинг қай бири зарарланганини тахмин қилиш мумкин. Балки овқатланиш ёки ҳаёт тарзини бироз ўзгартириш керакдир? Ҳамиша эътиборли бўлинг: тошойна ички аъзолар аҳволидан дарак бериб туради.

Пешанада чиқса…

Ҳуснбузарлар пешананинг соч ўсадиган чизиғига яқин жойда чиқса, бу ўт қопи зарарланганини билдиради. Қош тепасида пайдо бўлган ҳуснбузар ошқозон фаолияти бузилгани ва ўз функцияларини тўлиқ бажара олмаётганидан хабар беради. Демак, сиз жуда кўп ширинлик, гўшт ва ҳайвон ёғларини истеъмол қиласиз. Меъёрдан ортиқ лимонад ва мева шарбатлари туфайли ҳам худди шундай натижа кузатилиши мумкин.

Пешанада тошмалар жуда кўп бўлса, бу қандайдир дорини ортиқча қабул қилаётганингиздан далолат. Бу бош оғриғини қолдириш учун ичадиган дорингиз, гормонал воситалар ёки витаминли препаратлар ҳам бўлиши мумкин. Организмингиз ортиқча ёғларни ўзлаштиришга қурби етмаганидан энди ўзлари ташқарига чиқа бошлайди.

Кўзлар остида

Ёноқ суяги остидан ҳуснбузар чиқса, бу буйрак ва буйрак ости (энг муҳим ички секреция безлари)да носоғломлик бор, дегани. Бу кам ухлашдан, қаттиқ чарчоқ ва сурункали стресс ҳолатида юришдан келиб чиқади. Парҳез тутувчиларда ҳам озиқлантирувчи моддалар етишмаслиги натижасида худди шу ҳолат юзага келиши мумкин.

Қаншарда

Бу жойда чиқадиган ҳуснбузарлар жигарнинг яхши ишламаётгани ва қонни яхши тозаламаётганидан далолат. Балки оқсилли маҳсулотлар: гўшт, сут, пишлоқ, йогурт ва творогни кўп истеъмол қиларсиз? Ёки қовурилган ва дудланган егуликлар жону дилингиздир? Шунингдек, ҳиссиётларига изн бермайдиган ва бунинг оқибатида доимий тушкунликда юрадиганлар қошлари орасида ҳуснбузар мўралаб қолади.

Бурун учи ва ёнларида

Юрак-қон томир тизими фаолияти носозлиги туфайли бурун учи ва ёнларида ҳуснбузар чиқиши мумкин. Чунки бундай вазиятда юз териси қон айланиши яхши эмаслиги ва озуқа моддаларининг етишмаслигидан азият чекади. Балки таомномангизда оқсил ва В витаминига урғу бермаётгандирсиз. Худди шу ҳолат камҳаракат, доим ташвишда юрадиган ва қўрқоқ инсонларда ҳам бўлиши мумкин.

Икки юзда чиқса…

Юз, кўкрак соҳаси ва икки курак орасида ҳуснбузар чиқиши ўпканинг аҳволи яхши эмаслигини билдиради. Хитой тиббиётчиларининг таъкидлашича, унда эгилувчан ва вазмин қувват йўл тополмасдан йиғилиб қолар экан.

Хўш, энди нимани нотўғри қилаётганингизни аниқлаймиз. Ширинликлар, сут, сабзавот ва меваларни жуда кўп тановул қиласизми, дейман-да? Сирасини айтганда, сизга тоза ҳаво, жисмоний фаоллик, қувонч ва ички олов етишмайди. Ўзингизни ёлғиз ҳис қилувчи бўлсангиз ҳам ҳуснбузарлар сизни асло тарк этмайди.

Лаб атрофи ва елкада

Муаммо овқат ҳазм қилиш тизимингизда: қизилўнгачдан йўғон ичаккача. Бунинг натижасида сизни ич қотиши, қорин дам бўлиши, ичак коликлари безовта қилиши мумкин. Эҳтимол сиз тушкун, азобли кечинмаларни бошдан кечириб, шундай кайфиятда юргандирсиз. Шунинг учун ҳам ичакларда овқат мудом тўхтаб, мудом тез ҳаракат қилади.

Ияк ва пастки жағ чизиғида

Сизда гормонал мувозанаб бузилган, яъни андроген (эркаклик жинсий гормонлари) кўпайиб кетган бўлиши мумкин.

Меъёрдан ортиқ аччиқ чой, қора қаҳва ичувчиларда ҳуснбузар шу ияк ва пастки жағ чизиғида чиқади. Бу соҳада чиққан ҳуснбузарлар уйқусизлик, асабийлик ва хафагарчилик нишонаси ҳам бўлиши мумкин.

Кимга мурожаат қилиш керак?

    Дерматолог-шифокор қабулига борсангиз, у сизни кўрикдан ўтказиб, муайян шифобахш косметика, дезинфекцияловчи лосьон ва кремлар тайинлайди. Агар аҳволингиз ҳавас қилгудек бўлмаса, суртма ва таблетка кўринишидаги антибиотиклар буюриши мумкин. Бундан ташқари, у сизга тўғри парҳез ва витаминлар комплексини ҳам ёзиб беради.
    Агар гормонал номувофиқлик аниқланса, гинеколог сизга ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган махсус таблеткалар тайинлаши мумкин. Улар ёрдамида гормонал мувозанат тикланиб, ҳуснбузарлар йўқолади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 199 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016