WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 9 » Валижон Шамшиев: “Санъат соҳасига танқидчи эмас, санъаткор бўлишни хоҳлаб кириб келганман” (Интервью)

ПОИСК / IZLASH:

16:15
Валижон Шамшиев: “Санъат соҳасига танқидчи эмас, санъаткор бўлишни хоҳлаб кириб келганман” (Интервью)
Таниқли қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев Kun.uz сайтининг меҳмони бўлди. Валижон Шамшиев офисимизга қадам ранжида қиларкан, шу пайтгача ҳеч қайси интернет сайтга интервью беришни истамагани, Kun.uz сайтига бўлган қизиқиши боис суҳбатга рози бўлганлигини айтиб ўтди. Суҳбатимиз мавзуси қизиқчининг ижоди тўғрисида бўлиб, баҳонада  санъаткорнинг  кўнглига қўл солишга, унинг бир четида ётган нозик хотираларини ёд олишга ундадик...

– Ассалому алайкум! Хуш келибсиз!

– Ва алайкум ассалом! Хушвақт бўлинг! Мана ҳозир иссиқ чой узатдингиз,(чойни хўплай туриб), бир гап ёдимга тушди. Ўзбеклар сайр-у саёҳатни хуш кўрувчи халқ бўлади-да. Бир куни бир одам саёҳатга чиқиб, совуқ ўлкаларга бориб қолибди. Шунда уни кутиб олган чукча уйида меҳмон қилибди. "Ооо, меҳмон яхши. Меҳмон келса қандай яхши”, деб хотинига музлаткичдан кока-кола олиб келишини буюрибди.  Шунда ўзбекистонлик меҳмон: "Вой, шу 70 даражали совуқда музлаткичдан кока-кола олиб ичирасанми”, деса чукча ҳам бўш келмай:  "Мен ҳам Ўзбекистонга борганимда 40 даража иссиқда, иссиқ чой ичиргансан-ку”, дебди.

– Валижон ака, суҳбатимизни ҳар доимгидек мухлисларга қизиқ бўлган анъанавий саволдан бошламоқчимиз. Яқинда "Мирзо” театрининг саҳнага олиб чиққан репертуари, ундаги сизнинг ижроингиз кўпчиликка манзур бўлди.  Ҳозирги пайтда нималар билан бандсиз?    

– Авваламбор концерт дастуримизни кузатганингиз учун катта раҳмат. 2016 йил охири, 6-7 май кунларида "Кулги байрами” деб номланган концерт дастуримизни уюштиришни мўлжаллаганмиз. Шу боис айни дамда галдаги концерт дастуримизга тайёргарлик кўриш билан бандмиз. Бу гал концертимизда янгиликлар билан саҳнага чиқиб, мухлислар кайфиятини кўтармоқчимиз. Кайфиятни кўтариш яхши-да, қон босимини кўтаргандан кўра...

– Охирги пайтда ҳамкасбларингиз тақдим этаётган концертларда кўринмай қолдингиз. Бунга сабаб нима?  

– Ўзи қизиқчилар ичида концертга энг кам чиқадигани мен бўлсам керак. Сабаби бунга ўзим қаршиман, концертларда кўрингим келмайди. Илгари қизиқчилар ярим соат давомида 15 дақиқадан икки маротаба саҳнага чиқиб, вақтни ўтказиб берарди. Шу 15 дақиқалар ичида санъаткорлар либосини алмаштириб, концертнинг кейинги блокига ўтиларди. Ким қандай тушунади, билмадим-у, менга санъаткорларнинг либосини алмаштириб олиши учун саҳнага чиқиш бир оз ғалати туюлади. Концертимга чиқиб беринг, деб таклиф қиладиган санъаткор дўстларимиз жуда ҳам кўп. Дўстларимиз хафа бўлишса ҳам уларнинг концертида чиқиш таклифини рад этаман. Аслида концерт дастурида қизиқчиларнинг чиқиши эскирган усул бўлиб қолди. Шу боис қизиқчилар энди юбилей ёки гала концертларда чиқса, ярашади, назаримда.  

Исмини айтмайман, яқинда бир санъаткор синглимиз мени концертига таклиф қилиб, "Валижон ака, концертга келинг. Келсангиз яхши-да, томошабинларнинг кайфиятини кўтариб берасиз. Бизни кийим алмаштиришимизга ҳам осон бўларди”, деди. Бу гапдан хафа бўлдим. Санъат институтини битириб, диплом олиб, бугун қайсидир қўшиқчининг кийим алмаштириб чиқиши учун саҳнага чиқсам-а? Шу пайт унинг олдидан қизиқчи Валижон хафа бўлиб кетиб, унинг қаршисида каратэчи Валижон пайдо бўлди ва "Кечирасиз синглим, мен бунинг учун ўқимаганман”, деб айтдим. Ўзимга ўзим хўрлигим келиб кетди. (кулади).

– "Дизайн”, "Миллион”, "ҚВЗ” гуруҳлари саҳнага чиқа бошлагач, томошабинларнинг қизиқчиларга бўлган қизиқиши сўнгандек. Бу ҳолатнинг анъанавий қизиқчиликка таъсири бўлмаяпдими?

– Ҳар бир эсган шамолнинг кўчатга таъсири бор. Ҳозир сиз санаб ўтган гуруҳларнинг қаерлардан кўчириб саҳнага олиб чиқаётганликлари бизга маълум. Мен бу каби жамоаларга омад тилайман. Аммо шуни айтиб ўтган бўлардимки, санъат орқасидан фақат бола чақани боқиш эмас, халққа нур, зиё ҳам бериш керак.  

– Эҳтимол, бу  гуруҳлар ҳар гал саҳнага олиб чиқадиган янги, долзарб мавзудаги гаплари билан томошабинлар эътиборини жалб этаётгандир? Аввалдан ижод қилиб келаётган қизиқчилар ўз устида ишламаётгандир?   

Энди бу сизнинг фикрингиз. Масалан, биз қаерга бориб концерт қўйсак,  томошабинлар келиб турибди. Қолаверса, мени мажбурлашса ҳам ҚВЗ ёки Миллион  сингари гуруҳларининг ижодий йўлини тутмайман. Тўғри, биз улар каби жамиятимиздаги камчиликларни гапирсак, ҳамманинг эътиборини торта оламиз. Аммо  биз нимани гапириш мумкин, нимани йўқ, биламиз. Агар халқ эшитаркан деб, саҳнага ҳар нарсани олиб чиқиб, фақат камчиликларни гапирадиган бўлсам, мен санъаткор эмас, танқидчи бўлиб қоламан-ку? Мен санъат соҳасига танқидчи эмас, санъаткор бўлишни хоҳлаб кириб келганман. Танқидчиликни қизиқчиликка жалб этсангиз, томошабин эътиборини тортиш осон.  Биров биздан хавфсирайди, биров тинглашга қизиқади. Шахсан мен Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, ўзимнинг юртимдаги камчиликларни кулгу қилолмайман. Агар биз бунга ўргатиб қўйсак, кейин оддий гапларни халқ эшитмай қўяди-ку? 

– Илгари қизиқчилар оғриқли нуқталарни саҳнага олиб чиқиш орқали ўз санъати билан маълум масалаларнинг ечим топишига ҳисса қўшган. Сиз эса танқид қилиш орқали санъатда ижод қилмайман деяпсиз...  

– Тўғри айтдингиз. Шунинг учун ҳам одамларга бошқачароқ туюлсам керак-да. Масалан, танқид деган сўз билан тарбия деган иккала сўзнинг ҳам бош ҳарфи т ҳарфидан бошланади. Мен эса кўпроқ тарбия орқали халққа ижобий таъсир қилишни яхши кўраман. Масалан, боламни бир марта койисам, икки марта силашим керак бўлганидек, бир марта камчиликларни қоғозга ўра гапирсам, ўн марта мақташим керак. Ўтиш даври босқичидан ўтаётган жамиятимиз камчиликларини саҳнага олиб чиқиб гапираверсам, унинг келажагини йўқотиб қўяман-ку. Менинг репертуаримда ҳам гапириладиган танқидий мавзулар бор. Фақат бу мавзуни мен халққа ижобий таъсир ўтказиш йўли орқали етказаман.

Масалан, пиёниста эр ҳақида: (образга кириб) Мени алдаб эрга беришган эканда "спортсмен” деб... "Спиртсмен” экан. Нуқул ичиб келса мени уради. Урмай ўл!” Бошим гангиб қолган-е...Қаерга кетаётганимни билмайман. Шу ёққа келганимни ҳам шу ёққа келганимдан кейин билдим. (кулги)

Бу оддий гапга ўхшайди. Лекин ичадиганлар бир оз мушоҳада қилади. Шу тарзда қоғозга ўраб гапираман. Шу ўринда Ватанимиз ҳақида ёзган шеъримни ўқиб берсам.

 

Ватан дея ким қадам ташлар,

Демак эзгу ишларин бошлар,

Қўлни қўлга беринг эй ёшлар,

Қалбдан дейлик бирга баримиз.

Биз буюк юрт фарзандларимиз.

 

Боболари полвондир азал.

Момолари паридан гўзал,

Бу юрт учун битайлик ғазал.

Қалбдан дейлик бирга баримиз,

Биз буюк юрт фарзандларимиз.

 

– Бугунги кунда хоҳ у тўй, хоҳ концерт бўлсин, одамларнинг истеъмолчилик талаби ортиб бормоқда. Нима деб ўйлайсиз, санъат одамларни етаклаши керакми ёки одамлар саънъатга эргашиши керакми?    

– Санъат аслида санъатлигича қолиши, одамларни етаклаши керак. Ҳар бир инсонга иқтидор берилганидан сўнг у тинимсиз меҳнат орқали шаклга келади. Ҳақиқий санъат асаригина томошабинни ҳайрон қолдира олади.

– Раҳматлик, устоз санъаткор Хожибой Тожибоевнинг қизиқчилк санъатида ўз ўрни бор эди. У саҳнада айтган қизиқ гаплар, бугун ҳамон халқ билан ҳамнафас. Шунингдек, саҳнага айрим ёш қизиқчилар "мен Хожибой Тожибоевнинг шогирдиман”, дея чиқиб келяпди. Бирортаси айни дамда ижод қилиб келаётган қизиқчиларнинг номини устоз деб тилга олмаяпди...

– (Ўйланиб) Масалан, мен Мирзабек Ҳолмедовнинг шогирди бўлсам, биз устоз шогирд анъанасидан ўтиб, ака укадек бўлиб кетганмиз. Мирзабек Холмедовнинг ортидан – шогирдиман, деб юрган болалар кўп. Аммо улар орасидан саҳнага чиқаётганлари ва саҳнага чиқмаётганлари бор. Тўғри, бугун устоз санъаткорлардан Охунжон Мадалиев, Муҳриддин Холиқов, қизиқчи Хожибой Тожибоев каби санъаткорлар орамизда йўқ. Аммо "мен унинг ижодини давом эттиряпман”, деган ниқоб билан, чиқиб келаётган ёшлар бор. Шуни алоҳида айтиб ўтган бўлардимки, бировнинг мулкини талон-тарож қилиш орқали санъаткор бўлмаслик керак. Баъзилари "От минганники”, деган аҳмоқона,  санъаткорга тўғри келмайдиган нақлни ўзларига қолип қилиб олишяпди.

– Валижон ака, илҳом келганида шеърлар машқ қилиб туришингизни биламиз.   Сир бўлмаса, қайси шеърларингиз хонандалар томонидан қўшиқ бўлган?

– Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқуловнинг "Севги фазоси”,  Алишер Файз "Кетма омад кўнглим синдириб”,  Наргиз томонидан куйланган  "Наргиз” қўшиғининг шеъри мауллифи менман.

– Санъат соҳасида маълумотингиз етарли бўла туриб, яқинда юридик соҳада ҳам таълим олдингиз. Шеър ёзасиз, тўй ва тадбирларда иштирок этиб, каратэ спорт тури билан ҳам шуғулланасиз. Буларнинг барига улгуриш учун қаердан ёки нимадан куч оласиз?

– Яхши савол бўлди. Бунинг учун ирода билан тез тез гаплашиб тураман. Ўзимга ҳар куни "бугун нима иш қилдинг, эртага нима қилмоқчисан”, деган саволларни бериб тураман. Табиатан, бир айбим бор. Муҳаммад Юсуф ичган ариқ сувидан мен ҳам озгина ичиб қўйганман. Балки узоқроқ қариндошлигимиз борлиги сабабми ёки қондан ўтгандир, ҳар замонда шеър машқ қилиб тураман.  Агар рухсат берсангиз, севимли шоримиз Муҳаммад Юсуфга атаб ёзган шеримни ўқиб берсам...  

 

Шоир шеър айтганда титраб юраклар.

Қалбда жўш урарди энг пок тилаклар.

Унинг кимлигини айтсин билсалар,

У эккан энг виқорли баланд тераклар.

 

Муҳаммад Юсуф ажойиб эди.

Ҳар битта шеърида ҳақ сўзни дерди.

Томирга айланган ҳар бир сатрига,

Оддий вужудинмас борлиғин берди.

 

Қаерга борса ҳам ёруғ юз билан,

Ҳам эркалаб севиб, ширин сўз билан,

Она Ватанини куйлаб кетди у,

Ёзган бойликлари қолди биз билан.

 

– Валижон ака, халқни йиғлатишга қараганда кулдириш қийинроқ дейишади. Бу фикрни қандай изоҳлайсиз? Умуман, бирор марта саҳнага чиққанингизда қалбиниз йиғлаб туриб, томошабинни кулдирган пайтларингиз бўлганми?

– Онам фаррош бўлиб, далада ер чопиб бизни боққан. Ўша пайтлар раҳматлик энам бизни ўзи кўтариб катта қилган. Овқатимизни едириб, кийимларимизни алмаштиргани ҳали ҳам кўз олдимда... 

Бир неча йил даввал тўсатдан бувим ўтиб қолди. Бу хабарни эшитибоқ уйга шошдим. Мени кўриб қолган мухлислар йўлда тўхтатиб, латифа айтиб беринг, деб туриб олишди.  "Одамлар, мени энам ўтиб қолдилар, ҳозир иложи йўқ”, десам оадмлар шу гапимга ҳам кулишяпди. Мухлисларимизнинг сазаси ўлмаслиги учун латифа айтишни бошладим. Латифани қандай айтиб берганимни билмайман. Чунки юрагим қаттиқ йиғлаётганди. Шу пайт мухлислар ичида тушунган бир отахон бор экан, "бас қилинглар, у хазиллашаётгани йўқ”, деди. Шунда жовдираб турган кўзларимдаги ёш думалаб, юзимга тушди... Шоша-пиша уйга жўнадим. Йўл-йўлакай хаёлимга қуйидаги сатрлар келган:

Нечун одамларкулмоқ истарлар,

Наҳотки, шунчалар кулгули ҳаёт?

Қалбинг яросига пинак бузмаслар,

Кулишар, чин дилдан сўрашар нажот.

 

"Масхарабоз” деб босишар тамға,

Дардли сўзлар айтиб, йиғласанг агар,

Қалбинг йиғлаганда кулдир дегани,

Найза санчгандайин юракка тегар.

 

– Валижон ака, сиз билан мириқиб суҳбатлашдик. Суҳбатимиз якунида Kun.uz сайти мухлисларига ҳам ўз тилакларингизни билдириб ўтсангиз.

- Бир одам боласини шикофорга олиб келиб: "жон дўхтир, ёрдам беринг, раҳмингиз келсин. Болам икки ҳафтадан бери ширинлик емайди. Бир ҳафтадан бери нонни ҳам кам емаяпти”, дебди. Дўхтир: "Демак, боланинг ошқозонини бузибсизлар. Касаллик қачон юз берди”, деб сўраса ҳалиги киши: "Касал бўлгани йўқ, уйимизда шу нарсалар йўқ, ёрдам беринг дўхтир”, деган экан (кулги). Демоқчиманки, ҳеч кимнинг дўхтирларга иши тушмасин.

Дунёда енгилмаган хон ҳақида эшитганмисиз? Ҳар бир хон қайсидир масалада енгилиб қолган. Лекин битта хон бўлиб, у ҳеч қачон енгилмаган экан. У ҳам бўлса Ўзбекистонда экан. Бу хонинг номи "дастурхон” деб номланади! Дастурхонимиз ҳар доим тўлиқ бўлсин. Kun.uz мухлислари соғ-саломат бўлишсин. Ғамлик, камлик кўришмасин. Мартабаси улуғ, ҳамёни тўлиқ бўлсин. Қозонида ош, ёстиғида бош кўпайсин. Эрталаб соғ саломат туришсин, ўйнаб кулиб юришсин. Давр-у даврон суришсин. Гўзал ошёнлар қуришсин!

Сарвар Анвар ўғли

Моҳичеҳра Эшмирзаева суҳбатлашди

Суҳбатнинг тўлиқ талқинини видеода кўришингиз мумкин.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 109 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, newsFederal | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016